Одамлар ишонмайди
Бухоро шаҳри. 1915 йил. Бахор
Download 313.52 Kb. Pdf ko'rish
|
OSTONAYEVA DILFUZA AJDODLAR RUHI 1
Бухоро шаҳри. 1915 йил. Бахор.
Эртаси куни эрталаб Бухоро шаҳрининг кўчалари ва бозорида жарчилар хабар айтишмоқда: -Ҳалойиқ, эшитмадим деманглар, Амир Олимхоннинг яна бир ўғил фарзандлари туғилди. Пешин номозидан кейин барча масжидларда ош тарқатилади.- жарчининг хабари катта-ю кичик барчани, айниқса болаларни хурсанд қилди. 46 Шаҳар кўчалари тоза, бозорларда савдо-сотиқ авжида. Аҳоли яшаш шароитидан мамнун, аксарияти ўртамиёна яшайди, ўта бой ёки ўта камбағал аҳоли қатлами жуда кам. Ўртаҳол аҳолининг кийиниши бироз одмироқ, арзонроқ баъзисида йўл-йўл чизиқли матолардан нимча ва чопонлар кийишган.Бош ва оёқ кийимлари мавсумга мос. Шаҳар атрофи қалин пахса девор билан ўраб олиниб, 12 та дарвозаси бўлган. Мудофаа масаласи жуда ёмон бўлмасада, кучли душманга дош бериши қийин эди. Шаҳар ичида одамлар асосан косибчилик, мисгарлик, темирчилик, заргарлик, гилам тўқиш, сопол ва чинни идиш маҳсулотлари етук санъат даражасида ривожланган кулолчилик, бўз ва ипак матоларини тўқиш, тери ошлаш ва оёқ кийимларини тикиш каби ҳунармандлик ишлари билан шуғулланишган. Моҳир усталарнинг баъзи иш намуналари буюк ипак йўли бўйлаб машхур бўлиб, савдогарлар томонидан яхши нархларда сотиб олинган. Кончилик саноати ҳам Бухоро Амирлиги даврида яхши ривожланган бўлиб, олтин, кумуш қазиб олинишидан ташқари ёқут тоши кончилиги манбаси бўлиб, унинг экспорти, дунё бозорида ҳаридоргир маҳсулот сифатида машҳур ҳисобланган. Заминдўзи, зардўзи, патдўзи тўн ва бошқа маҳсулотлари Буюк ипак йўли бўйлаб, тенгсиз маҳсулот сифатида ўз қийматига эга бўлган. Шаҳар ташқарисидаги қишлоқларда асосан деҳқончилик, боғдорчилик, чорва билан шуғулланишган. Пилла ва хатто пахта билан шуғулланиб чет элларга асосан Россияга махсулотлар экспорт қилинган. Хуллас, бу даврда аҳолида ва Амирлик хазинасида иқтисодий қийинчилик бўлмаган. Аркни кун ботиш тарафидаги девор тепасида Амир учун махсус тайёрланган кўшк бўлиб, у хоҳлаган пайти шу ердан туриб пастни томоша қилиши мумкин эди. Арк олди шахарни маркази ҳисобланиб, бу ерда байрам тантаналари, хар ҳил сайллар, дорбоз-цирк томошалари Амир рухсати ёки фармони билан ташкил қилинар эди. Арк дарвозаси тепасида махсус жой бўлиб, “Ноғорахона” деб, номланиб, Амирнинг бирор янги фармони ҳалқга эълон қилинмоқчи бўлса, ёки томоша, бирор сайлларга ҳалқни чорлаш керак бўлганида ноғоралар чалинган. Дарвозанинг икки тарафида миноралар бўлиб, тепа қисмида жойлашган тош панжарали махсус, пастдагиларга кўринмайдиган жойдан маликалар сайлларни ва бошқа томошаларни кузатиши мумкин бўлган. Моҳларойим боласи тарбияси билан ҳам яхши шуғуллансада, бола энагаси билан бўлган вақтда ҳотиржам эди, унга ишонар ва беъмалол аввалги ишларига ҳам вақт топар эди. Фотима канизак қизча ҳам Турсуной энаганинг яхши ёрдамчиси эди. Моҳларойим Амир Олимхондан қиз болалар учун ҳам алоҳида мадраса ва янги услубда бирор билим даргоҳи ташкил қилиниб, алохида гуруҳларга бўлиниб, ўқий олиш ҳуқуқи бўлиши ҳақида фармон чиқаришини сўрайди: -Азизим, ёнингизга келганимни сабаби, тўғри саройда канизак ишчи қизлар учун барча шароит, ўқиши ва истаган соҳаси илмини, касбни эгаллаши учун шароит бор. Аммо Арк ташқарисида ҳам ташкил қилиш керак, кеча бир аёл келиб, шу хусусида анча таклифлар берди-деди. -Маликам, мамлакатимизда жадидчилик ҳаракати авж олмоқда. Бу фақат Амирликда эмас, Тошкент, Самарқанд томонларда ҳам ривожланмоқда. Улар шундай ниқоб остида, қўзғолон уюштиришмоқчилар. Буни тагида Русиялик 47 айғоқчи қўзғолончилар ҳаракати турибди. Улар бу фармонимдан фойдаланиб, мактабга бораётган қизларни ўғирлашиб, “Амирни одамлари олиб кетган” бўҳтонларни бошимизга ёғдиришмоқчи. Ҳали шошилмаймиз, давр тақозаси билан албатта бундай фармонлар чиқарамиз, айни вақтда юртимиз тинчлиги, қўшнилар тинчлиги жуда муҳим! Айтгандек, маликам сизни шарафингизга Амирлик қароргоҳларидан бири, шаҳар четидаги боғимизда янгича услубда қурилиш ишларини бошлатиб юбордим. Европа услубида сизга атаб бир қаср қурдиряпман. Номини айтайми? “Ситора-и-Моҳи-Хоса”. Ситоралар, сиз бошчиликда ҳарамдаги бошқа аёллар. Сиз ва уларга мос ва хос бир қаср бўлсинки, унга қадам ранжида қилганлар, мени сизга бўлган нақадар кучли муҳаббат туйғусини хис қилганимни англашсин! Худди “Тож-Маҳал” севимли аёлига аталгандек, бизни биринчи учрашган жойимиз “Бибихоним” Темур бобомизга аталгандек шинамгина бўлса ҳам, асрлар оша бизни муҳаббатимиз рамзи сифатида қад ростлаб турсин!-деб, Моҳларойимни елкасидан қучди. Моҳларойим ўз навбатида бошини унинг елкасига астагина тегизиб: -Оллоҳга шукур, менга сиздек меҳрибон бахшидани етказганларига шукур! Бахшидам агар, бу сафар қиз кўрсак, “Шукрия” деб қўямиз исмини майлими! -Майли, ўша кунларга Оллоҳ етказсин, албатта “Шукрия” деб, исм қўямиз!-деди Олимхон. Арк дарвозасидан ичкарига кираверишда, йўлак бурилганидан кейин, ўнг томонда ҳар куни эрталаб Амир билан саломлашиш учун 300-400 киши зина йўлакдан тепага чиқиб, саломхонага ўтиб, Амир чиқишини кутиб туришадилар. Наврўз, ҳайит байрамларида, баъзида жума кунларида Амир Олимхон ҳайрия мақсадида танга пуллар улашганлар. Келганлар асосан энг оддий аҳоли бўлгани сабабли, улар миннатдорчилик сифатида: -Амирим, дунё турганича туринг! -Қуллуқ, Амирим, Оллоҳ паноҳида бўлинг! -Рахмат Амирим сизга кўз тегмасин, Оллоҳим ёмон кўзлардан сизни асрасин! -Доим омон бўлинг!- деб дуо қилишган. Амирни қўлини ўпиб, чопони этагини кўзларига суртиб, ўз миннатдорчилигини билдиришган. Шарқ мамлакатларида ўз подшоҳларига бундай ҳурмат одатлари, азалий одатий ҳол бўлгани учун, ҳатто улар ортларига қайтаётганларида, таъзим қилганларича, Амирдан юзларини ўгирмай, бир неча қадам ортга қадам ташлаб юришган. Арзга келганлар саломхоналан чиқиб, “Қушбеги” ҳовлига ўтишган. Қозихонага мурожаат қилувчилар, баъзилар фақат Амирга учрашмоқчи эканликларини айтишади. Мирзалар келганларга, шикоятлари билан танишиб, кимга учрашиш, навбатга қўйиш, лозим бўлса, ёзма мурожаатларига ҳалққа енгиллик бўлишига кўмаклашиб ўз вазифаларини бажаришган. Амирга арзга келган аёлларни Моҳларойим аввал ўзи қабул қилиб, муаммоларини ечимини топишда ёрдам беришга ҳаракат қилади. Аста-секин “фақат Амир Олимхон қабулига кираман” деб, келган одамларни навбатга ёзувчи котиб, ўз рўйхат қоғозини иккита қоғозга ёзадиган бўлди. Бири фақат Амирга арзга кирмоқчи бўлганлар рўйхати учун, иккинчиси аввал Моҳларойимга мурожаат қилмоқчи бўлганлар учун эди. Аёллар ўз муаммолари 48 ечими топилганидан қониқсалар, Амирга киришга ҳожат қолмай, Моҳларойимга ўз миннатдорчиликларини билдириб, “рахмат” айтиб кетаверадиган бўлишди. Кунларнинг бирида бир аёл келиб, “лаби-Ҳовуз” атрофида, яъни унинг уйи атрофида бир касаллик кўпайганидан арз қилиб қолади. Бу касаллик одам оёғи, пошнаси юқорисида, тери остида 5-6 смгача катталашадиган, оқ ингичка ипсимон қурт-ришта касаллиги эди. Табиблар даволашда қуртни бош қисми томонидан терини тешиб, гугурт чўпига қуртни ўраб, бемордан бу қуртни олгани билан яна бўлган ва бошқа одамларда ҳам кўпаяверган. Моҳларойим: -Амирим, Рус олимларидан шу соҳа бўйича мутахассислар бордир, мактуб ёзиб чақиртирасизми?, Бу касалликни сабаби аниқланиб, ўрганилиб, тўлиқ тугатиш чоралари кўрилмаса, ёмон оқибатлар бўлишидан хавотирдаман. Бунақада саройдагиларга ҳам юқади, савдо-сотиқ билан келувчилар сони камайиб, ўзга юртларда миш-миш тарқалиб кетиб, мамлакат иқтисодига жиддий таъсир қилмасин!- деди. Амир Олимхон: -Менинг жонкуяр маликам! Маҳаллий табибимиз қори Муҳаммад Аминов анчадан бери бу касалликни ўрганиб, шуғулланяпти. Бу “ришта” (Дракункулёз) касаллиги экан. Анча иш қилибди экан. Ҳар куни келиб менга натижалари ҳақида ахбарот беряпти. Майли шу бугуноқ бу таклифингиз ҳақида топшириқ бераман.-деди. Амирнинг таклифи билан чақирилган икки рус олимлари, маҳаллий табиб ва унинг ёрдамчилари билан касалликни сабаби тез кунда ўрганиб чиқилади. Бу ҳовуздан сув олишга келган бемор миробнинг оёғидан, айнан сувга оёғи билан кириб олганидан, ҳовузга қурт тухуми тушар экан. Кейин шу сувдан одамларга икки тараф учида челаги бор елкаларига қўйиб кўтариладиган ёғоч чўп сувташигичда кўтариб ташиб, яқин-атрофдаги ҳонадонларга бу сувни олиб бориб сотишар экан. Мироблар сув билан бирга ришта юқумли касаллигини ҳам хонадонларга келтирганини табиийки ўзлари ҳам билишмаган. Бу сувни ичган одамларда ҳам бир неча кун ўтгач оёғида ришта қурти ўса бошлаган. Рус меҳмон олимлар ва табиб касалликни тугатиш йўлларини тушунтириб бергач, Амир фармони билан бу касалликка қарши курашилади, беморлар даволаниб, юқиш йули занжири тўхтатилади. Ўша йили Бухорода бу касаллик бутунлай тугатилади ва бошқа шахар ва ўлкаларга тарқаб кетиш ҳавфи ҳам йўқотилади. Касаллик тезда бартараф қилинганлиги мамлакат иқтисодига ҳам жиддий зарар етмайди. Амир Олимхон касалликка қарши курашишда ўз ҳиссаларини қўшган барча гуруҳ аъзоларини тақдирлайди. Арк дарвозаси олдидаги темирдан қурилаётган минора қурилиб битказилди. Ишга тушишига очилиш маросимини нишонлашга саноқли кунлар қолган эди. Усталар бугун Аркни маросимхона ҳовлисида ўтказилаётган “ҳайрия ош” маросимига таклиф қилинганлари сабабли, маросимхонага байромона тузатилган дастурхон атрофида тушлик қилаётган эдилар. Бундан ҳабар топган шахзодалар болалик қизиқишлари билан қаровсиз қолган минорага чиқишмоқчи бўлишди. Тўрт шаҳзода анча катта, ўсмир ёшида эдилар. Улар бир қатор бўлиб, катталар ҳатто энагаларни ғафлатда қўйиб, темир зинадан юқорига қараб, бирма- бир зиналардан кўтарилиб бошладилар. Фотима билан ўйнаб юрган Улуғбек 5 49 ёшлар атрофида эди. У ҳам, акалари билан, уларнинг ортидан зинадан чиқа бошлади. Фотима: -Сен кичкинасан йиқилиб тушасан. Қўлингни бер, саройга қайтамиз-деб Улуғбекни қўлидан ушлаб олади. Улуғбек уни қўлини бир силтаб, ўз қўлини ундан ажратиб олиб акалари ортидан яна юқорига чиқа бошлади. Фотима саройга бориб, боласига кўкрак сутини бераётган Моҳларойимни ёнига чопиб борди: -Опа, Улуғбек темир минорага акалари билан чиқяпти, “чиқма” десам қўлимни юлиб отди.-деди. Моҳларойим қўрқиб, кетганидан чақалоғини энага Турсунойга бериб, Арк дарвозаси томон югурди. Шошилганидан ёпинчиғи ҳам эсига келмади. Дарвозадан чиққанидан: -Улуғбек!-деб додлаб юборди. Бошқалар ҳам уни изидан югуришди. Кимдир аллақачон Амир Олимхонга: -Кичик ойим ташқарига бош яланг югуриб кетяптилар-деган чоғи, Амир ҳам масси билан ковушсиз, дастурхон атрофида ўгирган жойидан югуриб туриб, Моҳларойимни ортидан қаттиқ ҳавотирланиб югурди. “Улуғбек” деганидан, у ҳам боладан ҳавотирланган эди. Тепада болаларни кўриб, яна капалаги учди. Болалар минорани ярмидан ўтиб олишган, лекин энди тепага ҳам, пастга ҳам силжимай бир жойда туриб қолишган эдилар. Ҳаммадан тезроқ келган Муҳиддин полвон чаққонлик билан зинадан кўтарилиб бошлади. Болаларга етиб олиб, икки кичик шахзодани кўтариб олди. Секин-секин зинадан тушиб, болаларни оналарига топширди. Гулсарабегим ҳам боласидан хавотир олиб, анча қўрқган бўлса ҳам, “рахмат” деб қўлига олди. Моҳларойим йиғлаб, дод-вой қилиб: -Ордона қолсин шу темир минора! Боладан айрилиб қолай дедим! Боламни атайлаб акалари олиб чиқган. Ҳабар топмаган бўлсам, тепадан итариб юборишарди боламни.-болани кўтариб кетаётиб, кўзидан тинмай ёш келиб, ўзини йўқотиб қўйиб гапириб кетаётган эди. -Ҳой, жим бўлсанг-чи, ҳамма бизга қараяпти!- Амир Олимхон шунлай деганидан кейингина Моҳларойимни кўзи бахшидасига тушди. Болани унинг қўлига тутқазди, бахшидаси ўғлини кўтариб олганидан кейин, ўзи йўлида давом этиб, хонаси томон ошиқди. Қаттиқ ҳаёжонланиб қўрқиб кетган Моҳларойим бир неча кун ўзига келмай юрди. Табиб тинчлантирувчи дамламалар ичириб, бир ҳафта деганда ўзини ўнглаб олди. Лекин Улуғбекни ўзининг хонасидан умуман чиқармади. Уни ҳеч кимга ишонмас эди. Энагаси билан ҳам, Фотима қизча билан ҳам ташқарига чиқа олмаган боласи тиқилинч қилиб, йиғлаб юборди. Эшик ёнига келиб, ичкаридан қуфланган эшикни уриб: -Буви! Буви! Ота! Мени қамаб қўйишяптилар, қутқаринг! Мени зиндонбанд қилишди! Мени банди қилишга нима ҳақлари бор? Мени айбим нима?-деб бақира бошлади. Эшик ёнидан ўтиб кетаётган бир канизак қиз буни эшитиб, атиги беш яшар боланинг бундай деб, тўполон қилаётганидан ажабланиб, юраги ачишиб, югуриб бориб Амири-Волидага болани гапларини оқизмай-томизмай етказди. Амири-Волида бир оз ўйланиб қолди-ю, ўғли Олимхонни хонаси томон кетди. У ўғли хос хонасига келиб, ёнига ўтириб, шундай деди: 50 -Моҳларойим забжангизни эси оғиб қолади бунақада, болани ҳатто ҳожатга ҳам ташқарига чиқармаяпти. Бола бечора эшикни уриб бақиряпти экан “Буви, ота қутқаринг” деб. Муаммони ҳал қилишнинг яхши бир йўли, агар болани кундошлари ёмонлик қилишидан қўрқаётган бўлса, ўз ота-онасига ишонар, синглинг вақтинча энагалик қилиб турсин. Карами кенг Оллоҳ унга ҳам фарзанд бериб қолар. Синглингга мактуб ёз, қудалар билан келсин. Улуғбекни бир муддатга қудаларга бериб юборамиз, ва синглингни “Кунжак” ҳаммомга юбориб даволатаман, насиб бўлса, бўйида бўлиб қолар! Сен Моҳларойимни боласини Самарқандга юборишга кўндир, бобосидан илм ўрганиб, бобосидек олим бўлади. Ўзларингиз Хивага дўстингизникига бориб, бу воқеани унутиб келинглар! Бу хотин сени ҳам қийнаб қўйди. Ўша кундан бери рангингда ранг йўқ! Амир дегани бир аёлга бунчалик боғланиб қолмайди. Бугун бир канизак қизни хос хонангга юбораман, яна у сафаргидек ортига қайтариб юборма! -Йўқ, Волидам менга Моҳларойимдан бошқаси керак эмас биласиз! Амир бўлганим мени айбимми? Ҳеч бўлмаса, ўта шахсий масалаларни ўзим ҳал қилишим керак-ку? У мени ваъдамга ишониб турмушга чиқган.-деди Олимхон. -Қандай ваъда экан у?-сўради Амири- Волида. -Унга уйланганимдан кейин, икки забжамдан бошқа ҳаётимда бошқа аёл бўлмаслик ваъдасини берганман. -Нима? Амир бўладиган шахзода ҳам шунақа ваъда берадими? Ғирт тентаклик қилибсиз-ку? Ахир Карманага валий бўлишингиз Амир бўлишингиздан дарак эди-ку! Вой-бўй.. Бу ваъда ҳақида менга айтдингиз, бошқа ҳеч кимга айта кўрманг. Вой ўлмасам, мени бошимга бу яна қандай савдо эди? Майли бир йўли топилар! Ваъда қандай ҳолларда ўз кучини йўқотади? Буни уламоларнинг биридан мавридини топиб сўраб кўраман!-деб ўрнидан турди. У асаб бўлганидан ўғлини сизлаб гапираётган эди. Самарқандга етиб келган чопар Амирни мактубини Евгенийга берди. Мактубда: “Ассалому- алейкум! Сизларни Бухорога таклиф қиламиз! Улуғбек бобосидан илм ўрганиши учун, балки сизлар билан Самарқандга қайтгани маъқулдир! Моҳларойим айни вақтда уни еру-кўкка ишонмаяпти. Балки бола сизлар билан вақтинча бўлиб турса, унинг ўринсиз ҳавотирланишига чек қўяр эдикми? Бухоро Амири Саййид Олимхон!” Бу мактубни ўқиб, Моҳларойимни ота-онаси, Евгений ва Муаттарбону Самарқанддан тезда Бухорога келишди. Муаттарбону турмуш қурганига 3-4 йил бўлган бўлсада, фарзанд кўриши кечикканлиги сабабли пинҳона кўз-ёши қилиб юрган эди. Энди янгасига қаттиқ ёпишиб олди: -Болага мен ўзим энагалик қиламан. Ота-онангиз, ўз укангиз, бизни оилада болага бегона ҳеч ким йўқ-ку! Тез-тез келиб турамиз, бола баҳона мен ҳам сизларни кўриб кетаман. 51 Аввалига Моҳларойим боласи ўз бағридан узоққа кетишига рози бўлмади. Ташқарига чиқа олмай, зерикиб кетган Улуғбек ҳам улар билан “кетаман”га тушиб олди. Ўзи катта бўлган хонадонда боласи беҳавотир бўлишига ишониб, Моҳларойим ниҳоят розилик берди. Меҳмонлар кетгач, Амир Моҳларойимни, кичик ўғли чақалоқ Остонани олиб, бир неча навкарлари билан Хоразмга йўл олди. Файтун араваларда анчагина йўл босиб, улар Хива шаҳрига кириб боришди. Улар меҳмонга келаётганини чопар ҳабар бергани сабабли, Хоразм хони дўстини катта тантана билан кутиб олди. Бугунги кун шаҳарда байрамдек нишонланди. Меҳмонларнинг келиши Рамазон ойида бўлгани сабабли, бу ойнинг чиройли урф-одатларини, беками-кўст ифода қилиб, ифторликлар, 2-3 кундан кейин бўлган хайит байрами Хоразмда қандай нишонланиши Моҳларойимни эсида узоқ вақтгача қолган эди. Малика Бекажон “Ичан Қалъа”ни, зиёратгоҳ жойларини- “Паҳловон Маҳмуд” мақбарасини, яқинда қуриб битказилган Европа усулидаги қасрларини кўрсатди. Ҳашаматли қасрни томоша қилаётиб, Моҳларойим сўради: -Бу қаср ниҳоят даражада узоқни кўзлаб, ҳашаматли қилиб, бахшидангиз томонидан келгуси авлодларга ўзларидан эсталик сифатида қоладиган қилиб қуриб битказилган экан. Усталари қаерлик экан, ўз юртингизданми?-деди. -Йўқ. Чизмасини италиялик уста чизган эди. У юртига кетиб қолиб, ўзи айтган вақтда қайтиб келмади. Бахшидам кейин Германиялик уста- мухандисларни ёллаб, бир неча маҳаллий усталар кўмагида қуриб битказдилар. Энди юринг ҳарамни кўрсатаман. Ҳовуз бўйида сизникида кўрганимиздек товусларимиз бор. Бугун ифторликдан кейин сизга кеча бахшидаларимиз томоша қилган янгича услуб томошасини кўрсатаман Бу рассомлар чизган расмлар ёки фотосуратлар эмас. Одамлар ҳаракатини, бизни юртга келтирилган ерни чопиқ қиладиган машина-тракторни ҳаракатларини деворда акс эттирилиб кўрсатиш томошаси. Номи “киномотография” экан. -Йўғ-э! Шундай ажойиб томоша усули ҳам бор экан-ми? Балки қутидек нарсадир, тирқишчасидан бир кўзингиз билан қараб турасизда, ўнг қўлингиз билан муруватини бураб турарсиз. Шунақа томошадир?-деди Моҳларойим. Бекажон: -Йўқ , Малика-и-Бухорохоним! Унда юринг аввал ифторлик вақти бўлгунича ўша кино томошани кўрамиз! Сизни ўзим бир қойил қолдирай, чунки мен таърифлаб бера олмайман, айтганим билан сиз ишонмайсиз. Бу нарсани фақат кўриб ишониш мумкин-деди. Улар биргаликда канизак қизлар билан биргаликда биринчи кинофильмни ўша куни қайта-қайта томоша қилишди. Бу вақтда Асфандиёрхон янги қасрининг энг катта хонасида сиёсий масалалар бўйича кенгаш олиб бораётган эди. Катта қалин форс гилами атрофида чўғдек қизил бахмал давра кўрпачалар, ҳар бирларининг икки ёнида шундай матодан болишлар чордона қуришиб, мезбоннинг икки тарафида Амир Олимхон, Қўқон хони улардан сўнг Эрон ва Афғонистондан келган бош вазирлар музокара олиб боришаётган эдилар. Асфандиёрхон: -Хўш энди, асосий масалага ўтсак! Савдо-сотиқ, ўзаро ички муносабатлар ўз йўлига, Бизни ҳушёрликка чақирадиган энг катта нарса бор. Ўзи битта бўлса 52 ҳам ҳаммамиз учун ҳавфли- бу оқ подшодек кучли подшони бола-чақасигача қириб ташлаган вақтли ҳукумат тизимидир. Улар ҳойнаҳой, ўз мамлакатларидаги тўнтарилиш билан чекланиб қолишмайди. Агар улар биз томонга қараб юриш юриш қилишса, авваламбор Оллоҳни ўзи асрасин бундай бўлмасин, аммо шундай бўладиган бўлса битта-битта хонликларга қараб юриш қилишса, қарши туриб мудофаани эплашимиз жуда қийин! Кимда қандай таклифлар бор? Марҳамат ўз фикрларингизни билдиринг.-деди. Ҳамма ўйланиб қолди. Асфандиёрхон ўзи яна сўз беришига тўғри келди: -Марҳамат Амир Саййид Олимхон ўз мулоҳазаларингизни айтинг, қандай таклифларингиз бор?-деб сўради. -Улар билан олдиндан шартнома тузиб, бож тўлаш шартлари билан мамлакатларимиз даҳлсизлигига келишиб олишимиз керак. Кимгадир уларни уруш бошлашини кутиб турсак кеч қоламиз. Хонликларимиз оралиқлари ҳам анча узоқ. Вақтида ёрдамга етиб келиш қийин масала. Улар кимга биринчи бўлиб юриш бошлаши ноаниқ. Кейин уларнинг услуби шундайки, аввал ҳар бир тўнтарилиш қилмоқчи бўлган жойларида айёрлик билан тизимни ичдан чиритиб, ўзаро низолар чиқариб, оддий ҳалқ билан мамлакатни бошқарувчи табақани бир- бирига қарши қилишга ҳаракат қилади. Масалан мени юртимда жадидчилик ҳаракатидан фойдаланишга уринишяптилар. -Марҳамат кимда яна қандай фикр бор? -Менимча биз ўзаро битим тузиб, мудофаа бўйича, шу бешта мусулмон давлатлари, бирини бошига кулфат тушса қолганлар ҳам бир жон бир тан бўлиб курашишга, келишиб олиб ва бу битимнинг бир нусхасини уларга билдириш масаласида чопар билан юбориб, элчилар уларни огоҳлантириб қўйиши керак. Бу уларни уруш бошлашига ҳарна ҳайиқтириб қўйиши мумкин-деди Қўқон хони. -Мухтарам вазирлар! Сизларнинг фикрларингиз?-сўради Асфандиёрхон. -Қўшни хориж давлатлардан навкарлар ёллаб, қурол аслаҳалар сотиб олиб, мудофаага тайёр туришимиз керак. Мамлакатимиз чегараларини қўриқлашни кучайтириб, бегоналарни киритмаслик, хатто тижорат масаласида келганлардан шубҳа дараклигини пайқаган аёл ҳайрон бўлган эди. Хонага қайтиб кирган Мастура чойшабларни кирхонага олиб кетиш учун йиғиштиришда давом этди. Амири-Волида: -Ҳа, Мастура нима бўлди?-деб сўради. -Ҳеч нима бўлгани йўқ. -Менга ёлғон гапирма. Сен ҳомиладор бўлгансан! Нега “Амир хоналарига киритмай мени ортимга қайтариб юбордилар” дединг?-яна ҳайрон бўлиб сўради Волида. -Амиримиз мени қайтариб юборганлари рост. Саҳарликда ифторликкача оч қолмаслик учун кўп овқатланганман чоғи, сувсизлик менга таъсир қилган бўлса керак-м ва тўғри мулоҳазалар бўлгани учун қадрлайман. Аммо подшоҳим номидан фикр билдиришга ваколатим йўқлиги сабабли, қўшимча фикр билдирмасам ҳам, бу кенгашда кўрилган масалалар ҳақида шохимизга етказиб, жавоб мактубларини сизларга юбораман.-деди... Айни вақтда Бухорода Амири-Волидага хизмат қилаётган бир канизак қиз Мастура қайд қилмоқчи бўлади-ю, ўнг қўлини лабларига теккизганича 53 ташқарига югуриб кетади. Волида бу қизни хонага қайтиб келишини сабрсизлик билан кутиб туради. Қиздаги бу ҳаракат ҳомиладорликдан дараклигини пайқаган аёл ҳайрон бўлган эди. Хонага қайтиб кирган Мастура чойшабларни кирхонага олиб кетиш учун йиғиштиришда давом этди. Амири-Волида: -Ҳа, Мастура нима бўлди?-деб сўради. -Ҳеч нима бўлгани йўқ. -Менга ёлғон гапирма. Сен ҳомиладор бўлгансан! Нега “Амир хоналарига киритмай мени ортимга қайтариб юбордилар” дединг?-яна ҳайрон бўлиб сўради Волида. -Амиримиз мени қайтариб юборганлари рост. Саҳарликда ифторликкача оч қолмаслик учун кўп овқатланганман чоғи, сувсизлик менга таъсир қилган бўлса керак-деди Мастура. -Йўқ. Сен мендан ҳомиладорликни яшираман деб ўйлама. Ҳомиладорликда рўза амали гуноҳ биласан. Бориб дояни олиб кел, сени кўриб қўйсин!-деди Волида. Мастура дояни ёнига эмас, Зарифабонунинг ёнига борди. Йўлакда кўзида ёш билан кетаётган Мастура бўлган воқеани эслаб борар эди. У Амирни хос хонасига Амири-Волида томонидан танланган куни Авкда қизлар орасида роса шов-шув бўлди. Чунки Олимхон саройга келганидан бери, саройда шунча қизлар борлигигўёки унитилган эди. Ўша куни кўпчилик ҳавас қилган эдилар. Мастура канизакни эртасига жория мақомини олмагани ҳам Аркдаги аёллар орасида ёмон шум хабардек дарров тарқалди. Мастура қоидага кўра жория мақомини олмагани учун, ўша куни анча тантана билан тақилган тилла тақинчоқларини уста заргарга олиб бориб топшириши керак эди. Ёнига икки дугонаси билан Аркдаги заргар дўконига борган Мастура истамайгина битта-битта тилла тақинчрқларини ечди. Ахир у айни вақтда саройда энг чиройли қиз эди. Кечагина қанча қизлар унга ҳавас қилишаётган эдилар. Бахрия канизак: -Ҳафа бўлма, Мастура. Ҳали сенга уйланадиган йигит, бундан ўн чандон яхшиларини олиб беради. Сенга энг ёққан тақинчоқ қайси бири. Биз маошимиздан бир тангадан йиғиб, сенга ўшани совға қиламиз!-деди. -Мана бу билакузук-деди Мастура. Бахрия: -Уста, бу қанча туради? -Уч олтин танга-деди уста заргар. Қизлар ўз ташвиши билан унга эътибор беришмади. Заргар ёмон кўз билан, улар дўконга кирганидан бери Мастурадан кўз узмаётган эди. Чойшабларни кирхонага олиб бораётиб, Мастура 2-3 марта ўша тақинчоқни томоша қилгани яна киради. Учинчи марта кирганида ўрта ёшли бу заргар уста секин бориб дўкон эшигини ичкаридан қулфлагани кўрмай қолади... Бу воқеани кўзида ёши шошқатор бўлиб эслаб кетаётган Мастура шунинг учун, дояни ёнига эмас, Зарифабонунинг хонаси томон келаётган эди. Уни эшигини тақиллатиб кириб: -Сиз билан ёлғиз гаплашмоқчи эдим-деди. Ундан ёрдам сўраб бор гапни айтиб беради. Зарифабону: 54 -Майли сенга ёрдам бераман. Аммо менга бир умр содиқ бўлишга ваъда бер! -Ваъда бераман Маликам! Бир умр элга шаъним бадном бўлгунича, сизга содиқ бўлиб, хизмат қиламан. -Унда бу сирни имкон қадар, вақтдан ютишимиз учун ҳеч ким билмаслиги керак. Ҳозир дояни олиб борсанг дарров тўртинчи киши ҳам билади. Волидани ёнига бориб, “Амир ўша кун Моҳларойим рашк қилмасин деб, “ҳеч кимга лом- мим демайсан” деганлар. “Аммо волидамни совғаси экансан, волидамни ҳам ҳафа қилгим йўқ” деган эдилар деб айтасан.-деди. -Бундай десам Амир сафардан келганлари кейин нима дейман?-сшради Мастура. -Унгача боладан қутилиб оласан. Амирга “ Волида ўша кундан бери, айниқса сиз кетгандан бери ҳафа эдилар. Роса сўрайверганларига хурсанд бўлсинлар деган эдим дейсан!-деди. -Рахмат Маликам сиз ёрдам беришингизни билар эдим.-деди Мастура. Улар режа бўйича иш тутишди. Волида ҳақиқатдан ҳам хурсанд бўлиб, дояни чақирмади. Ўзининг тақинчоқларидан бериб: -Вой Олимхон тушмагур! Менга ҳадеб канизак юборманг деган маънода ваъда ҳақида гапирибди демак. Моҳларойим эшитмасин деган. Хайрият қизим мени хурсанд қилдинг! Энди дарров сенга жория мақомини беришим керак!- деди Волида. -Йўқ. Бекам мен Амирга сир сақлашга ваъда берганман-деди Ммастура. -Ҳа-я! Лекин қорнинг қаппайгани кейин Олимхон нима қилмрқчи? -Бирор қароргоҳга юборсалар керак! -Йўқ асло! Ўзим сенга ёрдам бераман. Майли ҳозирча ҳаммаси сир бўлиб турсин. Аммо сен энди кирхонада эмас, мени хонамда ишлайсан. Кўз олдимда бўлганинг яхши. Эртаси куни Амири-Волидани ёнига Гулсарабегим келиб, Амир Олимхон сафардан келгани кейин, унинг ўғлини “Вали-ахд шахзода” деб эълон қилдиришини сўрайди. Бу ҳақида Мастура Зарифабонуга етказади. Улар бошлаган қабиҳ режаларини давом эттириб, доя хотинни чақириб “ ҳомилани тўхтатувчи ўсимлик” ҳақида, Волидани касаллиги ҳақида саволлар беришадилар Бир неча кундан кейин Амири –Волиданинг тоби қочиб, вафот қиладилар. Хоразм сафаридан қайтаётиб, Бухорога яқинлашган Амир-Олимхон чопардан бу шум хабарни эшитиб, қайғуга ботади. Отларни тезлатишни буюради. Моҳларойимни далдаси ҳам уни кўнглига сиғмас эди. Кўнгли вайрон бўлган Амир Арк олдидан файтун аравадан тушиб, Волидаси хонасига ошиқди. У кеч қолган эди. Волидасини қўлларини ўз қўлига олиб: -Волидам, туринг! Кўзларингизни очинг Волидам!-Амир бор овози билан додлаб юборди. Амири-Волида Мукаррамахонимнинг жонсиз танаси мангу уйқуга кетган эди. Таъзия маросимлари рисоладагидек ўтди. Орадан бир неча кун ўтса ҳам, Амирни кўнглига ҳали ҳам, чироқ ёқса ёнмас, Волидаси билан, унинг охирги кунларида ёнида бўлмаганидан афсусланиб, ўзини қўярга жой топа олмас эди. Давлат ишларини ҳам, қушбеги ва 55 вазирларга ишониб қўйди. Ундан ҳавотир олган Моҳларойим табиблардан бахшидасига даво қилишларини сўради. Бош вазир Моҳларойимга: -Маликам! Амиримизга, ўзингиз айтинг! Қабулимизга арзга келган одамлардан, “фақат Амиримизга мурожаат қилмоқчиман” дейдиганлари кўпаймоқда-деди. Моҳларойим: -Мен ҳам шупҳндай дедим. Аммо бахшидам, “мен йўқлигимда, вазирлар ҳамма муаммони ҳал қила олган, ҳозир ҳам уддасидан чиқишади.” дедилар.- деди. Вазир индамади. Моҳларойим ўзининг яқиндагина шундай тушкун кайфмятига саёҳат ёрдам бергани сабабли хос соқчиси ва амирни дўсти Муҳиддин полвонга: -Амирни шикоргами, “Етти пир зиёратгоҳи”гами олиб борсангиз, тезроқ ўзларини ўнглаб олишлари зарур деди. Бир неча навкарлар билан улар зиёратга, сўнг шикорга кетишди. Моҳларойим қабулга келганлар билан, айниқса аёллар мурожаати билан шуғулланиб турди. Моҳларойимни кўпгина яхши жиҳатлари, яъни инсонпарварлиги, айниқса аёллар муаммосини ўз муаммосидек қабул қилиб, жонкуярлик билан қўлидан келганича ёрдам бериши уни ҳалқ орасида мартабаси ошиб, “ Бибихоним”га ўхшашини айтиб бошлаган эдилар. Аммо кундошларига ҳар доимгидек, унинг ўз меҳнати билан топаётган бу обрўси ҳам ёқмади. Ёмонлик қилишпи ўйлаб бошладилар. Айниқса, Амир Улуғбек ёки кичкина Остонани “тахт вориси” деб эълон қилиб юбориши мумкинлигидан улар ҳавотирга туша бошлаган эдилар. Амирни биринчи аёли Зарифабонуни ёнига канизаги Мастура югуриб келиб шундай деди: -Маликам, Зарифабону , бозордан эшитиб келдим, Мохларойимни мақташди, қилаётган ишлари, ҳалқ учун манзур, таҳсинга лойиқ эмиш. Ҳали унинг ўғилларидан бирини “тахт вориси” деб, Амир эълон қилиб юбориши мумкин эмиш, чунки у севимли аёли сабабли экан. Лекин сизни ўғилларингиз каттаси ҳисобланади, маликам. Маликам Моҳларойим рус миллатига мансуб. Азалдан “бошқа миллат аёлидан туғилган фарзанд тахтга давогар бўлолмайди” деб эшитганман. Ҳар эҳтимолга қарши олдиндан бирор чораларни ўйланг. Агар Моҳларойимни ҳам Амири-Волида каби “юрак ҳуружи билан бу дунёни тарк этди” бўлсин десангиз, ўзим уддалайман.-деб, Мастура канизак келиб, хонада ҳеч ким бўлмасада паст овозда гапиради. -Деворни ҳам қулоғи бор. Бу гапни иккинчи айтма, волида қари эди, ҳамма хатто сарой табиби ҳам ишонди. Моҳларойим ёш унга бу усулни қила кўрма, балога қоламиз Амирдан. Амири- Волида беажал ўлимига ўзи айбдор. “Гулсарабегимни она томондан қариндошим” деб, Амирга “никоҳинга оласан” деб туриб олмасин эди. Бу ҳам майли! Ахир ўзинг ўз қулоғим билан эшитиб келдим дединг, Гулсара “ўғлингизга ҳозирданоқ айтиб қулоғини пишитинг мени ўғлимни тахт вориси қилсин, сизни гапингизни икки қилмайдилар, ёнингизга келганларида айтаверсангиз, волидам тинчлансинлар деб, эълон қилиб юборар эдилар, кейин ҳам ўз сўзларида туриб ўзгартирмас эдилар” деган. Волидамиз ҳам 56 “Майли айтаман” дедилар дединг. Менга чақимчилик қилма эди. Ўзинг мендан кўпроқ айбдорсан. Бирортага гуллаб қўйсанг,мендан олдин ўзингни калланг кетади. Унутма!-деди. -Вой астағфуруллоҳ! Сиздан бошқа сирдошим йўқ! Бекам, менга энг оғир кунимда сиз ёрдам бергансиз! Ўша Амири-Волида бека “Амир Олимхон ўғлим Моҳларойим билан Хоразм сафаридан келишсин. Биргаликда муаммони ҳал қиламиз” деб орқага чўзмоқчи эдилар. Кейин ҳомила катта бўлиб, никоҳсиз болани онаси бўлишим мумкин эди. Сизга рахмат дарров чорасини топдингиз. Оллоҳ обрўдан айирмади, шукур! Маликам дунё тургунича туринг рахмат! Сизга қачон, қандай ёрдам керак бўлса бўлса, мен тайёрман! Волида бека ҳам, оти ўчкур заргар ҳам, менга раҳмлари келганида, балки ҳали ҳам яшаб юрган бўлар эдиларми?-деди Мастура. Малика Зарифабону: -Шунча кишига, айниқса аёлларга ёрдам бериб юрган Моҳларойим балки келганидан кейин сенга ҳам ёрдам берар эди.-деди. -Йўқ, маликам. Мен секингина, масалан бирор жория ҳарамда, Амирдан эмас, бошқадан ҳомиладор бўлиб қолса, сиз қандай йўл тутган бўлар эдингиз? Деб, сўрадим. -Хўш у-чи, нима деди? – ниҳоятда ҳайрон бўлганидан, виқор билан ўтирган жойидан туриб олди ва қизиқиб сўради Зарифабону. -“На здоровье! Туғаверсин. Нега энди Аркдаги ҳамма болани отаси фақат Амир бўлиши керак! Отаси бўлган йигит мардлик қилиб, никоҳига олсин! Аркда алоҳида уй қилиб, бирга яшайверишсин!”-деди. Мен: -Йўқ, сиз бу ерларни одатларини билмайсиз маликам. Бундай ҳолларда канизаклар жазоланган, ҳеч бўлмаса бирор қароргоҳга юборилган!-дедим. У: -Қароргоҳга кеткизишадилар деб ўйламасин, сен ким бўлса ҳам ўша жорияга айт, ана Фотима Аркда катта бўляпти-ку!” деди. Ахир Фотиманинг саройда катта бўлиши бошқа масала. У Роҳила опанинг шаръий никоҳдаги эридан ҳомиладор бўлиб, саройга келганида, ҳомиладорлигини ўзи ҳам билмаган. Бошқа эрга тегишни истамай, бошпана сўраб келганида, раҳмдиллик билан сарой хизматчиси вазифасини таклиф қилганлар. Бўйида борлиги аниқ бўлганда Амир Абдулахадхон, яна инсонпарварлик қилганлар. Аммо яхшиям бекам, Моҳларойим ва Амир сафардан келгунларича муаммони ўзимиз ҳал қилдик. Бўлмаса заргарнинг тўртинчи забжаси бўлиб, эрта-индин чақалоқлик бўлар эканман.-деди. -Сен балосан. Келганидан кейин нима қилиши мумкинлигини Моҳларойимни ўзидан сўраб билибсан! Ғирт шайтонга дарс берасан-а?- деди Мастурага қойил қолган Запифабону. -Лекин, сизнинг шогирдингизман!-деди Мастура. Улар кулиб юборишди. -Вой сенингча мен, шайтоннинг устозини устозиманми? Ҳа-ҳа! Бунча топиб гапирмасанг.-деди Зарифабону. Бир оз жимликдан кейин Мастура канизак ўта қизиқувчанлик билан яна сўради: – Демак сизга Моҳларойим ҳеч қандай ҳавфли эмас, шундайми маликам? 57 -Ҳа, Аксинча, уни менга фойдаси тегяпти-ку! Моҳларойим Гулсарабегимни муаммоси бўлиб тургани маъқул. Кўрмаяпсанми, роса ич-этини еган, рашкдан ёниб, адо-и тамом бўляпти бечора! Ажаб бўлибди, баттар бўлсин! Аммо Амиримизни 4 та катта шахзодаси бўлиб, энг кичигини тахт вориси бўлишига йўл қўйиб бўлмайди. Жим қараб турмаймиз. Бош вазир билан ҳам гаплашиб кўраман бу ҳақда. Икки катта шахзода мени ўғилларим, албатта отасидан кейин менинг катта ўғлим давлатни бошқариши керак! Лекин сенга қойилман. Амири-Волида масаласида топқирлик ва чаққонлик қилдинг. -деди. -Бошқа иложи ҳам йўқ эди. Гулсара бека ўзини ўғлини тахт вориси қилдирар эди. Амир онасини сўзини икки қилмасди. Мен-ку, бирор қароргоҳга кетар эдим, қаерда бўлса ҳам кунимни кўра олман. Маликам, лекин нега ҳеч ким қароргоҳга боришни ҳоҳламайди. Нимаси ёмон?-деб сўради Мастура. -Ёмон эмас. Фақат тарки дунё қилган кишилардек яшалади. Болалигимда Пошшаойим биби маликани қўлларидан тутиб борганман. Жуда яхши биби малика эдилар. У кишини кундошларини ҳайит байрамида йўқлаб борган эдик. Бир-бирларидан бибилар аллақандай сабаблар учун кечирим сўрашган эдилар. “Қиёматга қолмасин сиздан кечирим сўрашим, тириклигимда кўнглингизни оғритган бўлсам, мени кечиринг деб келдим” деганлари ҳам эсимда. Ўша куни биби Пошшаойим малика, мени ўғиллари Абдулаҳадхонга “Олимхон набирамга шу қизчани келин қиласизлар” деб васият ҳам қилиб улгурган эканлар. Эртасига биби Пошшаойим вафот қилган эдилар. Агар бека-Мукаррама ҳам Гулсарабегимни ўғли валиахд шахзода бўлсин деб васият қилса борми, мени ҳам келажакда қароргох кутар эди. Бир неча ҳафта олдин, улар тил бириктириб, Зарифабонунинг топшириғига кўра, Мастура канизак табиблар хонасидан Амири волидани касаллиги ёзилган ҳужжатини бир иложини қилиб олиб чиқади. Зарифабону ўз хонасига чақиртирган табиб аёлдан унинг касаллиги қандай, давоси ва нималар мумкин эмаслигини, меҳрибонлик қилаётган яқин кишисидек айёрлик билан сўраб олишади. Гап орасида мумкин эмас ўсимлик тури аниқ бўлиб қолиб, бундан улар ўз ёмон ниятларида фойдаланадилар. Мастура канизак ҳеч кимга сездирмай ҳужжатни яна жойига қўяди. Таниши Қобил баққолдан мумкин эмас ўсимлик баргларидан топиб келишини сўрайди. Қариб қолган Амири-Волидани турли баҳоналар билан ҳеч ким йўқлигида хонасига кириб, чой ичадиган хитой чинни пиёласини волида учун захарли ўсимлик барги билан вақти-вақти билан артиб туради. Бу ўсимлик билан пиёла артилганда бир оздан кейин ҳеч қандай ҳид, ранг, таъми ҳам қолмаслиги сабабли, пиёлада бирор белги бўлмагани учун ҳеч ким улардан асло шубҳа қилмайди. Захарланишнинг ҳеч қандай белгиси волидани сўнги кунларида сезилмагани учун ҳатто табиблар ҳам бундай фикрга бормадилар. Бош табиб Амири-Волиданинг тўсатдан вафотини бир неча кундан кейин Амирга шундай деб изоҳлади: -Волидангизни навбатдаги юрак ҳуружлари бўлди, афсуски кўрсатган ёрдамимиз фойда бермади- деб ўзи ва ёрдамчиларини хулосаларини айтади. Ўша куни ҳам, Амир Волидаси қабрини зиёрат қилишга боради. Амир 58 Олимхоннинг волидасини отаси Абдулаҳадхон дафн қилинган даҳма ёнига, яъни “Баҳовуддин Нақшбанд” зиёратгоҳи ёниддаги қабристоннинг “Пошшаойим даҳмаси” деб ёзилган даҳмагага дафн қилган эдилар. Амирни иккинчи аёли Гулсарабегимда ҳам икки ўғли бор, лекин у ўғли тахт вориси бўлиши учун, хозирдан Зарифабонудек куйиб-пишмасада, эрини севганидан, уни Мохларойимдан қаттиқ рашк қилаётган эди. У келганидан бери озиб-тўзиб, бироз асабий ҳам бўлиб қолган. Саройдаги бош иш бошқарувчи аёл Рохила хотинга саройга бирор янги қиз келса: -Амирни ёнига киритинг- дейишдан чарчамаётган эди, Амир бошқа янги келган қизга кўнгил қўйиб, балки, Мохларойимдан бироз кўнгли қолса, деган илинжда, ёмонликни турли йўлларини излай бошлайди. Лекин, аксинча уларнинг муносабати тобора яхшиланади. Гулсарабегим харамга қиз олиб келувчи киши Қулмат қора билан ҳам танишиб олади. Ранги қора ва қора ишларни пул учун бажариб юрадиган бу одам исмига “қора” лақаб қўшиб айтилган, уни одамлар ёмон кўрганларидан болаларига бу исмни анча вақтгача қўйишмаган. У қарздорлардан қарзини тўлашга қурби етмаса уйидан бирор нарсаси, ҳеч нарсаси бўлмаса: - Бўй етган қизингни сарой хизматига маълум муддатга, яъни қози чиқарган ҳукм бўйича, сарой ғазнасидан олинадиган қарз бўлган миқдордаги гаров пулини тўлагунича бўладиган маълум муддатга, уй юмушларини бажариши учун, беришинг керак бўлади. Хизматкор бўлади, бахти чопса, балки малика бўлади. Ғазнадан қизинг шартнома тузиб, тўлов пули олиб қарзларингни тўлаш имконинг бор. Иккинчи йўли ўша муддатга ўзинг зиндонда ўтириб, қарз тўловингни маълум муддатга узайтирасан. Бунинг устига қози белгилаган охирги тўлов муддатида ҳам қарзингни тўлаш имконинг йўқ. Зиндонга тушганингдан кўра, фарзандинг сарой юмушларини бажариб, сени зиндон азобидан қутқарсин! Ахир шундай имконинг бор-ку! Бўлмаганида нима қилар эдинг?- деб қизни ўзи ва ота-онасига айтади. Ноилож қолган ота-она баъзида шартга рози бўлган. Сўнг қиздан розилик сўралган. Қиз рози бўлмаса олиб кетилмаган, баъзида қизлар ота-онасини мушкул аҳволдан қутқариш учун, уйсиз ҳам қолмасликлари учун оиласини ўйлаб рози бўлишган. Шундай қилиб харамга қизлар келиб қолган. Аркда қўлларидан келган уй юмушларини бажаришган. Баъзи қизлар ўз ҳоҳишларига кўра Моҳларойимни дарсларига қатнашиб ҳунар ўрганишган. Гулсарабегим бундан баттар ҳуноб бўлиб, Қулмат қорани хилватроқ жойга канизаги Фахрия орқали чақиртиради: -Вазифангизни бажара олмаяпсиз, бирорта ҳам чиройли қиз келтира олмаяпсиз, ўрнингизга бошқа кишини тайинлатаман, изланг ва отасини турли йўллар билан кўндиринг.-деб пўписа қилиб ҳам қўяди. Харамга келиб қолган қизларни ичидан соддароқ чиройлироқларини танлаб, Фахрия орқали чақиртириб, гўёки, Амир билан тасодифан Аркда дуч келиб, уни кўнглини ром қилишга уриниши, ўзига мафтун қилишни тайинлайди. Қизларга турли найрангларни ўргатади, ваъдалар беради, турли тақинчоқлар беради. Гулсарабегимга дуч бўлган қизлардан бири Фарангиз канизак эди. Уни онаси вафот этган, отаси Сафарали қиморбоз эди. Аввалига уни оиласи задогонлар оилалардан бири ҳисобланган, савдо билан шуғуллангани боис Сафарали 59 савдогар дейишган уни маҳалладошлари. Оилада икки қиз, уч ўғил фарзанд бўлиб, Фарангиз уларни тўнғичи бўлган. Аёли вафотидан кейин оила бошлиғи савдога кам вақт ажратиб, қиморга муккасидан кетиб қолади. Абдусаттор судҳўрдан 30 тилла танга қарз бўлиб, вақтида бера олмагани учун, қарзи 35 тилла тангага кўпаяди. Судхўр уни Қурбон қозига ариза ёзиб беради. Қози қарорига кўра, Сафарали 2 йил давомида зиндонга тушиши, ёки бирор фарзанди 5 йил давомида сарой ғазнасидан ўз аризасига кўра 35 тилла тангани отасини қарзини тўлаш учун олган товон пулини ўз меҳнати билан тўлагунича саройда ишлаб бериши керак эди. Отасини зиндонга тушишини ҳоҳламаган Фарангиз ўз ҳохиши билан саройга келган эди. Уйини сотишса укалари бошпанасиз қолар эди. Уни гўзаллиги ва бироз Моҳларойимга ўҳшашидан фойдаланиб, Гулсарабегим балки Амирни шу қиз ўзига мафтун қилиб, унинг Моҳларойимга бўлган муносабатини балки, ўзгартириб юборар деб ҳаракат қилади. Роҳила хотинни ўз хонасига чақиртирган Гулсарабегим унга; -Волида бека вафот қилганларидан бери, Амирни биринчи забжаси сифатида Зарифабону “Амир учун хос хонага канизак киритай” деб, сира бош қотирмайди. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Барча мушкул ишлар менинг бошимга қолган. Бугун ҳарамга янги келган қиз Фарангизни тайёрланг. Амирга ҳам бориб айтинг. “Сиз учун ҳеч бўлмаса Гулсарабегим қайғуряпти” денг.-деди. Бугун барча қизлар Фарангизга хавас қилишди. Ахир у эртага жория, кейин шахзода онаси, севимли малика, бир кун келиб, балки Амири-Волида бўлиши мумкин эди. Гулсарабегимни топшириғи билан унга роса оро бериб, ясантиришди. Ниҳоятда гўзал бўлган Фарангизни узун қўнғироқ сунбул сочларини ёйиб, бошига пушти ранг ялтироқ харир рўмол ташлаб, хос хона йўлагидан киритиб юборишди. Фарангиз йўлакдан оҳистагина юриб келиб, хосхона эшигини тақиллатди. Ичкаридан тунги кийимлари устидан юмшоқ матоли халатини кийиб, Амир Олимхон эшикни қия очиб қаради. Не кўз билан кўрсинки эшикда эшик оға эмас, обдон қўғирчоқдек ясатилган келинчак либосида бир қиз турибди. “Бу яна Гулсарабегимни иши” деб, Амир ўзи йўлакка қизни олдига чиқиб, эшикни ташқарисидан ёпди. Қиз енгил таъзим билан: -Салом! Мени Гулсарабегим топшириғи билан Роҳила опа юбордилар.- деди Фарангиз. -Салом! Исмингиз нима? -Фарангиз. -Унда бугундан бошлаб, сизни исмингиз Ойсарабегим бўлади. Чунки ойдек гўзал қиз экансиз. Сизга эртадан атиги жория мақомини эмас, малика мақомини беришади. Амирга сингил малика мақоми сизга маъқулми?-сўради Амир. -Ҳа, албатта!-воқеа бундай тус олишини кутмаган қиз хурсанд бўлди. -“Амир битта бўсани ҳам раво кўрмадилар, шунчалик хунукманми” деб бир қиз бечора эрталабгача йиғлаган экан. Мен бир бокира қизни ҳаёти остин- устин бўлиб кетмасин десам, у қиз нотўғри тушунибди Кел, ака сифатида пешонангдан битта ўпдим мана-деб пешонасидан ўпиб, ҳайрлашмоқчи эди. Ичкаридан уйқу аралаш овоз эшитилди: -Дорогой, где ты? 60 -Я, сейчас!-деди, ичкаридан келган овозга жавобан Амир. Фарангиз овоз эгасини кўрмоқчи бўлгандек, бир оз эгилди. Бошини эшик ичкарисига бурмаса ҳам, шахло кўзлари нигоҳини эшик ичкариси хосхона томон ташлади. Ичкарида ким борлигини барибир кўра олмаганидан нигоҳини яна Амирга қаратди. Унинг бу ҳаракатлари ҳам жуда гўзал эди. Самимийлик, соддалик ва қизиқувчанлик акс этган эди. Амир мийиғида кулиб қўйди ва шундай деди: -Сир сақлашни биласанми? -Ҳа! -Менинг муҳаббатим! Битта юракка битта муҳаббат сиғади холос. Сен ҳам ўз муҳаббатингни топсанг, менга хабар берасан келишдикми? Бокира қизсан. Тўй қилиб, сепингни кам-кўстсиз қилиб турмушга берамиз. Ҳа, айтганча Гулсарабегимга бу ерда кичик янгангизни кўрганингизни айтманг, Ўзи шундоқ ҳам рашкдан адо бўляпти. Бугун Моҳларойимни навбати эмас эди. Ўз уйимда сарой ҳарами тинчлигини асраш учун, яширинча муҳаббат учрашувига мажбурман! Гулсарабегим билиб қолса, жанжал қилади. Ҳали севги бошинга тушса, мени тушунасан! Ҳайрли кеч!-деди Амир. -Тунингиз осуда ўтсин!-деб, қиз у билан ҳайрлашиб чиқиб кетди. Амир ичкарига кириб, Моҳларойимни кўрпасини меҳр билан кифтига тортиб, устини ёпиб қўйди. Беланчакдаги ширингина ухлаётган фарзанди Остонанинг уйқуси бузилмаслиги учун, уни тебратиб қўйди. Сўнг устки ҳалатини жойига илиб, ўрнига ўтирди. Моҳларойимни юзига тушган кокилини кўтариб қўйиб, сочини силади. -Дорогой, что случилось. О чём спрашивали?- уйқу аралаш у ўз она тилида гапираётган эди. -Ничего не случилось! Спи дорогая. Про завтрак спрашивали-деб қўя қолди. Кўрпа устидан уни қучиб, уйқуга кетди. У шу топда подшоҳ ёки Амир эмас, оддийгина бахтли оила бошлиғи эди. Унга оилавий бахт, Аркдаги тинчлик ва бутун мамлакатни тинчлик, осойишталигидан бошқа ҳеч нарса керак эмас эди. Фарангиз хизматкор қизлар ётоқхонасига бориб, ўз ўрнига бориб, уйқуга кетди. Уйғонганида, дугоналари уни ўраб олиб, уйғонишини кутиб туришган экан. Улардан бири: -Хой, гўзал хоним! Жория ёки малика мақоми билан табрикласак бўладими? Индамайгина, уйқудаги гўзал малика бўлиб олибсиз. Уйғонишингизни кутиб турдик! -Малика мақоми билан табриклайсизлар! Амиримиз “синглим “Ойсарабегим” исми билан малика мақомини бердилар. Турмушга бокира қиз- ўз сингиллари сифатида чиқар эканман, сепимни ҳам ўз сингиллариникидан кам қилмас эканлар! Ҳа қизлар, яна нима дедилар, айтайми?-деди. Қизлар қизиқиши янада ортди. -Ҳа, нима дедилар?-сўради, бир қиз. 61 -Куёв бўлмиш йигитга мени розилигим билангина тўй бўлар экан!- деди фахрланиб. Чунки қизлар куёвни кўрмай туриб, аксарият ҳолларда, ота-оналар розилиги билан тўйлар қилинган. Бу қизларнинг ҳайрон бўлиши табиий эди. -Вой, бунча яхши! Бирор бувага, ёки иккинчи, учинчи никоҳга истамасанг, розилик бермай туриш имконинг бўлибди. -Ҳа ҳақиқатдан, жуда яхши бўлибди! -Ҳавас қилса, арзигулик бўлибди. -Вой қизлар, бу сафар мени навбатим, бегойим Гулсара бека Амиримиз учун, қиз танлашга келганларида, четга ўтиброқ туриб, “Мана бу қиз орамизда энг гўзалроқ қиз” дейсизлар!-деди. Қизлар кулиб, хурсанд бўлиб, бу қизнинг ўрнидан туриб, қўллари билан қилаётган ҳаракатларига томоша қилиб туришган эди. Эшикдан Рохила бош канизак кириб келди: -Хой, бекорчилар. Кун алламаҳал бўлган, бу қизларнинг суҳбати авжида. Қани ҳамма ўз юмушларини бажаришга борсин! Сени Фарангиз, Гулсарабегим кутяптилар!-деди. -Роҳила опа, у энди, Амиримизга сингил Ойсарабегим малика эмиш.-деди секингина бояги қиз. -Бўлса-бордир. Амиримизни ҳар бир сўзи бутун мамлакат бўйлаб, шу жумладан сарой ҳарамида ҳам қонун ҳисобланади. Агар менга, “Фарангизга шу мақомни бердим” десалар бўлди, уни шундай исм билан атаймиз. Фарангиз Гулсарабегимни хонаси эшиги олдига келди. Эшикни икки тарафида тик турган қизлардан бири уни келганини бекага билдиришга кирди. Ойсарабегим, яъни Фарангиз кечаги янги келинчак либосларини, унинг устига кеча тақган тақинчоқларини, маликага қайтариб беришни лозим деб ҳисоблаб, ўзи билан олиб келган эди. У бир оздан кейин хонадан қайтиб чиқди. Малика ҳеч нарсани қайтариб олмаган, фақат ичкарида “ким бор эди?” деган саволига, Амирни “Гулсарабегим жанжал қилади” дегани ёдига тушиб, “Билмадим” деган эди. Ойсарабегим Моҳларойимни ҳали танимаса ҳам, улар “рус тилида сўзлашишди” деганида, бу бека ичкарида ким бўлганини ўзи билиб олишини тушунгани учун, “Билмадим” деб қўя қолди. Роҳила хотин кечга яқин яна хизматчи қизларнинг ётоқхонасига келиб: -Канизак қизлар! Эшитинглар! Фарангизга ҳақиқатдан Амиримизни сингли сифатида малика мақомини расман олибди, “Ойсарабегим” исми ҳам берилибди. Энди унга Фарангиз эмас, Ойсарабегим деб мурожаат қиласизлар! Турмушга чиққанида, яхшигина сеп мукофотини ҳам ваъда қилибдилар. Амир сўзлари вожиб, ҳаммамиз уни шундай деб атаймиз. Малика Ойсарабегим мен билан юринг, сизга Арк ҳарамини жориялар яшайдиган томон қисмидан хона ажратдик. Кўчиб ўтишингиз мумкин.-деди. -Роҳила опа, менга шу ер қулай, келганимга оз фурсат бўлган бўлсада, бу ерда дўстлар орттирдим. Дугоналарим билан яшаб, ўз хизмат вазифамни давом эттирмоқчиман. Ахир Оллоҳнинг ҳукми олдида ҳамма баробар, мен отамнинг қарзлари тўловини у дунёга қолдирмоқчи эмасман, Амиримизнинг илтифотларидан фойдаланиб! Мободо турмушга чиқсам ҳам бу тўлов қарзимни тўлаб, Аркни тарк этмоқчиман иншооллоҳ! Илтимос Амиримизга узримни айтиб, мени шу сўзларимни етказинг!-деди қиз қизлар сафида турганича. 62 -Майли, агар шуни маъқул кўрсангиз малика Ойсарабегим, бош устига! Сизни бу сўзларингизни Амиримизга етказганим бўлсин. Мана қизлар, Ойсарабегимни камтарона бу қилган қарори ҳаммамиз учун ҳам ибратдир! Бу қизни тарбиялаган ота-онасига рахмат! Улар бу қизни кўргани келганларида менга айтинглар, ўзим уларга пешвоз чиқиб, иймонли-эътиқодли мусулмон қиз тарбиялаганлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман!-деди. Эртаси куни Гулсарабегим, Ойсарабегимни яна чақиртирди. Аммо бу сафар ўз хонасига эмас. Уни бошлаб бораётган қиз, йўлини ўзгартириб, сал хилватроқ жойга бошлади. Қўрқиб кетган Ойсарабегим; -Йўқ, кеча Гулсарабегимни хоналарига борганман, бу йўл у ерга олиб бормайди-деди жойидан силжимай туриб. -Ҳа, ҳалиям хоналарига эмас, борадиган жойимизда ширма орқасида, сени саройга келтирган киши ҳам бўлади, малика балки сендан шикоят қилмоқчидирлар! Менга сени ўша ерга олиб бориш топширилган. Қўрқма, айни дамда мен сенга жавобгарман. Малика ҳам сени еб қўймайдилар. Сени мен бошлаб кетганимни хонангдагилар кўрди. Худо кўрсатмасин, қайтмасанг ёки бирор шикоятинг бўлса мендан ёки маликадан Амирга арз қилишинг мумкин, ваҳоланки, сенда Амиримизни сингли малика Ойсарабегим мақоми бор. Шунча йил мен саройда хизмат қилиб, бирор кишини бундай мақом олганини эшитмаганман. Яна келганинга атиги 3-4 кун бўлиб. Қандай қилиб бунга эришдинг? -Билмадим.-деб, улар юришда давом этишди. Ойсарабегим бояги қиз катта бир хонага бека рухсат берганида, ичкарига кирди. Курсида малика Гулсарабегим ўтирибди. Ширма оркасида бир эркак киши бор эди. Гулсарабегим: -Қани Ойсарабегим менга кеча айтган гапларингни такрор айт! -Маликам, мен сизни топшириғингиз билан, бошқа канизакларнинг ҳам ёрдамида роса оро-таро билан хуфтон намозидан кейин, Амиримиз хос хоналари эшиги олдига бордим. Қизлар мени қўйиб, ўзлари кетиб қолишди. Мен эшикни тақиллатдим. Амиримиз чиқдилар. Мени сиз юборганингизни айтдим. “ эртадан бошлаб сени исминг Ойсарабегим бўлади, чунки ойдек гўзал экансан, сенга малика мақомини бераман, фақат сингил сифатида, сепингни ҳам ўз сингилларимникидан кам қилмайман” дедилар. Ҳа айтганча, аввал бир қиз “хунукманми” деб эрталабгача йиғлаган экан. Шунинг учун мени ҳам йиғламасин дедилар чоғи, пешанамдан “ака сифатида мана битта ўпдим” дедилар.-деди. -Маликам, сўранг-чи, ичкарида кимдир бор эдими?-деди ширма орқасидаги эркак киши. Унинг овозидан Ойсарабегим ўзини уйига бориб юриб, саройга келишига сабаб бўлган, Қулмат қора эканлигини таниди. Малика Ойсарабегимга жавоб бер дегандек имо қилди. Оцсарабегим: -Билмадим, мен ичкарига кирмадим. -Балки бирор овоз ёки товуш эшитгандирсан?-сўради Қулмат қора. -Йўқ, эшитмадим! -Тавба, маликам, қаранг менда айб йўқ! Қизни ҳусни ҳам, рисоладагидек бўлса. Менимча маликам, бахшидангиз Оврупада ўқиган. У тарафларда 63 эркаклар, фақат қизлар билан эмас, ўз жинси вакиллари билан ҳам қизиқиши мумкин экан, деб эшитганман.-деди Қулмат қора. -Йўқ-э! Асло бундай деманг!- деди Гулсарабегим. Бир оздан кейин, ҳамма гапга тўлиқ тушунмаган бўлсада, улар Амир ҳақида нотўғри фикрга боришганини ички бир туйғу билан ҳис қилган Ойсарабегим: -Шундай, илтифотли Амиримиз ҳақида, бундай ёмон фикрга борманг! У кишидек инсонни мен ҳали учратмадим. Чунки, у кишидек инсон бўлмаса ҳам керак! Мен энди у кишига сингилман. Ахир, сизларни айтиб беришим мумкин. Аммо чақимчилик қилишни ўзимга эп билмайман..-У балки яна нималардир демоқчи эди, аммо Гулсарабегим уни сўзини бўлди: -Хой жим бўл. Сен ҳалиям шу ердамисан? Бор хонангга бор-э! Сени фикрингни ҳали ким сўради?-Ойсарабегим шоша-пиша чиқиб кетди. Гулсарабегим Қулмат қорага қарата гапира кетди: -Келтирадиган қизларингизни қаранг, бир қарич тили бор!-деди. Ойсарабегим улар ҳақида Амирга индамади. Аркда ўз хизматини давом этаверди. Аркда 3000га яқин одам яшаётгани боис, хизматчи қизлардан бошқа хизмат қилаётган йигитлар ҳам бор эди. Усталарнинг фарзандлари, шогирдлари азалдан баъзилари уйларидан қатнаб, баъзилари эркаклар учун ажратилган алоҳида, чеккадаги ётоқхонада яшаб, ўз хизматларини бажариб юрган эдилар. Амир Олимхон даврида қарздорлик масаласида, қози чиқарган ҳукм муддати бўйича, оиланинг фақат қиз фарзанди эмас, ишга яроқли ёшда бўлса отанинг ўзи ёки ўғил фарзанди ҳам, қўл меҳнати билан саройда ёки конда ишлаб, солиқ қарзи ёки қамоқхона жазо муддатини, пул тўловига ўзгартириш, агар пули бўлмаса, давлат хазинасидан қарз олиш эвазига, сўнг маълум муддат, ўз мажбурий хизмати давомида, қарздорлигини тўлашлари мумкин бўлган. Амирликда олтин кони ва ёқут қимматбаҳо тошлари кони ҳам бўлиб, ниҳоятда сир сақланган. Чунки бошқа давлатлар бойлик илинжида, мамлакатга уруш бошламаслиги ва турли ҳийлагарликлар билан талон-тарож қилинмасликлари учун, давр тақозоси билан конларнинг қаердалигини айтарлик ҳеч ким билмаган. Мободо Аркдан кимнидир боришига тўғри келса, кўзлари ва қўллари боғлиқ ғолда бориб келишига тўғри келган. Ойсарабегимни чаққон ва беғуборлик билан хизмат қилиб юриши, этикдўз устанинг шогирди, Қурбон исмли йигитни эътиборини тортиб, ўрталарида муҳаббат пайдо бўла бошлайди. Чунки Аркни хизматкорлар истиқомат қиладиган қисмида, (Арк мезейини кириш мумкин бўлмаган, 1920 йил 2 сентябрда портлатилган қисми) хизматчи қизлар, ўз ҳовлисида юргандек паранжисиз юриши мумкин бўлган. Ҳалқ келадиган қисмига ўтишига тўғри келса ёки Аркдан ташқарига чиқиши керак бўлса, албатта паранжида боришган. Гулсарабегимни режаси бўйияа, Амирни ўзига ром қилиб, унинг муҳаббатига эришиши керак бўлган Ойсарабегим тақдир тақозаси билан Амирни эмас, сарой этикдўзининг шогирди Қурбонни мухаббатига сазовор бўлади. Роҳила хотин уни кирхонага ёрдамчи қилган эди. Чаққон қиз ишларини тез бажариб, Моҳларойимни дарсларига қатнашиб зардўзичилик сирларини ўрганиб олади. Биринчи тикган ишини, ковушчага мўлжалланганлиги учун Қурбонга олиб бориб: 64 -Ковушча қилиб тайёрлаб бера оласизми, биринчи ишим, саройда югуриб юрган қизалоқ Ханифага совға қилмоқчи эдим- деди. Қурбон ҳам қиз билан яқиндан танишишга сабаб бўлиши учун ҳали ўз касбини тўлиқ ўрганмаган, бирорта ҳам ковушчани ҳали мустақил ўзи тайёрлаган бўлмаса ҳам: -Биламан- деб олиб, устозидан тезда ўрганиб ковушчани тайёрлаб берди. Ойсарабегим саройга келганидан бери, кўп дўстлар орттириб улгурди. Айниқса Моҳларойимни устоз сифатида ҳам қаттиқ ҳурмат қилади. Саройда ўз уйидек югуриб юрадиган, шахзода Остонани дўсти Хадичани ўзининг синглисидек ёқтириб қолган эди. У Хадичага бу ковушчани совға қилади. Қизча хурсанд бўлиб, қўлига ковушчани олиб, саройдагиларга кўрсатиб: -Қаранг Ойсарабегим опамни совғаси- деб айтиб чиқди. Гулсарабегим Фарангиз, яъни Ойсарабегим ҳам топшириғини бажара олмаганидан бери яна жиғибийрон бўлиб, бошқа қиз излаб юрган эди. Бари бефойда бўлиб, ҳеч бир қиз Амирни Моҳларойимга бўлган муҳаббати ва муносабатини ўзгартира олмади. Бир куни Гулсарабегим ўз хонасида яна бир янги канизакка ўз шаштидан қайтмай топшириқ бераётган вақтда келиб қолган Рохила хотин: -Маликам бу кунингиз, у кунингиз баттар бўлсачи, кейин Амирни бу қиздан, яъни ўзингизни шогирдингиздан рашк қилсангизчи-деб қолди-ю балога қолди. Маликани жаҳли чиқиб, хонасидан чиқариб қувиб солди, Рохила хотинни ҳам, ўргатаётган навбатдаги содда қизни ҳам. Жаҳли чиққанидан хонасида у ёқдан бу ёққа тез-тез юриб тинчланмоқчи бўлди... Аёллар ўша даврларда ўз ҳовлиларидан ташқарига чиқишларига тўғри келса, доим паранжида бўлишган, Айниқса маликаларни Аркдан ташқари чиқилганда доим қўриқчилар ёнида бўлгани сабабли бегона одамлар, нафақат эркаклар, хатто бегона аёллар ҳам, уларни кўрмаган ва танишмаган. Дўконга бирор малика канизаги ва хос соқчилари билан борса, бегоналар ташқари чиқарилган, фақат дўкондор қолган, тақинчоқ тақиб кўриши учун юзини очишига тўғри келса, дўкондор тескари ўгирилиб туриши керак бўлган. Амир аёлларига совға олмоқчи бўлса, айниқса хайит байрамларида, уч аёлига бир ҳил асл совға, олтита жориясига (Амир Олимхонда икки никоҳидаги аёлдан ташқари, моҳларойимни учратишларидан олдин, бир ёки икки фарзандлари билан олтита жориялари ҳам бўлган. Амир Олимхон Моҳларойимни учратиб, қаттиқ севиб қолганларида, уни қўлини сўраётганларида, унга берган ваъдаларига кўра, бошқа жория ва аёллари бўлмаслиги керак эди. Амир Олимхонда жами 24 қиз, 15 та ўғиллари бор бўлган деб баъзи манбаларда келтирилган. Фақат 3 та ўғли, онаси Моҳларойим билан, маълум сабабларга кўра Ватанда қолиб, катта бўлган эдилар.) бир ҳил совға, барча канизакларга ҳам, барчасига бир ҳил қилиб, бироз оддийроқ бўлсада, ҳеч бирини ҳафа қилмай, унутмай барига бирдек сотиб олган ёки иш юритувчига топшириқ берган. Наврўз ёки хайит байрамлари ҳарамда катта хурсандчилик ва бахтиёрлик билан нишонланишини улар анчагача эслаб юришган. (Кейинчалик Моҳларойим ва Ойсарабегимни аксарият одамлар танимаслиги, уларнинг ҳавфсизлиги учун қўл келган) Download 313.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling