Оао "сибур-нефтехим"


Кондицион этиленни буғлатиш бўлимини ишга тушириш


Download 0.79 Mb.
bet28/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   49
Bog'liq
пуск

8.3.3.2 Кондицион этиленни буғлатиш бўлимини ишга тушириш

Кондицион этиленни буғлатиш бўлими, полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг талабномаси билан ишга туширилади.


Бутен-1 ни олишда этилен жуда кам сарфланади, шунинг учун фақат ЕА-1411 буғлаткич ишга туширилади.
Полиэтилен ишлаб чиқаришда ёки бир вақтнинг ўзида полиэтилен ва бутен-1 олишда, этиленни буғлатишнинг ҳар икки йўли ишга туширилади.
Совуқ секциянинг газ ажратиш бўлими тўхтатилган вазиятда полиэтилен ишлаб чиқаришда, фақат ЕА-1411 буғлаткич ишга туширилади.
ЕА-1411 буғлаткични ишга тушириш учун:

  1. Аппаратнинг қувурлараро ҳудудига LV-14009 тартибга солиш клапани орқали минералсизлантирилган сув бериш ва унинг сатҳини 78÷80 % гача кўтариш лозим.

  2. Азот бериш ва босимни 350÷380 kPа (орт) оралиғида тартибга солиш керак.

  3. ТV-14063 тартибга солиш клапанининг байпаси ёки клапан орқали буғ бериш ва буғ конденсатининг сатҳини, уни корхонанинг конденсатни тўплаш тизимига чиқариш йўли билан назорат қилган ҳолда, минералсизлантирилган сувни 100÷120 оС гача қиздириш лозим.

  4. Аппаратнинг қувурлараро ҳудудига РV-14005В тартибга солиш клапани орқали аста-секин этилен бериш ва буғлаткичдан кейин 4200 kPа (орт) атрофида босим ҳосил қилиш керак.

  5. Аппаратдан кейин температурани 25÷26 оС атрофида бир маромда ушлаб туриш учун буғлаткични четлаб ўтадиган этилен йўлидаги ТV-14004 тартибга солиш клапанини ишга тушириш лозим.

  6. Буғлаткичнинг иш режими барқарорлашиб боргани сари, босим, сарф, сатҳ ва температура тартиблагич (регулятор) ларини қўлда бошқаришдан автоматик тарзда бошқариш режимига ўтказиш лозим.

ЕА-1318 буғлаткични ишга тушириш учун:



  1. Аппаратнинг қувурлараро ҳудудига РV-14005А тартибга солиш клапани орқали омбордан кондицион этилен бериш ва унинг сатҳини 50 % даражагача кўтариш лозим.

  2. FA-1305 пропан конденсати тўплагичини ишга тушириш керак.

  3. ЕА-1318 буғлаткичнинг иш режими барқарорлашиб боргани сари босим, сарф, сатҳ ва температура тартиблагич (регулятор) ларини қўлда бошқаришдан автоматик тарзда бошқариш режимига ўтказиш лозим.




Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling