Оао "сибур-нефтехим"


Диққат! Совуқ секциянинг ускуналари ва қувурўтказгичларини совутиш тезлигини 30÷50 °С/h дан ортиқ бўлишига йўл қўйманг


Download 0.79 Mb.
bet20/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
пуск

Диққат! Совуқ секциянинг ускуналари ва қувурўтказгичларини совутиш тезлигини 30÷50 °С/h дан ортиқ бўлишига йўл қўйманг.

  1. DA-1301 деметанизаторнинг куб суюқлигининг бир қисмини FV-13001 ва FV-13002 клапанлар орқали суюлтирилган углеводородларни қабул қилиш учун тайёрланган DA-1401 деэтанизаторга юбориш, бошқа қисмини эса FV-13006 клапан орқали DA-1301 нинг кубига (насоснинг 28 m3/h дан кам бўлмаган минимал сарфини таъминлаш учун) қайтариш лозим.

  2. Температуралар лойиҳавий қийматларга яқинлашиб боргани сари, босим, сарф, сатҳ ва температура тартиблагич (регулятор) ларини қўлда бошқаришдан автоматик тарзда бошқариш режимига ўтказиш лозим. DA-1301 нинг ишини барқарорлаштириш керак.

  3. ИС нинг смена муҳандиси билан келишилган ҳолда, - FA-1304 “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимидан чиқариладиган газ ҳолидаги метанни машъаладан регенерация газини чиқариш тизимига ўтказиш лозим. Бунинг учун, DA-1301 даги доимий босимни назорат қилиб, бир вақтнинг ўзида РV-13004 клапанни ёпиш билан, РV-13008 клапанни аста-секин очиш керак.



8.3.1.3 DA-1401 деэтанизаторни ишга тушириш



  1. Совуқ секцияни ишга туширишдан олдин ёки - GA-1301, GA-1302 насосларни совутиш даврида ГАҚ нинг смена муҳандиси билан келишилган ҳолда, ишга тушириш йўли бўйича FA-1804 флегма сиғимидан DA-1401 деэтанизатор тизимига газ ҳолидаги этан бериш лозим.

  2. Босимни 500 kPа (орт) гача кўтариш ва PV-14001 клапан орқали машъалага ташлаш билан 50 kPа (орт) гача пасайтириш керак. Тизимдан азотни сиқиб чиқариш учун бу операцияни 3-5 марта такрорлаш лозим.

  3. DA-1401 да босимни 2000÷2200 kPа (орт) гача кўтариш ва ГАҚ дан этан бериш йўлидаги сурилма (задвижка) ни ёпиш керак.

  4. - GA-1302 куб маҳсулоти насосини ишга туширгандан кейин, бир вақтнинг ўзида этансиз-лаштириш (деэтанизация) бўлимини совутиш билан, аста-секин DA-1401 деэтанизаторга суюлтирилган углеводородларни аста-секин қабул қилишни бошлаш керак.

  5. Ортиқча газни FА-1401 “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимидан РV-14001 тартибга солиш клапани орқали машъалага чиқариб, колоннадаги босимни ишчи қийматлари чегарасида бир маромда ушлаб туриш керак.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling