Оддий фоизларга доир
Download 152.92 Kb. Pdf ko'rish
|
Од-Мур- фоизлар-кечки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мураккаб фоизларга доир
Уйга вазифа Оддий фоизларга доир 1. А шахс банкка 1200 $ пулни 6% йиллик фоиз ставкаси билан қўйган. 3 йилдаги ошган қўйилма миқдорини топинг. 2. Банкдаги қўйилма учун 8% йиллик оддий фоиз ставкаси белгиланган. Қанча муддатдан сўнг қўйилма 3 баробар ошади? 3. Банкка 200 000 $ пул қўйилган. Йиллик фоиз ставкаси 6,5% бўлса, 25 йилдан сўнг оширилган қўйилма миқдори қанча бўлади? 4. Жамғарма банкка қўйилган пул 7 йилда 2 марта ошиши учун йиллик фоиз ставкаси қанча бўлиши керак? 5. Жамғарма банкка қўйилган пул 5 йилда 6 000 $ га етган. Агар йиллик фоиз ставкаси 8% бўлса, дастлабки қўйилма миқдори қанча бўлган? 6. Жамғарма банкка S 0 миқдорда маблағ қўйилган бўлиб, фоиз ставкаси 5% бўлсин. Фоиз тўлов миқдори қўйилма миқдоридан 2 марта кўп бўлиши учун қўйилма неча йилга мўлжалланган бўлиши керак? 7. Қанча вақт ичида 4% йиллик (360 кун) фоиз ставка билан қўйилган 45000 $ лик маблағ билан 10 мартдан 22 майгача 5,75% йиллик (365 кун) фоиз ставка билан қўйилган 60000 $ лик маблағлардан олинадиган фоиз тўловлар миқдори ўзаро тенг бўлади? 8. А шахс банк депозитига маълум миқдорда пул қўйиб 8 ойдан сўнг 32000 $ пулга эга бўлган. Агар фоиз тўловлар 10% йиллик оддий фоиз ставкаси билан ҳисобланган бўлса, дастлабки қўйилма миқдори қанча бўлган? 9. Қарздор 180 кундан сўнг кредиторга 310 минг сўм пул тўлаш керак. агар қарз 16% йиллик оддий фоиз ставкаси билан берилган бўлса, у ҳолда дастлабки қарз миқдори қанча бўлади? (Бир йилда 365 кун деб қаралсин). Мураккаб фоизларга доир 1. 50000 $ пул 8% йиллик мураккаб фоиз ставкаси билан 5 йилга қўйилган. Шу муддат ичида мижоз қанча даромадга эга бўлади? 2. Агар дастлабки қўйилма 500000 $ бўлиб у 4 йил ичида 607753 $ етган бўлса, у ҳолда йиллик фоиз ставкаси қандай бўлган? 3. 80000 $ дан иборат маблағ 6% йиллик фоиз ставкаси билан маълум муддатга қўйилган. Агар шу муддат ичида қўйилма миқдори 3 марта ошган бўлса, у ҳолда бу муддат неча йилдан иборат? 4. 1 млн. $ дан иборат қарз 15 % йиллик мураккаб фоиз ставкаси билан ҳисобланганда, 4 йилда қанча бўлади? 5. 15 % йиллик мураккаб фоиз ставкаси билан ҳисобланганда дастлабки маблағ 2 марта кўпайиши учун неча йил муддат керак бўлади? 6. Агар фоиз тўлов ҳар кварталда ҳисобланадиган бўлса, ҳамда йиллик мураккаб фоиз ставкаси 12% ни ташкил қилса, 3 йилда дастлабки 300000 $ лик қўйилма қанчагача ошади? Download 152.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling