Образли” хотира тадқиқоти “Кўрув образли хотираси” ни ўрганиш Методиканинг номи


Download 41.36 Kb.
bet2/3
Sana15.06.2023
Hajmi41.36 Kb.
#1487864
1   2   3
Bog'liq
Образли хотира

Натижаларни қайта ишлаш. Тўғри эсга туширилган образлар миқдори ҳисобланади. Норма 6 ва ундан кўпроқ тўғри жавоблар саналади.

Балларда баҳолаш

9

8

7

6

5

4

3

2

1

Эсга туширилган образлар миқдори

15-16


13-14


10-12


7-9


6


5


4


3


1-2


Сифатий баҳо

Аъло


Яхши


Нормадан (ўртадан) юқори

Норма
(ўрта)

Нормадан (ўртадан) қуйи

Ёмон


Ўта ёмон

Қуйида тадқиқотчига аудиал стимуллар кетма-кетлигини тақдим этамиз:

  1. Машина томозланиши

  2. Сичқон пичирлаши

  3. Ари товуши

  4. Қайчи товуши

  5. Операция товуши (касалхона)

  6. Стаканларни уриштириш

  7. Барабан товуши

  8. Лазер принтери товуши

  9. Жўжалар

  10. Мушукча хуруллаши

  11. Кучукчалар

  12. Шамол

  13. Тунги ўрмон

  14. Сув томчиси товуши

  15. Момақалдироқ (чақмоқ)

  16. Денгиз товуши

Юқоридаги товушлар “Аудиал образли хотира” папкасида телеграмм орқали юборилган.

“Аудиал образли хотира” методикаси учун жавоблар бланки


Синалувчининг ёши: Жинси:
Касби:

Жавоблари:

“Дегустатив образли хотира” тадқиқоти
“Таъм билиш образли хотираси”
Методиканинг номи: “Таъм билиш образли хотираси” .
Тадқиқот мақсади: қисқа муддатли таъм билиш образли хотирасини тадқиқ этиш.
Тадқиқотнинг бориши. Тадқиқотчи синалувчига маълум кетма-кетликда рўйхатдаги махсулотларни таътиб кўришга беради. Бунда синалувчининг кўзи боғланган бўлиши шарт. Тақдим этиладиган дегустатив махсулотлар эса шакли, консистенцияси билан синалувчида яққол образ ҳосил қилиши керак эмас. Жумладан, тадқиқотчи синалувчига ғирчиллатиб олма тишлатиб олиб, “бу нима?” деган саволни бериши ноўрин. Шунинг учун дегустатив стимуллар иложи борича кичик хажмда (тежамкорлик нуқтаи назаридан ☺) тақдим этилади. Дегустатив стимул орасида бир неча сония бўлмоғи лозим. Рўйхатдаги 16 та махсулот тақдимоти тугагач синалувчи таътиб кўрган ва идентификация қила олган барча стимуллар номини оғзаки (бу ҳолда тадқиқотчи қайд этиб туради) ёки ўзи ёзма равишда қайд этади. Дегустатив стимуллар изчиллиги, кетма-кетлигига қараганда тўғри айтилган махсулотлар миқдори аҳамиятлироқдир.
Йўриқнома: “Ҳозир сизнинг кўзингизни боғлаймиз ва турли хил махсулотларни таътиб кўришга берамиз. Сизнинг асосий вазифангиз нима махсулот истеъмол қилаётганингизни англаб етишингиз ва санаб беришингиздир”.


Download 41.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling