Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўҒрисида
Download 37.69 Kb.
|
91 01.04.2009
[ОКОЗ: 1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари; 2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш] [ТСЗ: 1.Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ОБОДОНЛАШТИРИШ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ходимларнинг иш ҳақини ўртача 1,25 баравар оширишни назарда тутувчи Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасини 2010 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. 2. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1-иловага мувофиқ тармоқ тариф сеткаси 2010 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин. 3. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет параметрларини шакллантиришда Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасидан келиб чиққан ҳолда 2010 йилдан бошлаб ободонлаштириш ходимлари иш ҳақига харажатларни назарда тутсин. 5. Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. Вазирликлар ва идоралар бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин. Download 37.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling