Оқава сувларни тозалаш жараёнлари ва иншоотлари
Т/Р Тозалаш иншоотларини турини ёки усулларини аниқлаш
Download 0.58 Mb.
|
ТОСТЖ курс лой янги
Тозалаш усулини аниқлаш қиймати Механик тозалашда
Биологик тозалашда
+ = тавсия этилгани Х = рухсат этилиши мумкин - = тавсия этилмайди Иншоотларниқабул қилишда қуйдагиларга эътибор берилади. Тозалаш иншоотига етарли ер майдони бўлиши. Қайси худудда жойлашиши. Тупроқ холати. Ер ости сувини борлиги. Ер майдонинг релефи Тозалаш иншоотини тармоққа нисбатан жойланиши. Махаллий шароитдан келиб чиққан холатда иншоотларга тўлдириш махсулотларини борлиги. Электр энергиянинг борлиги Тозалаш иншоотининг инженер техник ходимлар билан таъминланиши. Қуриш материаллари борлиги ва уларни олиб келиш. Тозалаш иншоотини ишлаб чиқариш сарфи. Сарфига қараб тозалаш иншоотини тури аниқланади. Тозалаш иншоотларини бош режаси ва иншоотларни тик жойлашиши. Санэпидстанцияниталабига биноан тозалаш иншоотини майдони ахоли яшаш жойидан пастки томонга энг камида 150 500м масофага сарфига қараб танлаб олинади. Тангланган майдон сувлар билан тўлиб қолмаслиги керак, хамма иншоотлар тўлиқ жойланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Агарда тупроқлар ёрдамида тозалаш ишларииолиб борилса иншоот 150 1000 м масофага ахоли яшаш жойдан жойлаштирилади. Майдон қиялиги иншоотларни жойланишига кетма кетлигини таъминлаш керак. Дастлабки хисоб китобларга иншоотлардаги оқова сувларни белгиларидаги фарқи (см) да
Иншоотлар орасидаги масофалар энг қисқа қилиб олинади, бир хил иншоотлар орасидаги масофалар хам қисқа қилиб олиниши керак, план чўзилиб кетмаслиги учун компакт ўрнатилади. Иншоотлар орасида йўлаклар қолдирилиб, переспектива хам хисобга олинади. Атроф мухит кўкаламзорлаштиришда тупроқ уйумлари хам хисобга олинади. Тозалаш иншоотларини тахминий жойланиши жадвал шаклида берилган.
Тозалаш иншоотларидаги иншоотларни жойланиши бир хил қияликда бўлганда: Бир хил иншоотлар орасидаги масофа -2,-3м Хар хил иншоотлар орасидаги масофа -5 -10м Механик тозалаш иншоотлари орасидаги масофа ва биофильтр -15-20м Иншоотлар ва ил майдонлари каммуникациялар хисобга олиниб -25-30м Метантенк ва газ орасидаги масофа 20-50м Тозалаш иншоотларини жойлашда асосий бинолардан ташқари ёрдамчи бинолар: Сув ўлчаш ускуналари; авария қувурлари, ил қувурлар; олиб кетиш каналлари; сув тўплаш ховузлари; иситиш қозонлари; ремонт қилиш устахоналари ; гараж ювиш мосламалари билан; материаллар сақлаш складлари; админстратив бино;лоборатория; прахадное; столовой; трансфарматор; газголдер; компрессор; ва шунга ўхшашлар хисобга олинади. Оқова сувларни олиб келиш ва олиб кетиш қувурлари каналлар белгиси аниқлангандан кегин у ердаги йўқотилган босиманиқланади. i-қувур ёки патокларни қиялиги l-узунлиги Шундан кегин тозаланган оқава сувларни чиқариб юбориш жойи белгиланиб, сув йўналиши бўйича иншоотлар ва қувур каналларини кўндаланг кесими кўрсатиб ўтилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling