Диққат! ҚЦА қурилмаси орқали умумий сарфнинг ортиб кетиши бўйича блокировка (90 kg/h).
Конвертергача ва ундан кейин Н2 ва С2Н2 миқдорининг таҳлил натижалари олингандан кейин, водород бериш йўлидаги - FV-14006 клапанни ҳар сафар 1 % га очиш керак.
Диққат! Конвертердаги температуранинг, унга киришдаги температурага нисбатан кўтарилиши, реакцияни боришининг белгиси ҳисобланади.
Н2/С2Н2 = 1–1,2 нисбатга эришилгандан кейин конвертердаги температура кўтарилмаса, унда конвертерга киришда ЭЭФ нинг температурасини ҳар 5 минутда 10С га кўтариш керак бўлади.
Реакциянинг боришига ишонч ҳосил қилгандан кейин, таҳлиллагич кўрсаткичларининг тўғрилигини аниқлаш учун, конвертердан олдин ва кейин ЭЭФ ни Н2 ва С2Н2 миқдорига лаборатория таҳлилларини ўтказиш керак. Натижалар кескин фарқ қилганда, лаборатория таҳлилини қайтадан ўтказиш лозим. Агар натижалар ўзгармаса, унда таҳлиллагични созлаш (настройка) керак. Лаборатория таҳлиллари натижалари ва оқим таҳлиллагичи кўрсат-кичларининг мувофиқ бўлишига эришиш лозим.
- Аста-секин водород беришни Н2/С2Н2 = 1,5 нисбатгача кўпайтириб бориш керак.
Агар таҳлил натижаси чиқишдаги тегишли таснифга етмаган бўлса, унда киришдаги температурани аста-секин кўтариш лозим- .
Агар таҳлил натижаси Н2/С2Н2 нисбатининг 1,5 дан кам бўлган қийматида чиқишдаги тегишли таснифга етган бўлса, унда водород беришни кўпайтиришни тўхтатиш лозим - .
Бўлимнинг ишини барқарорлаштириш керак. Ишга тушириладиган схемадаги босим, сарф, сатҳ ва температура тартиблагич (регулятор) ларини қўлда бошқаришдан автоматик тарзда бошқариш режимига ўтказиш лозим.
Диққат! Агар конвертердаги температура шиддат билан (бошқариб бўлмайдиган тарзда) кўтариладиган бўлса, -Н2 беришни тўхтатиш ва ЭЭФ нинг киришдаги температурасини пасайтириш керак. Агар бундан кейин ҳам температура кўтариладиган бўлса, унда РВ-19033 тугмача (кнопка) орқали I-1492 авария ҳолатида ажратиш тизими (ААТ) ни активлаш лозим.
Реакциянинг ярми катализатор қатламининг биринчи учдан бир қисмида борадиган бўлса, бу конвертернинг оптимал иш режими ҳисобланади. Бу қатламлар бўйича температуранинг тақсим-ланишини кузатиб, аниқланади.
Конвертернинг ишини оптималлаштириш учун киришдаги температурани кўтариш ва Н2/С2Н2 нисбатни шу даражагача камайтириш лозимки, чиқишдаги таснифга риоя қилинганда, конвертернинг температура профили оптимал даражада бўлсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |