Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий пудрат шартномаси №030


Download 66.9 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana19.04.2023
Hajmi66.9 Kb.
#1364184
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Пудрат шартномаси

XII. Кафолатлар
48. Пудратчи:
барча ишлар тўлиқ ҳажмда ва мазкур шартнома шартларида белгиланган


муддатларда бажарилишини;
лойиҳа ҳужжатларига ҳамда қурилиш меъёрлари, қоидалари ва техник
шартларига мувофиқ барча ишларни бажариш сифатини;
ўзи томонидан қурилиш учун қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-
ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкция ва тизимлар сифатини, уларнинг лойиҳа
ҳужжатларида кўрсатилган сертификацияларга, техник регламентлар ёки
стандартларга мувофиқлигини;
ишларни қабул қилиш ва объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида
аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф қилишни;
объектдан фойдаланилганда муҳандислик тизимлари ва ускуналарнинг
фойдаланиш қоидаларига мувофиқлигини кафолатлайди.
49. Объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар,
материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолатли муддати томонлар қурилиши
тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган
кундан бошлаб камида 12 ой этиб белгиланади. Объект томининг кафолатли муддати
камида 24 ой этиб белгиланади.
50. Агар объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланиб, улар
бартараф этилгунга қадар фойдаланишни давом эттириш имконини бермайдиган
нуқсонлар аниқланса, у ҳолда кафолат муддати нуқсонларни бартараф этиш даврига
узайтирилади. Нуқсонлар Пудратчи томонидан унинг ўз ҳисобидан бартараф этилади.
Мавжуд нуқсонлар ва уларни бартараф этиш муддатлари Пудратчи ва
Буюртмачининг икки томонлама далолатномасида қайд этилади.
Агар Пудратчи бажарилган ишлардаги нуқсонлар ва чала ишларни, жумладан
ускуналарнинг камчиликларини далолатномада кўрсатилган муддат ичида бартараф
этмаса, у ҳолда Буюртмачи мазкур шартноманинг VII бўлимида назарда тутилган
кафолат суммасини Пудратчидан ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.
51. Пудратчи нуқсонлар ва чала ишлар кўрсатилган далолатномани тузишдан ёки
и м з о л а ш д а н б о ш т о р т г а н т а қ д и р д а , у л а р н и т е к ш и р и б ч и қ и ш
«Давархитектқурилишназорат» органлари томонидан амалга оширилади, бу
томонларнинг ушбу масала бўйича иқтисодий судга мурожаат қилишини истисно
этмайди.

Download 66.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling