Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
93 
Сиѐсий партиялар эса турли табақа ва гуруҳларнинг сиѐсий қарашларини ифодалайди ва 
ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда 
иштирок этадилар. Бошқа жамоат бирлашмалари ҳам ўз низомларида белгиланган вазифаларни 
бажарадилар. 
"Яқин келажакда, - дейди Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов Олий Мажлис биринчи чақириқ 
биринчи сессиясида сўзлаган нутқида; Фуқароларнинг сиѐсий жараѐнларда, давлат бошқарувида 
қатнашувини таъминлайдиган ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор бериш зарур. 
Бунда мен сиѐсий партиялар, бирлашмалар, касаба уюшмалари, ѐшлар ташкилотлари, турли хил хайрия 
ва ижодий жамғармалар ҳамда уюшмалар фаолиятини назарда тутапман" - деган эди (Каримов, 2005). 
Демак, жамоат бирлашмаларининг давлат ва жамият ҳаѐтидаги аҳамияти янада ортиб боради. Тижорат 
мақсадларини кўзлайдиган ѐки бошқа корхоналар ва ташкилотлар фойда (даромад) ундириб олишига 
кўмаклашадиган кооператив диний ташкилотлар, ҳудудий жамоат ўзини - ўзи бошқариш идоралари ва 
бошқалар жамоат бирлашмалари ҳисобланмайди. Уларнинг тузилиши ва фаолият тартиби бошқа 
қонунларда белгилаб берилган ( Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи, 2005). 
Жамоат бирлашмаси бирлашма сифатида тан олиниши учун албатта Ўзбекистон Республикаси 
Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши шарт. 
Партия (лот. рartio – бўламан, ажратаман) – ғоявий жиҳатдан маслакдош, манфаатлари муштарак 
бўлган, шунингдек, муайян ишни бажариш мақсадида тузилган кишилар гуруҳи (Ўзбекистон миллий 
энциклопедияси, 2003). Сиѐсий партия – бу жамиятдаги маълум бир гуруҳлар, тоифалар, қатламларнинг 
қизиқишларини акс эттирадиган ҳамда давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва давлат ишларида қатнашиш 
орқали уларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўядиган кишиларнинг бирлигини ифодалайди. 
Бошқача айтганда, сиѐсий партиялар мамлакатдаги муайян аҳолининг ѐки гуруҳларнинг манфаатларини, 
мақсадларини ва интилишларини ифодалайдиган ҳамда қонуний воситалар ѐрдамида уларни давлат сиѐсати 
даражасига кўтара оладиган жамиятдаги ягона куч ҳисобланади. Айнан мана шу жиҳати, яъни сиѐсий ҳаѐтда 
бевосита иштирок қилиш орқали ўз манфаатларини ифодалаши билан сиѐсий партиялар бошқа жамоат 
ташкилотларидан фарқланади.
Конституцион нормага асосан жамиятимизда туб маънодаги кўппартиявийликни шакллантириш 
учун 1996 йил 26 декабрда ―Сиѐсий партиялар тўғрисида‖ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 1-
моддасига асосан, ―сиѐсий партия – қарашлари, қизиқишлари ва мақсадлари муштараклиги асосида тузилган, 
жамият муайян қисмининг давлат ҳокимиятини шакллантиришдан иборат сиѐсий иродасини рўѐбга 
чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи 
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг кўнгилли бирлашмасидир‖. 
Сиѐсий партиялар тўғрисидаги ушбу қонунда, сиѐсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолият 
кўрсатиш принциплари, улар фаолиятининг кафолатлари, уларни тузиш тартиби, низоми, рўйхатга олиш, 
фаолиятини тўхтатиш тартиби, белгиланган. Шу ўринда шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, давлатимиз 
рахбари Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва 
Сенатининг қўшма мажлисида 2010 йил 12 ноябрдаги маърузасида:-―Мамлакатимизда демократик 
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси‖ 
тўғрисида гапириб, қуйидагиларни эътироф этди: - ―Маълумки, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда 
давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўта 
муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаѐтга изчил татбиқ 
этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини 
шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда 
назорат вазифаларининг ролини кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг 
мустақиллигини таъминлаш бўйича ғоят долзарб чора-тадбирларни кўришга қаратилган эди‖ дейилган 
(Каримов, 2010). Шу билан биргаликда Президентимиз маърузасида сиѐсий партиялар хусусда сўз 
борганда қуйдагиларни таъкидлади: -―Айни вақтда сиѐсий партияларнинг сайловда иштирок этиши 
учун рухсат бериш масаласини ҳал этиш борасида зарур бўладиган сайловчилар имзосининг миқдори 
аввалги 50 минг имзо ўрнига 40 минг қилиб белгиланди‖ дейилган (Каримов, 2010).
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаѐқ Конституциямизда нодавлат нотижорат 
ташкилотлари фаолиятига доир асосий принципларнинг мустаҳкамлаб қўйилгани барча аҳоли 
қатламлари манфаатларини акс эттирадиган бундай ташкилотлар кенг тармоқларининг ривожланиши 
учун қулай шароит яратилгани хеч кимга сир эмас. Бу борада сўз борганда Президентимиз ўз 
маърузасида: -―Бугунги кунда мамлакатимизда жамият ҳаѐтининг турли соҳаларида 8100 дан зиѐд 



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling