Одамлар ишонмайди
Бухоро. Арк 1909 йил. Эрта баҳор
Download 313.52 Kb. Pdf ko'rish
|
OSTONAYEVA DILFUZA AJDODLAR RUHI 1
Бухоро. Арк 1909 йил. Эрта баҳор.
Саройда Бухоро валиахд шахзодаси Саййид Олимхоннинг учинчи никоҳи маросими белгиланган кун келгани сабабли, базм тантанаси учун Аркни “маросимхона” бўлимида тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Бу базм тантанасига Самарқанд ва Бухоро шаҳарларининг ўша давр энг обрўли инсонлари аёллари билан таклиф этилгани боис, яхши тайёргарлик кўрилмоқда эди. Тўйга келадиган меҳмонлар нафақат маҳаллий аҳолининг казо-казолари, балки Европалик меҳмонлар, қудалар, Самарқанд шаҳри губернатори, бир неча археологлар, тижоратчи ва элчилар ҳам борлиги боис, тўй бўлаётган жой безатилишида ҳам шарқона, ҳам Европа услубида энг ҳашаматли безатилиш намуналаридан фойдаланиш Амир Саййид Абдуллаҳадхон томонидан буюрилган эди. Хатто бу вазифаларни қойилмақом қилиб бажарадиган махсус хорижлик кишилар буюртма асосида ёлланган эдилар. Майдонга бир неча каттагина айлана шаклли ёғоч столлар, стуллар келтирилиб, териб чиқилди. Бежирим кашта гуллари, биллурдек мунчоқли ҳошияли оқ рангли дастурхонлар столлар устига ёйилди. Стуллар оқ матодан тикилган ғилофлар билан безатилди. Ҳамма елиб-югуриб шохона базмга, ўз вазифасига кўра хизмат қилмоқда. Ошпазлар овқат пишириш билан, иш бошқарувчининг топшириғига кўра дастурхон ниҳоятда дид билан безатилмоқда эди. Мулозимлар орасидаги рус миллатига мансуб тажрибали бош ошпаз ҳам бўлиб, барча тайёргарликлар унинг масулияти остида бажарилаётган эди. Европа чиннилари, биллур қадаҳлар, санчқи ва пичоқ-қошиқлар, ўта нозик ўлчовлар билан терилмоқда эди. Маросим тантанаси бўладиган жой шундай ўйлаб қилинган эдики, саҳна маросимхона тўрида, иккала тараф учун умумий, бироз баландроқлиги сабабли 19 ҳаммага бирдек кўринади. Саҳнани ёнидан майдонни тенг иккига ажратадиган қимматбаҳо ипак гиламларидан фойдаланиб қилинган вақтинчалик девор аёллар ва эркаклар тарафини бир-бирларига кўринмайдиган қилиб, хизматчилар томонидан махорат билан ўрнатилган. Бу гилам деворнинг саҳнага яқин қисмидан кичик бир махсус эшик қолдирилган эди, мулозимлар ўтиб-қайтиб, меҳмонларга хизмат кўрсатишлари учун экан. Маросимхонанинг қуйи қисмидаги махсус деворни икки тарафидаги кириш қисмидан ўнг томонга эркаклар, чап томонидан аёллар ичкарига таклиф қилинди. Самарқанддан келган меҳмон аёлларнинг аксарияти рус аёллари эди. Улар тантанали тўй маросими учун безатилган жойга қойил қолмасликларининг иложи йўқ эди. Ичкари ҳовлининг аёллари: шахзоданинг волидаси, бир неча қизлари, турмушга чиқган маликалар ҳам бахшидалари билан турли шаҳарлардан тўй маросимига таклиф қилишгани учун келишган. Олимхонни никоҳидаги икки аёллари ва канизаклар гилам деворнинг бу тарафида, айлана стол-стуллар атрофида виқор билан ўтиришган эдилар. Бугинги тўй маросим деярли барча аёллар учун ажабтовур эди. Чунки, қўшни столдаги аёллар, бир-бирлари билан дини, кийиниши, маданияти, тили, ташқи кўринишлари, ўзларини тутишлари билан фарқ қилишаётгандек эдилар. Аёллар ўзларини ҳар қанча сипо тутишга уринишсада, аллақандай ғалати фарқ барибир бордек эди. Саҳна томошалари ўша даврнинг энг машҳур истеъдод эгалари номоёндалари бўлишига қарамай, аёллар бир- бирларини зимдан кузатишиб, улгуришаётган эдилар. Кимнидир бирор тақинчоқ қизиқтирса, кимнидир санчқини ишлатиши ёки одатдагидек пиёла ўрнига, биллур қадаҳда шарбат ичиш кераклиги кузатувга сабаб бўлиши мумкин эди. Бирор хатолик қилишдан қўрқиб, баъзи қизлар дастурхонга қўл узатмай, сиполик билан фақаг санъаткорлар истеъдодидан бахраманд бўлиш билан кифояланишди. Гиламлардан иборат деворнинг нариги тарафида айни вақтда Самарқанд хокими-губернатор, Олимхоннинг отаси-Амир, Вяткин В. Л. Унинг касбдошлари В. В. Бертольд ва бир неча археологлар, шогирдлари, элчилар, сарой анъёнлари, Саййид Олимхон ва унинг дўстлари, яна икки оиланинг қадрли меҳмонлари қуюқ зиёфатда тўй маросимини нишонлаётган эдилар. Уламолар, сарой аҳли мавқеъсига кўра айлана стол атрофида ўтиришиб, базм томошаси ва таомларидан бахраманд бўлишаётган эдилар. Олимхоннинг отаси Амир Саййид Абдуллаҳадхон, Бухоро услубида тикилган шохона зардўзи тўн ва Амирлик рамзи бўлмиш бош кийими, яъни тож кийиб тўрда ўтирган эди. Унинг ўнг томонида валиаҳд ўғли, айни вақтда куёв Саййид Олимхон оқ парча тўн, “ёқут” тошлар билан безатилган салласи, кумуш узуги, белбоғидаги ханжари билан бошқалардан ажралиб турар эди. Дастурхонда тансиқ таомлар, кумуш идишларда мевалар, Русиядан келтиридган, шиша идишлардаги шароб ва май ичимликлари хорижлик офицант хизматчилар томонидан биллур қадаҳларга солиниб, тўй маросими давом этар эди. Аммо ортиқча тўкин-сочинликка ҳам йўл қўйилмаган бўлиб, меъёр қоидаларига ҳам амал қилинган эди. Саҳнада ўз замонасининг истеъдодли санъаткорлари томонидан ижролар қилинди, бунда ҳам шарқона ва Еврома вакиллари номоёндаларига бирма-бир навбат берилиб турилди. Айниқса қилич билан арабча рақс ижро қилган раққоса барчани лол қолдирди. 20 Аёллар томонда тўрда волидаи-Мукаррама кўк рангли либос, зумрад кўзли тақинчоқлар, энг жозибадор тиллақош тақиб виқор билан ўтирибди. Ёнида қизлари, маликалар, келинлари бир айлана стол атрофида эдилар. Унинг ўнг томогида келин Надежда бошида келин-шарфи билан, баъзида келин салом қилиб турди. Унга энди “Мохларойим” деб ном беришганини волидаи- Мукаррама эълон қилди Келин барчадан энг гўзал ва мафтункор; зебу-зийнати, оқ рангли келин кўйлаги, тўпиғигача узун тикилган бўлсада, қадди-қоматига мос, айниқса тиллақоши шарф тагидан тақилган бўлсада жуда жозибали эди. Келинни ёнида бир рус дугонаси, ундан кейин Олимхоннинг икки аёли ва бир неча жориялари туғган шахзодаларининг ёшига мос ўтиришибди, яъни катта шахзоданинг онаси , ундан кейин кичикроқ шахзодаларнинг оналари, кийимлари ва тиллақошлари ҳам шу тартибда танланган эди Аммо бир-бирига бўлган рашк туйғусини қанчалик яширишга уринишмасин, барибир дастурхон атрофидагиларни англаши қийин эмас эди. Мохларойим ( Надежда)ни энг хушламай рашк қилаётган аёл, куёвнинг иккинчи никоҳидаги аёли-Гулсарабегим эди. Олимхоннинг кичик синглиси Муаттарбону ёнидаги дугонасига: -Кўрдингми, шахзодага турмушга чиқишни оқибатини, бир умр рашк оловида ёнасан! Мен асло шахзодага турмушга чиқмайман!- деб қулоғига секин шибшитиб қўйди.У 17 ёшда, гўзал ва анчагина илмли қиз эди. Шафтоли гули рангидаги бугунги кўйлагини ҳам, акасини тўй маросими учун ўзи тиккан эди. -Барибир “тақдирдан қочиб бўлмайди” деганлар, сен маликасан, балки сенинг кўнглинга қараб, турмушга беришар!-деди дугонаси, яъни бир канизак қиз. Бу канизак қиз, одатга кўра, бошқа канизаклар каби орқада, қўл қовуштириб турганича, тикка турган эди. Бир неча қиз ўзларига ёққан мусиқага пастдаги алохида эркаклар томонга кўринмайдиган саҳнада бир-бирини таклиф қилишиб, рақсга тушишди. Базм охирлаб, дастурхонга умумий дуо ўқилди. Кўпчилик тарқала бошлашди, Келинни ҳам хонасига олиб кетишди. Волидаи Мукаррама қизига “кетдик” деб ишора қилди. -Волидам, акамга зардўзидан тўқиб, камар тикдим. Мана қаранг, шуни берсам деган эдим, майлими?- малика Муаттарбону рўмолда ўраб қўйган, акаси Олимхонга “тўй совғаси” деб аталган совғасини очди. Камар жуда нафис тикилган эди. -Майли бор, бериб келақол, акангни ёнида одам кам қолди.-волида яна жойида ўтириб, қизини кутмоқчи бўлди. Малика чаққон туриб, ўртадаги дарчага бораётиб, шатранж олиб кетаётган жорияни тўхтатди. -Менга берақолинг, ўзим киритаман.-деб юзига тиллақоши тагидан бошига ташланган харир рўмол учи билан юзини тўсиб, илгагини тиллақошдаги илгакка илишни унутмади. Кичик дарча эшигини тақиллатди. “Киринг” дейилгач: -Ассалому –алайкум, ака мумкинми?- рухсат сўради. Хонада фақат тўрт киши қолган эди, Саййид Олимхон, келинни укаси Евгений, Муҳиддин ва Тўрақул. Бошқа меҳмон ва мезбонлар тарқалиб бўлишган эдилар. -Ваалейкум салом, албатта мумкин, синглим, келинг- қайинукасига “синглим Муаттарбону” деди. Синглисига уни кўрсатиб, “ Бу киши янгангизни укаси Евгений” деб таништирган бўлди. Муаттарбону тиззасини букиб, қўлини 21 кўксига қўйиб, танишиш одоби бўйича илтифот кўрсатди. Ёши 20ларда бўлган бу йигитни рус қизлардан танишлари, хатто дўстлари бўлсада, хаётида илк бора бир кўришдаги мухаббатга дуч келган эди, лекин ўзи ҳам ошиқ бўлганини сезмай, қиздан кўз узолмай қолди. Малика қўлидаги шатранжни хонтахта устига қўйди, белбоғни акасини қўлига узатиб: -Ака, сизга атаб зардўзи белбоғ тикдим, маъқулми?-деди шойи рўмолдаги белбоғни очиб. -Синглим ўз қўли билан тикади-ю, менга ёқмайдими! Албатта ёқади, дид билан танланган нақшлар, “акамга” деб нафис сўзни қаранг Евгений!- Саййид Олимхон рус йигит-қанукасига юзланди. Ҳалиям маликадан нигохини ололмаётган ёш йигит беихтиёр эсанкираб қолиб: -Ҳа, сизларда маликалар ҳам машаққатли санъат сирларидан бахобар эканда? Мен фақат тиниб-тинчимас қизлар, фақат опамлар бўлса керак деб ўйлар эканман!- деди ҳайратини яширмай. -Кенжа синглим ғоятда меҳнатсевар, Карманада “Қизлар мактаби”ни очишга “йўқ” дея олмаганман. Бир неча курслар очиб, ҳоҳловчи қиз-жувонларга, мавқеидан қатъий назар,шартнома тузиб, ёрдамчи устозлари билан араб алфбосини, каштачилик, патдўзи, зардўзи, расм чизиш курсларини очган-деб синглисидан хурсандлигини билдирди. Муаттарбону вазиятдан фойдаланиб: -Айтганча, ака, мактабимизни “ҳолвапазлик”, “ипак мато тўқиш” ва “тикувчилик” каби қўшимча бўлимлар очилиши давр тақозаси бўлмоқда, ахир румлик савдогар мехмонингиз бу махсулотлар кейинги йилларда буюк ипак йўли бўйлаб харидоргир бўлмоқда эмиш деб айтдилар-ку, бизнинг шахарда бунга хом ашё етарли. Ҳунармандлик сирларидан фақат авлоддан-авлодгагина эмас, хар- бир қизиқган уй бекаси оиласи билан шуғулланиши мумкин бўлади, оиласи билан камбағаллик билмай яшай олади.-деб ўз фмкрларини тўкиб солди. -Малика-и -Муаттарбону, мобода, Самарқандда ҳам шундай мактаб очиш ниятингиз йўқми? Сизга қандай ёрдам керак бўлса бажони-дил ўзим ёрдам бераман! Чунки Надежда опам бу ёққа келин бўлиб келиб, унинг шогирдлари энди устозсиз қоладиган бўлишди. Опамни шогирдлари рус услуби каштачилиги билан шуғулланаётган эдилар. Сизлардаги бу олтин ипли каштачилик ҳам жуда машаққатли қўл меҳнати бўлиб, кўзни оладиган даражада жозибали экан.-деди Евгений. Муаттарбону: -Рахмат, Оллоҳ ризолиги билан насиб этса, балки Надежда келинойим билан борармиз. Ҳақиқатдан, Бухоро зардўзи ва патдўзи ҳунармандчилик каштачилиги билан Буюк ипак йўли бўйлаб, барча юртларда ўз мавқесига эга! Қиз-жувонлар ўртасида ўзаро энг яхши ва тез тикиш шартлари бўйича ҳайит ёки навруз байрамлари арафасида беллашувлар ҳам ташкил қилиб турамиз. Энг яхши иш намуналари урф бўлмоқда, эгалари тақдирланмоқда. Ҳа, айтганча, ака ойим боя тўй маросими маҳали, аёллар даврасида забжангизга “Моҳларойим” деб исм бериб, эълон қилдилар. Сизга ёқдими, маъқулми?-деди. -Ҳа, албатта! Аммо бу исмни ўзим танлаганман. Фақат уни бошқа аёллар рашк қилишларидан авайлаб, волидамиздан буни ўзлари уддалашларини илтимос қилганман. Сен яна бу сирни ошкор қилма! –деди. 22 -Ака, унда нега бу исмни танлагансиз? Ахир Надежда сўзини таржимаси “Умид” . Келинойимни ўз исмларида қолдириб, “Умида” деб аташ мумкин эди менимча.-деб Муаттарбону ўз фикрини айтди. - Мени рус тилини ҳам яхши ўрганиб олган синглимни қаранг, Евгений! Вот она у меня очень умная! Муаттарбону, ҳаммасига муҳаббат сабаб! “Мохи” сўзиниг маъноси “ой” бўлиб, мен Надеждага “бошқа жорияларимнинг барчаси юлдузлар, сен эса менинг кўнглимни ёритгувчи ягона “ой”имсан” деганман. Шунинг учун унга шу исмни раво кўрдим.-деди Олимхон. -Ҳа, сизни энди тушундим, ака! Майли сизларга хайрли кеч! Меҳмон, сизни Самарқанд шаҳрига сафар қилиш таклифингиздан хурсандман! Рахмат!- малика боягидек енгил таъзим қилиб хайрлашиб, онаси ёнига ошиқди. Шатранж донасини суриб, Саййид Олимхон Евгенийга қаради, у ҳалиям ўзини қўлга ололмай, ранги бир аҳволда эди. -Ҳа, Евгений! Навбатингиз, синглимга ошиқ бўлдингизми? Рангингиз бир аҳвол.-унга қараб Олимхон жилмайди. Урф-одатга кўра Евгений ўрнидан турди, табиийки Олимхон ҳам. Жиддий оҳангда Евгений сўз бошлади: -Мой дорогой брат, друг и даже родственник! (Менинг қадрли акам, дўстим ва хатто қариндошим!) Сиздан синглингизни қўлини сўрайман, у мени никоҳимдаги ва ҳаётимдаги ягона аёл бўлади. Ҳа сизни устоз дейишим ҳам керак. Чунки сиз ҳам опамни биринчи кўрган кунингиз қўлини сўраган экансиз- деди. Унинг сўз оҳангидан чин ҳақиқатлиги, ўжарлиги ва беғуборлиги сезилиб турарди. -Мени бирдан шошириб қўйдингиз, синглим рози бўлмаса керак, лекин волидам ва унга айтиш бурчим. Аммо қариб қолган отам Амиримизга бу ҳақда ҳали-вери гапириб бўлмайди Ўзи мени рус қизини никоҳимга олганимга бироз кўниксинлар! Қизларини рус йигитга турмушга бериш етти ухлаб тушларига кирмаган бўлса керак-деди Олимхон. Улар жойларига ўтиришди. Энди уларнинг кўнглига ўйинни давом этиш сиғмасди. Уларни ички кечинмаларини таърифлашга тил ожиз! Олимхон ўзининг никоҳ тўй маросими куни, қайнукасининг бундай журъатини кутмаган эди. Волидаси ва синглиси учун бу куёв маъқул бўлмаса керак, чунки манғитлар сулоласида, бошқа миллат- элатлардан қизни келин қилишган, албатта мусулмон динини қабул қилганидан кейин, аммо қизларини турмушга беришмаган эдилар. У энди бу масалага қандай ечим топилишини ўйлаб қолди. Евгений уйланиш масаласида ўз ота-онаси унинг кўнглига қарашларини билар эди. Лекин Муаттарбону, волидаси ва айниқса кексайиб қолган отаси Амирнинг бу никоҳга фикрлари қандай бўлиши жумбоқ эди. У “ бироз шошмадимми, малика ҳафа бўлмасинда, волидаси, отаси- чи, улар бу никоҳга розилик берадиларми?” Евгенийни ҳаёли паришон бўлиб, ўйланиб қолди. Маликани бир умрга йўқотишини мумкинлигини ўйлаб, уларнинг суҳбатларига гувоҳ бўлиб турган икки йигитдан бири Тўрақулни ҳам капалаги учди. Чунки у ҳам кенжа малика Муаттарбонуга пинхона ошиқ эди. У туни билан мижжа қоқмади, эрталаб тонгданоқ малика ҳузирига ошиқди. Download 313.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling