Одамлар ишонмайди


Бухоро. Арк. 1915йил, эрта бахор ойи


Download 313.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana08.02.2023
Hajmi313.52 Kb.
#1177625
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
OSTONAYEVA DILFUZA AJDODLAR RUHI 1

 Бухоро. Арк. 1915йил, эрта бахор ойи.
Мохларойим Амир Олимхонни давлат ишларига берилиб кетганидан ҳафа
эмас эди.Уни аёлига жуда меҳрибон, ҳурмат қилиши ва севиши юз-кўзидан ҳар
доимгидек билиниб турарди. Мохларойим Аркка келганидан бери бу ерга тезда
кўникиб кетди, кўпчилик билан дўстлашиб олди, бекор ўтирмади. Арк моҳир
усталар томонидан ўрта асрларда қурилган бўлиб, ҳозиргача сақланиб қолган
қисмидан ташқари, ичкари ҳовли, яъни харамни ёнидан ўтган йўлак охирида бир
эшик бўлиб,ҳозирги даврда у доим ёпиқ. ( Азиз китобхоним, келинг бугун
мозийга саёҳат қилиб, мен билан ўша даврга тушиб қолиб, Аркнинг портлатиб
юборилган шарқий қисмини, компютерда тиклагандек, аста-секин ҳаёлан,
аввалига оқ-қора, сўнг ажабтовур ранглар бериб, гўёки ҳаёт берилаётгандек
тиклаб, биргаликда ажиб бир саёҳат қиламиз) Ўша вақтларда эшикни нариги
тарафида йўлак бўлиб, унинг ўнг тарафида каттагина ошхона бўлган. Бош
канизак Роҳила хотин Моҳларойимга бу жойни таништириб чиқмоқда:
- Бу Аркни ошхонаси, бош ошпаз мана Ака Али бўладилар-деди. 
Бироз юрилгандан кейин, ўртада айлана гулзор, атрофи айланма йўлак
бўлиб, бу ер Аркни шарқий қисми бўлиб, ўртадаги девор уни икки қисмга
ажратган, ўнг тарафи аёл хизматчилар учун, чап тарафи эркаклар учун. Зинадан
пастга тушилганда катта омборхона жойлашган бўлиб, Амирликни захира озиқ-
овқати шу ерда жойлашган, агар қиш қаттиқ келса, ёки ёз қурғоқчилик келса,
бутун аҳолини шу захира туфайли эсон-омон очарчиликдан асраш мумкин
бўлган.Омборхонада буғдой, ловия, мош, мева ва сабзавотлар, хатто қуритилган
ва атрофида кигизга ўралган муз қўйиб чиқилиб гўшт сақланган. Роҳила хотин
Амирни топшириғига кўра бу ерни кўрсатиб бўлгач, юқорига кўтарилиб,
гулзорни ўнг тарафи аёллар томондаги ювиниш хоналар, кирхона, хизматкор
қизлар ётоқхонаси, айвони ва қизларни ўзлари билан таништиради. Роҳила
хотин;
- Маликам келинг, баъзида керак бўлиши мумкин, ёпинчиқни ёпининг,
деворни нариги тарафига ўтамиз- дейди. У ерда заргарлик дўкони,
сартарошхона, этикдўз устахонаси, табибхона, нонвойхона, ўтинхонани
кўрсатади. Ҳар бир жойда усталар ва уларнинг шогирдлари малика билан
42


танишганларида одоб-эҳтиром билан ўринларидан туриб, қўлларини кўксига
қўйиб, таъзим билан қўл қовуштириб турадилар. Моҳларойим уларни ҳурматига
жавобан енгил таъзим билан ёш хонимларга мос танушув одоби бўйича
саломлашиб, ўз ҳурмати ва мартабасини ошириб улгуради. Шу қисқа танишув
маросимиданоқ хизматкорларнинг олижаноб маликага ишончи ортади. Роҳила
хотин маликага энг охирги ётоқхонани кўрсатиб:
- Энг орқада эркак хизматкорлар ётоқхонаси жойлашган, энди кетдик, бу
тараф бизга керак бўлмайди- деб олиб кетади.(Афсуски, Аркни бу шарқий қисми
шўро хукумати келган куни портлатилган. Бобомни ҳикоялари асосида
тасвирлашга ҳаракат қилдим.) Моҳларойим саройдаги қиз болалардан гурух
тузиб ўқиш-ёзишни ўргатади. Рус тилини ўрганишни ҳохловчи қиз-жувонлардан
гуруҳлар тузиб, ишдан бўш вақтларида, ҳар куни маълум вақтда бир соат
шуғулланиб, гуруҳдагилар бир неча ойда рус тилида бемалол сўзлашадиган
бўлишадилар. Канизак қизлар Муаттарбонунинг ташаббуси билан, каштачилик,
патдўзи, зардўзичилик сирларини анчагина ўрганиб олган эдилар. Энди бу
анъана давом этиб такомиллашиб бошлади. Моҳирлик билан анча ўрганиб олган
чевар аёлларни, гуруҳга янги келган ўрганувчи қизга бириктириб, устоз-шогирд
анъанаси бўйича ўргатиш тез ва самарадорлигини Моҳларойим гурухидаги
қизларга тушунтиради.
-Қизлар, бу ердаги маълум муддат ишлайдиган муддатингиз тугаганидан
кейин, бу ўрганган билимларингиз, сизларга жуда асқотади. Ҳоҳласангиз
алоҳида ёки бир неча киши биргаликда “чевархона” тузиб, севимли
машғулотингиз билан шуғулланиб, оила тебратасиз! Фарзандларингизга рус
тилини ўргатиб, билимли, ҳунар ўргатиб, ҳунарли қилиб ўстира оласиз!
Келажакда ўғилларингиз тижорат билан бошқа мамлакатларга борганида
бемалол ҳамма билан рус тилида гаплаша оладиган бўлади. Аввал ўзингиз
ўрганиб олсангиз, болаларингизга кичкиналигидан осон ўргата оласизлар.-деб,
бефарқлик туйғусидан, ўрганувчанлик иштиёқларини кучайтиришни ҳам эплар
эди. Унинг бошқа маликаларга хос бўлмаган меҳнатсеварлиги, Амирни унга
бўлган меҳрини оширса, катта икки хотинини ғайирлигини келтиради. Амир
Олимхон маликани қўриқлашни кучайтириш мақсадида икки хос соқчи
канизакдан ташқари эшик ташқарисида турувчи хос соқчи қилиб, Қоракўллик
полвон, содиқ хизматчиси, Мухиддин полвонни бу ишга таъйинлайди. 
Моҳларойим ўғли Улуғбек анчагина катта бўлиб, қолгани учун, уни
Фотима канизак қизчага ҳам ишона олар эди. Улар баъзида Арк бўйлаб, югуриб
юрар эдилар. Улар бу пайтда, саройда яшаётганлар орасида энг бахтли болалар
эдилар.
Моҳларойим ўз севимли машғулотлари билан ой-кунларни тез ўтиб
саройга келганига бир неча йил бўлган бўлсада, аммо ҳали қайта ҳомиладор
бўлмаганига аҳамият бермайди. Бир куни ёнига бош-канизак Рохила хотин
Амирни топшириғи билан келиб:
43


-Маликам, бизни Бухоромизда дунёни ҳеч ерида бунақаси йўқ “Кунжак”
ҳаммом бор. Фарзанд кўриши кечикаётган келинлар узоқ-узоқлардан келадилар,
келинг иккинчи фарзандлик бўлишингиз кечикаётганлиги сабабли, мен сизни
бир неча канизак билан бугун ўша ерга олиб борай, рози бўлсангиз албатта.-
деди. Моҳларойим;
-Майли борамиз, нега аввалроқ айтмадингиз?- деди малика.
-Сизга саройнинг Ўрисиятдан (Чор Россияси) келтирилган ваннали
ҳаммоми маъқул эди. Агар яна болалик бўлиш бахтига муяссар бўлганингизда
балки ҳалиям айтмагкн бўлармидим.-деди. Шу куни саройдан бир гуруҳ аёллар
йўл яқин бўлсада, файтун араваларга миниб, дабдаба билан ҳаммом
боришадилар. Канизак қизлар Моҳларойим билан “Кунжак” ҳаммом боришга
тараддуд кўлишни бошлаганларида, бир хизматчига Рохила хотин:
-Маликалар боришига ҳаммом хизматчилари тайёргарлик кўришсин,
бориб айтинг!- деб топшириқ беради. Аравалар олдида жарчи “Маликамиз
келмоқдалар!” дейиши билан одамлар четга ўтишади, йўл четига ўтган эркаклар
арава ўтиб кетгунича, орқага ўгирилиб туришадилар, шарқона ажойиб одатга
кўра.
Ҳақиқатдан ҳам орадан 3-4 ой ўтиб, Роҳила хотин башорат қилганидек,
малика Моҳларойим оғир оёқ бўлади.
Мохларойимни ой куни етиб туғиши яқинлашган эди. Оғриқ бирдан
қаттиқ бошланиб қолади. Канизак қизларни бири дояни чақиришга, бири Амир
Олимхонни чақиришга югуришади. Малика ўз хонасидан ташқари чиқиб,
табибхонага бормоқчи бўлади-ю, оғриқни зўридан тўхтаб қолиб, охири остонага
ўтириб олади.
Бу вақтда Амир Олимхон кийиниб чиқиб, сарой анъёнлари ва ноғорачилар,
карнай-сурнайчилар билан Когонга поездстанциясининг очилиш маросимига
кетаётган эдилар. Бир канизакнинг ийманибгина, аввал бир соқчига айтиб, сўнг
қўл қовуштириб, ерга қараб турган эди. Эндигина отини тизгини ушлаб, миниб
йўлга отланмоқчи бўлган эди, канизакни ёнидан келган соқчи: 
-Амирим, канизакни сизда гапи бор экан-деди.
Соқчига оти тизгини тутқазиб, Амирнинг ўзи қизни ёнига келди.
-Амирим, мени сизга ҳабар айтгани ҳарамдан юборишди. Малика
Моҳларойимни ҳадемай, фарзандлари туғилар экан. –деди.
-Яхши, “ҳозир борар зканлар” денг! Ҳа, Опа Муборак ҳам тез борсинлар
ёки ёнларидамилар?-Амир Олимхон шошиб қолди.
-Ҳа, бир канизак у кишига ҳабарга кетди.-деди.
-Бекангизни аҳволи яхшими?
-Ҳа, Амирим, ҳавотир олманг!- канизак қиз Амирни тинчлантирмоқчи
бўлди. Амир шерикларини ёнига бориб:
-Мен бир оз кейинроқ бораман, аммо ҳалқ кутиб турибди. Сизлар бориб,
поезд станцияси очилиш маросимини бир оз кейинроққа суриб, томоша қисмини
бошлайверинглар! Ортингиздан имкон қадар тез боришга ҳаракат қиламан. Жуда
кеч қоладиган бўлсам, бош вазир, ўзингиз нутқ сўзлаб, рўйхатдаги
тақдирланувчиларни мукофотларини топширасизлар! Майли, сизлар
бораверинглар!-деб, топшириқ бериб, Моҳларойимни ёнига ошиқди.
44


Амир ҳарамга келганида, ичкари ҳовлида тўс-тўполон, кимдир тоғорага
югуряпти, кимдир иссиқ сувга. 
-Амирим, маликани кўзи ёрияпти, лекин, на ичкарига кирадилар, на табиб
хонасига борадилар, остонага ўтириб олганлар!- деди доя хотин опа Муборак
Амир Олимхонга.
-Майли, нариги эшикни ёпинглар, шу ерда туғриқни қабул қилинг, биз
ташқарида сизларни кутамиз, иншооллоҳ Оллоҳ мадад берсин!- деб, аксарияти
томошага келган канизакларни даҳлиздан умумий йўлакка ўзига эргаштириб,
олиб чиқди. Бир муддатдан кейин, янги туғилган чақалоқни жарангдор товуши
бутун Арк бўйлаб янгради.
-Амирим, суюнчи, ўғил муборак бўлсин!- деди доя хотин. 
-Э, рахмат опа-Муборак! Мана бу суюнчини олинг буюрсин! Арк саройида
туғилган иккинчи шахзоданинг эсон-омон туғилишида иштирок этиб, мени
хурсанд қилдингиз! Сизни Оллоҳ ёрлақасин!-деб, Амир қўйнидаги ички
чўнтагидан тилла тангалар солинган ҳамён ҳалтачасини олиб, ҳалтачаси билан
доя хотинга берди ва ўзи ичкарига кирди. У жуда хурсанд бўлган эди. Амир
кейинчалик ҳам бу кунни ўз ҳаёти давомида Моҳларойимни илк кўрган кунидек,
энг бахтли кунлари сифатида кўп эслайди. Ташқарида қолганлар тарқала
бошлашди. Амирни икки хотини бир-бирига маъноли қараб қўйишди, чунки
иккаласида ҳам шаҳзодалари бор, лекин Амир келажакда Моҳларойимни
болаларидан бирини тахт вориси қилиб таъйинлаши мумкинлиги ҳақида
аллақачон миш-мишлар тарқаган эди. Амирни суюкли маликасидан туғилажак
фарзанди, Арк саройида туғилаётган шаҳзодалари бўлгани боис, малика
амирнинг суюкли сўнги никоҳи бўлгани боис, бу боланинг ҳам келажакда Амир
бўлиш, тахт вориси мақоми олиши мумкинлиги бу миш-мишлар тарқалишига
сабаб бўлган эди.
Ичкарига кирган Амир остонадан малика Моҳларойимни даст кўтариб
олади ва уни олиб бориб, уй тўридаги шоҳона ётоқхона ўрин-кўрпасига
ўтқизади. Бир неча кундан бери бугунги дақиқалар учун ният қилиб, чўнтагида
олиб юрган бир бўйин асл оқ маржон мунчоқни ўз қўли билан маликанинг
бўйнига тақади. Эндигина доя йўргаклаб берган чақалоқни Саййид Олимхон ўз
қўлига кўтариб олди. У болага исм бериб, қулоғига азон айтиши керак эди.
Маликага ниҳоятда муҳаббатга тўла нигоҳи билан мулойим боқиб: 
-Азизам, исмини “Остона” демоқчиман, сизга ҳам маъқулми?- деди.
- Эсингиздами, биринчи фарзандимизга исм қўйишда, ойим Елена
Александровна, “Бизни бу ерларга келишимизга сабабчи бўлган машҳур ва
марҳум кишилар-аждодлар руҳи шод бўлишини истаганлар чоғи, “Улуғбек”,
“Темур” исмларини айтган эдилар. Болага “Темур” исмини қўяйлик!- деди
Мохларойим.
-Йўқ, бола келажакда, мободо Амир бўлса, “Амир Темур” исми билан
агалиши керак бўлади. Бу тарихимиздаги энг машҳур кишининг исмлари ва
ягона у кишига таалуқли исм бўлиб қолсин. У киши бошларидан кўп урушларни
ўтказгкнлар! Истардимки бизни боламиз уруш оловини, аламларини ҳеч қачон
кўрмасин. Осуда, тинч ҳаётини тоат-ибодат билан ўтказсин! Менинг гўзал
45


маликам, ахир, ўзингиз эмасми, қайсарлик қилиб олиб, болани остонада
туғдингиз, бола исми билан туғилди, узоқ ва бахтли яшаши учун унга шу исм
кифоя, ҳали яна туғасиз, яна ўйлаб, бошқа исмлар ҳам қўямиз, иншооллоҳ!-деди
Амир. Малика:
-Майли, ундай бўлса розиман, мени кўндирдингиз, бахшидам- деб розилик
билдиргач, Амир Саййил Олимхон азон айтиб, болани қулоғига “сени исминг
Остона” деди. Болани маликани қўлига берар экан:
-Маликам энди мен борай, ноғорачилар Когон станциясига менсиз
аллақачон кетишган эди. Бугун станциянинг очилиш маросимини
режалаштирганмиз, мени кутиб қолишди. Тез қайтаман-деб, кетишга ошиқди.
Моҳларойимни иккичи ўғли 1915 йил Когон станциясини очилиш маросими
бўлган куни туғилган эди. 
-Омон бўлинг, бахшидам! - хайрлашди Мохларойим.
Когон станциясида бугун оломон Амирни келишини кутиб қолган эди.
Ноғорачилар қайта-қайта ноғора чалиб, сўнг яна сукут билан, орада полвонлар
тош кўтариш мусобоқаси билан оломон тарқамай, Амирни кутишадилар.
Муюлишдан файтун аравалар кўриниши билан ноғорачилар яна ноғора чалишни
бошлаб юборишди. Поезд қатнови Бухоро Амирлигида йўлга қўйилганлиги
катта тантана билан нишонланди. Тантана маросимида Русиялик меҳмонлар,
темир йўл қурилишида қатнашган мухандис ва оддий ишчилар барчаси саф
тортиб, Амир Олимхон сўзини тинглашди:
-Мамлакатимиз равнақи учун бу темир йўл қурилиши жуда зарур эди.
Буюк ипак йўли бўйлаб, товар алмашинув, савдо-сотиқ муносабатлари учун
эндиликда фақат туя қатнови карвонлари барча эҳтиёжларни қоплай олмаётгани
кундай равшан эди. Кейинги режаларимиз бизнинг мамлакат Буюк ипак
йўлининг марказий қисми бўлгани боис, Русиягача бўлган йўл қурилиб битгани
билан йўлнинг бу томонини Чин мамлакатигача давом қилишимиз керак.
Ҳалойиқ нима дейсиз, бу фикр-режамиз сизга ҳам маъқулми?- дедилар. Ҳалойиқ
бир овоздан:
-Маъқул!-дейишди.
-Рахмат! Энди бу қурилишда жонбозлик кўрсатган уста мухандис ва
ишчилар тақдирланадилар!-деб, маросимнинг тақдирлаш қисми бошланади.
Кимгадир туя, қорамол, хитой чинни вазаси (бир рус мухандисга берилади),
гуллар ва қандайдир қоғозлар билан бир неча кишини тақдирлайдилар.
Маросимда иштирок этаётган газета муҳбирлари бири ёзиб олаётган, бири эса
суратга олаётган эди. (Бу суратлардан бири, “Арк” музейида, экспонат сифатида
сақланмоқда.) 

Download 313.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling