Одамлар ишонмайди
йил. Куз ойи. Самарқанд. “Бибихоним” масжиди
Download 313.52 Kb. Pdf ko'rish
|
OSTONAYEVA DILFUZA AJDODLAR RUHI 1
1908 йил. Куз ойи. Самарқанд. “Бибихоним” масжиди.
Ўз замонасининг мухташам ва машхур қурилишларидан бири бўлган “Бибихоним” саройи бу даврда масжид бўлиб, одамлар на фақат зиёратга, асосан номоз учун ҳам ташриф буюришган. Айниқса аёллар бу ерга намоз амалларини бажариш учун кўп келганлар.Бугунги Саййид Олимхон ўз дўстлари ва мулозимлари билан келган кун,сарой дарвозаси фасад қисми пештоқидаги ажойиб нақшларни томоша қилиб турганида, ичкаридан номоз амалини бажарганлар чиқишди. Эндигина мусулмон динини қабул қилган Надежда бир гуруҳ аёллар ва қизлар билан аср номозини тугатиб, ташқарига чиқди. У 22 ёш атрофида сунбул сочли, шахло кўзли жуда гўзал қиз бўлиб, нўхот гулли кўйлаги, харир рўмоли ва оддийгина зеб-зийнатлари дид билан ўзига мос танланган. охудек қадди- қоматига ярашган, қувноқ ва зукко қиз эди. Дарвоза олдида ўзи тенги икки рус қизлар у билан уйларига бирга кетиш учун кутиб туришган эдилар. Надежда уларни кўпчилик орасидан осон топиб олиши учун, бири қўлини кўтариб, ёнларига келишига ишора қилди. Қиздар ўша давр Европалик бой хонадон вакиллари қизлари эди. Энсиз соябонли шляпа, оқ тўр зонтик, Европалик ёш хонимлар орасида урф бўлган узун кенг этакли ихчам ва ёрқин рангли кўйлаклари бу қизларга ярашиб турган эди. Дугоналари ёнига чаққон, енгил қадамлар билан етиб келган Надежда бошидаги катта рўмолини олиб, дугонаси ушлаб турган дўпписини бошига кийди. У бир неча қадам ташлаган эди, унинг сунбул, бир оз жингалак узун тилларанг сочлари шундай жозиба билан тебрандики, Олимхоннинг хотирасида, бу лаҳзалар бир умр ўчмас из қолдирди. Ўз ҳаётларидан мамнун бу қизлар шўх-шодон суҳбат қилишиб, уйлари томонга йўл олишди. Қизлар ораста кийинишган бир-биридан гўзал бўлишсада, Надежда ёқимли жилмайиши, жарангдор овози, жозибали чаққон ҳаракатлари билан, дугоналаридан ажралиб турган эди. Уни узоқдан кўриб, бир кўришда ошиқ- шайдо бўлиб, унга мафтун бўлиб қолган бир йигит, яъни Олимхон Самарқандга нега келганини ҳам унутиб, беихтиёр қизларни орқасидан оралиқ масофа сақлаганича келаверди. Унинг ортидан эса, бир оз узоқроқдан, яна икки киши, Муҳиддин ва Тўрақул уч отни етаклашиб, қорама-қора кузатиб келаверишди. Шу пайт қизларни олдидан бир йигит чиқиб қолди. У маҳаллий йигит бўлса-да, қизлар билан олдиндан таниш эди шекилли, одатдагидек саломлашиб кўришди. Бу йигит Абу Саид Махсум бўлиб, Надежданинг отаси Василий Лаврентевич Вяткиннинг кўнгилли ёрдамчи шогирдларидан бири эди. Қизлар у билан суҳбатни, йўлда кета туриб, давом этишди. Йигитни қўлида бир китоб бор эди. Бу Алишер Навоийнинг “Хамса” асари бўлиб, уни қизларга ўқиб чиқишлари учун олиб келганини айтиб, қизларга берди. Қизлар китобни биридан-бири олиб, қизиқиб кетишаётган эдилар. Бир оз юрганларидан кейин Махсум, қўйнидан бир шойи матоҳга ўралган тугунни олиб очиб, уларни тўхтатиб кўрсатди. Қизлардан бири: 13 -Вой-Бўй! Буни чиройлигини, роса антиқа экан-ку? Буни қаердан олдингиз? –деб сўради. Саволга жавобни Махсум шундай бошлади: -Надежда бу авлоддан-авлодга ўтиб келаётган тиллақош сизга! Менга турмушга чиқасизми?-деди. Дугоналари уларни ёлғиз қолдириш учун, қўлларидаги китобни варақлаганларича, олдинроққа юришди. Қизлардан бири иккинчисига жилмайиб қўйди ва нарироқда Надеждани кутиб туришди. Уларни узоқдан кузатиб турган Саййид Олимхонни юзидаги беғубор табассуми ўрнини ҳавотирлик ҳисси эгаллади. Аммо бу ҳавотирланиш узоққа бормади. Унинг кўнглидаги муқаддас муҳаббат туйғуси илоҳийдек, юзига бояги табассум яна қайтди. Чунки Надежда йигитни совғаси олмай, таклифини рад қилаётган эди. -Йўқ! Узр мендан ҳафа бўлманг! Сизга турмушга чиқмайман. Шунинг учун совғангизни олмайман-деди. Улар яна йўлларида давом этишди. -Надежда, рад жавобни беришга шошилманг! Бу тиллақош отангиз Василий Лаврентевични айтишларича, ўрта асрларда моҳир заргарлар томонидан, энг қимматбаҳо тошлар билан безатилиб, қадимий Самарқанд услубида ишланган экан. Хатто бир тарихий асарда ёзилгани бўйича, Амур Темур Бибихонимга атаб, буюртма билан тайёрлатган тиллақошлардан бири экан.-деди Абу Саид Махсум, қиз балки унинг таклифини яна ўйлаб кўрар деган илинж билан. -Отам шундай деган бўлсалар, демак тўғри, тиллақош ҳақиқатдан ҳам бир пайтлар малика Бибихонимга тегишли бўлган! Лекин мен бу совғани сиздан қабул қила олмайман, чунки сизни умидвор қилмоқчи эмасман. Сизга турмушга чиқишга рози бўладиган қизга берарсиз! Айтгандек, тиллақош маликаники бўлса, сиз Темурийлар авлодиданмисиз?-деб сўради Надежда, шу баҳона суҳбат, бошқа мавзуга ўзгарди. -Билмадим, энди отнгизни ёнида яна кўпроқ вақт бўлиб, шу масалаларга ойдинлик киритишим керак! Ахир аждодларимиз кимлар бўлганини билишимиз ҳаммани ўзи учун ҳам муҳим-ку! Бу таъқинчоқ оиламизда азалдан оиладаги бош фарзанд ўғил уйланадиган келинга берилиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган экан. Энди бу анъана ўзгарадиган кўринади. Чунки мен буни сиздан бошқа қизга тақдим эта олмайман!-деб, бир оз кутиб турди. У балки Надежда бу сўзларидан кейин “совғани олса керак”дир деб, унинг кўзларига боқди. Аммо Надежда тақинчоқни олмай ўз йўлида давом этди. Йигит у билан ҳайрлашиб ортига қайтди. Олимхон енгил тин олиб, яна қизни ортидан сездирмай, йўқотиб қўйишдан ҳам қўрқиб, йўлдан бирор бир от арава ўтиб қолса ҳам, ўтиб кетишини кутиб, изма-из йўлида давом этди. Ундан ҳам анча орқада, Муҳиддин полвон отларни тизгинини шеригига бериб: -Тўрақул, отларни олиб карвонсаройга бораверинг! Хос соқчилик вазифасини ўзим эплайман. Бугун менимча хожамизни бу қиздан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди.-деди. -Муҳиддин, менимча нафақат бугун, бир умр деяверинг! Хожамиз муҳаббат дардига йўлиқдилар! Майли мен кетдим. Аммо шом номозидан кечикмай хожамизни карвонсаройга олиб боринг. У энди кетмоқчи эди. Саййид Олимхон имлаб чақириб қолди. 14 -Манг, Тўрақул буни олинг! Бояги йигитни кўрдингиз-ми? Ҳув, ана йўқотиб қўймай, орқасидан боринг! Бу пулга у қизларга кўрсатган матоҳини сотса, сотиб олинг!-деди-ю, шошилиб, яна қизни орқасидан кетиш учун йўлни кесиб ўтди. Надежда кўприк ёнида кутиб турган дугоналари ёнига келиб, энди анҳор бўйлаб юриш учун пастга тушиб кета бошлашди. Қизлар уйларига яқин, бу жойга тез-тез келиб туришар эдилар. Анҳор бўйидаги одамлардан ҳолироқ бу жойда, катта чинор дарахти бўлиб, арғимчоқ учиб, саротон ойларида кийимлари билан чўмилишлари ҳам мумкин бўлган. Аммо бугун куз яқинлашгани учун: -Қизлар сув совуқ, яна “чўмиламан” деманглар, майли бироз арғимчоқ учиб, китоб ўқиймиз, сўнг уйга бориб, кашта тикамиз, шогирд қизларга “тез қайтамиз” деганмиз!-деди Надежда. Қизлар арғимчоқ учди. Надежда анҳор ёнидаги махсус ясалган тахта ўриндиқда ўтириб, китоб мутоала қилди. Сўнг улар ортга қайтишди. Уларни ортга қайтаётгани кўрган Олимхон, кўприк ёнидан уларни кутиб турди. Қизлар яқинлашгач: -Салом қизлар! Мумкинми? Сизлардан бир нимани сўрамоқчи эдим.-деди. -Ҳа майли сўранг-деди Надежда. -Биз сизнинг шахрингизга меҳмонмиз. Бизга Василий Лаврентвич Вяткин керак эдилар. Уйлариними, иш жойлариними кўрсатиб юбора оласизларми?- сўради. -Вой менинг отам керак эканлар-ку? Юринглар демак бизникига борар экансизлар. Уйимиз яқин. Сир бўлмаса айтинг-чи, отамда нима юмушингиз бор эди?-деди Надежда. -Газетада у киши ҳақида ўқиб, суҳбатлашгани келдик. Отангизни ҳайрли ишларига ҳомий керак экан. Мен ҳам ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим.-деди. -Мана уйимизга келдик-деди Надежда. Дарвозадан кирганларида русларнинг урф-одатига кўра, ҳовлида стол –стул қўйилган экан. -Меҳмонлар ўтиринглар! Мама, у нас гости! Подайдите, пожалуйста! (Ойи, бизникига меҳмонлар келди. Бу ёққа қаранг марҳамат қилиб)-деди- Отларни мана бу ерга боғлашингиз мумкин- Муҳиддин соқчига ҳовли этагидан отларни боғлаш мумкин бўлган жойни кўрсатди. Ўзи ичкарига кириб, патнисда ширинликлар олиб чиқиб меҳмонлар олдига қўйди. Онаси Елена хоним бир чойнакда чой ва пиёлалар олиб чиқди. -Меҳмонлар бахшидам келгунларича чой ичиб туринглар-деди уй бекаси Епена хоним. Уларни зерикмасликлари учун чой қуйиб бериб бироз суҳбатлашди. Суҳбат давомида маълум бўлдики, уларнинг уч қизлари ва бир ўғиллари бўлиб, Надежда уларнинг тўнғич фарзанди экан. Саййид Олимхон Елена хонимга саволлар бериб, Надежда ҳақида анча маълумотларни билиб олди. Надежда болаликдан рус миллий каштачилик санъатига қизиқиб, бу соҳа сирларини яхши эгаллаган эди. Қобилиятли бу қиз, тенгдошларига нисбатан эрта саводли бўлиб, хатто отасидан араб алифбосидан ҳам аъло сабоқ олиб улгурган эди.Тақдир тақозаси билан, отаси В. Л. Вяткин касбдоши В. В. Бертольд таклифи 15 билан, шарқнинг энг қадимий, бой тарихга эга Самарқанд шахрига қазилма ишларида ўз археологик фолиятини давом этиш учун оиласи билан кўчиб келишади. Бу ерга келганларидан бери тиниб-тинчимас Надежда маҳаллий қиз- жувонлардан миллий каштачилигини кўриб, қизиқиб ўрганади. Сўнг, янги йўналишда, яъни икки миллий йўналишни уйғунлаштириб, янги каштачилик мактабини яратади. Доим ўз устида ишлаб, тажрибасини ошириб боради. Унинг ҳунарига қизиқганларга шогирдликни таклиф қилиб, ўз ҳунарини ўргатиб бошлайди. Надежда мўлина рангларини тўғри қобилият билан танлай билиши, дид билан шарқ ва европа усулидан фойдаланиб чизган нақшлари, ёзувлари унинг стол устидаги ўзи тикган каштали дастурхонда ўз аксини ифода этган эди. Бир неча маҳаллий ёш қизлар уларникига келиб, ундан сабоқ олишаётган эканлар. Баъзи қизлар ундан ўрганган ҳунарлари сирларини ёш шогирдларига ўргатишда ёрдам беришга ҳам келиб туришар экан. Дастурхондаги кашта билан тикилган араб алифбосидаги ёзувлар ҳам жуда чиройли, нафис ва бехато ёзилган эди. Олимхон Елена хонимдан: -Елена Лаврентьевна, ваша дочка когда и как научилась такие сложные арабские надписи? (сизни қизингиз қачон ва қандай қилиб, мураккаб араб алифбосидаги ёзувларни ўрганган?)-деб сўради, чунки рус қизининг бехато ва бежирим ёзувларидан қойил қолмасликни иложи йўқ эди. –Потому что, у нас даже местные девушки не все знают арабские надписи.(Ахир, бизни маҳаллий қизларни ҳаммаси ҳам, бу ёзувни билавермайди!) -Она у меня с детство такая. (У болаликдан шунақа.) Айтишади-ку, “отасига тортган!” деб. У янги мактабларда дарс бериши мумкин, ҳужжати ҳам бор. Мени фарзандларим отасига тортиб, ҳаммаси илмга чанқоқ. Ўзингиз ҳам меҳмон рус тилини жуда яхши билар экансиз. -Ҳа уч йил Санк-Петрбургда гимназияда ўқиганман-деди Олимхон. Дарвозани тақиллаши улрнинг суҳбатини бўлди. Эшикка қарагани чиққан Елена хоним: -Меҳмон сизни сўрашяпти, “кираверинг” десам, дўстингиз тортинди, шекилли кирмади.-деди. Олимхон дарвоза олдига чиқганида, уни Тўрақул отини тизгинини ушлаганича кутиб турган эди. -Ҳа, бизни қандай топдингиз? Нима гап?-сўради Олимхон. -Суриштириб, сизни “археологни уйига келгандирсиз” деб ўйлаб келавердим. Хожам топшириғингизни бажардим! Мана ўша айтган матохингиз “тиллақош” экан. У йигит майхонада, аламидан ичган шароби учун гаровга қўймоқчи бўлди. Мен шароб пулини тўлаб, унга тақинчрқни сотишни таклиф қилдим. Аввалига унамади. “Хожам шу қиз учун сотиб олишимни буюрганлар” деганим кейин, “барибир, мен буни бошқа қизга тақдим эта олмайман” деб рози бўлди. Аммо бир ҳамён олтинга эмас, “тошлари энг қимматбаҳо асл тошлар” деб, бермай тураверди. Ёнимдан бир ҳамён олтин қўшдим. Яна унамади, “Бибихоним тақганлар экан” деди. Яна бир ҳамён олтин бериб, “Бундан ортиғини берадиган ҳаридор топа олмайсиз” деган эдим, рози бўлиб берди. Мана олинг!-деди. -Рахмат, дўстим! Сиздан бошқа киши бу ишни уддалай олмас эди. Майли сиз карвонсаройга бораверинг, кечга яқин биз ҳам борамиз. Бозордан энг яхши гуручдан олиб, Бухороча қилиб, ошга урнангиз! Кечаги савдогар ошналарга 16 “Бухоро ошидан татиб кўринглар” деб меҳмон қиламиз.-деб топшириқ берди. У дўстини узатиб юбориб, яна жойига келиб ўтирди. Дастурхонга мевали патнис келтиришди. Шу пайт ховлига Василий Лаврентьевич кириб кирди. У киши оддийгина, ориқ, камтар, аммо жуда илмли киши экан. -Дорогой к тебе пришли. (Азизим сизга келишди.)- деди Егена хоним. –Ҳа, меҳмонлар хуш келдингиз, кўп кутиб қолмадингизларми?- дедилар. Укиши кейинги кунларда меҳмонлар тез-тез келиб-кетишига кўникиб қолган эдилар. Бу шаҳарга кўчиб келганларидан бери, маҳаллий аҳоли бир-бирларидан у кишининг илмли, барча саволларга жавоб топа олиш мумкинлиги боис, кимдир ўз китоби ҳақида, кимдир бирор буюм ёки тангаси ҳақида маълумотга эга бўлиш ҳақида келиб туришган эдилар. Улуғбек обсерваториясининг жойи аниқланиб, қазилма ишлари бошланиб, айниқса газетада эьлон бўлганидан бери, меҳмрнлар кети узилмай қолди. -Ассалому-алайкум!-меҳмонлар ўринларидан туриб, қўлларини кўксиларига қўйиб, урф-одатга кўра, пешвоз чмқиб кўришдилар. -Ваалейкум-ассалом! Садитесь, ўтирингиз! Дорогая, я сейчас! (Азизим, мен ҳозир!)-деб, ичкарига кириб кетиб, бир оздан кейин меҳмонлар олдига яна келиб ўтирадилар. Суҳбат қизиб кетиб анчагача давом этади. -Уважаемая, Елена Александровна Пьенкова, можна у вас спросить, позавите пожалуйста вашу дочку Надежду! (Ҳурматли, Елена Александровна Пьенкова, мумкинни сиздан илтифот қилиб, қизингиз Надеждани чақирсангиз!) - деб қолди Олимхон. Епена хоним: -Пожалуйста! Надежда, подайди к нам дочка! (Мархамат! Надежда, бу ёққа кел қизим!)-деди. Надежда чойни янгилаш керак бўлгандир деб ўйлаб, уларнинг олдига келади. Шунда Олимхон ўрнидан туриб: -Ҳурматли, Василий Лаврентьевич ва Елена хоним Александровна! Сизлардан қизингиз Надежда Александровнани қўлини сўрайман!-деб қолди. Ҳамма ҳангу-манг бўлиб лол бўлиб қолади. Чунки, маҳаллий меҳмон йигитдан, биринчи келган кунидан бундай журъатни кутишмаган эдилар. Олимхон қўйнидан, бояги тақинчоқ-тиллақошни олиб, стол устига, Надежда томонга қўйди ва яна шундай деди: -Албатта, ҳозир жавоб беришингиз шарт эмас. Ўйлашиб кўришингиз керак, тушунаман. Аммо шуни билинг-ки, мен уни севиб қолдим ва уни албатта бахтли қиламан. Тўғри, никоҳимда уни учратишимгача бўлган вақтда икки аёл бор, лекин Надежда менинг сўнги ва ўз ихтиёримга кўра ягона никоҳим бўлади. Уни ҳеч қачон ҳафа қилмасликка ваъда бераман-деди. Ота-онаси қизини кўнглига қараб, индамай турганини кўрган Надежда: -Йўқ, мен ҳали турмушга чиқмайман! Нима бало келишиб олганмисизлар. Менга бугун бу тақинчоқни иккинчи марта, яна айнан уйланиш ниятида совға қилмоқчи бўлишяпти. Совғангизни ҳам олмайман. Бошқа аёлларингиз бор экан, улардан, балки яна бошқалардан рашк қилиб юриш ниятим йўқ! –деб, совғасини Олимхон тарафга суриб қўяди. 17 -Надежда, сизга ота-онангиз ва дўстим олдида ваъда бераман, сизга уйланганимдан кейин, бошқа қизларга менинг ҳаётимда ўрин бўлмайди. Бу совға ҳам сизга иккинчи марта тақдим этилаётган экан, демак у сизники, менга турмушга чиқишингизни сиздан сўраб, сизникида тураверади. Василий Лаврентьевич, бизга рухсат берсангиз! Эртага сизни археологик ишларингиз билан танишмоқчи эдик, аслида ҳайрия масаласида келган эдик.-деди Олимхон... Надежда шогирд қизларининг ёнига, уйга кирди. Унинг қўлида китоб ва Олимхоннинг совғаси бор эди. –Қизлар, келинглар, Навоийни “Ҳамса”сини олиб келган эдим, менга жуда яхши деб таърифлашган эдилар, сизларга ҳам албатта ёқади, мана ўқиб кўрамиз-деди бояги йигитни ота-онасини олдида мулзам қилганини унутмоқчи бўлиб. –Қаердан топдингиз? мадраса жовонида бу китобни ўрни доим бўш туради, доим кимдир ўқигани олиб кетган бўлади, жуда яхшику, рахмат- дея китоб мутооласи учун уни шогирд қизлари ўраб олишди. Китоб мутооласи билан Надежда бироз жаҳлидан тушди. Эртаси куни келган Олимхон қулай фурсат топиб қиздан узр сўради: -Надежда, айбга буюрманг, муҳаббат, тўғри сўзлик гуноҳ эмас-ку! “Ота- она рози-худо рози” дейишади. Сизни қўлингизни сўрашим учун, аввал уларнинг олдидан ўтишим керак эди-да, ахир! Бизнинг одатга кўра, қиздан умуман сўраб кўрмай, фаыат ота-оналар розилиги билан турмуш қуришади. Лекин мен бунга қаршиман. Мамлакатимда бу масалаларда қилинадиган ишлар жуда кўп! Насиб бўлса сиз менга бу мавзу ислохотларда кўмак бергувчи бўласиз! Ҳеч хавотир олманг! Сиз менга турмушга чиқишга рози бўлганингиздагина никоҳ маросими- тўй бўлади. Розилигингиз мен учун жуда муҳим. Хўш, узримни қабул қиласизми?-деди. -Узрингизни қабул қилдим, ҳа айтганча, отамни олдиларига ўзи нега келган эдингиз?- деб сўради Надежда. -Ҳа, 1-2 кун Самарқандни зиёратгоҳ жойларини зиёрат қилиб, отангиз билан Улуғбек обсерваториясини қазилма ишлари ҳақида суҳбатлашиб, ўзаро бу ҳайрли ишларидаги муаммоларни ўрганиб, имкон қадар ечимини топишда кўмаклашмоқчи эдим. Газетада Улуғбек ҳайкали ҳайрия йўли билан, шаҳар марказий ҳиёбонлариниг бирига ясалиб ўрнатилиши таклифи ёзилган эди. Мен ҳам ҳомийлардан бири бўлишга орзуманд бўлиб, келган эдим. Аммо отангизни айтишича, мутасаддилар томонидан ҳайкал қурилиши ҳужжатига ҳали имзо қўйилиши пайсалга солиниб келинаётган экан. Майли кутайлик-чи! Сизларни Бухорога таклиф қиламан. Бизнинг шаҳарда ҳам тариҳий обидалар, зиёратгоҳ жойлар, қадимий китобларга бой кутубхоналар кўп. Арк олдида тез-тез қизиқарли томошалар бўлади, албатта боринг, азиз меҳмоним бўласизлар! Отангиз “Қурбон ҳайити” байрамига боришга ваъда бердилар, сизни ҳам кутаман, албатта боринг-деди Олимхон. -Хўп, майли хайр- деб Надежда йигит билан хайрлашиб, шогирд қизлари ёнига қайтди. 18 -Қизлар, бўлинглар, чаққон-чаққон ишлаймиз! Бугун рўзанинг охирги куни, яхши ишлайлик,эртага ишламаймиз. Хайит байрамига борамиз, тайёргарлик кўрингиз!- хонага киргач, қизларга топшириқ берди Надежда. Хайит куни Надеждани ҳовлисига 3-4 киши бир қанча совға-салом бериб кетишди: -Олимхон жаноби олийларидан, Надежда хоним Александровнага!- дейишди. Қурбон ҳайити байрамига Надежданинг оиласи Карманага меҳмонга келишди. Саййид Олимхон бўлажак қайнотасини ўзининг отаси Амир Абдуллаҳадхон билан учраштириб таништирди. Учинчи никоҳига отасидан изн сўраб, тўйга розиликларини олди. Қудалар маълум вақтдан кейин, яъни баҳор фасли бошланганда тўй маросимини Аркда ўтказишга келишиб олишди. Саййид Олимхон бу ўлкада ҳайит байрамлари қандай нишонланиши, урф-одатлари, кутубхоналар, тарихий обидалар, зиёратгоҳ жойларини кўрсатиб, ўзи учун қадрли бўлган бу жойларга изоҳ бериб, меҳмонлари фикрини сўраб, бу оиланинг ва айниқса Надежданинг ҳурматини қозонди. У Надежда Самарқандга қисқа вақтда меҳр қўйиб улгурган экан, албатта Бухорога ҳам меҳр қўйиб, бир умрга ёнида қолишини, севиб қолиши ва суюкли рафиқаси бўлишини истарди. Олимхон тўй куни белгиланганидан , сездирмасликка уринсада, бегиҳоя хурсанд эди. Download 313.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling