Ободон” маҳалла фуқаролар йиғини Жиноят содир этиш ҳамда жиноят ҳурбонига айланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар бўйича тузилган хулосаларни


Download 0.49 Mb.
bet2/5
Sana09.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1345377
1   2   3   4   5
Bog'liq
Қўлланма

уч кунлик муддат ичида тегишли журналга имзо қўйдирган ҳолда қуйидагиларга тегишлилиги бўйича якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни манзилли амалга ошириш (кўмаклашиш) учун тақдим этади:
а) маҳалла раисига:
низоли оилалар аъзолари (умумий рўзғор асосида яшовчилар);
узоқ вақт давомида ўзаро низо ва адоватда бўлиб келаётган шахслар (қўшнилар, қариндошлар ва бошқа шахслар);
ёлғиз яшовчи қариялар;
фарзанд тарбиясига бефарқ муносабатда бўлаётган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар;
судхўрлик билан шуғулланувчи шахслар;
қонуний никоҳсиз яшовчи шахслар;
б) ҳоким ёрдамчисига:
бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган, шу жумладан доимий даромад манбаига эга бўлмаган шахслар;
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиб, ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган шахслар;
турмушидан ажрашиб, ижтимоий-иқтисодий оғир аҳволга тушиб қолган аёллар;
в) хотин-қизлар фаолига:
алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи (меъёридан ортиқ ичувчи) хотин-қизлар;
низоли оилаларда яшовчи хотин-қизлар (умумий рўзғор асосида яшовчилар);
турмушидан ажрашиб, ижтимоий-иқтисодий оғир аҳволга тушиб қолган аёллар;
ёлғиз яшовчи аёллар;
қонуний никоҳсиз яшовчи аёллар;
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиб, ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган аёллар;
назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизлар;
ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизлар;
судхўрлик билан шуғулланувчи аёллар;
г) ёшлар етакчисига:
алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи (меъёридан ортиқ ичувчи) ёшлар;
бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган, шу жумладан доимий даромад манбаига эга бўлмаган ёшлар;
қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган ёшлар;
назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар;
ғайриижтимоий хулқ-атворли ёшлар;
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиб, ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган ёшлар.
11. Ижтимоий профилактика объекти бўлган шахс икки ёки ундан ортиқ тоифага мансуб бўлган ҳолатда профилактика инспектори ушбу шахс бўйича битта хулоса тузади ҳамда хулосанинг нусхаларини ушбу Йўриқноманинг
9-бандига мувофиқ, маҳалланинг тегишли масъул ходимларига тақдим этади.
Маҳалланинг тегишли масъул ходимига ижтимоий профилактика объекти бўлган шахс бўйича хулосани тақдим этиш профилактика инспекторини
келгусида ушбу шахс билан профилактик ишларни олиб бориш мажбуриятидан озод қилмайди
.
12. Хулосани қабул қилиб олган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси шу куннинг ўзида ижтимоий профилактика объекти бўлган шахс билан якка тартибда манзилли ишлаш бўйича алоҳида йиғма жилд юритади.
13. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси уч кунлик муддатда ижтимоий профилактика объекти бўлган шахс билан ишлаш бўйича якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастурини тузади.
Якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш натижаларига оид маълумотлар йиғма жилдда жамлаб борилади.
14. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастурида белгиланган тадбирларни тўлиқ бажариб, ижобий натижага эришганидан сўнг ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсга нисбатан ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини якунлаш ҳақида профилактика инспектори билан қўшма хулоса тузади.
3-боб. Ижтимоий профилактика субъектларининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ишлаш бўйича функционал мажбуриятлари
15. Профилактика инспекторининг функционал мажбуриятлари:
ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларни аниқлаш, уларнинг хулқ-атвори ва турмуш тарзини ўрганиш, бирламчи профилактик таъсир
ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини қўллаш;
бириктирилган ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар билан тегишлилиги бўйича маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли томонидан олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш;
зарур ҳолларда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолига бириктирилган тоифадаги шахслар билан ишлаш фаолиятига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
фуқаролик ва жиноят ишлар бўйича судлардан уларда кўрилаётган ишлар доирасида низолашаётган томонлар ҳақидаги маълумотларни олиб, таҳлил асосида ўзаро низолари сақланиб қолаётган шахслар бўйича маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан биргаликда тегишли ишлар амалга оширилишини ташкил этиш;
ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар билан ишлашда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолига ташкилий тадбирларни амалга оширишда бевосита кўмаклашиш;
ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар билан ижтимоий мослаштириш тадбирлари якунланганидан кейин бир йил давомида уларнинг турмуш тарзи ва хулқ-атворини кузатув асосида мониторинг қилиб бориш.
16. Маҳалла раисининг функционал мажбуриятлари:
а) низоли оилалар аъзолари (умумий рўзғор асосида яшовчилар)га профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича:
низоли оилалар аъзолари рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш;
низонинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уларни ечимини топишга ваколати доирасида ҳар томонлама кўмаклашиш;
низолашаётган томонларнинг низонинг предмети юзасидан бўлиб ўтадиган мунозараларида бевосита иштирок этиш;
низоли оилаларни турмуш тарзи ва муҳитини ўрганиб, оила аъзоларига маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлган нуронийларни бириктириш;
ҳар ойда низоли оиланинг мавжуд муаммоли масалаларини маҳалладаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”да муҳокама қилиб, бартараф этиш чораларини кўриш;
б) узоқ вақт давомида ўзаро низо ва адоватда бўлиб келаётган шахслар (қўшнилар, қариндошлар ва бошқа шахслар)га профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича:
узоқ вақт давомида ўзаро низо ва адоватда бўлиб келаётган шахслар (қўшнилар, қариндошлар ва бошқа шахслар) рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш;
фуқаролар билан якка тартибда профилактик суҳбат ўтказиб, низолашиш сабабларига аниқлик киритиш ва уларни ечимини топишга ваколати доирасида ҳар томонлама кўмаклашиш;
низолашаётган томонларнинг низонинг предмети юзасидан бўлиб ўтадиган мунозараларида бевосита иштирок этиш;
мол-мулк, уй-жой, умумий фойдаланиш масалалари, оилавий ажримлар борасидаги низолар бўйича фуқаролик ишлари бўйича судлар, ер ресурслари
ва давлат кадастр бўлими, давлат солиқ инспекцияси, маҳаллий ҳокимликларнинг архитектура бўлимлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
в) ёлғиз яшовчи қарияларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш:
ёлғиз яшовчи қариялар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи қарияларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
ёлғиз яшовчи қариялар билан учрашаётган ҳамда мулоқотга киришаётган шахсларни доимий ўрганиб бориш, шубҳали ҳолатлар бўйича профилактика инспекторини хабардор қилиш;
ёлғиз яшовчи қарияларни пенсия маблағларини ғайриқонуний равишда талон-торож қилинишини барвақт олдини олиш чораларини кўриш ҳамда
дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишига кўмаклашиш;
ёлғиз яшовчи қарияларни мулкий характердаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишида иштирок этиш ва уларни алданиб қолишларини барвақт олдини олиш;
ёлғиз яшовчи қарияларнинг ҳолидан мунтазам равишда бевосита хабар олиб туриш;
г) фарзанд тарбиясига бефарқ муносабатда бўлаётган ота-оналар
ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга профилактик таъсир кўрсатиш
ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича:

фарзанд тарбиясига бефарқ муносабатда бўлаётган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик
чора-тадбирларни белгилаш;
вояга етмаган болаларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг хатти-ҳаракатларини маҳалла жамоатчилиги ўртасида муҳокама қилиш ва уларни тўғри йўлга қайтишларига ундаш;
вояга етмаган болаларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан диний ташкилот вакилларини жалб қилган ҳолда ахлоқий ва тарбиявий суҳбатлар ўтказиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш;
ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топширилган вояга етмаганнинг яшаш шароити бир йил мобайнида мониторинг қилиб бориш;
оилаларда ўрганиш (кузатиш) ва профилактика тадбирларини амалга ошириш жараёнида назоратсиз ва қаровсиз болаларни аниқлаш, зарур чораларни кўриш учун профилактика инспекторини хабардор қилиш;
назоратсиз ва қаровсиз вояга етмаганларнинг яшаш шароити, ижтимоий мослашуви билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳолидан мунтазам равишда бевосита хабар олиб туриш орқали бир йил давомида мониторинг қилиб бориш ҳамда уларга зарур амалий ёрдам кўрсатиш;
д) судхўрлик билан шуғулланувчи шахсларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича:
судхўрлик билан шуғулланувчи шахслар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш;
қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар тўлаш шарти эвазига пул олди бердиси билан шуғулланувчи шахслар ўртасида мазкур ҳаракат келгусида салбий оқибатларга олиб келиши юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;
судхўрлик билан мунтазам равишда шуғулланувчи шахслар билан диний ташкилот вакилларини жалб қилган ҳолда суҳбатлар ўтказиш ва судхўрликдан тийилиш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш;
е) қонуний никоҳсиз яшовчи шахсларга профилактик таъсир кўрсатиш
ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича:

қонуний никоҳсиз яшовчи шахслар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, никоҳсиз яшашининг асл сабабини ўрганиш орқали аниқлаш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш;
қонуний никоҳсиз яшовчи шахслар билан якка тартибда суҳбат олиб бориб, бунинг оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар бўйича, шунингдек никоҳни қонуний жиҳатдан расмийлаштириш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;
никоҳни расмийлаштириш учун монелик қилувчи ҳолатларни аниқлаш
ва уни бартараф этиш чораларини кўриш.
17. Ҳоким ёрдамчисининг функционал мажбуриятлари:
а) бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган, шу жумладан доимий даромад манбаига эга бўлмаган шахсларни ижтимоий мослаштириш бўйича:
бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган, доимий даромад манбаига эга бўлмаган шахслар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, уларнинг қобилияти ва касбий лаёқатини ўрганиш ҳамда якка тартибдаги манзилли чора-тадбирларни белгилаш;
бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича манзилли чораларни кўриш, шу жумладан меҳнат ярмаркаларида иштирок этишини таъминлаш;
бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган шахсларни
касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига юбориш бўйича барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш;
бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган шахсларга дастурлар доирасида кредитлар олишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
тадбиркорлик фаолияти билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган шахсларни, ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун етакчи тадбиркорларга бириктириш чораларини кўриш;
бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган шахсларга томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа шу каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган шахсларга тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда субсидиялар олишда ёрдам кўрсатиш;
бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган шахсларга кичик интенсив боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғулланиши учун ер майдони ажратиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда тавсияномалар бериш;
б) жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиб, ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган шахсларга кўмак кўрсатиш бўйича:
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахслар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, уларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, қобилияти ва касбий лаёқатини ўрганиш ҳамда якка тартибдаги манзилли чора-тадбирларни белгилаш;
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларга
“дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш бўйича барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича манзилли чораларни кўриш, шу жумладан меҳнат ярмаркаларида иштирок этишини таъминлаш;
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларни касб-ҳунар
ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига юбориш бўйича барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш;
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларга дастурлар доирасида кредитлар олишга кўмаклашиш;
тадбиркорлик фаолияти билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларни,
ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун етакчи тадбиркорларга бириктириш чораларини кўриш;
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларга томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа шу каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларга тадбиркорлик
ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда субсидиялар олишда ёрдам кўрсатиш;
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларга кичик интенсив боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғулланиши учун ер майдони ажратиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда тавсияномалар бериш;
в) турмушидан ажрашиб, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни ижтимоий мослаштириш бўйича:
турмушидан ажрашиб, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёллар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, уларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, қобилияти ва касбий лаёқатини ўрганиш ҳамда якка тартибдаги манзилли чора-тадбирларни белгилаш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни ишга жойлаштириш бўйича манзилли чораларни кўриш, шу жумладан меҳнат ярмаркаларида иштирок этишини таъминлаш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни касб-ҳунар
ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига юбориш бўйича барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга дастурлар доирасида кредитлар олишга кўмаклашиш;
тадбиркорлик фаолияти билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни, ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун етакчи тадбиркорларга бириктириш чораларини кўриш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа шу каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда субсидиялар олишда ёрдам кўрсатиш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга кичик интенсив боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғулланиши учун ер майдони ажратиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда тавсияномалар бериш.
18. Хотин-қизлар фаолининг функционал мажбуриятлари:
а) алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи (меъёридан ортиқ ичувчи) хотин-қизларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича:
алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш;
алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи хотин-қизларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, салбий одатларга берилишининг асл сабабларини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш;
алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш, жумладан бундай салбий одатларга берилиши омилларини бартараф этишга кўмаклашиш;
алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи хотин-қизларга
ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш ва комплекс психологик-тиббий реабилитация қилиш чораларини кўриш;
алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришда, шунингдек қонунчиликда белгиланган ижтимоий ҳимоя кафолатларидан фойдаланиши учун ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга амалий кўмаклашиш;
алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи хотин-қизларнинг мулкий характердаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишида уларнинг алданиб қолишларининг барвақт олдини олиш;
алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи хотин-қизларнинг турмуш тарзи ва хулқ-атворини бир йил давомида мониторинг қилиб бориш;
б) низоли оилаларда яшовчи хотин-қизлар (умумий рўзғор асосида яшовчилар)га профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича:
низоли оилаларда яшовчи хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш
ва алоҳида йиғмажилд юритиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш;
низонинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уларни ечимини топишга ваколати доирасида ҳар томонлама кўмаклашиш;
низолашаётган томонларнинг низонинг предмети юзасидан бўлиб ўтадиган мунозараларида бевосита иштирок этиш;
низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг турмуш тарзи ва оилавий муҳитини ўрганиб, уларга маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлган кайвони, отинойи, шунингдек “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларини бириктириш;
низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг турмуш тарзидан доимий равишда хабар олиб туриш, уларнинг ўз жонига суиқасд қилишини барвақт олдини олиш бўйича психологик тадбирларни ташкил этиш;
зарур ҳолларда низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш бўйича профилактика инспекторига таклиф киритиш;
низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришда, шунингдек қонунчиликда белгиланган ижтимоий ҳимоя кафолатларидан фойдаланиши
учун ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга амалий кўмаклашиш;
в) турмушидан ажрашиб, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни ижтимоий мослаштириш бўйича:
турмушидан ажрашиб, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёллар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, уларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, қобилияти ва касбий лаёқатини ўрганиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни ишга жойлаштириш бўйича манзилли чораларни кўриш, шу жумладан меҳнат ярмаркаларида иштирок этишини таъминлаш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни касб-ҳунар
ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига юбориш бўйича барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга дастурлар доирасида кредитлар олишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
тадбиркорлик фаолияти билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни, ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун етакчи тадбиркорларга бириктириш чораларини кўриш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа шу каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда субсидиялар олишда ёрдам кўрсатиш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни уй-жой билан,
шу жумладан вақтинчалик бошпана билан таъминлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш;
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек қонунчиликда белгиланган ижтимоий ҳимоя кафолатларидан фойдаланиши учун ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга амалий кўмаклашиш.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling