8.5.1.1 DA-1402 этилен колоннасини тўхтатиш
ЕА-1404С дан FА-1402 сепараторга гидридланган ЭЭФ бериш йўлидаги қўлда бошқариладиган арматурани ёпиш ва ЭЭФ оқимни ЕА-1404 А,В,С дан кейин, PV-14002 клапан орқали ацетиленни гидридлаш бўлимидан, машъалага ўтказиш керак.
FА-1403 флегма сиғимидан GB-1201 пиролиз гази компрессорининг поғоналараро боғлами (обвязка) нинг FA-1204 сепараторига пуфлаб тозалаш маҳсулотларини бериш йўлидаги FV-14019 клапанни ёпиш лозим.
Колоннанинг кубидан рециркуляцион этанни чиқариш йўлидаги FV-14016 клапанни ёпиш керак.
ЕА-1313Х кўп оқимли иссиқлик алмашгичдан кейин (иссиқ секциянинг чегарасида) рециркуляцион этаннинг йўлидаги қўлда бошқариладиган арматурани ёпиш лозим.
Колоннанинг кубини буғлашни камайтириш керак.
Колоннанинг 9-ликопчасидан FB-8102 А,В сфераларга товар этилен чиқаришни минимал даражагача камайтириш лозим.
Агар секцияни тўхтатиш даврида, DA-1402 колоннани "ўзига" ишлаш режимида қолдиришга қарор қилинган бўлса, унда кубни буғлаш, флегманинг сарфи ва товар этиленни чиқариш, бу режимда барқарор ишлашни таъминлайдиган даражада белгиланади.
Агар колоннани тўлиқ тўхтатишга қарор қилинган бўлса, унда:
Ундан этиленни максимал даражада сферага чиқариш керак.
FА-1403 флегма сиғимидаги суюқликнинг минимал сатҳида GA-1403 ишчи насосни тўхтатиш лозим.
Колоннанинг 9-ликопчасидан FB-8102 А,В сфераларга товар этилен чиқариш йўлидаги FV-14017 клапанни ёпиш керак.
Сфералар ва колонна ўртасидаги газ бўйича тенглаштирувчи йўлни ёпиб қўйиш лозим.
8.5.1.2 "Яшил мой" ни сепарациялаш бўлимини тўхтатиш
DA-1402 колоннадан FA-1402 сепараторга ЭЭФ бериш йўлидаги LV-14004 клапанни ёпиш керак.
FA-1402 даги суюқлик сатҳи минимал даражагача пасайганда GA-1402 ишчи насосни тўхтатиш лозим.
GA-1402 насосдан DА-1401 колоннага "яшил мой" бериш йўлидаги FV-14013 клапанни ёпиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |