Оао "сибур-нефтехим"


FA-1401 ►ЕA-1404A ►ЕA-1404B ►ЕA-1404C ►EA-1405 ►DC-1401А,В ►


Download 0.79 Mb.
bet22/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   49
Bog'liq
пуск

FA-1401 ►ЕA-1404A ►ЕA-1404B ►ЕA-1404C ►EA-1405 ►DC-1401А,В ►

ЭЭФ машъалага


EA-1407 ►ЕA-1404C ►ЕA-1404B ►ЕA-1404A ►(FA-1402►FF-1401)

8.3.2.1 Қисқа циклли адсорбция – ҚЦА (PSA) комплект қурилмасининг ишга туширилиши

Дастлабки ишга туширишда ва узоқ вақт давомида тўхтаб туришдан кейин қурилма азот билан пуфлаб тозаланиши ва азотнинг ортиқча босими остида қолдирилиши керак.


ҚЦА қурилмасини ишга туширишни FA-1303Х дан кейин вордород фракциясининг температураси минус 120 0C - минус 135 0C га етган вақтдан ацетиленни гидридлаш бўлими ишга туширилаган вақтгача бўлган давр орасида, қулай вақтда амалга ошириш мумкин.
Ишга туширишнинг тартиби, ишга тушириш вақтида қурилма қандай ҳолатда бўлишига боғлиқ бўлади. Уч хил ҳолат бўлиши мумкин:
1 – бирламчи ишга тушириш ҳолати, яъни PSA қурилмасининг ускуналари азотнинг ортиқча босими остида турганда;
2 – узоқ вақт (8 соатдан ортиқ) тўхтаб тургандан кейинги ҳолати, PSA қурилмасининг ускуналари тарқибида водород бўлган газнинг ортиқча босими остида турганда;
3 – қисқа вақт давомида тўхтаб тургандан кейин қайта ишга тушириш, адсорбердаги босим ҳали тўхтатиш вақтидаги босимга мувофиқ бўладиган ҳолатда.
1 – ҳолатдан ишга тушириш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

  1. Тарқибида водород бўлган газнинг кириш йўлидаги, тоза водород ва пуфлаб тозалаш газининг чиқиш йўлидаги, ҳамда машъалага чиқариш йўлидаги қўлда бошқариладиган арматуранинг ёпилишини текшириш лозим.

  2. Қурилманинг ускуналарини зичланганликга текшириш керак.

  3. НЎА ва автоматикани текшириш лозим.

  4. "PSA-2 блоки" экранида активланган блокировкаларнинг мавжуд эмаслигини текшириш. Улар мавжуд бўлганда, уларни "PSA-1 блоки" экранидаги HS-13240 - "Бошланғич ҳолатини тиклаш" ("RESET") виртуал тугмача (кнопка) си орқали бошланғич ҳолатига ўтказиш керак.

Қурилма ишга туширишга тайёр бўлганда HS-13232 - "Ишга тушириш режими" ("START MODE") тугмача (кнопка) си қаршисидаги "Тайёр" ёзуви (индикацияси) ёнади.

  1. Пуфлаб тозалаш газини машъалага чиқариш йўлидаги қўлда бошқариладиган арматурани очиш.

  2. "PSA-1 блоки" экранидаги HS-13232 - "Ишга тушириш режими" ("START MODE") виртуал тугмача (кнопка) си орқали таркибида водород бўлган газ ва адсорберда "адсорбция" ёзуви (индикацияси) билан аралашмалардан тозаланган водород йўлларидаги узгич клапанларни очиш керак.

  3. Таркибида водород бўлган газнинг қурилмага кириш йўлидаги қўлда бошқариладиган арматурани аста-секин очиш лозим (босимни кўтариш тезлиги минутига 800 kPа дан ортиқ бўлмаслиги керак).

Бу вақтда қурилманинг автоматикаси газни ҳар бир аппаратдаги босимни, ишга тушириш вақтида бажарилиши лозим бўлган операциянинг босимига мос бўлган босимгача кўтарилишини таъминлайди.


  1. Download 0.79 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling