Оао "сибур-нефтехим"


Кондицион этиленни буғлатиш бўлимини тўхтатиш


Download 0.79 Mb.
bet34/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49
Bog'liq
пуск

8.5.1.9 Кондицион этиленни буғлатиш бўлимини тўхтатиш

Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи билан келишилган ҳолда:



  1. ЕА-1318 буғлаткичга этилен беришни тўхтатиш;

  2. ЕА-1411 буғлаткичга ва уни четлаб этилен беришни тўхтатиш;

  3. ЕА-1411 га буғ беришни ва конденсатни чиқаришни тўхтатиш;

  4. FA-1305 дан суюлтирилган пропан чиқариш йўлини ёпиш лозим.

8.5.1.10 Этилен совутиш циклини тўхтатиш



  1. GT/GB-1601 турбина/компрессорни ТИ-1600/2 “GB-1601 этилен совутиш агенти компрессорини GT-1601 буғ турбинаси билан ишлатиш, таъмирлашга тайёрлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома” га мувофиқ тўхтатиш керак.

  2. Этиленни истеъмолчиларга ва сепараторлараро бериш йўлларидаги барча тартибга солиш клапанларининг ёпилишини текшириш лозим.

  3. Н‑1609 тескари клапан ва PV-16001 “НЁ” ва LV-16001 “НЁ” тартибга солиш клапанлари ўртасидаги қувурўтказгичлардаги юқори босимни бир маромда ушлаб туриш керак. Мазкур қувурўтказгичларда суюлтирилган этиленнинг мавжуд бўлиши, босим пасайганида қувур метали температурасининг ҳаддан ташқари пасайишига олиб келиши мумкин. Қувурўтказгичлар метали углеродли пўлатнинг (Шарпи бўйича), минимал руҳсат этилган температураси минус 50 °С.

  4. Атроф муҳит билан иссиқлик алмашиш ҳисобига тизимда босим кўтарила бошлайди ва маълум вақтдан кейин этилен совутиш агентининг газ фазасини, PV-16003, PV-16004 ва PV-16005 клапанлар орқали машъалага ташлаш бошланади.



8.5.1.11 Пропан совутиш циклини тўхтатиш



  1. GB-1501 компрессорни ТИ-1500/2 “ GB-1501 пропан совутиш агенти компрессорини GT-1501 буғ турбинаси билан ишлатиш, таъмирлашга тайёрлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома” га мувофиқ тўхтатиш керак.

  2. Компрессорнинг сўриш қисмида пропанни истеъмолчиларга ва сепараторлараро бериш йўлларидаги барча тартибга солиш клапанларининг ёпилишини текшириш лозим.

  3. Тизимдан пропан совутиш агентини чиқариб ташлаш зарур бўлганда, поғоналараро сеператорлардан пропан совутиш агентининг суюқ фазасини, GA-1501 насос билан темир йўл цистерналарига хайдашни бошлаш керак.

  4. Барча сарф, сатҳ, температура ва босим тартиблагич (регулятор) ларини (бўлимлардан машъалага чиқариш йўлларида ўрнатилган босим тартиблагич (регулятор) ларидан ташқари) қўлда бошқариш тизимига ўтказиш ва клапанларни охиригача (тўлиқ) ёпиш лозим. Зарур бўлганда, қўшимча тарзда қўлда бошқариладиган арматура ва узгич клапанларни ёпиш керак.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ совуқ секция тўхтатиш даврида углеводородлардан тўлиқ ёки қисман бўшатилиши мумкин.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling