3 – ҳолатдан ишга тушириш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
"PSA-2 блоки" экранида активланган блокировкаларнинг мавжуд эмаслигини текшириш керак. Улар мавжуд бўлганда, уларни "PSA-1 блоки" экранидаги HS-13240 - "Бошланғич ҳолатини тиклаш" ("RESET") виртуал тугмача (кнопка) си орқали бошланғич ҳолатига ўтказиш лозим.
Қурилма ишга туширишга тайёр бўлганда HS-13233 - "Қайта ишга тушириш режими" ("RESTART MODE") тугмача (кнопка) си қаршисидаги "Тайёр" ёзуви (индикацияси) ёнади.
"1 автомат тайёр" ("AUTO 1 READY") ёзуви (индикацияси) ёнгандан кейин "PSA-1 блоки" экранидаги HS-13237 - "1 автоматнинг старт операцияси" ("AUTO 1 OPERATION START") виртуал тугмача (кнопка) си орқали қурилмани ишга тушириш керак.
Режим барқарорлашгандан кейин "PSA-1 блоки" экранидаги HS-13222 - "Блокировкаларнинг байпасини ўзгартириш" ("INTERLOCK BYPASS SWITCH") виртуал тугмача (кнопка) си орқали блокировкалар тизимини ишга тушириш лозим.
Барқарор иш режимида, агар "2 автомат тайёр" ёзуви (индикацияси) активланган бўлса, "PSA-1 блоки" экранидаги HS-13238 - "Авт-1/Авт-2 ўзгартириш мосламаси (переключател)" ("AUTO 1 / AUTO 2 SWITCH") виртуал тугмача (кнопка) си орқали қурилмани AUTO 2 режимига ўтказиш керак.
8.3.2.2 Ацетиленни гидридлаш бўлимининг (DC-1401) ишга туширилиши
ЕА-1405 ЭЭФ иситкичини ишга туширишга тайёрлаш (ишчи температураларгача қиздириш) керак.
-МFА-1401 “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимидан, FV-14003 клапан орқали ацетиленни гидридлаш бўлимига аста-секин, мазкур бўлимнинг темератураларини кескин ўзгаришига йўл қўймасдан, газ ҳолидаги ЭЭФ бериш лозим.
ЕА-1405 иситкич орқали бериладиган ЭЭФ нинг сарфи ортиб боргани сари берилаётган паст босимли тўйинган буғнинг миқдорини кўпайтириш лозим. ЕА-1405 дан чиқишда ЭЭФ нинг температураси 20-25 °С атрофида бўлиши учун, иситкичнинг иш режимини бир маромда ушлаш керак.
Совутиш суви бўйича ЕА-1407 иссиқлик алмашгични ишга тушириш лозим.
Тизимдаги босимни - 1800 kPа (орт) гача кўтариш керак.
- PV-14001 клапанни (FA-1401 дан машъалага бериш йўлидаги) ёпиб ва PV-14002 клапанни (ацетиленни гидридлашдан кейин машъалага бериш йўлидаги) очиб, аста-секин ЭЭФ оқимини тўлалигича, FV-14003 клапан орқали ацетиленни гидридлаш бўлимига ўтказиш лозим .
-ЕА-1405 дан кейин температурани 30 0С гача кўтариш ва DC-1401 конвертердаги катализа-торнинг бир текис қизишини кутиш керак.
Конвертерлардан бири ишга туширилади, бошқаси заҳирада, азотнинг ортиқча босими остида қолдирилади.
Конвертернинг кириш ва чиқиш қисмидаги AI-14001 водород ва ацетилен (Н2 ва С2Н2) оқим таҳлиллагичини ишга тушириш лозим.
Конвертерга водород бериш йўлидаги XV-14005 узгич клапанни очиш керак.
Ацетиленни гидридлаш тизимига водород бериш керак, бунинг учун FV-14006 клапанни 5 % га очиш лозим- .
Do'stlaringiz bilan baham: |