Оао "сибур-нефтехим"


DA-1301 деметанизаторни тўхтатиш


Download 0.79 Mb.
bet33/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49
Bog'liq
пуск

8.5.1.6 DA-1301 деметанизаторни тўхтатиш



  1. FА-1304 флегма сиғимидаги суюқликнинг минимал сатҳида GA-1301 ишчи насосни тўхтатиш лозим.

  2. Колоннанинг кубидаги суюқликнинг минимал сатҳида GA-1302 ишчи насосни тўхтатиш ва DA-1301 дан куб маҳсулотини GA- 1302 насос ёрдамида DA-1401 деэтанизаторга чиқариш йўлларидаги FV-13001, FV-13002 клапанларни ёпиш керак.

  3. Газ ҳолидаги метанни регенерация гази тизимига чиқариш йўлидаги PV-13008 клапанни ёпиш лозим.

  4. Деметанизатордаги босим қийматини назорат қилиш керак.



8.5.1.7 DA-1401 деэтанизаторни тўхтатиш



  1. ЕА-1403 конденсаторга пропан совутиш агенти беришни тўхтатиш лозим.

  2. FА-1401 флегма сиғимидаги суюқликнинг минимал сатҳида GA-1401 ишчи насосни тўхтатиш лозим.

  3. DA-1401 нинг куби тўлиқ бўшатилгандан кейин куб маҳсулотини ёнилғи тизимига чиқариш йўлидаги LV-14005 клапанни ёпиш керак.

  4. ЭЭФ ни FA-1401 флегма сиғимидан ацетиленни гидридлаш бўлими (DC-1401) га бериш йўлидаги FV-14003 клапанни ёпиш лозим.

  5. Колоннанинг қуйи қисмини 0 о С дан юқори (мусбат) температураларгача қиздириш керак.

  6. PV-14001 клапан орқали ортиқча газни машъалага чиқариб, колоннадаги босимни назорат қилиш ва тартибга солиш лозим.



8.5.1.8 Ацетиленни гидридлаш бўлимини (DC-1401) тўхтатиш



  1. ҚЦА қурилмаси тўхтатилгандан кейин, FV-14006 тартибга солиш клапани ва ХV-14005 узгич клапанни ёпиб, водород беришни тўхтатиш керак.

  2. ЕА-1405 га буғ беришни тўхтатиш керак.

  3. Тизимдаги босимни 200 kРа гача пасайтириш ва машъала йўлидаги PV-14002 клапанни ёпиш лозим.

  4. Ишчи конвертерни қўлда бошқариладиган арматура билан узиб қўйиш, азот билан пуфлаб тозалаш ва унинг 50 kРа ортиқча босими остида қолдириш лозим.

  5. Оқим таҳлиллагичларини узиб қўйиш учун талабнома бериш керак.

  6. Ацетиленни гидридлаш конвертерининг қатламларида температуранинг қийматини назорат қилиш керак.




Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling