Ободон” маҳалла фуқаролар йиғини Жиноят содир этиш ҳамда жиноят ҳурбонига айланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар бўйича тузилган хулосаларни


Download 0.49 Mb.
bet5/5
Sana09.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1345377
1   2   3   4   5
Bog'liq
Қўлланма

5-боб. Якуний қоидалар
26. Ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларга нисбатан юритилган йиғмажилдлар тамомланганидан кейин бир йил давомида сақланади, ушбу муддат давомида шахсга нисбатан такроран хулоса келиб тушган ҳолларда йиғмажилд қайта тикланади.
27. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисига бириктирилган шахс томонидан содир этилган жиноят юзасидан муҳокама ўтказиш жараёнида сектор раҳбари томонидан ушбу шахсга
нисбатан амалга оширилган профилактик таъсир ва ижтимоий мослаштириш чораларининг самарадорлигига баҳо берилади.
28. Ушбу Йўриқномада белгиланган қоидаларга риоя қилмаганлик, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори,
ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисига юклатилган вазифаларни бажармаганлик меҳнат интизомини бузиш деб баҳоланади
ва масъул ижрочиларга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо қўлланилишига асос бўлади.





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР СИЁСАТИ
ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ

Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида


хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармони билан жорий этилган “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишнинг самарали механизмларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги қарор қилади:


1. “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида
хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш тартибини ягона мониторингини олиб бориш ва ҳисоботларини умумлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юклатилсин.
3. Белгилансинки:
республика маҳаллаларида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосидаги ишларни мувофиқлаштириш ва бу борада амалий-услубий ёрдам кўрсатиш туманлар (шаҳарлар) миқёсида туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари бошлиқлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар миқёсида эса ҳудудий ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади;
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш фаолияти ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг расмий
веб-сайтларида тизимли равишда эълон қилиб борилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги бўлинмалари икки ой муддатда
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш тартиби бўйича қисқа муддатли ўқув-семинарларини ташкил этсин.
5. “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш тартиби бўйича фаолият Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги биргаликда йил якунига қадар тизимли мониторинг қилиниб, мазкур соҳасидаги ишларни инновацион технологияларни татбиқ этган ҳолда рақамлаштириш орқали самарадорлигини ошириш чораларини кўрсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Б.Т. Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари Э.М. Мухитдинов, Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати
ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари А.З. Саъдуллаев зиммасига юклатилсин.
Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов

Тошкент шаҳри,


2023 йил “___” _________
“____”-сон


Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазири Б.А. Мусаев

Тошкент шаҳри,


2023 йил “___” _________
“____”-сон


Ёшлар сиёсати ва спорт
вазири А.И. Икрамов

Тошкент шаҳри,


2023 йил “___” _________
“____”-сон



Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling