Диққат! Совуқ секциянинг ускуналари ва қувурўтказгичларини совутиш тезлигини 30÷50 °С/h дан ортиқ бўлишига йўл қўйманг.
Пиролиз газини тайёрлаш секциясининг смена муҳандиси билан келишилган ҳолда, таркибида водород бўлган газ таркибида азот ва тўйинмаган углеводородлар мавжуд бўлмаганда (S-1310 нуқтадан олинган газнинг лаборатория таҳлили) таркибида водород бўлган газни регенерация газини тайёрлаш бўлимига юбориш лозим.
БГҲТ цехининг смена муҳандиси билан келишилган ҳолда, таркибида водород бўлган газнинг бир қисмини, суюқ ёнилғини буғлатиш учун, ёнилғи гази тизимига ўтказиш керак.
Совуқ блок совиб ва ускуналарнинг иши барқарорлашиб боргани сари, босим, сарф, сатҳ ва температура тартиблагич (регулятор) ларини қўлда бошқаришдан автоматик тарзда бошқариш режимига ўтказиш лозим - .
FA-1301, FA-1302 ва FA-1303X сепараторларда суюқлик сатҳи 5-10 % гача кўтарилганда, суюлтирилган углеводородларни FV-13003, FV-13004, FV-13005 клапанлар орқали аста-секин DA-1301 деметанизаторга чиқаришни бошлаш лозим.
Ортиқча газни ЕА-1313Х кўп оқимли иссиқлик алмашгичдан кейин РV-13004 тартибга солиш клапани орқали машъалага чиқариб, колоннадаги босимни ишчи қийматлари чегарасида бир маромда ушлаб туриш керак.
- DA-1301 нинг кубида ва FA-1304 “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимида суюлтирилган углеводородларнинг сатҳи пайдо бўлганда GA-1301, GA-1301S, GA-1302, GA-1302S насосларни “Этилен цехининг насос ускуналарини ишлатиш” бўйича қўлланмага мувофиқ, совутишни бошлаш керак.
- DA-1301 нинг куби ва FА-1304 сепаратордаги суюқликнинг сатҳи 70 % дан ортиқ кўтарилган вазиятда, насосларни совутиш вақтида аппаратларнинг қуйи нуқталаридан машъалага чиқариш дренажларини вақтинча, бир оз очиш керак.
Агар -DA-1301 ни совутишда ЕА-1308 ребойлернинг байпасидаги TV-13002 клапаннинг тўлиқ очиқ ҳолатида температуранинг лойиҳавий қиймати - минус 54 °С га эришиб бўлмаса, унда ЕА-1308 ребойлердан кейин пиролиз гази йўлидаги Н-1311 минимал оқиб ўтиш дроссел клапанини бир оз ёки тўлиқ ёпиш лозим.
- GA-1301, GA-1301S “хўллаш” суюқлиги (орошение) насосларини совутиш тугалланганда, улардан бирини ишга тушириш ва -FА-1304 дан машъалага чиқариш дренажини ёпиш керак.
-GA-1302, GA-1302S куб насосларини совутиш тугалланганда, улардан бирини ишга тушириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |