Одамлар ишонмайди


Download 313.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana08.02.2023
Hajmi313.52 Kb.
#1177625
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
OSTONAYEVA DILFUZA AJDODLAR RUHI 1

 Бухоро. 1918 йил.
65


Моҳларойим учинчи фарзандига ҳомиладор. Ой-куни етиб кўзи ёрийди. Бу
сафар малика Аркни табибхонасига дард бошланганда келиб улгурган эди. У
тўлғоқ оғриғи бошланишидан олдин ёш қизларга кўйлакларга мунчоқ тикишни
ўргатаётган эди. Роҳила хотин Моҳларойимни табибхонага кетаётганидан уни
аҳволини сезиб, Амирни чақиртиради.Чақалоқ овози янграши билан Амир барча
кутишга келганларга ва дояларга саҳийлик билан суюнчига тангалар улашади.
Чақалоқни қулоғига азон айтиб, исм қўйишдан олдин Амир маликага олтин узук
тақар экан, “Остонага Темур исмини қўймадингиз, балки бу фарзандимизга
қўясизми?” деб қолмасин дея сўз бошлади ва унга меҳр билан шундай деди:
-Азизам, сиз мени меҳр-муҳаббатга ўргатдингиз. Қалбимда сизга нисбатан,
фарзандларимга нисбатан, ҳалқимизга нисбатан шунчалик меҳр уйғоттингизки,
мен энди ўзимни сизларсиз тасаввур қила олмайман. Келинг шуни шарафига
ўғлимизга Меҳриддин деб исм қўяйлик. Биласиз, ҳар қандай уруш қурбонларсиз
бўлмайди. Эртага фарзандимиз катта бўлганда, “исмим уруш қироли-Темур
бобомники, муносиб бўлишим керак” деб жангларга интилишини ҳоҳламайман.
Улар тинч осойишта ва бахтли яшашларини истайман. Сизга ҳам бу гапим
маъқулми, сиз нима дейсиз?- деди ниҳоятда, ички кечинмаларини севимли ёрига
ошкор қила олган ҳолда!
Моҳларойим мулойим табассуми билан:
-Майли Бахшидам, сиз нима десангиз-шу, исми Мехриддин бўлсин, мени
сўзсиз кўндирдингиз. Оллоҳ фарзандимизни умри билан берган бўлсин! 
Чақолоқни қўлига олган Амир азон айтиб болани қулоғига “сени исминг
Меҳриддин” деди.
Моҳларойим фарзандлари тарбияси билан кўпроқ шуғуллана бошлади.
Остона энди бироз катта, Арк бўйлаб югуриб юрадиган ёшда. Баъзида уни
энагаси изида югуриб юради, баъзида Остона хазинабонни қизи Ханифа билан
қувлашмачоқ ўйнаб югуриб юради. Аркда атрофи баланд устунлик икки тарафи
айвон, тўрда шох тахти бўлиб, баъзи маросимлар ва мажлислар бўлиб, асосан
шохга “тож кийдириш” маросими бўладиган жой бўлиб, ўнг тарафида хазина
жойлашган. Хазина олдида кичик хонтахтада бир нималарни ҳисоблаб ишлаб
турган бош хазинабон Имомқулни ёнига қизча билан югуриб келган Остона:
-Амаки, бизга рухсат беринг, Ханифа билан ичкарига кириб, тиллаларни
томоша қилайлик, олмаймиз, қўлимизни кўрсатамиз- деди. Хазинабон уларни
ўнг тарафидаги майдонга маросимларда маликалар қараб туриши мумкин бўлган
нақш-ўймакори қилиб ишланган деразага қаради. Одатда Мохларойим қўлида
кичкина боласи билан шу ердан ўйнаб юрган Остонани кузатар эди.
Хазинабонни “майлими” деган ишорасига малика бошини пастга эгиб, “майли!”
деб розилик билдирди. Бундай деразалар Аркда бир неча жойда бўлиб,
маликалар ичкаридан туриб, ташқарини бемалол кўра олган. Ташқаридагиларни
аксарияти буни пайқамаган. Фақатгина кези келганида хизматчилар, ишга
алоқадор баъзи топшириқларни бажаришда бекаларидан тасдиқлатиб олишлари
мумкин бўлган.
Эркатой болалар хазинабон Имомқул кузатувида хазинага кирганда
теридан тикилган халталарда, сандиқларда тўла олтин, кумуш тангалар,
тақинчоқлар, қимматбаҳо мунчоқ ва хатто соф олтиндан ишланган антиқа
буюмлар ҳам бор эди. Остона кўзига яхши кўринган бирор нарсани дур
66


мунчоқми, қимматбаҳо тошлар билан безатилган кўзачаними олиб томоша
қилиб, қизчага узатади. Ханифа:
-Рахмат- деб олиб яна жойига қўяди.
Остона зеб-зийнатлар ичидан яна бир тиллақошни олиб, Ханифага узатиб:
-Катта бўлганимизда шуни тақиб юрасан, хўп-ми! Амаки мен катта
бўлганимизда унга шуни ростакамига совға қилишга ҳаққим бўлади, шундай-ми?

хазинабонга
савол
беради
Остона.
-Ҳа, албатта- жавоб беради хазинабон.
-Мана кўрдингми! Ўшанда сенга шуни албатта совға қиламан! Чунки
волидамда ҳам шунга ўхшаш тиллақошлари бор. Ойимга отам совға қилганлар!-
деди. Улар хазина тўридаги бир нечта қатор-қатор қилиб, ихчамроқ ғишт
шаклидаги 1000 тадан қилиб териб қўйилган ёмби олтинлар томонга
боришмайди. Чунки уларга, бу фақат бир хил шаклдаги олтинларнинг қизиғи
йўқ эди. 30 х 30 метр хажмдаги хазинанинг тўри – бу олтинлар сақланаётган
қисмига, хазинанинг очиқ кичикроқ эшигидан тушаётган ёруғлик бу тарафни
анча камроқ ёритар эди. Бунинг устига бир неча йилдан бери, бу олтинларга ҳеч
ким қўл теккизмаганлиги сабабли уларни чанг босган. Шунинг учун уларни
ялтираши унчалик ҳам кўзга ташланмай, болаларнинг эътиборини тортмаган
эди. Бундан ташқари қимматбаҳо қоғозлар ҳам бўлиб, заёмлар, Русиянинг икки
фирмаси кемасозлик ва қоғоз ишлаб чиқарувчи фирмаларининг акциялари ҳам
бўлган. Хазинахонага кириб ўйнаб юрган бу болаларга, қандайдир қоғозларнинг
нима ҳақида эканлигини, умуман қизиғи йўқ эди. 
Амир Саййид Олимхоннинг хос хонасига эшик оға келиб, бир мактуб
берди:
-Амирим, Хоразмдан чопар бир мактуб келтирди.-деди. Мактубни
ғаладонидан олиб, Амир ўқиди. Унда шундай деб ёзилган эди:
“Ассалому-Алейкум Бухоро Амири жанобу олийлари Саййид Олимхон
хазратлари!
Дўстингиз Асфандиёрхонни бошларига кулфат тушиб, жонларига қасд қилишди.
Падари бузрукворимдан айрилиб қолдим. Суиқасдни уюштирганлар Русиянинг
вақтли хукумати 
томонидан деган фикрдаман. Сиз ҳам эҳтиёт чораларини кўринг. Отам: “Улар
бизни битта-битта ўз мустамлакасига айлантиришмоқчи” деган эдилар.
Мамлакатимни оёқ ости қилмаслик учун, хонлик бошқарувини ўз қўлимга
олмоқчиман!Давлатингиз билан тузилган ўзаро шартнома ва битимлар ўз кучида
қоладими? Бирор ёрдам керак бўлганида сизга ишонсам бўладими?
Хоразм хони Абдуллахон.
5 апрел 1917 йил”
Мактубни ўқиган Амир дўсти учун қайғуриб, унинг ҳақига дуо ўқиб,
юзларига масҳ тортди. Эшик оғага:
-Мирзани чақиринг!-деди. У қоғоз пероларини олиб келди.
Амир унга:
67


-Ёзинг!-деди. Мирза ёзишга шайланди. Жавоб мактуби шундай эди:
“Қадрли дўстим Асфандиёрхоннинг шахзодалари Абдуллахон! Отангизни
бевақт суиқасд қурбони бўлганларидан жуда афсусдаман! Мени чуқур
таъзиямни қабул қилинг! Отангизни руҳини Оллоҳ мағфират қилсин! Хонлик
бошқарувини ўз қўлингизга олиб, тўғри қилибсиз! Мамлакатингизни асло ёвга
талон-тарож қилиб қўймангиз! Юртингиз билан қилинган барча битимларимиз
ўз кучида қолади. Ҳар қандай ёрдамга қўшни давлат Амири ва отангизни дўсти
сифатида тайёрман! Бизни ҳалқимиз олдидаги масъулиятли ишимизда
Оллоҳнинг ўзи ёрлақасин!
Бухоро Амири имзо.
9 апрел 1917 йил”
Мактубни чопар олиб кетди, отини чоптириб, Хива томон йўл олди.
Амир Саййид Олимхон мамлакат ҳавфсизлиги, чегаралар даҳлсизлигини,
ҳалқни тинчлигини сақлаш мақсадида, Русияга 1868 йилдан бери, қисман
сиёсий боғликлигини инобатга олиб, Русиянинг Вақтли Ҳукумати билан 1917
йил, Вақтли Хукумат раиси Преображенский Александр Григоревич (1850-1918
йил) билан икки давлат ўртасида расман келишув бўлиб имзо чекадилар. Бу
келишувларни улар, большевистик ҳаракатлар борасида осонгина қўпол
равишда бузишлари мумкинлиги, ҳали ҳеч кимни ҳаёлига келмаган эди. 
Хуллас, бу битим имзоланганидан кейин, Амир ўз юртининг ташқи сиёсий
тинчлигини барқарорлигига ишониб, давлат ички ишлари, бунёдкорлик, ҳалқ
фаровонлиги бўйича ишлар олиб борди. Сарой анъёнлари унга содиқ, ҳалқнинг
эътибори унга баланд, бутун мамлакатнинг Амирга бўлган ишонч ва ҳурмати
тобора ортиб борди.
Аммо 1918 йил 20 февралда, Қўқон шаҳрида Совет ҳокимияти
ўрнатилгани ҳақида бир чопар ҳабар келтиради. Бу болшевистик ҳаракатда Е.
А. Бабушкин, В. А. Синецкий, А. Колесов, Ҳ. Ҳакимзода, А. Набиев фаол
иштирок этган эканлар. 
Шаҳарнинг Самарқанд дарвозасидан чиқиб, бир неча чақирим
юрилганидан кейин, каттагина боғи бор “Ситора-и Мохи-Хоса” қароргоҳи
бўлиб, Амирликни бошқараётган манғитлар сулоласининг, айниқса ёз
ойларидаги энг севимли масканлари бўлган. Амир Сайид Олимхон топшириғи
билан, унинг севимли аёли Моҳларойимга атаб 1912 йилда бошланган Европа
услибидаги қисми 1918 йилда қуриб битказилади. Олимхон бу қурилишда
қатнашган усталарни тақдирлаш учун Аркни “Маросимхона қсмига таклиф
қилган эди. Сарой анъёнлари, хизматчилар, навкарлар ва бир неча хорижликлар,
элчилар, газета мухбирлари ва сураткаши таклиф қилинган эди. Белгиланган
вақтда Амир Олимхон усталарни тақдирлайдилар:
-Уста Хасан Умаров, Абдулло Ғофуров, Рахим Хаитов, Ибрагим Ҳафизов,
Карим Самадов, Уста Жума, Уста Ходжақул, Ширин Мурадов ва икки рус
инженерлари Моргулес ҳамда Соковичлар энг яхши хизмат қилган усталар
сифатида тақдирланадилар.
68


Ўша куни Амир Олимхон файтун аравасида Моҳларойимни қароргоҳга
олиб боради. Қўлидан ушлаб, янги бинога олиб кирар экан Олимхон:
-Азизам, мана ниҳоят менинг сизга аталган муҳаббатим рамзи - ушбу қаср
қуриб битказилди. Бир оз кичик, камторона бўлса ҳам, бу бизнинг “Тож-
Маҳал”имиз бўлади. Азизма нега “Ситора-и-Мохи-Хоса деб ном бердим
биласизми? 
-Билмадим, Азизим! Хўш, нега ундай ном бердингиз?-деб, Мохларойим
бахшидасининг муҳаббат билан боқаётган кўзларига, жилмайиб гулгун чеҳраси
билан мулойим нигоҳи билан саволига жавоб кутиб турди.
-“Мохи”-бу сизни исмингиз, яъни мени қалбимни ёритаётган ягона
ойимсиз! Ситоралар-ҳарамдаги бошқа қизлар ва аёллар! Бу ер сизларнинг
хуснингизга хос ва мос гўзал
бетакрор жой бўлишини истадим. Маликам кўринг-чи, сизга ёқдими?-деди
Амир. Улар хоналарни айланиб чиқишди.
-Ҳа, албатта ёқди! Оллоҳим кўп кўрмасин! –деди Моҳларойим. Улар боғга
чиқишди. Катта ҳовуз бор эди, атрофида бир неча товуслар ҳам бу жойга янада
кўркамлик ва файз бераётган эди. Баланд қилиб қурилган айвонча ҳам бўлиб,
Олимхон Моҳларойимга уни кўрсатиб шундай деди:
-Азизам, қаранг эсингиздами? Биринчи учрашган кунимиз, сиз икки
дугонангиз билан анҳор ёнига бориб, китоб ўқиган эдингиз! Мен кўприк устидан
туриб, сизни кузатиб турган эдим. Мен ўша кунгидек, сиз ҳовуз бўйида яна
китоб мутоала қилсангиз, мен сизга қараб туришим учун, ўша кўприк
баландлигида, бу айвончани қурдирдим. Фарзандларимиз билан шахмат ёки
шатранж ўйнаб туриб, ҳар замон сизга боқиб турмоқчиман.
-Насиб, Иншооллоҳ!-деб Моҳларойим унга қараб, меҳр билан табассум
қилди. Улар муҳаббат оғушида эдилар. Бахшидасининг кулимсираб турган қора
кўзлари, ёқимли чеҳраси Моҳларойимга мангу татигулик эди. Бу лахзалар
уларнинг хотирасида абадий муҳрланиб қолиши тайин эди. Сўнг Моҳларойим
бахшидасининг елкасига бошини қўйди. Амир эса уни елкасидан қучиб,
анчагача товусларни томоша қилиб турдилар. Муҳаббатга тўла бу икки қалб
соҳиблари, айни вақтдаги лаҳзаларни бир умр унутмадилар.
Аркда ҳам тинч ҳаёт ҳукм сураётган эди. Ойсарабегимни синглиси
Меҳрангиз ҳам отасининг навбатдаги қиморда ютқазган қарзи эвазига, отаси
зиндонга тушмаслиги учун 5 йил муддатга қозининг қарори билан саройга келиб
хизмат қилишни танлади. У опасининг Амирни сингли малика мақомини олгани
эшитган эди. Шунинг учун кўп ўйлаб ўтирмай, опаси ёнига келган эди.
Сарой ўтинхонасида ишлаётган Ражаб исмли йигит уни ёқтириб қолиб,
унга турмушга чиқишни таклиф қилади. Ойсарабегим ўзи ва сингли ҳақида,
саройда ишлаётган косиб йигит Қурбон, ўтинчи йигит Ражаб ҳақида
Моҳларойимга гапириб беради:
-Опа, сизга бир сирни айтаман, фақат ҳеч кимга айтмасангиз албатта!-деди.
-Хўп, майли айт-чи! Нима гап экан?-деди.
-Мана бу кумуш узукни кўряпсизми! Буни менга косиб йигит Қурбон совға
қилиб қўлимни сўради. –деди.
69


-Қани, бер кўрайчи, Ҳа диди чакки эмас йигитингни! Табриклайман.
Бахтли бўлинглар! Хўш яна нима янгиликлар? Сен рози бўлдингми? Совғани
олганингга қараганда рози бўлгансан. Тўғри, мен рози бўлдим, “хизмат муддати
тугагунича, фақат ҳеч ким билмасин” дедим. Синглим Меҳрангиз бор-ку! Кўрган
эдингиз, “сенга ўхшар экан” деган эдингиз.
-Ҳа танийман-деди.
-Уни саройга келганига, атиги бир ой бўлган бўлса ҳам, ўтинчи йигит
Ражаб муҳаббат изҳор қилибди.-деди Ойсарабегим.
-У ҳам узук совға қилибдими?-сўради Моҳларойим.
-Йўқ. Лекин синглим унга, “Роҳила хотинга айтиб бераман, сени бу гапинг
учун роса савалашади. Бошқа менга, бундай дея қўрма!” дебди.-деди
Ойсарабегим. Улар Моҳларойимни хонасида биргаликда битта дастгоҳда
зардўзи нимча тикаётган эдилар. Моҳларойим бу орада Меҳриддинга кўкрак
сути бериб, ухлатиб олди. Сўнг Ойсарабегимга:
-Менга қара, агар рози бўлсанг, мен бу ҳақида Амиримизга айтсам, қани у
кишини фикрини билайлик! Ахир эсингдами, сени синглим деб сепингни кам
қилмайман деган эдилар.
Агар тўйга розилик берсалар, опа-сингилни тўйини бир кунда қилиб,
иккалангизга ҳам Аркда яшаш учун алоҳида уй қилиб, хизматларингизни давом
этаверар эдингиз! Нима дейсан?
-Ахир саройда болалик бўлиш мумкин эмас-ку?-деди Ойсарабегим.
-Ким айтди сенга шундай деб, бемалол мумкин. Хориж давлатларида уй
хизматлари учун, ёлланма ишчилар, битта оила бўлса, қайта арзон сарф-ҳаражат
бўлаётгани исботланаётган экан. Тунов куни Амиримиз газетадан менга ўқиб
бераётган эдилар. Алохида хона, хизматчиларнинг бир-бирини тушунмовчилиги,
бефарқлигидан кўра, улар битта оила бўлса ишлари унумли, оиласи ёнидалиги
учун йўл ҳаражати ҳам деярли бўлмаслиги, хизматчилар учун ҳам фойдали
эканлигини ўқиб бераётган эдилар. Болалик бўлишдан ҳам, қароргоҳ кетишим
керак деб, асло ўйлама. Болаларингиз Фотимадек бемалол саройда катта
бўлаверишади. Аркда доя бўлса, бир неча бола учун алоҳида энага ажратамиз.
Болалар мактаб ёшига борганида, шахзода ва маликалар билан биргаликда
ўқийверишадилар. Қайтага бир-бирларига қизиқиб, эркалик қилмай
ўқишадилар.-деди Моҳларойим.
-Маликам, ундай бўлса, бундай қиламиз, мен аввал Қурбон ва
синглим,Ражабларни бу ҳақида фикрини сўраб биламан. Агар улар рози бўлишса
сизга айтаман. Кейин Амир нима десалар шу бўлади, бекам!-деди.
Бир неча кундан кейин Аркда катта тўй тантанаси бошланди. Олтита бахт
тўйи Аркдаги ишчиларга, яна тўртта маҳаллалардан тўй бўладиган, ўнта суннат
қилинадиган ёшдаги болага суннат тўйи бўладиган бўлди.
Келин-куёвларга бир хил қилиб қурилган алоҳида уй-жой ажратилди.
Аввал ҳеч бундай талбир ва уй-жой берилиши Аркда деярли бўлмагани сабабли,
уларга кўпчилик хавас қилишди. Келинлик сепи масаласида ваъдани фақат
Ойсарабегим олган эди. Аммо ўша куни саройга олтита сандиқ келтирилди.
Барчасига бир хил қилиб сарпо ва энг керакли уй-рўзғор буюмлари солинаётган
эди. Хизматкор йигитлар ёш хазинабон йигит Азиз бошчилигида рўйхат асосида
сотиб олинган буюмларни, канизак қизлар сандиқларга
70


Маросимхона ҳовлисида гиламлардан девор қилинди. Аёллар томонида
олтита келин таъзим қилиб турди. Нариги тараф тўрида эса олти куёв ва ўнта
суннат тўйи бўлаётган, аксарияти маҳаллалардан кам таъминланган болалар
ҳайрия сифатида
маҳалла кайвониси ёки оқсақоли томонидан тавсия қилинганэди. Тўй
болалардан яна бири эса шахзода Остона эди. Уч ёшдаги Остонанинг маросим тугашига яқин,
уйқуси келган эди. Буни унинг ёнида ўтирган Ражаб куёв бола пайқаб қолди. Болани кўтариб
олиб, аёллар томон эшиги ёнига келди:
-Роҳила опа! Болани энагаси ёки кичик янгамизга бериш керак!-деди. Рохила хотин
келиб болани кўтариб олди. Бугунги тўй маросими барчани эсида қоларлик даражада, миллий
анъаналарни рисоладагидек намойиш қилиб ўтказилди.
1917 йил. Феврал ойи.
Мамлакатда жадидчилик ҳаракати тобора авж олаётган эди. 200 га яқин киши Арк
майдонига келиб намойиш уюштиради. Амир Саййид Олимхон улар билан суҳбатлашгани
уларни ёнига келди. Шовқин-сўрон қилаётганлар жим бўлиб қолишди. Чунки улар “Амир
ёнларига тушиб келадилар” деб ўйлашмаган эди. Русиянинг большивиклар ҳаракати
айғоқчилари улардан ўта яширинча равишда фойдаланаётган эди. Кимдир билиб, кимдир
билмай, бу намойишда қатнашаётган эдилар. Бу “ёш Бухороликлар” ташкилоти сафида
Абдувохид Бурхонов,Усмон Хўжаев (Усмонхўжа Пўлатхўжаев), Файзулла Хўжаев, Абдурауф
Фитрат, Садриддин Айний, Мирза Мухитдин Мансуров,Абдулқодир Мухитдинов ва бошқалар
бўлган. Улар жимиб қолиб, Амирни тингладилар.
Амир:
-Ассалому-алейкум менинг Ватандошларим! Сизларни фақат бошлиқларингиз билан
учрашиб, муддаоингизни билиш ҳам мумкин эди. Уни зиндонга солиб ёки сизларни Оллоҳ
асрасин сўраб ўтирмай тепадан туриб ўқ ёмғири ёғдириш ҳам мумкин эди. Лекин мен бундай
қилмадим. Нега? Сизлар нима деб ўйлайсизлар, айтинг-чи?
-Билмадик, олампаноҳ?
-Ахир бизни у даражада гуноҳимиз йўқ!
-Сиз бундай қилмаслигингизни билар эдик.
-Биз сизга ўз фикримизни айтмоқчи эдик холос.
Амир:
-Ҳа балли! Мен ҳам шунинг учун, “Ҳаммангиз менинг ҳалқим, гуноҳингиз борми-
йўқми, камми-кўпми, менга ишониб ўз фикрингизни айтгани келгансиз! Биргалашиб ечимини
топамиз деб олдингизга келдим. Хўш қани ўз фикрларингизни айтинг-чи!-деди.
-Талабларимиздан бири- хорижликлардан орқада қолмаслик. Кийиниш маданияти,
маърифатда бир мунча орқада қоляпмиз. Бирор бир чора кўриб, эскича ёндашиб эмас, бир оз
урф-одатларимизга янгилик киритишимиз керак. Иккинчиси оддий ҳалқ вакилларидан
мажлисларда қатнашиш ҳуқуқи берилиши, учунчисишаръий солиқлардан бошқа солиқлар
бекор қилиниши, кейингиси, баъзи амалдорларни ўзгартириш керак деб ҳисоблаймиз!-деди
бир жадидчи.
-Хўш яна-чи?
-Тил билиш масаласи, ҳозирги замонда икки тил эмас уч, хатто тўрт тилни билиш
керак! Мадрасаларда ўқиётган болаларга, хориж тилларини ўрганишини ўқув тизимига жорий
қилиш керак.
-Хўш яна-чи?
-Қизлар мактабини ҳам ташкил қилиш. Ахир боласига отадан кўра кўпроқ онаси тарбия
беради. Ота рўзғор тебратиш учун, меҳнат билан машғул бўлганида, она кўпроқ бола билан
қолади, Ўзи саводсиз бўлган она қандай қилиб, мадраса ёшигача бўлган боласига илк
сабоқларни ўргатади.
-Хўш яна?
-Паранжи керак эмас аёлларимизга. Дунёнинг кўлгина давлатларида, аёллар паранжи
кийишмайди. Эскилиқ сарқити. –деб бир неча киши ўз фикрини билдирди.
71


-Хўш яна кимда қандай фикр бор?-Ҳамма жим бўлиб турди. Бир неча сония сукутдан
кейин Амир Олимхон, Уларнинг талабларига жавобан ўз фикрларини баён қила бошлади:
- Энди гап бундоқ, қулоқ солинг, бу масалалар бўйича, халқни онгига мажбур қилиб,
буларни бирданига сингдириб бўлмайди. Аста секинлик билан, уларни ўз хулосаларини
қилиб, тўғри қарор қабул қилишларини кутиб, бир натижага эришиш мумкин. Ҳалқимиз ҳали
тайёр эмас! Бу масалаларда бир кунда чиқариладиган буйруқ қарорлари билан уларни
бўйсинишга мажбур қилиб бўлмайди. Айниқса паранжи ташлаш масаласида. Неча асрлардан
бери аёлларимизнинг миллий, нафақат бизнинг, барча мусулмон давлатларининг аёллари
ҳимоя ёпинчиғи бу! Тўғри мен ҳам агар ўзи шуни ҳоҳлашса аёлларимиз, уларни қўллаб
қувватлаймиз, аммо ҳеч бирини мажбур қилмаймиз! Аввал ёши улуғлар, имом хатиблар,
мадрасадаги устозлар, қозилар, элчилар, чет эллик мутахассисларнинг ҳам бу борадаги
фикрларини тинглаб, кенгаш чақирамиз. Кенгаш куни аниқ бўлганда сизлардан ҳам вакиллар,
маҳаллалар оқсоқоллари қатнашиб, энг тўғри деб ҳисобланган фикрларга таяниб, ҳалққа
манзур бўладиган қарорлар чиқарамиз. Сўнг уни ҳалқимизга аввал тушунтириш керак бўлади.
Ҳалққа манзур бўлдими-йўқми, билишимиз керак бўлади. Хўш яна саволлар борми?
-Йўқ!
-Ҳа яна бир гап! Сизлар хорижлик айғоқчилардан эҳтиёт бўлинг! Сизлардан
фойдаланиб, мамлакатимизни ўз мустамлакаларига айлантиришларига билиб-билмай ёрдам
бериб юрманг. Ўзингиз буни тушиниб етганда, аммо, жуда кеч бўлиб, пушаймон бўлиб
юришдан ёмони йўқ!-деди Амир-Майли энди тарқалингиз! 
Ҳамма тўпланган одамлар тарқалишди. Майдонда бояги бақир-чақирдан, гўё ҳеч нарса
бўлмагандек асар ҳам қолмади. Аммо Амир бу масалаларда ўзлари айтган кишилар билан
суҳбатлашганларида, улар жадидчилар фикрини қораладилар. Кенгаш чақириш масаласи
ҳозирча боши берк кўча ҳисобланиб, масала ечими очиқ қолдирилиб, бир оз кейинга сурилди.
Бу масалаларда аниқ қарор қабул қилиниши учун нафақат ҳалқ, вазирлар, уламолар, мадраса
устозлари ҳам тайёр эмас эдилар.
Ниҳоят, Амир Саййид Олимхон номойишда қатнашган кишиларга берган ваъдаси
бўйича, бир қанча амалдорлар, ҳали ҳам қарши бўлишларига қарамасдан, 7-апрел 1917 йил
“Ёш Бухороликлар”нинг ислохий талаблари асосида Манифест чиқарадилар, тўғрироғи яна
норозиликлар бўлишини, намойишлар бўлишини олдини олмоқчи эдилар. Унда Амирлик
тузумига дахл қилмаган ҳолда мамлакатда бир қатор демократик ўзгаришлар ўтказиш кўзда
тутилган эди. Солиқларни тартибга солиш, турли ижтимоий табақалар вакилларидан иборат
Мажлис ташкил қилиш, маориф, тиббиёт, суд тизими фаолиятини яхшилаш, маъмурий
бошқариш ишларини такомиллаштириш ва шу каби ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилган
эди. Бу Манифест “Ёш Бухороликлар томонидан яхши кутиб олинган эди. Аммо реакцион
ҳукмрон кучлар қарши турдилар. Улар 8 апрел куни хурсанд бўлиб, шукрона намойиши
қилишга қарор қилишадилар.
“Яшасин ислоҳот!”, “Яшасин амир” деган яловлар(шиорлар) кўтаришиб, бир неча юз
киши шаҳар маркази -пассаждан, Гавкушон ва Хиёбон орқали Регистонга юра бошлашадилар.
Намойишчилар бошида Ф. Хўжаев, Абдулвоҳид Бурхонов, Отахўжаев, Мирбобо, Юсуфзода ва
бошқа фаоллар бордилар. Йўл бўйи қисқа митинглар ҳам қилиниб, уларга бошқалар ҳам
қўшилиб борди. Намойишчиларда кўтаринки кайфият бўлган. 
Аммо шу куни консерваторлар ва мутаассиб гуруҳлар Регистонда тўпланиб ислоҳотга,
янгиликларга қарши жангарилик ва муросасизлик кайфиятларини кўрсатдилар. Улар аввалига,
шиорлар кўтариб намойиш қилиб келаётган ислоҳот тарафдорларига қарата душманона дағ-
дағалар ҳайқириқлар қилишди. Уларнинг жазаваси соат сайин кучайиб борди.Бундай
мураккаб вазиятда икки лагернинг тўқнашуви нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин эди.
Демократик намойишчилар бошлиқлари Регистонга бориш ниятидан қайтиб,
намойишчиларни тарқалиб кетишга даъват қиладилар.Тадбир охиригача етказилмаган
бўлсада, у Бухоро амирлиги демократик ўзгаришлар, ислоҳотлар учун етилганини кўрсатди.
Тўс-тўполон, жанг бошланиб кетиб, бир неча киши қўлга олинади. Қўлга олинган ёш
бухороликлар ичида Садриддин Айний, Мирбобо, Мирзо Насрулло ҳам бўлиб, баъзилар, 75-
150 калтак урилиб, жазоланадилар. Амир Саййид Олимхон, уларга жазо белгилаган бош қози
Шарифжон Махдумни лавозимидан бўшатадилар. Ғазабланган мутаассиблар раис
72


Абдусамадхўжани оломон қилиб ўлдирадилар. Бир неча ёш бухоролик жадидчилар бошқа
жойларга кўчиб кетишига тўғри келади. Хуллас, биринчи ислоҳий манифест муваффақиятсиз
якун топади.
(Адабиёт. Ф. Хўжаев. Танланган асарлар, 1-ж, Т. 1976 йил)
Бу воқеалар амир Саййид Олимхонга, бундан 7 йил олдинги воқеани эслатади. 1910 йил
9-11 январ кунлари эди. У пайтлар Олимхон Карманада, Моҳларойимга уйланиб, тинчгина
яшаб юрган пайтлари эди. Онаси ва уни кўргани отаси амир Абдулаҳадхон Карманага ташриф
буюрган эдилар. Бир чопар келиб отасига мактуб беради. Мактубни ўқиган отаси, Олимхонга,
у ҳам ўқиши учун узатади, сўнг:
-Бўлажак Амирсиз ўғлим! Бу мажорани тинчитишни имтиҳон сифатида сизга
топшираман, қани қандай эплар экансиз?-деди. У тахт вориси сифатида Саййид Олимхонни
жўнатган эди. У Бир неча дўст ёрдамчилари билан Бухорога келиб, аввалига вазиятни
ўрганади. Бу қонли фожиа бундай бошланган экан.
Шаҳарнинг шиа мазҳабидаги аҳолиси 9 январ куни Ўғлон дарвозаси яқинидаги
сарбозхонада ўзларининг мотам маросимлари-“шахсей-вахсей” ўтказаётганларида сунний
мазҳабидагимуллаваччалар уларнинг бу ҳолидан кулган эканлар. Бундан ғазабланган шиалар
муллаваччаларнинг бирини ўлдириб, учтасини қаматган эканлар. Энди суннийлар бу ҳақида
эшитиб, Аркка бориб, қушбеги Остонақулга мурожаат қилиб, гуноҳкорларни жазолашни талаб
қилишибдилар. Ўзи шиа бўлган қушбеги уларни ҳайдаб солибди. Аркдан қувиб чиқариб
юборилган суннийлар Регистонда тўпланиб, ўз арзларига кўра гуноҳкорларни жазоланишини
талаб қилаверишибди. Сарбозлар чиқиб, уларни тарқатмоқчи бўлишса, жанжал бўлибди.
Жанжал аланга олиб, 240 та сунний ўлдирилибди, улар шиаларни ўлдира бошлашибди.
Хуллас хунрезликлар 10-11 январ кунлари ҳам давом этган экан. Қушбеги Россиянинг сиёсий
агентлигига мурожаат қилган экан, Самарқанд ва Каттақўрғондан полковник Панов
рахбарлигида ўқчи рота, казаклар сотняси 4 пулемёт билан келади. Фожиа ҳақидаги хабар
Россия пойтахтигача бориб, П. А. Столипиннинг буйруғига кўра, 1 Туркистон армияси
корпуси штабининг бошлиғи генерал майор Лилиентал ҳам етиб келган экан.
Бу бўлиб ўтган воқеалар билан танишган Саййид Олимхон тезкор чора-тадбирлар
билан ишни икки лагерга бўлиниб олган, сунний ва шиа мазҳабидаги вакилларни тўплаб
мажлис чақириб, уларни тинглаб, вазиятни баттар чигаллаштириб юборгани учун, икки
томоннинг ҳам гуноҳкорларини ишдан четлатган эди. Улар орасида қушбеги Остонақули,
Саид Олим, Мироб Олимлар бўлган. Ўшандан кейин шаҳарда осойишталик ҳукм суриб, 15
январда сунний ва шиа мазҳаблари вакилларинингярашув учрашувлари ташкил қилинади,
шундан сўнг рус қўшинлари шаҳардан олиб чиқиб кетилган эди.
(Адабиёт. С. Айний. “Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар. М. 1926 йил.) 
73

Document Outline

  • Аждодлар рухи.

Download 313.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling