Общество и инновации
Download 419.78 Kb. Pdf ko'rish
|
Экологик сиёсатнинг асосий принсплари
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Journal home page: https://inscience.uz/index.php/socinov/index Basic principles of ecological policy of Uzbekistan Zarifa ANNAEVA 1 Termez State University ARTICLE INFO ABSTRACT Article history: Received August 2021 Received in revised form 20 August 2021 Accepted 15 September 2021 Available online 11 October 2021 This article covers the policy of Uzbekistan in the field of environmental protection and ecology, as well as the participation of the country in international regulations on this issue. 2181-1415/© 2021 in Science LLC. This is an open access article under the Attribution 4.0 International (CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru) Keywords: ecology, constitution, international pact, national strategy, charter, law, politics, world community, international organizations, infrastructure, prospects. Ўзбекистоннинг экологик сиёсатининг асосий принциплари АННОТАЦИЯ Калит сўзлар: экология, конституция, халқаро пакт, миллий стратегия, низом, қонун, сиёсат, жаҳон ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар, инфратузилма, истиқбол. Ушбу мақолада Ўзбекистонда атроф-муҳит муҳофазаси ва экология борасида амалга оширилаётган сиёсат ҳамда республиканинг ушбу масала юзасидан қабул қилинган халқаро норматив ҳужжатларда иштироки масалалари ёритиб берилган. 1 Lecturer, Termez State University, Termez, Uzbekistan. E-mail: annaevazarifa@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415 178 Основные принципы экологической политики Узбекистана АННОТАЦИЯ Ключевые слова: экология, конституция, международный пакт, национальная стратегия, устав, закон, политика, мировое сообщество, международные организации, инфраструктура, перспективы. В данной статье рассматривается политика Узбекистана в области охраны окружающей среды и экологии, а также участие страны в международных нормах по данному вопросу. Инсоният учинчи минг йилликка илғор технологиялар, юксак ишлаб чиқариш салоҳияти, фан ва техника соҳасида мисли кўрилмаган ютуқлар билан бирга улкан экологик муаммолар Еуршовида қадам қўйди. Қолаверса, дунё жаҳон суръатлар билан ўзгариб бормоқда. Шунинг учун кечаги мезонлар билан ҳозирги вазиятни объектив баҳолаш имконияти йўқ. Ўзбекистон Республикасида атроф- муҳит ҳолати, унга таъсири, муҳофаза қилиш, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланишни баҳолаш механизми ёки кенг маънода умумлаштирилган таҳлиллар сўнгги йигирма йилда катта одимлар билан ривожланди. 1992 йилда Рио-де- Жанейрода БМТнинг атроф-муҳит ва ривожланиш борасида анжумани ўтказилди. Ушбу анжуманда қабул қилинган резолюциялар Ўзбекистон учун экологик мувозанатга эришишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳим омил бўлди. Ўзбекистон Республикасининг халқаро дастурлар ва лойиҳаларда иштирок этиши, атроф-муҳит соҳасидаги конвенцияларга қўшилиши, республикада эко- логик вазиятни юмшатиш, атроф-муҳит ҳолатини сақлаш ва яхшилаш ҳамда барқарор ривожланишга умумжаҳон жараёнларига қўшилишга имконият яратди. Мустақиллик йилларда республикада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бошқариб турадиган қарийиб 50 та қонун ва 450 дан ортиқ меъёрий ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Ўзбекистон республика- сининг экологик хавфсизлик сиёсати Конституция қонунчилик, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик концепцияси, атроф-муҳит ва барқарор ривож- ланиш бўйича Рио-де-Жанейро ва Иоханнеесбург Декларацияларининг тамойил- лари асосида халқаро конвенциялар ва шартномалардан ҳамда етакчи давлатлар- нинг қонунчилик соҳасидаги келиб чиқадиган республиканинг мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Маъмурий-буйруқбозлик тизимдан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида макроиқтисодий режалаштиришнинг табиат- ни муҳофаза қилиш сиёсати билан оптимал уйғунлашуви ва унинг ижтимоий ва бошқа соҳаларда юритилаётган сиёсат билан ҳамоҳанг бўлиши биринчи даражали муҳим вазифа саналади. Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташкил этилган бўлиб ушбу тузулма орқали давлат табиатни муҳофаза қилиш тизими ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиатни муҳофаза қилиш ресурслардан фойдаланиш ва қайта тиклаш соҳасида Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415 179 давлат назорати ва тармоқлараро бошқарувни амалга оширувчи махсус ваколатли, идоравий ва мувофиқлаштирувчи орган саналади. Ўзбекистон Ресупбликаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг асосий вазифалари сифатида экологик хавфсизлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклаш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш; – Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек алоҳида шахслар томонидан ерлар, қазилма бойликлар, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик олами, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш; – табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини тармоқлараро комплекс бошқа- рувини амалга ошириш; – атроф-муҳитнинг қулай ҳолатини таъминлаш ва экологик ҳолатни соғлом- лаштириш бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш. 1996 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналар билан биргаликда атмосфера ҳавосига салбий таъсирни камайтириш чоралари маълум тизимга солинди. 2007 йил якунларига кўра атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи модда- ларнинг умумий ҳажми 2 млн тоннагача қисқарди. 2000 йилда “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида катта аҳамиятга эга бўлди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши билан Давлат экологик экспертизасининг аниқ вазифалари белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Республикада экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш, экологик ҳолатни яхшилаш, чиқинди- ларнинг фуқаролар соғлигига зарарли таъсирини олдини олиш, аҳоли даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қайтадан Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси этиб ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш бўйича халқаро ҳамкорлиги миллий қонунчилик ва халқаро ҳамкорликнинг конвенциялари асосида тартибга солинади. Ўзбекистон- нинг атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги миллий сиёсати ва мазкур масаладаги халқаро ҳамкорлиги мамлакатнинг экологик салоҳиятини сақлашга асосланган. Ушбу мақсадда Ўзбекистон Республикаси 1993 йилда “Озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича” Вена конвенциясига, 1995 йилда “Биологик хилма-хиллик тўғри- сида”ги Конвенцияга, “Бутун жаҳон маданий ва табиий меросларни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конвенция, 1997 йилда “Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисида”ги конвенция, 1998 йилда эса “Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш” бўйича конвенция, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик соҳасидаги қатор давлатлараро битимларга қўшилган. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415 180 Республика иқтисодиёти ривожланишининг истиқболларини унинг атроф- муҳитга таъсирини кўриб чиқиш, иқтисодий ва экологик сиёсатни ўзаро уйғун- лаштириш Ўзбекистон миллий сиёсатининг муҳим бўғини саналади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Правда Востока, 1992 год 7 сентября. 2. Холмўминов Ж.Х. Экология ва атроф-муҳит муҳофазасининг ҳуқуқий асослари. – Тошкент: “Турон-Иқбол”, 2008. – Б. 8. 3. Шодиметов Ю. Ижтимоий экологияга кириш. – Тошкент: “Ўқитувчи”, 1999. – Б. 28–29. 4. Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маъруза. – Тошкент, 2008. – Б. 6. 5. Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами. – Тошкент: “Адолат”, 2011. – Б. 322–336. 6. “Ўзбекистон овози” газетаси, 2009 йил 20 сентябрь. 7. Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами. – Тошкент, 2011. – Б. 431–436. 8. “Халқ сўзи” газетаси. 2017 йил 23 апрель. 9. Kushakov S., & Akhmedov S. (2021). The Ethnic History And Composition Of Uzbek People: On The Example Of Two Languages, Settlement And Livestock Tribes. The American Journal of Interdisciplinary Innovations and Research, 3(02), 24–27. 10. Abdulloev S.B. (2021). Positive Attitudes To “Dev” In Central Asian People. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(01), 275–279. 11. Rayimovich A.A. (2020). EARLY SETTLEMENTS OF CENTRAL ASIA AS A FACTOR OF FORMATION OF FIRST SOCIETIES (ON EXAMPLE OF THE SETTLEMENT OF SARAZM). European science review, (5-6). 12. Yusupovich K.S. “The Emergence of Religious Views Is Exemplified by The Southern Regions”. The American Journal of Social Science and Education Innovations 2.10 (2020): 143–145. Download 419.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling