Оао "сибур-нефтехим"
Диққат! Конвертерга киришдаги юқори температура ёки Н
Download 0.79 Mb.
|
пуск
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.3.3 Совуқ секция (СС) ни ишга туширишнинг учинчи босқичи
- EA-1410A,B► FA-1403 ► GB-1201 га ПТМ* (сдувка) FB-8102A,B дан ПТМ* (сдувка)►▲ ▼ FA-1402 ►FF-1401 ► DA-1402 ◄ GB-1403 ▲▼ ► этилен омборига FB-1802A,B
- 8.3.3.1 ЭЭФ қуритиш, кондицион этиленни ажратиб олиш, яшил мой" ни сепарация-лаш ва полимерлаш ингибитори бўлимларини ишга тушириш
Диққат! Конвертерга киришдаги юқори температура ёки Н2/С2Н2 нисбатнинг юқори қиймати ҳисобига конвертердаги температуранинг ноўрин кўтарилиши катализаторнинг селективлигини пасайишига ва “яшил мой” нинг ҳосил бўлишини кўпайишига олиб келади. Ўз навбатида, бу товар этиленнинг чиқишини камайтиради ва рециркуляцион этаннинг ҳажмини ортиши ҳисобига, ишлаб чиқаришда энергия сарфини кўпайтиради.
8.3.3 Совуқ секция (СС) ни ишга туширишнинг учинчи босқичи СС ишга туширишнинг учинчи босқичи қуйидаги схема бўйича амалга оширилади: ► машъалага EA-1410A,B► FA-1403 ► GB-1201 га ПТМ* (сдувка) FB-8102A,B дан ПТМ* (сдувка)►▲ ▼ FA-1402 ►FF-1401 ► DA-1402 ◄ GB-1403 ▲▼ ► этилен омборига FB-1802A,B ЕА-1408А,В ► ён томондаги EA-1303 ребойлерга ► FA-1402 ►GA-1402► DA-1401 полим. ингибитори РА-1410Х►GA-1410A,B ► рецирк. этан EA-1301► EA-1313Х ► ИС ► машъалага *ПТМ – пуфлаб тозалаш маҳсулотлари 8.3.3.1 ЭЭФ қуритиш, кондицион этиленни ажратиб олиш, яшил мой" ни сепарация-лаш ва полимерлаш ингибитори бўлимларини ишга тушириш FA-1404А/В/С иссиқлик алмашгичлардан кейин жойлашган қўлда бошқариладиган сурилма (задвижка) ни бир оз очиб, ацетиленни гидридлаш бўлимидан, FA-1402 “яшил мой” сепаратори ва FF-1401 ЭЭФ қуритгичи орқали DA-1402 кондицион этиленни ажратиб олиш колоннасига, таркибида рухсат этилган миқдорда (кўпи билан 5 ppm) ацетилен бўлган, газ ҳолидаги ЭЭФ ни аста-секин бериш лозим. Тизимдаги босимни 500 ÷700 kPа (орт) гача кўтариш ва PV-14003 клапан орқали машъалага ташлаш билан 50 kPа (орт) гача пасайтириш керак. Тизимдан азотни сиқиб чиқариш учун бу операцияни 3 марта такрорлаш лозим. DА-1402 даги босимни аста-секин 1750÷1800 kPа (орт) гача кўтариш керак. DA-1402 нинг 9-ликопчасидан FB-8002 А,В сферик омборларга чиқариш йўлидаги товар этиленнинг таркиби ва DA-1402 нинг кубидаги (116-ликопча) рециркуляцион этаннинг таркиби таҳлиллагичларини ишга тушириш лозим. Товар этилен йўллари бўйича FB-8102 А,В га уланиш учун талабнома бериш керак. XV-14008 узгич клапанни олдиндан очиб қўйиб, DA-1402 нинг 9-ликопчасидан, FV-14017 клапан орқали FB-8102 А,В сфераларга газ ҳолидаги ЭЭФ ни бериш лозим. Сфералардан азотни машъалага, босимни кўтариш ва ташлаш усули билан сиқиб чиқариш керак. Аста-секин FB-8102 А,В сфералардаги босимни колоннадаги босимгача кўтариш ва FB-8102А га товар этилен беришни тўхтатиш лозим. Сфералардан DA-1402 колоннага тенглаштириш йўлларини очиш керак. ЕА-1410 А,В конденсаторларга минус 37 0С изотермали пропан совутиш агенти бериш лозим. FA-1403 “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимидаги суюқликнинг сатҳи кўтарилганда, GA-1403 ва GA-1403S насосларни “Этилен цехининг насос ускуналарини ишлатиш” бўйича қўлланмага мувофиқ, совутишни бошлаш керак. Насосларни совутиш вақтида ЕА-1410А/В га пропан беришни шундай тартибга солиш керакки, насослардан бирини ишга тушириш (иккинчиси заҳирада) вақтида FA-1403 даги суюқлик сатҳи 70-80 % атрофида бўлсин. GA-1403 насослардан бирини ишга тушириш керак. FV-1408 клапан орқали сарфни шундай ростлаш керакки , бунда колоннани совутиш тезлиги 30 °С/h дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Этиленни колоннанинг 9-ликопчасидан FB-8102В нокондицион этилен сферасига чиқаришни йўлга қўйиш керак. FB-8102В сферага FV-14017 клапан орқали DA-1402 нинг 9-ликопчасидан кичик оқимда суюқ этилен бериш лозим. DA-1402 нинг кубида суюқликнинг сатҳи пайдо бўлганда, ЕА-1408 А/В ни пропан бўйича ишга тушириш ва шундай созлаш керакки, колоннанинг қуйи қисмидаги назорат ликопчасидаги температура TI-14033 минус 15 °С дан пастга тушмасин. Колоннани совутиш тугаллангандан кейин, ацетиленни гидридлаш тизимидан PV-14002 клапан орқали машъалага ташлашни тўхтатиб, ЭЭФ нинг оқимини тўлалигича колоннага ўтказиш лозим. Суюқ этан-этилен фракциясини ЭЭФ ни “яшил мой” дан ювиш бўлимига, яъни LV-14004 клапан орқали FA-1402 га бериш лозим. Ускуналарнинг совуш тезлигини назорат қилиш керак. FA-1402 “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимидаги суюқликнинг сатҳи кўтарилганда, GA-1402 ва GA-1402S насосларни “Этилен цехининг насос ускуналарини ишлатиш” бўйича қўлланмага мувофиқ, совутишни бошлаш керак. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling