Одамлар ишонмайди


Арк. Ҳарам дарвозаси олди


Download 313.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana08.02.2023
Hajmi313.52 Kb.
#1177625
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
OSTONAYEVA DILFUZA AJDODLAR RUHI 1

Арк. Ҳарам дарвозаси олди.
23


Тўрақул сарой ҳарами (сарой аёллари хос хоналари бўлими) остонасидан
туриб, эшик оғасига “келганимни Мукттарбонуга етказингиз, зарур гапи бор
эмиш денг” деб ўзи анча нарига бориб, гулзор четига ўтиб кутиб турди. Малика
жойнамозида, бомдод номозини ўқиб тугатаётган эди. Канизак қиз маликани
кутиб туриб, “сизни сўраб келишибди” деди. Ташқарига чиқаётиб, юзига
рўмолини учини тортди, Тўрақулни кўриб:
-Тонг саҳарлаб келганингизга қараганда, мухим гапингиз борми дейман?-
деб сўради.
-Ҳа, маликам! Кеча нега меҳмонни олдига чиқдингиз? У акангиздан сизни
қўлингизни сўради.
-Нима, акам нима дедилар?
-Волидангиз ва сизни фикрингизни билиб, бугун жавобини айтармишлар.
Маликам, сиз “йўқ” деганингиз билан, акангиз уни қайнукаси бўлгани учун
розилик бериб сизни бериб юборса-чи? Мен отамга айтиб сизни қўлингизни
сўратсам, сиз нима дейсиз?- деди ниҳоятда ҳафалигини зўрға яшириб.
-Йўқ, “қош қўяман деб, кўз чиқарманг”, мени иккалангизга ҳам турмушга
чиқиш ниятим йўқ. Менга бу масалада волидам ёрдам бера оладилар, албатта
Оллоҳ ризолиги билан.-деди.
Саййид Олимхон бугинги кечки овқатланишда ҳақиқатдан ҳам Евгенийга
рад жавобини берди. Ота-онаси ва икки синглиси билан Самарқандга қайтган
Евгений, бу биринчи рад жавоби, кўнглидаги муҳаббат оловини
сўндиролмаслигини ҳис қилар эди. Шунинг учун қаттиқ ҳафа бўлмади, умидини
узмади. Шарқона урф-одат, бунинг устига севгилиси малика бўлгани, унинг
муҳаббатини қозонишга ва эришишга, кўп сабр-тоқат керак бўлишини тушунди.
Аркдаги тўй маросимлар яна 2-3 кун давом этди. Отаси Абдуллаҳадхонни
дуосини олиб, Саййид Олимхон волидаси, синглиси, аёллари, жорияларини олиб
Карманага кетишди.
Евгений Бухорога серқатнов бўлди. Опасини кўриш баҳона, Бухоронинг
қадимий китобларга бой кутубхоналаридаги китоблар мутоаласи сабаблари
билан тез-тез келиб, ишқий шеърий мактублар билан маликани кўнглини
топишга ҳаракат қилди. Бир неча ой аввал Саййид Олимхон ўз мулозимлари ва
дўстлари билан етти пир зиёратгоҳларини, етти маротаба зиёрат қилиб,
Оллоҳдан Моҳларойимни унга турмушга чиқишига рози бўлишини, Оллоҳ
уларга ўғил фарзандлар беришини тилаган эди. Ҳар жума номозидан кейин
“Сомоний” авлиёси зиёратгоҳи, улар жума номози учун борадиган масжидга
жуда яқинлиги сабабли, ҳар ҳафта зиёрат қилиб турди. Тўртта шериги билан
навбатдаги зиёратдан келаётганларида мулозимларидан бири Тўрақул:
- Хожам, баҳор келишига қараб, бирор юртга уруш бошлаймизми?- деб
сўраган эди.
-Йўқ. Нега ундай деяпсан?-деди Олимхон.
-Ахир шахзодалар ёки юртбошилар уруш бошлашдан олдин, зиёратгоҳ
жойларга бориб Оллоҳдан юртига “ғалаба” тилашган. Биз ҳам роса олти ойдан
бери боряпмиз-ку!-деди.
24


-Мен Оллоҳдан Надеждага эришиш бахтини сўраяпман- деди Олимхон.
Унинг ошиқ бўлиб, кўнглидаги бир қиз учун тилак қилганини билишгач,
шерикларининг ҳавсаласи пир бўлади. Отини тизгинини тортиб, улардан сал
олдинроқда кетаётган Муҳиддин;
-Бизни хожамиз жуда бошқачаларда, ахир подшоҳлар уруш бошлашдан
олдин зиёратгоҳларга боришган. Ошиқ бўлишса одатда, қизни юртига юриш
қилиб, асира қилиб, олиб кетишган. Биз олти ойдан бери жангга кирамизми
десак, хожамиз атиги бир қизни кўнглини Оллоҳдан сўраб юрган эканлар. Буни
ҳали, янгамиз келганлари кейин, албатта ўзларига айтамиз- деб енгил ҳазил
қилиб, отларини тизгинидан тортиб, тўҳтатиб кулиб олишган эдилар.
Қайнукасининг яна бир баҳона билан келгани, Олимхонга дўстлари билан
бўлган ўша воқеани эслатди. Сўнг бу ҳақда кулиб, Моҳларойимга ўзи гапириб
берди.
Арк. 1911 йил. (хижрий 1329 йил мухаррам ойи, 10 кун) 
Амир Абдулаҳадхон бу даврга келиб анчайин қариб ва бетобланиб
қоладилар. Барча яқинлари ва фарзандларини видолашув онларига улгуришлари
учун, амирни соғликлари аҳволини табибдан билган вазир барчасига чопар
юборади. Кечга яқин етиб келган Олимхон ва волидаси эрталабгача отасининг
ёнларида бўлдилар. Отасини аҳволи тонгга яқин бир оз яхшиланди. Бир неча
ёстиқлар ёрдамида қаддини тиклаган Амир ўз васиятида шу сўзларни айтдилар:
-Мендан рози бўлинглар, мен сизлардан розиман! Ўғлим Олимхон Оллоҳга
омонатимни топшираётиб, сенга Амирликни, волиданг, сингилларингни, давлат
бошқарувини, мамлакатнинг заҳира олтин хазинасини топшираман. Ўғлим
мамлакатимизни олтин хазинаси 1748 йилдан бери, манғитлар сулоламизнинг
биринчи Амири шох Рахимхон ибн Хошимбой ибн Худоёрхон бобомиз амир
бўлганлари давридан бошлаб йиғилиб келмоқда. Сулоламизда ким амир бўлган
бўлса, хазинани имкон қадар кўпайтирадики, хеч ким камайтиргани йўқ. Сенга
бу масалада ҳам қаттиқ ишонаман! Беҳудага сарфламайсан! Хатто
кўпайтиришни уддалайсан! Эсингда бўлсин сенга ҳалқни, Ватанни, мамлакат
ёдгорлик обидаларини, тинчлик ва фаровонликни, хазинани омонат
топширяпман. Сен ҳам келгуси авлодларимизга, ҳеч бўлмаса худди шундай
топширишинг керак бўлади. Давлат бошқарувини ҳар қандай вазиятда ҳам ўз
манфаатингдан устун қўй ўғлим. Қўшни мамлакатлар билан бўладиган ҳар бир
муаммони катталашмасидан тинчлик йўли билан ҳал қил! Чунки урушлар
урушни бошлаганга ҳам, мудофаадаги томонга ҳам, мағлуб ёки ғолиб
бўлишликдан қатъий назар, ҳаммага фақат зиён келтиради. Йўқотадиган ҳеч
нарсаси йўқ, энг оддий ҳалқни ҳам тинкасини қуритади. Очарчилик бир неча йил
давом этади. Биласанми, ҳаётининг сўнги дамларида, бобонг ҳам менга шу
гапларни айтганлар. Мана Ватан олдидаги, Амир бўладиган, сулоламиз вакилига
айтилиши керак бўлган гапларни айтиб, охирги бурчимни ҳам бажардим!
Ишонаман, сен ҳам барчасини уддалайсан! Одил шоҳ бўлиб, ҳалқни дуосини
оласан! Ҳалқни сенга, сени эса Оллоҳ паноҳига топширдим!-деб калималари
қайтариб, бандаликни бажо келтирадилар. Барча йиғилганлар, айниқса аёллар
йиғлаб юборишди...
25


Таъзияга одамлар жуда кўп келди. Хориж мамлакатлардан ҳам, Эрон,
Афғонистон, Русия, Ҳиндистон, Покистон, Британия, Франция, Чин
мамлакатларидан ҳам давлат ишларида, бош вазифаларга масъул кишилар,
асосан элчилар, шу шаҳарда яшаётганлари ёки бирор сабабга кўра келишгани
боис, мамлакатдари вакиллари сифатида, елкама-елка туриб, маросимда иштирок
этишди. Мусулмонлар учун ва кўпгина бошқа дин вакиллари учун ҳам,
одамларга ўз қабрининг қаерда бўлиши жуда муҳим! Баъзилар ўлими олдидан,
ўз яқинларига бу ҳақида васият қилишади, баъзида фарзандлари, энг маъқул
жойни маслаҳатлашиб танлашадилар. Отаси ўз васиятларида бу ҳақида
гапирмаган эдилар. Саййид Олимхонга бош вазир:
-Амирим, отангиз ўз васиятларида қабр жойи ҳақида индамадилар. Сиз
нима дейсиз? Гўрковлар топшириқ кутишяпти.-деди.
-Бобом Музаффархон ёнларида қабр учун жой борми?-сўради Олимхон.
-Ҳа!-деди бош вазир.
-Унда, ўша жойдан лаҳад қазишни бошлашсин!-деди.
-Бош устига, Амирим, ҳозироқ Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги
манғитлар сулоласининг аждодлари дафн қилиниб келинган Амирлар учун
мўлжалланган даҳмасидан қабр кавлаш учун гўрковларни
юбораман!-деб, қўлини кўксига қўйиб, 3-4 қадам, ўгирилмай орқага қадам
ташлаб юриди.
Жанозада бош имом-хатиб қироат билан айтган жаноза сураси узоқдан
ҳам эшитилиб турди. Бу овоздан тасирланиб бир дўкондор йўловчидан:
-Биродар, ким вафот қилибди?- деб сўради.
-Жарчи хабар берганида эшитмалингизми? Амиримиз вафот қилибдилар.-
деди, шошиб йўлида давом қилди, таъзияга кетаётган бўлса керак. Дўкондор
ҳам;
-Ё, Оллоҳим! Жойларини жаннатдан қилсинлар!-деб юзига фотиҳа тортиб,
дўкони эшигини ёпиб, таъзияга шошилди. У ҳақиқатдан ҳам мудраб ўтирган
бўлган шекилли, эшитмаган эди. Дўкондор Арк дарвозаси ёнидаги майдонга
етиб келганида, бу ерга аллақачон тумонат одам йиғилган эди. Улар асосан
оддий ҳалқ эди. Арк ичида табиийки шунча оломонга жой етарли эмас. Улар
сабр билан, марҳумни сўнги манзилга олиб борилишида иштирок этиб,
амирларига садоқатларини изҳор қилишни ўз бурчлари деб ҳисоблашиб, кутиб
туришган эдилар. Арк дарвозасидан дарвозавон миршаблар олдидан,
амалдорлар, уламолар, элчилар, қози, вазир, хорижликлар тўпланган ҳалойиққа;\
-Қайғунгизга шерикмиз!
-Таъзиямизни қабул қилинг!
-Оллоҳнинг иродаси! истаманг!
-Оллоҳ сабр берсин!
-Охиратлари обод бўлсин!-деб ичкарига ўтиб кетишди. Бир Европалик
бошидан шляпасини қўлига олиб, бошини бироз эгиб, оломонга ўз урф-одати
бўйича, ўзининг таъзиясини изҳор қилди. Бу воқеаларни дарвозани чап тарафи
минорасига чиқиб, сарой аёлларининг Арк майдонидаги томошаларни махфий
кузатув жойига чиқиб олиб, кузатиб турган саройдаги ўсмир, канизак қизча
Фотима, кейинчалик ўз кўрганлари ҳақида, Моҳларойимга сўзлаб беради. 
26


Тобут ташқарига олиб чиқилганда, барча йиғилган эркаклар мозоргача
тобут ортидан бориб, ичкаридан чиқганларга эргашишди. Бошларига қора
рангли паранжи ташлаб олишган йиғилган оломоннинг аёллардан иборат қисми
ҳам, таъзияга келишган бўлиб, улар дарвозанинг чап тарафига тўпланишган
эдилар. Улар тобутни олиб чиқишгандан уввос солиб йиғлаб, ўз қайғуларини
изҳор қилишди. Уч кун давомида, деярли барча Бухоро аҳли унитилмас мотам
кунларини, ўз бошларидан кечиришдилар.
Таъзия маросими тугаб, Аркда ҳарам, яъни Амирга тегишли аёлларнинг
яшайдиган қисмида, бир неча аср одатига кўра, аёллар мавқеига кўра хоналар
тақсимотига ўзгартириш керак эди. Волида-и-Амир Мукаррама хоним ва
Карманадаги деярли барча аёллар Аркка кўчиб келишлари, Аркдаги аёлларнинг
кўпчилиги Карманадаги ёки ўзлари истаган бошқа қароргоҳларга кўчиб
кетишлари керак эди. Аёллар Аркда яшашни “энг шарафли жой”, деб
ҳисоблаганлари учун, кўчиб келадиганлар хурсанд бўлса, кетадиганлар учун
трагедик ҳолат, инқироз ҳисобланиб, баъзилар йиғлаб, кўч-кўронларини
йиғишар эдилар. Ушбу кун ҳам, шундай ҳолатлар юз берди. Айниқса, Амир
Абдуллаҳадхоннинг ёш, ҳомиладор аёли айхуннос солиб йиғлаётган эди. Унинг
овози ҳарам йўлаги ёнидан Аркнинг “Жоме” масжидига, номоз амали учун бир
неча амалдорлар билан, ўтиб кетаётган Олимхонни қулоғига чалиниб қолди. У
шерикларига:
-Сизлар бораверинглар, мен ҳозир ортингиздан бораман.-деди-ю, йиғи
овози томонга борди. Ёш аёл Хуснободбегим экан. Унинг йиғисига сандиқни
кўтариб турган, икки хизматкор йигит, кутиб туришни ҳам, йўлларида давом
этишни ҳам билмай, йўлак бошида сандиқни ерга қўйиб, бекани бир оз
тинчланишини кутиб туришган эдилар.
-Тўхтанглар, кичик ойим ҳоҳламасалар ҳеч қаерга кетмайдилар. Мени
укамни улар, Аркда туғилишини жуда истаганлар! Кичик Амири -волида
сифатида, сиз ва яна бошқа кетишни ҳоҳламаган жория ёки канизаклар, бемалол
Аркда қолишларингиз мумкин. Олдинги урф-одат тизими эскирган. Аркда,
шунингдек ҳарамда, хоналар кўп. Керак бўлса яна қурамиз! Аркнинг
дарвозасидан энди ҳеч ким, айниқса ҳомиладор аёллар йиғлаб чиқмайди! Отам
“Иккиқат аёл йиғласа, икки карра кўп гуноҳ бўлади, дуо қилса, икки карра кўп
савоб бўлади” деган эдилар. Сандиқни яна ичкарига киритинг! Кичик ойим,
Амири-волида исмингиз нима?-сўради Олимхон.
-Хуснободбегим-деди ёш аёл.
-Бош канизак! Хуснободбегимга отам тирикликларида қандай эътиборда
бўлган бўлсангиз, худди ўшандай муносабатни давом этасизлар! Укам тўрт
мучаси соғ-саломат туғилиши учун, бекани кўзларида асло ёш бўлмасин! Сарой
табиби ва доялари бекани соғлигидан яна аввалгидек, бахобар бўлишсин!-деб
Олимжон топшириқ берди. Бош мирза ҳаммасини қоғозга тушириб, ёзиб олди.
-Рахмат Амирим! Илоҳим Оллоҳ сизни ёрлақасин!-деди Хуснобод бека,
кўз ёшларини артиб. Мулозимлар вазиятни тушуниб, сандиқни кўтариб,
ичкарига олиб кета бошлашди.
-Отам исм танлаган эдиларми?-сўради Олимхон.
27


-Йўқ. Энди одатда отаси вафот қилгани сабабли Ёдгор ёки Ёдгора бўлса
керакда!-деди аёл.
-Йўқ. Яхшиси Азиз ёки Азиза бўлса нима дейсиз? Бу исм туғилажак
фарзандингиз, бизга отамиз тирикликларидек, барибир азиз аканини ифодаси
бўлсин! -деди Олимхон.
-Рахмат! Амирим сизни бундай марҳамат қиласиз, деб ўйламаган эдим.
Оллоҳим сизни ёмон кўзлардан асрасин. Бир умр сизни дуоингизни қиламан.
Рахмат!-деди. Бека кўзидан ёшларини артиб, ичкарига ўз хонасига, қайтиб кириб
кетди. Олимхон масжитга томон йўлида давом этди.
Ҳарамга киришдан чап тарафдаги энг катта хонага Амири Волида
сифатида Волида-и Мукаррама жойлашди. Олимхоннинг никоҳидаги уч аёл ва
бошқа жориялар ўз мавқеиларига қараб, ўзларига ажратилган хоналарга
жойлашиб олишди. Хуснободбегим ва яна бир неча аёллар Амирнинг бугунги
янги топшириғига кўра, ўз хоналарида қолишди. Моҳларойим бахшидасининг оқ
кўнгил, соф диллик билан қилган бу қароридан жуда хурсанд бўлди. Аммо, бир
неча асрлик удумни бир неча лаҳзадаёқ ўзгартириш мумкинлигига, баъзилар
ишонмаганларидан ҳайрон бўлдилар. Бу ерда ўз хизматини қози ҳукми бўйича
ҳали, давом эттириши керак бўлган бир чўри қиз ўз шогирдига шундай деди:
-Бека қолиб бекор қилди. Бир кун келиб, уни Амир ўз хос хонасига
чақиртирса-чи? Унда нима бўлади? Иззати неча пуллик бўлади. Обрўйи борида,
этагини йиғиб, кетавериши керак эди аҳмоқ! Қароргоҳларни нимаси ёмон. Бир
кунини кўриб юрар эди, оч қолмас эди. Бизникидек хизматкор эмас эди,
ҳарқалай. Ношукур. Барибир менимча қолганига пушаймон бўлади.-деди
Мастура исмли яқинда Аркка отасини қарзи эвазига қози ҳукми билан мажбурий
ишга келган қиз.
-Ҳамма нарсани ўз ўлчовингиз билан ўлчаманг опа Мастура! Мен узоқдан
эшитиб турдим. Амиримизнинг сўзлари ниҳоятда самимий ва шунақанги ёқимли
эдики. У киши ҳеч қачон бундай ёмон иш қилмайдилар!-деди ишонч билан
Фотима исмли энг ёш-ўсмир чўри қиз. У Роҳила хотиннинг қизи эди. Роҳила
хотин саройга келганида, ҳомиладор эканлигини ҳали ўзи ҳам билмаган. Турмуш
қурганларига атиги икки ҳафта бўлган Роҳиланинг эри Амирнинг чопари бўлиб,
хизмат сафарида, тоғли ҳудудда жарга қулаб, бахтсиз тасодиф туфайли вафот
қилади. Ёш Роҳила Аркка келиб, Амир Абдуллахон хузурига кириб:
-Мени яқинларим турмушга беришмоқчилар. Мен сизнинг
топшириғингизни адо қилишда вафот қилган марҳум эримни “хотира”си билан
яшамоқчиман. Менга иш ва бошпана беринг- деб келади. Ҳомиладорлиги
аниқлангач, собиқ бош канизак Амирга:
-Амирим, марҳум чопарни аёли ҳомиладор экан. Уни бирор қароргоҳга
юборайликми?- деб сўрашга кирганида, Олимхон ҳам отаси ёнила эди. У
эндигина хориждаги ўқишини тугатиб келган пайтлар эди. Амир
Абдуллаҳадхон: 
-Йўқ, Арк дарвозасидан ҳеч ким ҳафа бўлиб, чиқиши керак эмас, айниқса
ҳомиладор аёл. “Иккиқат аёл дуосини олсангиз, икки ҳисса кўп дуо бўлгучидир,
аксинча, қарғиш бўлса ҳам, икки ҳисса кўп бўладур” деб эшитганман. Уни
алоҳида хонага кўчириб, малика ёки жория ҳомиладор бўлганда қандай
муносабатда бўлсангиз, шундай муносабатда бўлинг, ўзига эриш туюлиб
28


ҳижолат бўлмаслиги учун, енгилроқ иш буюриб туринг. Эсон-омон енгил бўлсин
учун, доя хотин ва сарой табиби кузатувига ҳам бориб турсин! - деганларини
эшик ортидан Роҳила хотин ҳам эшитади. Ой-куни етиб у эгиз туғади. Аммо
Ойша икки кунлигидаёқ вафот қилган. Фотиманинг болалиги саройда
маликаларникидек эди. Канизаклар навбатма-навбат кўтариб, ухлатиб,
арғимчоқда учириб, парвариш қилишиб, катта қилишади. Болалигида ҳам уни
бола бўлгани учун ҳеч ким иш буюрмайдилар. Тикувчиликни ўрганмоқчи бўлган
қизлар, албатта унга бирор кийим тикиб беришган. Ҳар сафар янги кийиниш,
канизакларнинг ҳатто соч ўришни уни сочларини ўриб ўрганишганда қизалоқ
ўзини маликалардек ҳис қилган. Энди бу қиз бўйи чўзилиб, бошқа катта канизак
қизлардек ишлаши кераклигига, қизча бир оз кўникиши қийин бўлмоқда эди.
Кичкиналигида маликалардек, энди эса чўри қиздек ҳаёт кечириши кераклиги
унга ёқмаётгани табиий эди. Онаси Роҳила хотин уни тушиниб, катта қизлардан
бири Масрурага бириктириб, иш ўрганиб, кейинги ҳаётига мослаштирмоқчи эди.
Ўсмир қизча баъзида, эртаклардагидек оқ отли шахзода келиб маликага
айлантиришини орзу қилиб, ҳозиргидек ҳаёл суриб қолар эди. 
-Ҳой, ҳаёлпараст, яна “оқ отли шахзодангиз”ни ўйлаяпсизми? Ҳой сен
Амирни севиб қолма тағин , барибир сенинг ёшинг етмайди, хос хонага сени
киритишмайдилар тентак. “шунақанги ёқимли эдики” эмиш. Мен сенга тарбия
сифатида гапирган эдим. Аслида катталарнинг ишини, айниқса бека-ю хожалар
ишини муҳокама қилишга ҳаққимиз йўқ! Тушундингми? Биласан бош канизак-
ойинг, сени менга бириктириб қўйганлар. Бир ножўя иш қилиб қўйсанг, мен ҳам
жазо олишим тайин! Эҳтиёт бўл, саройда ҳеч кимни, умуман ҳаётда ҳеч кимни
севиб қолмаганинг маъқул. Эрга тегсанг, ўшанда эрингни қанча ҳоҳласанг шунча
севавер. Сенга шунда ҳеч ким ҳеч нарса демайди.Аввал севиб қолиб, унга
турмушга чиқишнинг иложи бўлмаса, ундан ёмони йўқ! Ҳижрон дарди, алам
дарди. Асло душманимга ҳам раво кўрмайман!-деди Мастура.
-Ҳа, билдим опа Мастура. Сиз севиб қолибсиз! Ким экан у шахзода?-деди
Фотима болаларча қизиқувчанлик билан.
- Бўл, кетдик. Сенга дарров гап бўлса, ҳали кичиксиз хоним, бундай
мавзуда гаплашишга сизга эрта. Қани, давра кўрпачаларни рахтга йиғиб бўлдик.
Энди кирхонага борамиз.-деди Мастура. 
Орадан бир ойча вақт ўтиб, ҳижрий 1329 йил, мухаррам ойининг ўнинчи
куни, яъни 1910 йил 24 декабр куни Аркнинг махсус,”тож кийдириш”
маросимлари учун мўлжалланган жойида Саййид Олимхонга Амирлик лавозими
расман ифода этгувчи, қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож катта тантана
билан кийдирилади. Бу маросимга қўшни давлатлардан ўша давр одатларига
кўра, бир қанча совға-саломлар билан элчилар ёки давлат бошлиқлари келдилар.
Айниқса, Ҳиндистондан совғага фил олиб келингани болалар учун ҳам
қизиқарли томоша бўлган. Филни ҳар куни бир марта “Лаби –Ҳовузга” ёзнинг
иссиқ кунида, филга зарарли бўлмаслиги учун, Аркни фил боқувчиси олиб борар
эди. Болалар филни Аркдан олиб чиқишларини пойлаб ўтирар эдилар. Фил ҳам
бу сайрга ўрганиб қолиб, болалар қўлидан мевалар олиб, болалар билан бирга
29


ҳовузга бориб келадиган бўлди. Фил боқувчи арқонни номигагина ушлайдиган
бўлди.
Амирлик фаолиятини бошлаган Олимхон кўп ҳайрли ишларни бошлаб
юборди. “Минора-и Калон”нинг паст тарафида “Дор-ул-улум” (Билим уйи)
мактаб-интернатини такомиллаштириб, янгича ўқиш тизимини шакллантиради.
Арк яқинида “Балойи-хона” номли жойда масжид қурилишини бошлаб
юбортиради. Россияда дўстлари кўплиги боис, ўрмончилик саноати билан
боғлиқ қоғоз ишлаб чиқариш ва кемасозлик саноатини ривожлантиришда ҳомий
сифатида, ўз ҳиссасини қўшади. Болаликдан таниш икки рус дўстларини франк
ҳисобида маблағ билан таъминлаб, ҳомийлик қилади. Ишлари юришиб кетган
дўстлари Амирни қаттиқ ҳурмат қиладилар. Бухорога совға-саломлар билан
келган дўстларидан бири:
-Дўстим, мана бу пуллар, сиз бизларга берган маблағингиз фоизлари,
маблағингизни яна ишлатиб туриб, фоизлари билан келишув муддатига кўра,
тўлиқ қайтарамиз! Дўстим пулнгиз ҳақиқатдан ҳам баракали экан. Бизни
соҳалар мамлакатимизда ҳозир энг йирик ишлаб чиқариш манбаларига жуда
қисқа муддатда катта ютуқларга эришиб улгурди. Ҳали режаларимиз катта,
сизни юртингиз билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаб, ўзаро икки юрт
манфаати йўлида бирдек ижобий натижаларга эришувчи келушувлар қилиб,
ишлаш ниятидамиз!-деди.
-Насиб, Оллоҳнинг инояти билан, вақти-соати билан ҳаммаси амалга
ошади дўстим!-деди Амир Олимхон унинг хурсандлигига шерик бўлиб...
Биринчи жаҳон уруши бошланганда, бу уруш шамоли Бухоро Амирлиги
мамлакатини четлаб ўтармиди!? Мамлакат Чор Русия давлатига қисман қарам
эди. Амир Саййид Олимхон Бухоро отларидан ҳар йили 1500 бош, катта
миқдорда пул маблағларидан бериб туради. Аммо навкарлар, хатто кўнгилли
аскарлар ҳам юборилмаган. (Ҳеч бир тарихий ҳужжатда урушга мамлакатдан
аскар ёки навкар юборилгани ҳақида маълумот йўқ. Бу факт Саййид
Олимхоннинг инсонпарвар бўлганликларини, “Ҳалқ тақдири ва соғлиги, ҳар
қандай, бойликдан устун!” деган фикрда бўлганликларини тасдиқлайди.) Россия
императори Николай 11 Амир Саййид Олимхонни 1915 йил декабр ойида
генерал- лейтенант унвони билан тақдирлайди ва ўзининг генерал- адъютанти
қилиб тайинлайди. 
Бир неча кундан кейин Хоразм хони Хива шахридан Асфандиёрхон
ўзининг севимли учинчи аёли Бекажонни икки боласи ва бир неча навкарлари
билан меҳмонга келди. У Санк-Петербург шаҳрида бирга ўқиган дўсти экан.
Амир Олимхон ва Моҳларойим уларни илиқ кутиб олишди. Саройда меҳмонлар
шарафига байрам дастурхони, Арк майдонида кураш мусобоқаси, шаҳар
ташқарисидаги кенгликда учқур отларда чавандозлар пойгаси уюштирилди.
Амир Олимхон қадрли дўстини етти пир зиёратгоҳига ва шаҳарнинг энг машҳур
жойлари миноралари, масжид, кутубхона, бозор, ҳатто шикорга олиб бориб,
меҳмоннавозлик билан кўнглини олди. Ўз навбатида Моҳларойим ҳам
Бекажонни зериктирмади. Аркдаги аёллар мактаби, чеварликлари, заргарлик
30


дўконлари, гилам тўқиш, айниқса зардўзичилик санъати меҳмонни қизиқтирди.
Боғдаги товуслар ёнида, шарқона аёллар байрами ташкил қилинди. Бир неча
қизлар чеварлик, ошпазлик, рақс, шеър айтиш мушоиралари билан беллашдилар.
Бекажон ҳам рус миллатига мансуб бўлгани учун, Бухоронинг миллий
анъаналари Хоразмникидан фақларини англаш учун, ўзи учун ўз саройида
янгилик сифатида ги янгбўлажак режасига киритиш мақсадида, ҳар бир жойда
диққат-эътибор билан қизиқиб, кунини мароқли ўтказди. Меҳмонлар уйларига
кетиш олдидан, Асфандиёрхон дўсти Амир Олимхонга, қўлини кўксига қўйиб:
-Дўстим, энди келгуси учрашувда, мезбон мен, меҳмоним сизлар
бўлсангиз! Хивада сизларни кутаман. Юртимда анча янгилик, ўзгаришлар
қилганман, кўрсатмоқчиман сизга дўстим, албатта боринг.-деди.
-Ҳа, дўстим! Мақтанмоқчиман денг, сендан ўтиб кетганман демоқчисиз
шекилли, Ахир сиз мендан олдинроқ Хоразм хони бўлдингиз, анча мақтанадиган
ишлар қилганингиз табиий! Лекин, дўстим, албатта бораман. Олдиндан чопар
юбориб огоҳлантираман. Сиз Қўқон хонини ҳам таклиф қилинг, машҳур Қўқон
аравасида у ҳам борсин! Поезд йўли ўтказиш масаласида, савдо-сотиқ, товар
айрбошлаш, айниқса мудофаа масаласини қайта кўриб чиқишимиз керак. 
-Ҳа, албатта, сизнинг суҳбатинггизда бўлиб, ҳушёрликни оширмасак қийин
вазиятга тушиб қоламиз деган хулосага келдим! Аммо оқ подшо билан тузган
битимимизда навкарлар сонини оширмаслик бор. Бож тўлаб турган бўлсак?..-
деб, Асфандиёрхон бир оз ўйланиб қолди. Ўзаро гурунглашиб турган бекалар,
бир-бирига қараб, нарироққа боришди. Бекажон:
-Хожаларимиз яна ишдан суҳбат бошлашди. Майли, уларга имкон
берамиз! Ҳеч ўзларини ўйламайдилар, доим “Замон нотинч, юртимни, ҳалқимни
бутун жаҳонда бўлаётган алғов-далғовдан урушларсиз, тинч даврларга қачон,
қандай қилиб ўтиб олар эканмиз?” деб, роса бош қотирадилар! Сизларда ҳам шу
аҳвол менимча?-деди.
-Ҳа, худди шундайми денг, мен ҳам роса баҳшидамдан ҳавотирдаман.
Иқтисодий масалалар, қурилишлар, юрт равнақи учун югур-югурлари майли-ку,
аммо кейинги пайтлар жадидчилик, баъзи туҳмат-бўҳтонлар, исёнлар ҳавфи,
айниқса давлатлар ўртасидаги урушлар тинчлигимизга рахна солмасин деб,
куйиб пишяптилар! Соғликларини хатарга қўйяптилар.-деди Моҳларойим. 
Бу вақтда хожалар суҳбати. Амир Олимхон:
-Дўстим энг оғриқли масаламиз ҳозир мудофаа, дунёда айни вақтларда
катта давлатлар ўзаро урушмоқда, бизни осонгина четлаб ўтишади деб ўйласак
хато қиламиз. Бир-бирига яқин Осиёнинг мусулмон давлатлари сифатида ўзаро
битим тузиб, биттамизга ёрдам керак бўлганида, биргаликда қарши туриб, ёвни
енгиш ҳаракатларини қилишимиз зарур
-Ҳа, шундай шартномалар асло зарар қилмайди. Яхши ундай бўлса, Қўқон
хонлигидан ташқари, Эрон ва Афғонистонга ҳам чопар билан мактуб йўлланг,
биргалашиб битим тузиб, имзолаймиз. Ахир ҳаммамизнинг ниятимиз битта
ҳалқимиз урушдан азият чекишини ҳоҳламаймиз, неча асрлик муҳташам
биноларимиз вайрон бўлишини истамаймиз. “Кичик давлатлар бўлишсада
мудофаада бирлашиб олишибди” деб, ҳар қандай ёв юриш қилишга юраги дов
бермас, кўп давлатни енгиш қийинлигини тушуниб олишади. Майли дўстим,
сизларни ўз маконимда кутаман!
31


Улар қўл сиқишиб ҳайрлашишди. Рафиқалари яна улар томон келди.
Ноғоралар чалинди. Меҳмонига Амир Олимхон зардўзи тўн, Бухорода ўша
даврда урф бўлган бош кийими дўппи кийдириб, зардўзи рўпакча ҳадя қилди.
Асфандиёрхон файтун аравасидан яктак ва чўгурма бош кийим олиб дўстига
кийгизди. Қадрдон дўстлар шундай самимий, узоқ вақт эсларида қоладиган
қилиб, тантанали равишда ҳайрлашдилар...
Арк. Амир Олимхон хос хонаси. 1912 йил.
Амир Олимхон ўзининг хос хонасида газета ўқиб ўтирибди. Моҳларойим
бир матога кашта тикиш учун сурат чизишга шайланмоқда, лекин қандай мавзу
танлашни ўйлаб кўрмоқда. Бирдан Амир Олимхон:
-Вой-бўй, Азизам! Буни қаранг, Бритониёнинг (Британиянинг) Амеракага
биринчи марта уммонга чиқган “Титаник” номли кемаси ҳалокатга учрабди.
Ярмидан кўп одам ҳалок бўлибди-я! Аттанг-аттанг! Наҳотки ҳаммасини
қутқаришнинг иложи бўлмабди. Ё, Роббим! Одамлар тирик қолишлари учун роса
ҳаракат қилишгандир! –деди. Моҳларойим ҳам келиб газетани қўлига олди. 
-Қандай ачинарли бахтсиз ҳодиса юз берибди! Мен янги ишимга мавзу
қидираётган эдим. Вафот қилганларнинг руҳи шод бўлиши учун, бу ишимни
уларни шарафига атамоқчиман. Сиз нима дейсиз? Азизам!-деди Моҳларойим.
-Ҳа! Яхши фикр! Мен ҳам бир суриштириб кўрайчи, уларга ҳайрия
сифатида бирор ёрдам беришимиз мумкинми?-деб Олимхон ташқарига чиқди.
Моҳларойим газетадаги мақолани яна бир бор ўқиб чиқиб, матога сурат
чизиб бошлади.
Суратда уммонда чщкаётган катта кема, югураётган одамлар, сувга тушиб
сузаётган одамлар, бир оз нарироқда бир қайиқ ичида одамлари билан,
одамлардан бири қўлини чўзиб, уларга яқинлашиб сузиб келаётган кишини
қутқармоқчи эканлигини, ўз тасаввури бўйича тасвирлаб чизаётган эди. Кейин
бу суратни канизак қизлар билан, кашта қилиб тикиб, бир хона деворига илиб
қўйишди. Бу хонада асосан элчилар қабул қилинадиган хона бўлгани сабабли,
улар Амир ёки қушбеги билан суҳбатлашишдан олдин, сурат ёнига бориб,
томоша қилишган, қўллари билан бежирим тикилган каштани тутиб кўришган.
Кемадаги ёзув, кеманинг уч қисми чўкаётгани тасвирлангани сабабли,
“Титаник” сўзини пастдан сал юқорига қилиб ёзилгани боис, уни ўқиш учун
баъзилар хатто, бошини ўзи билмаган ҳолда, сал қия қилиб, қўлини ёзувга
яқинлаштириб ўқишган. Суҳбат одатда шу фожиа мавзусидан бошланиб, кейин
асосий масалага ўтилган.
Эртасига Амир Олимхон Роҳила хотинни ўз ҳузирига чорлаб, шундай
деди:
-Роҳила опа. Ҳарамда сиз “бош вазирсиз!” Волидам мамлакатда мендек
мақомга эга, ҳарамни бош маликаси бўлсалар, сиз ҳарамда аёллар масаласида
32


бош вазирдексиз. Демак мен сизга ҳарамдагилар масаласида бош вазиримдек
мурожаат қилсам ва ишонсам бўладими?
-Ҳа, албатта-жавоб берди Рохила хотин.
-Мамлакатимизда қандай тинчлик ва осойишталик бўлаётгани менга
қанчалик муҳим бўлганидек ҳарамдагиларни тинчлиги ҳам менга шунчалик
муҳим! Сизга топшириғим ҳаммани соғлиги ва руҳий ҳолатидан баҳобар бўлиб
туришингиз ва лозим бўлса менга ахборот беришингиз керак бўлади. Масалан
Моҳларойимни фарзандлик бўлиши нега кечикяпти? Ўзидан бу ҳақида сўраш
жуда ноқулай биласиз. Доя хотиндан сўраб билинг. Бирор ниманинг фойдаси
теккудек бўлса менга билдиринг!-деди Амир.
-Яхши аввал мен опа Муборакдан сўраб кўрай! Бу доя опа қанча аёлларни
фарзандлик бўлишида “Кунжак” ҳаммомда доривор ўсимликлардан муолажа
қилиб даволаганлар. Малика Моҳларойим ҳақида бугун у кишига айтиб кўраман
ва сизга даво ҳақида маълумот бераман!
Орадан бир неча ой ўтиб, Моҳларойим кўнгли айниб, уни кўргани келган
табиб аёл Саййид Олимхонга:
-Хожам забжангизга она бўлиш бахти муяссар бўлган экан-деди. Олимхон
хурсанд бўлганидан, суюнчига бир ҳамён олтин тангани бу аёлга совға қилиб
юборди.
Моҳларойимни ўша куни Амир ёқут кўзли узук ва хитой вазасига солинган
бир даста турфа гуллар олиб, унинг хонасига бориб табриклади. Олимхонни бир
ваза гул олиб кетаётганини атиги бир жория қиз кўриб қолган эди. Кечгача бу
ҳақида ҳарамидаги барча аёллар билиб олади. Жориялар, канизаклар роса
ҳайратланишди. Кимдир ҳавас қилса, кимдир ғийбат қилди. Айниқса,
Гулсарабону бир жориядан буни эшитиб, қовоғини уйиб олди. Ўзини бўйида
бўлганида бахшидаси нима совға қилганини эслади. Тўғри, Амир унга ҳам ёқут
кўзли сирға совға қилди, аммо гуллар эмас эди. Бунинг устига жория;
-Бекам, Олимхон хожамиз рус хотинга бир челак гул олиб борибдиларми,
нима уларни урф-одати шунақа эканми? Бу дейман бунақада биз ҳам бироз
кўйлагимизни калта қилиб.. - у кўйлагини этагини бироз кўтариб туриб,
солланиб юриб кўрсатди - Мана бундай қилиб, сочларимизни ҳам хинага бўяб
оламиз. Бўлмаса, у танноз ойимчалар эрларимизни ўзларига ром қилиб
оладилар.-деди. Гулсарабону жориянинг қизиқарли ҳаракатларини кўриб,
беихтиёр кулиб юборди.
Қизларини фарзандлик бўлаётганидан ота-онасини хабардор
бўлишларини Моҳларойим истаётгани боис, Олимхон Самарқандга чопар билан
мактуб юбориб, уларни Бухорога таклиф қилади. Эртасига кечга яқин
Самарқанддан келган меҳмонларни Саййид Олимхон қарши олиб кутиб олади.
Кечки зиёфат маҳали, Моҳларойимни ота-онасигасига мавридини топиб, улар
биринчи набиралик бўлишлари мумкинлигини айтиб, табриклайди. Айниқса
Елена хоним жуда хурсанд бўладилар. 
-Елена хоним, биринчи набирангизга қандай исм қўймоқчисиз?-деди
Олимхон хонимнинг хушхабардан хурсанд бўлганларини кўриб.
33


-Бундай илтифотни Амир қудамиз Амири- Волидага илинамиз. У кишига
маъқул исм бизга ҳам маъқул- деди Елена хоним, қудасидан истихола қилиб.
-Волидам сизга илиндилар.” Қудаларимни биринчи набиралари сўраб қўй,
олим қудам энг яхши исм топиб берадилар!” деган эдилар-деди.
-Ундай бўлса,..-Елена хоним бир оз ўйлаб қолди, сўнг бахшидасига қараб
олиб,- Агар ўғил туғилса, бизни бу ерларга келишимизга сабабчи бўлган
кишилар Улуғбек ёки Темур бўла қолсин. Мобода қиз туғилса, Бибихоним исми
чиройли ном.
-Рахмат, Елена хоним, бу исмлар менга ҳам жуда ёқди. Мени бир
таклифим бор. Сизлар Бухорода қолсангизлар, “Лаби-Ҳовуз” яқинидан ҳовли
тайёрлаб қўйдим. Ҳеч бўлмаса, маълум муддатга, Надежда жуда хурсанд бўлар
эди. Кутубхоналаримизда қадимий китоблар кўп. Бухорода зерикмайсиз!
Василий Лаврентьевич, Улуғбек ҳайкалини ўрнатилишига, иқтисодий
ҳаражатларига етарли хомийлар бор деб ёзган аризангизга, ҳалиям ижобий
жавоб беришмадими?-сўради Олимхон.
-Ҳа, афсуски шундай! Тарихий, шундай машҳур ва илмли маҳаллий
инсонларни менсимай, беписандлик билан, бу ҳайрли ишга атайин пайсалга
солиб, ҳурматсизлик қилишаётганлари жуда ноўрин!. Ҳақиқатдан ҳам Елена
Лаврентьевна, бир муддат Бухорода яшай қолайлик. Зора кейинроқ, Губернатор
жаноби олийларига инсоф кириб, аризамга имзо чексалар!-деди. 
Бироқ бу ҳайрли ташаббус кейинги бир неча йилда ҳам амалга
ошмади.Чунки Туркистоннинг мустамлакачи маъмуриятидаги амалдорлар
орасида Улуғбек ёдгорлиги масаласига нафақат лоқайд, балки беписанд
қарайдиганлар кўп эди. (“Темур ва Улуғбек даври тарихи” китобидан лавҳа)
Улар бир неча йил Бухорода истиқомат қилишди. Бухоронинг қадимий
китобларга бой кутубхоналари В.Л. Вяткиннинг энг севимли жойлари эди. У
киши Бухорога аввал ҳам, 1897 йилларда келиб, археологик қазишма ишлари
учун қадимий китоблардан фойдаланиш учун келган эдилар. Айниқса, “Мир-
Араб” мадрасаси талабалари фойдаланаётган кутубхона у кишининг севимли
жабҳаларда, исталган адабиётларни топиш мумкин бўлган жой бўлгани учун,
кўп вақтларини шу ерда китоб мутоаласи билан машғул бўлганлар. Бухорода
бирор шайх ёки машҳур киши вафот қилса, марҳумнинг васиятига кўра ёки
яқинларнинг ўзлари “марҳумнинг савоби ортиб, Оллоҳ ул зотнинг гуноҳларини
маҳфират қилишларини, яъни марҳум яқинлари жаннати бўлишликларини”
исташиб, у кишининг уйидаги китобларни мадраса кутубхонасига келтириб
беришар эканлар.
Бухоронинг турли мавзудаги китобларга бой кутубхонаси ҳақида В. Л.
Вяткин ўша йили “ Туркистанские ведомости” газетасига мақола ҳам ёзган
эдилар. Бу газетанинг 1897йил № 64 сонида чоп этилган бир мақоласида “Мир-
Араб мадрасасида ўқувчилар учун 20 мингга яқин қўл ёзма китоблар мавжуд”
деган жумлалари бор эди. Саййид Олимхон Моҳларойим ва унинг ота-онаси
билан биргаликда, шу ҳақида суҳбатлашиб, ўз китоб жавонидан, шу газетани
топиб ўқиб, мутоала қилиб турганларида Моҳларойимни дарди тутиб қолади.
Доя чақиришиб, ҳамма болани эсон-омон дунёга келишини кутиб туришадилар.
Чақалоқ йиғиси янграганида, Доя ташқарига чиқиб:
34


-Хожам суюнчи, ўғил муборак бўлсин! Бобо-бувиларига набира муборак
бўлсин!- деди. Бугун 1913 йил Моҳларойим ва Амир Саййид Олимхоннинг
биринчи ўғиллари туғилган эди. Саййид Олимхоннинг ёнида бу куни волидаси
ва Моҳларйимни ота-онаси бор эди. Ҳаммалари бирдек хурсанд бўлишди. Болага
Елена хоним олдиндан айтганидек “Улуғбек” деб исм қўядилар. Чақолоқ
шарафига ақиқа маросимини ўтказиш куни белгиланади.
Ақиқа маросимини ортиқча даб-дадабасиз Карманада нишонлаш фикрини
Волида-и Мукаррама Елена хонимга:
-Қуда, орзиқиб кутган набирамизни ақиқа маросимини Карманада
нишонласак нима дейсиз? Ёмон кўзлардан четроқда, ихчамгина қилиб
ўтказсакми деган эдим.-деди. Елена хоним:
-Майли, сиз айтганча бўлақолсин!-деди. Аммо чақалоқни онасини қўлига
бериб, уларни ёнига келган Амир шундай деди;
-Лекин менда бошқа бир фикр бор!
-Қандай фикр экан, ўғлим?-сўради Амири-Волида.
-Саройда ўтказсак, бир неча бир-бири билан турмуш қурмоқчи бўлган,
саройда ишлаётган йигит-қизлар бор, маҳаллалардан тўй қилишга қурби
етмаётганлар, суннат тўй қила олмаётганларни ҳам таклиф қилиб, шу ақиқа
маросими билан биргаликда катта қилиб ўтказсак деган эдим. Сизларга
маъқулми?-деди. Бу фикр ҳаммага маъқул бўлди.
Маросим белгиланган кунига яқин, ҳамма Аркда бўладиган каттагина
тўй маросимига тайёргарлик тараддудини бошлаб юборган эди. Ҳовлининг
ичкари қисмида аёлларга, ташқи қисмида эркакларга одатдагидек тадбир учун
мулозимлар тайёргарлик кўрадилар. Қизлар, аёллар саройнинг бош тикувчиси
Саидабонунинг ёнига маслахатга бора бошладилар. Унинг ёнида Моҳларойим
чизган бир неча чизгилар бор эди.Қизлар ўзларига ёққан сурат ва унга мос мато
танлашиб, баъзилари яна янги таклифлар киритишиб, унга мос тақинчоқлар
ҳақида ҳам суҳбатлар қилишди.Базм томошаси ҳам икки тарафда ўзига хос
бўлиб, алоҳида бўлиб ўтиши режа қилинди.
Моҳларойим қўлида чақалоғи билан зални аёллар тарафида, волида-и
Муҳтараманинг чап тарафида, унинг ёнида Елена хоним ва сингиллари, сўнгра
урф-одатга кўра бошқа аёллар , жориялар ихчам хонтахталар атрофида
ўтиришиб, байрам қилишадилар. Моҳларойим бошида пушти ранг харир рўмол,
рўмоли устидан тиллақошини тақган эди. Зардўзи халатини Муаттарбону ва
унинг шогирд қизлари билан биргаликда ўрганиб туриб тикишган эдилар.
Ҳомиладор бўлишига қарамай, бу соҳадаги биринчи иши ва биргаликда
тикилгани боис, Моҳларофим учун бу ҳалат қадрли бўлган.
Муаттарбону эса аксинча, янгасилан дугоналари билан рус
каштачилигини ўрганиб олишган эдилар. У ҳам ўзи учун қадрли бўлган,
биргаликда тикишган, енги узун каштали кўйлакни кийиб олган. Кўйлагига мос
қийиқчани энсизгина қилиб, лентача қилиб, пешана тарафилан тортиб, қўнғироқ
сочлари тагидан боғлаб олади.Дугоналари ҳам кийинишларида ўзларига ёқган,
35


бирор Европача услубдан шундай дид билан фойдаланишган эдилар-ки, буни
Моҳларойимни тўйига келган ёш рус хонимларга асло тақлид қилишган деб
бўлмас эди.
Миллий кийимларни замон, давр талабига кўра, бир оз янгича ёндошиб,
ўз-ўзидан дизайн соҳасида қотиб қолмаслик, тикувчиликда ўз устида ишлаб,
маҳоратларини ошириш кераклигини қизлар тушуниб етишган эдилар.
Амирни хос хонасида бош канизак Роҳила хотин Амирга ахборот беряпти:
-Амирим ҳарамда ҳамма тўйга тайёргарлик кўрмоқда. Маликалар, канис
қилишмасин! Ҳа суратчи ва муҳбир келишини ҳозирча сир тутинг, лекин
даврага кириб келишларини ўзингиз машқ қилдиринг, эълон қилиниб, битта-
битта даврага кириб суратга тушишсин, ўзларига мендан зўр эсталик совға
бўлсин! 
-Майли Амирим! Бу ёғини менга қўйиб беринг! Фақат Саидабонунинг
Моҳларойимни чизмаларидан фойдаланиб, кўйлакларни тикиши учун матоларга
хазинабон пулга қизғанмаса бўлди. Сарой заргарига ҳам чизма асосида бекалар
буюртма бермоқчилар. Унга буюртмаларни сифатли ва ўз вақтида бўлишини
Амирс қилишмасин! Ҳа суратчи ва муҳбир келишини ҳозирча сир тутинг,
лекин даврага кириб келишларини ўзингиз машқ қилдиринг, эълон қилиниб,
битта-битта даврага кириб суратга тушишсин, ўзларига мендан зўр эсталик совға
бўлсин! 
-Майли Амирим! Бу ёғини менга қўйиб беринг! Фақат Саидабонунинг
Моҳларойимни чизмаларидан фойдаланиб, кўйлакларни тикиши учун матоларга
хазинабон пулга қизғанмаса бўлди. Сарой заргарига ҳам чизма асосида бекалар
буюртма бермоқчилар. Унга буюртмаларни сифатли ва ўз вақтида бўлишини
Амиримиз тайинладилар десам бўладими?
-Ҳа , яхшиси заргар ва хазинабонни ёнимга чорланг! Шахсан ўзим
топшириқ берама-деди Амир.
-Хўп бўлади Амирим! Жуда ажойиб қойил қоладиган қилиб ўтказамиз бу
тўйни!-деб Рохила уларни Амир ҳузирига чақиргани кетди.
1913 йилда ўтказилган бу тўй маросими ҳақиқатдан жуда ажойиб, ҳаммани
эсида қоладиган ва ҳаммаларига бирдек ёқадиган кун бўлиб ўтиши эрталабдан
аниқ эди. Мулозимлар ишни тадбир бўладиган жойни, маросимхона ҳовлисини
безатишдан бошлашди. Гиламлар билан иккига ажратилган бу ҳовлидаги тадбир
аввалгиларига ўхшамаган бутунлай бошқача рухда янгиликларга бой ҳолда
ўтаётган эди. 
Айниқса маликаларни виқор билан Саидабонунинг эълон қилиши билан
меҳмонлар олдига кириб келиши, янгича фасон либос ва тақинчоқларининг
ҳамоҳанглиги тўпланганларни лол қолдирди.
36


Газеталардан келган мухбир ва суратчилар дизайнерлар маҳоратига қойил
қолиб, маликалардан ҳаммага кўринадиган умумий йўлакда яна бир оз қолиб,
суратга олиб улгуришлари учун илтимос қилар эди. Газетадан келган мухбир ва
суратчидан ташқари, Амир Саййид Олимхон рус фотографи С. М. Прокурин
Горскийни 1911 йили Бухорода яшаб, иш фаолиятини олиб боришига таклиф
қилади. У ўзининг “Рапид” маркали фотоаппарати билан, шаҳар кўринишини ва
одамларни суратга олиб, ўз обрўсига эга бўлиб улгурган эди. Унинг
фолосуратларини кўрган қизларнинг аксарияти, ўзлари ҳам, фотосуратга
тушишни ҳоҳлаб қолар эди. Суратга тушаётганларнинг қўпчилиги ҳаётида
биринчи марта фотокамера олдида бўлаётганлари сабабли, қизариб, тортиниб,
ўта ҳаёжонланаётган эдилар. 
Маликалардан кейин, тўй маросими ўтказилаётган ўнга яқин келинлар,
худди шундай тантана билан кириб келишди. Уларни ҳам шунақанги миллий
келин либос, тақинчоқ, бошларидаги оқ, пушти, қаймоқ рангидаги ёки шафтоли
гули рангидаги харир ёпинчиқ, баъзилари миллий дўппилар билан қўғирчоқдек
ясантирилган эдики, бу маросим довруғи бутун Европа, хатто бутун ипак йўли
мамлакатлари бўйлаб ёйилади. Улардан кейин тўй болалар ҳам кириб келишади.
Суратчилар уларни ҳам суратга олишади.
Фақат маҳалладан келган бир келин қиз суратга тушишни умуман
ҳоҳламади. Ичкарида икки бегона эркак киши, суратчи ва муҳбир борлигини
эшитиб, кетиб қолмоқчи бўлди. Бош тикувчи Саидабону йўлини топди:
-Майли сен паранжида кира қоласан, бу ҳам миллий кийим, келин саломни
шу кийимда қиласан ажнабий меҳмонларимиз ва суратчиларни яна лол
қолдирамиз. Бу фмкр сенга маъқулми?-деди.
-Ҳа!- деди бу ўта тортинчоқ қиз. У тантана бўлаётган жойга келин
либослари устидан паранжисини кийиб, Саидабону билан ичкарига кирди.
Келин саломлар жуда чиройли чиқди. Қизнинг тортинчоқлиги умуман
сезилмади. Ажнабий меҳмонлар тадбир либосларидан бу либос ҳам режа
асосида ўрин олган деб ҳисоблашди.
Янги келинлар орасида энг гўзали Ойсарабегим ва унинг синглиси
Меҳрангиз эди. Улар ҳам бор қобилиятларини намойиш қилиб,
маликаларникидан қолишмайдиган ҳаракатлари билан миллий келин либосларни
тўйга келганларга манзур бўлишини эплашаётган эдилар. Бугунги маросим
уларнинг ҳаётида ўчмас из қолдириб, бир умрга татигулик унутилмас воқеа
бўлди. Аркда бахшидалари билан яшашлари учун алоҳида хона, кейинроқ уй
ажратилиши Амир Олимхон томонидан манғитлар сулоласи тарихига
киритилаётган яна бир ижобий янгиликлардан бири эди.
Бугунги маросимдан ҳар бир қизлар ва аёллар мамнун бўлишди. Ўзларига
бўлаётган эътибор, айниқса шахсан Амир томонидан қилинган совғалар ва
ўзларинг фотосурати уларга янгилик бўлгани учун ҳам роса ҳурсанд
бўлишларига сабаб эди. Паранжилик қизга дугонаси:
-Бу сенми, бошқами, буни энди қандай биламиз?-деганида, у ҳеч бўлмаса
суратга тушаётганда юзини очмаганига пушаймон бўлди.
37


Қизлар билан бир хонтахтада ўтирган Муаттарбону, бугун сал бошқача
эди. У ерга қараганича ҳаёжон билан, кўнглига тантана сиғмай ўтирибди. Чунки
кейинги вақтларда у Евгенийни муҳаббатига жавобан кўнгли бефарқ эмаслигини
ҳис қила бошлаган эди. Унинг онаси ва сингилларини ёнида, ўзини ғалати ҳис
қилиб, бу ғалати ҳиссиёт сабаби муҳаббатлигига ишонгиси келмаётган эди.
Евгений айни пайтда, одатга кўра эркаклар тарафда, Саййид Олимхон
ёнида, отаси, Муҳиддин, Тўрақул ва бир қанча амалдорлар билан эди. Ақиқа
маросимини ўтказиб, сўнгра базм билан чақалоқ туғилганига хурсандчилик
қилишаётган эдилар. Олимхон зардўзи чопон, тилларанг салла, сапфир кўзли
узук тақиб, тўрда қайнотасининг ёнида ўтирган эди. У бугунги кунни ҳкм
ҳаётининг охирги кунларигача энг бахтли кунлари сифатида эслаб қолган Ахир
Олимхон ўз севгилиси Моҳларойимга эришиш, фарзандлик бўлишликларини
сабр билан Оллоҳдан бир неча зиёратгоҳларга бориб тилаган эди. У шуларни
ўйлаб, Оллоҳга шукроналик келтириб, мулойим жилмайиб, кўзлари кулиб
ўйланиб қолади. Евгений:
-Дорогой брат! У тебя же всё хорошо! О чём мечтаем? Про любовь мне
надо думать! (Қадрли ака! Сизда ҳаммаси яхши-ку! Нималарни орзу қиляпмиз?
Муҳаббат борасида ўйлаш менинг чекимга тушган!) Ахир севги борасида боши
берк кўчасига кирган менман-ку!-деди. У мавқеъи ва ёши бўйича хонада
Олимхоннинг дўстлари ва уламолардан кейинги ўринда бўлсада, меҳмон
сифатида поччасининг чап тарафида ўтирган эди.
-Опангиз ва жиянингизга эришиш учун Оллоҳдан зиёратгоҳларга бориб
тилаб юрган тилакларимга етказганларига Оллоҳга шукроналик
келтирмоқдаман. Карами кенг Оллоҳим ниятингиз холис бўлса, албатта
етказадирлар!-деди. Унинг бу гапидан хурсанд бўлган Евгенийнинг келажакка
ишончи ортиб, юзига ёқимли табассум югурди...
Ақиқа маросимини эртаси куни Волида Мухтарама беканинг олдига бош
канизак Роҳила хотин келди:
-Маликам Волида-и Мухтарама мумкинми? Ҳарамдаги қизларимиз кеча
ақиқа байрамида роса бошқача бўлиб олишиб ошириб юборишмадиларми?
Сизни фикрингизни билгани келдим!-деди.
- Нимани назарда тутяпсан?-сўради бека.
-Кийинишлари, соч безаги аввалгидек эмас. Рус келинингиз таъсирида,
ҳарамдагиларни ҳаммаси кундан кун ўзгаряпти. Бунақада кейинчалик аҳвол
баттар бўлиб, бирор хатолик бўлса, мени уришиб юрманг. Буларингиз ҳали,
бозорга, дўконларга ҳам шунақа ўзгаришлар қилиб чиқиб бошлашади. Уларга
бошқалар ҳам тақлид қилиб, бир-биридан ўрнак олишадилар. Сўнг бутун
мамлакатда шундай русм урф-одат бўлиб, барча аёллар шундай юрадиган
бўлишадилар. Хўп десангиз мен уларни тўпласам, уларни бир тартибга
чақирсам, сиз маъқулласангиз. Нима дейсиз?-деди.
-Роҳила хотин. Аввалги миллий кийимларимиз ўзимизга ёққани учун
ҳаммани шу фикрга бўйсунишга мажбур қила олмаймиз. Эслаб кўр, аввал ҳам
юртимизга Европалик хонимлар тижорат масаласида, цирк томошасида
келишган. Эсингдами, этаклари роса кенг эди. Қўлида елпиғич, ҳадеб елпиб
турганидан, “исиб кетган бўлсангиз, буни ичиб олинг” деб яхна чой келтирган
38


эдинг. У “йўқ, бизда шунчаки урф-одат учун елпиб турамиз” деган эди.Ҳозир
уларнинг ўзларида ҳам бошқача урф-одат бўлганини, кенг этак эмас, ихчам,
ишлашга қулай кийимга ўтиб боришяпти. Майли қизларни тўплаб ўз фикрингни
айтиб кўр. Бизлар дунёдан ўтганимиздан кейин улар барибир ўз билганини
қилишади. Сени ёмон бўлганинг қолади. Биласанми, “қадимий услубда
кийинишган” деб, йўқолиб бораётган жонзотлар каби, бизни суратимизни,
“одамларни йўқолиб бораётган кийимлари рўйхати” китобига киритишсалар
керак.Чунки бизлардан кейин, айнан, бу усулда ҳеч ким кийинмаса керак! -деди.
Улар кулиб юборишди. Уларни кулгусига эшик олдида турган икки канизак
қизлар ҳам беихтиёр кулиб юборишди. Бу суҳбат ҳақида кечгача ҳамма, хатто
Моҳларойим ҳам ҳабар топди.
Европага тижорат ишлари билан кетган Тўрахўжа, 3-4 йилдан кейин
Бухорога қайтади. Унинг муҳаббати жавобсиз қолиб, Муаттарбону Евгенийга
турмушга чиқганидан кейин, дунё кўзига тор кўриниб, бир муддат ҳорижга бош
олиб кетишни маъқул кўрган эди. Аркка ўз дўстини кўргани келиб, Амир
ҳузирига киради:
-Дўстим, бу сафар борсангиз сизни ҳам олиб борай, мана бу
фотосуратларга қаранг, дунёга машҳур Эйфель минораси бор экан. Дунёнинг кўп
жойидан севишганлар келиб суратга тушар эканлар. Мана ҳиндлар, ҳабашлар,
руслар. Мени ҳам бир ошиқ дўстим бор Олимхон исмли. Рус янгамизни олиб,
саёҳат қилмоқчи бўлсалар деб фотосуратлардан олиб келдим.
-Раҳмат дўстим. Шунча ишларни бошлаб қўйганман, саёҳатга қандай
кетаман. Лекин сиз ҳафа бўлманг дўстим, биз бу минорага бора олмасак, шу
минора Бухорога келади. Мен суюкли аёлимни олиб борсам, лекин, бошқа оддий
ҳалқим орасидан севишган икки диллар орзуманд бўлиб, бир умр бора олмай
қолаверишсинми? Йўқ асло дўстим! Эртагаёқ муҳандислар муҳокамасига бу
суратларни кўрсатиб ишни бошлаб юборамиз. Дўстим дунёнинг барча
афсонавий жозибали иншооти намунасини ўз юртимизда ҳам яратиш иложиси
бор. Режа билан бирма-бир шундай мафтункор иншоотлар мамлакатимизда
қурамиз ҳам! “Тож-Маҳал”, “Миср эҳромлари”, “Чин мамлакати (Хитой)
деворидек машҳур қурилишларни ҳам айнан ўзидек, балки сал янгича
ёндашувлар билан қуриш мумкин. Аммо биласизми, дўстим! Фақат, “Каъба-и
Муаззама” бундан мустасно! Оллоҳнинг иродаси билан, Макка ва Мадина
шаҳарлари - дунёда мусулмонлар учун ягона тенгсиз зиёратгоҳ жойларидир!
Илоҳим Оллоҳим бизни ҳам, ҳаж зиёратига боришликни кўпгина мусулмонлар
қатори насиб-у-рўзи айласин!-деди.
Амир Олимхон ҳақиқатдан эртасига Арк дарвозасига яқинроқ жойдан
суратдагидек минора қурилишини уста-муҳандисларга кўрсатиб, муҳокамага
қўйди. Улар чизмасини чизиб, макетини тайёрлаб, қандай хом ашё ва маблағ
кетишини ҳисоблаб ҳисобот беришди. Бир неча эскизларни кўрган Олимхон энг
маъқулига муҳр қўйди. Қурилиш жадал суратда бошлаб юборилди.
39


Амир Олимхон мамлакатнинг асосий шаҳарлари бўйлаб, темир йўллар
қурилишини, поезд қатновини йўлга қўйишни, Когон шаҳрида поезд
станциясини қурилишини бошлашни, мамлакат харитаси ёнида кўрсатиб;
-Сизларнинг фикрларингиз бу ҳақида қандай?- деб сўради. Вазирлар бир оз
муҳокама қилишди. Ҳамма ўз фикрини билдирди. Энг қулай, кам чиқим, аммо
асосий шаҳарлардан кесиб ўтувчи темир йўл қандай, қаерлардан ўтилиши
режалаштирилди. Деярли барчага маъқул деб топилган вариандлар харитага
белгиланди. Кейинги йилларда, хориж давлатлар айниқса, Россия Хитой
Британия Хиндистон билан иқтисодий алоқалар кучайиб кетиб, туя карвонлар
эмас, поезд қатновлари кераклигини вазирлар тушиниб, шундай қарор қабул
қилишлари мамлакат иқтисодиётини кучайтириш учун, зарур эди.
Кунларнинг бирида Евгенийдан Муаттарбонуга Самарқанднинг икки
ҳурматли кишиси В. В. Бертольд ва яна бир археолог совчи бўлиб келишди.
Волидаси ва синглиси билан суҳбатлашган Амир Олимхон бу никоҳга розилик
билдиради. Аммо тўй маросими жуда кам кишилар, саройдагилар ва
Самарқанддан келадиган бир неча киши билан бўлишига келишилди. Чунки
Бухородаги барча бойлар, ёши улуғлар, диний уламолар бу никоғни
ҳушламасликлари ва хатто шартлар қўйиб аралашишлари мумкин эди. Хуллас
ими-жимида қилинган тўй яхшиликка эди. Никоҳ сарой ичидаги масжидда
Аркнинг бош имом-хатиби томонидан ўқилди. Чунки ўз севгилисига эришиш
учун Евгений мусулмон динини қабул қилган эди. Қизнинг яқинлари тоға-
амакилари ҳам, “куёв бўлмиш рус йигити мусулмон динини қабул қилган экан,
бизнинг ҳам бу никоҳга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ”дейишди. 
Никоҳ маросимида, куёв ва келинга имом-хатиб уч марта “розимисиз?”
саволини беради. Одатга кўра жавоб беришда, савол икки бора такрорланганда
индамай, учинчисида “розиман” жавобини айтиш лозим. Муҳиддин Олимхон
дўстининг топшириғига кўра бу ҳақида Евгенийга тушунтирган эди. Йигит савол
икки марта берилганида ҳам индамай турди. Паранжи тагидан Муаттарбону”
Евгений ҳали учинчисида ҳам, индамай турса-я” деган ҳаёлга ҳам боради.
Евгений учунчи сўровда берган “розиман” деган хавобидан кейин,
Муаттарбонунинг енгил тин олганини, елкасининг оҳиста ҳаракатидан, унга
бироз ўгирилганидан сезиб қолди. У бундан хурсанд бўлиб, жилмайиб қўйди.
Кўркам ёш рус йигити Евгенийга мусулмонларнинг куёв либослари жуда
ярашган эди. Ялтироқ салланинг олтинранг шуъласи юзига жило бериб, унинг
айни вақтда нақадар бахтиёрлигидан дарак бераётгандек эди. Яқиндагина
мусулмон динини қабул қилган ошиқ йигит ўз муҳаббати жавобсиз
қолмаганидан, ниҳоят унга эришганига ички бир туйғу билан Оллоҳга иймон
келтириб, шукроналик дуосини ички бир овоз билан ўқиди. Ниҳоят имом-хатиб,
келин-куёвга никоҳ фотиҳаси сурасини ўқиб бошлади. Бутун борлиқ сукут
сақлаб, унинг қироат билан жарангдор овозида энг ёқимли куй билан, худди бу
овоз каъба ёнида янграётганилек илоҳийлик билан тингладилар:
-Бисмиллохир-Рахмонир Раҳим...
40


Амири- Волида Мукаррамахоним қизи Муаттарбонуга тўй маросими тугаб,
Самарқандга кетиш учун файтун аравага минишидан олдин ҳайрлашув вақтида
бир жуфт тилла билакузук ва бир “Қуръон” китоби “Калому-шариф” ни совға
қилади: 
-Бахтли бўл, қизим, бу тилла билакузуклар, сенга менинг совғам бўлсин.
Бу эса анча олдин ёзилган қўл ёзма нусха “Қуръон” китоби. Буни марҳум
отангдан совға деб бил ва асра. Ўғил фарзандинга бериб авлоддан авлодга
ўтишини тайинла қизим! Сени Оллоҳ паноҳига топширдим! Оллоҳ сенга ўғиллар
берсин.- деб хайрлашади. Амир Олимхон сарой заргари совчилар келганидан
бери Амир топшириғига биноан ясаган бўйинга тақишга мўлжалланган
қимматбахо тақинчоқни совға қилади. Моҳларойим жойнамоз ва қимматбаҳо
тасбеҳ, Зарифабону кумуш идишлар, Гулсарабегим биллур қадаҳлар, яна бир
неча жориялар турли совға-саломлар бериб ҳайрлашадилар. Келин-куёв ва
қудалар учта файтун аравада Самарқандга кетадилар.
Арк дарвозаси ёнидан файтун араваларга миниб кетаётган келин
либосидаги синглисини кузатиб қўяётган Амир Саййид Олимхон Самарқанддан
Надеждани ота-онаси снгиллари билан Бухорога тўй маросими Аркда нишонлаш
учун биринчи марта келган вақтларини эслади...
Ўшанда олдинги файтунда Амир бир неча мулозим ва хос соқчиси билан,
кейингисида Надежда икки синглиси, ота-онаси билан, кейинги аравада келин
сепи билан йўлга тушишади. Ота-онаси, сингиллари билан суҳбатлашиб
келаётган Надежда, Бухорода уни нималар кутаётганидан, қандай оғир ва
баъзида бахтли кунлар бўлишидан бехабар эди. Йўлда Нурота зиёратгохини
зиёрат қилишади, кенг лолақизғалдоқли адирда тушлик қилишадилар. Бир адир
лолақизғалдоқни томоша қилаётиб, Надежданинг юзида Саййид Олимхон, яна
“Бибихоним” масжиди олдида уни илк бор кўрганидагидек беғубор, самимий,
ёқимли табассумини кўради. Ўша куни ҳам Надежданинг қўнғироқ сунбул
сочлари силкиниб кетиб,уни илк кўрган кунидагидек, вақт секинлашганидек,
ажиб бир куй таралганидек бўлган эди. Бухоро Арк дарвозаси олдида Амирни
яқинлари уларни кутиб олишадилар. Деярли ҳамма хурсанд, амирни икки
хотинидан бошқа. Улар ҳам нихоятда гўзал, қимматбаҳо тақинчоқ ва башанг
либослари бисъёр, аммо чимирилган қора қошлари хурсанд эмасликларидан
дарак берарди.
Ўшанда Саййид Олимхон Нуротада тушлик қилаётганларида бир чопар
билан Бош канизак Роҳила хотинга харамда отасидан изн сўраб бир хонани
Надежда учун безатишларини сўраган эди. Бу энг катта хона Олимхоннинг
бувиси вафот қилганларидан бери бўш турган эди. Амир Абдуллаҳаднинг икки
аёли яъни Волида Мухтараманинг кундошлари ҳам кўчиб ўтишга рухсат сўраб
кўришган эдилар, аммо Амир Абдуллаҳалхон рухсат бермаган эди. Энди эса
ҳали шахзода туғмаган Кармана валийси шахзода Олимхонга атиги учунчи
никоҳига келин бўлаётган ёш рус қизини бу хонага вақтинчага, тўй маросимлари
ўтгунича келаётган бўлсада, қадимий анъаналар ўзгараётганига Волида
Мухтараманинг кундошлари ҳайрон, ҳатто ҳафа бўлишди. Аммо Амир
41


Абдуллаҳадхон ўз қарорини ўзгартирмаслиги билишгани учун индамай қўя
қолишди. Хонани безатаётган икки канизак қизлардан бири:
-Бу хонани вақтинчага тўй ўтгунича янги келин бекамизга
аталганига қараганла, бека жуда обрўли шохона табақага мансуб бўлса керак?
Тўй маросимлари ўтгач яна Карманага кетишар эканларми?-деди.
-Ҳа, Самарқанд маликасидек мақомга эга эканмиш, бекалар
ўзаро суҳбат қилишаётганларида эшитиб олдим. Жуда чиройли рус қизи экан.
Кармана валийси шахзодамиз Олимхон ҳам бир кўришда унга қаттиқ ошиқ
бўлиб қолиб, олти ой деганда ниҳоят қиз тарафдан тўйга розилик олибдилар
экан! Ҳа тўйдан кейин яна Карманага кетишар эканлар. Ахир қоидаси шунақа-
ку!- деди иккинчи канизак. Канизаклар хонани жуда чиройли қилиб, қизил
бахмалдан пардалар, хитой чинни гулдонларда гуллар киритиб безатишди.

Download 313.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling