Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
92 
шаклларда бўлиши кўрсатилган; оилавий мулк, маҳалла мулки, жамоат ташкилотлари, диний 
ташкилотлар ва бошқа бирлашмаларнинг мулкини ўз ичига олади. 
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган жамоат бирлашмалари 
тўғрисидаги қонуннинг 18-моддасида жамоат бирлашмалари мулки аниқлаб берилган. 
Жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти ихтиѐрий, улар аъзоларининг тенг 
ҳуқуқлилиги, қонунийлик ва ошкоралик асосида ташкил топади (Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлис Аxборотномаси, 2003). 
Жамоат бирлашмаларининг фаолият кўрсатиши қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилмайди: ахлоқ-
одоб қоидаларини бузилишига олиб келса; ноқонуний мақсади билан конституциявий тузумни 
ўзгартиришга; республика ҳудуди ва бирлигини бўлиб ташлашга; Қорақапоғистон Республикаси ва 
Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги алоқаларни бузиш учун ташвиқот олиб борса; зўрлик, вахшийлик, 
ижтимоий келишмовчиликни ташкиллаштириш учун ташвиқотлар олиб боришса; турли, миллатлар 
ўртасида бир миллатни юқори қўйиш эвазига келишмовчилик келтириб чиқарса ва жамиятни бўлиб 
ташлаш учун динга қарши ташвиқот олиб борса; ҳарбийлаштирилган бирлашмаларни ташкил қилиш 
ҳамда, диний партия характерида бўлган бошқа давлат тузилмасидаги диний партия филиалларини 
тузиш қонунчиликда қатъиян ман қилинади. 
Жамоат бирлашмаларининг ташкил топиш фаолият тамойиллари Конституциянинг XIII боби 
бўлимида мукаммал ѐритилган. 
Жамоат бирлашмаларининг бошқарув аппарати ўзлари тўғрисидаги қонун ва меҳнат ҳақидаги 
қонунлари асосида, шунинг билан ижтимоий таъминот ва фуқароларнинг ижтимоий суғурта ҳақидаги 
қонунларда мукаммал ташкил топиш тартиби қоидалари ва улар фаолиятини йўналишлари берилган 
(Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи, 2005).
Президентимиз И.А.Каримов, Олий Мажлиснинг иккинчи чақириқ, биринчи сессиясида 
сўзлаган нутқида жумладан бу ҳақда шундай деган эдилар: "Давлатнинг куч-қудрати, демократик 
институтларнинг мустақил фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш, фуқаролар ва жамиятнинг 
барча сиѐсий, ижтимоий салоҳиятини рўѐбга чиқариш, тадбиркорлик ва иқтисодий ташаббуслар 
эркинлиги учун зарур имкониятларни ташкил этиб бориш қобилияти билан ўлчанади. Шунингдек, ўз 
маърузаларини давом эттириб; жамиятимизда шаклланиб бораѐтган кўппартиявийлик, кўп фикрлилик 
шароитида ҳар қайси фуқаронинг ўз фикрини, эркин ифода этиши ва уни ҳимоя қила олиши 
жамиятимизда рўй бераѐтган демократик ўзгаришларнинг негизи бўлмоғи керак. Лекин турли қараш ва 
фикрга эга бўлган ижтимоий қатламлар, сиѐсий куч ва ҳаракатларнинг ўзига хос мақсад тақсимларини 
уйғунлаштирувчи ғоя-юрт тинчлиги Ватан равнақи, халқ манфаати-барчамиз учун бирдек муқаддас 
бўлиши шарт" (Каримов, 2000).
Давлат ўзининг Асосий қонунида ва бошқа қонунларида жамоат бирлашмаларининг қонуний 
ҳуқуқ ва манфаатларига шарт-шароитлар яратиш учун ва низомий вазифасини амалга ошириш учун 
кафолатлар беради. 
Ёшлар ва болалар ташкилотларига давлат молиявий ва мол-мулк томонидан ѐрдам беради. 
Солиқ сиѐсатида имтиѐзли муносабатларни амалга оширишни таъминлайди. Бинолардан фойдаланишда 
ва бошқа шароитлар яратади. Давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига 
аралашишига йўл қўйилмайди. Албатта тегишли қонунларда кўрсатилган назорат функциялари бундан 
мустаснодир (Азизxўжаев ва бошқ., 2001).
Ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиѐсат, иқтисодиѐт ижтимоий ривожланиш, фан, 
маданият, экология ва ҳаѐтнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларни биргаликда рўйѐбга 
чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш - иродаларини эркин билдиришлари натижасида 
вужудга келган ихтиѐрий тузилма жамоат бирлашмасидир. Жамоат бирлашмалари тизимига 
қуйидагилар киради: 1) сиѐсий партиялар; 2) оммавий ҳаракатлар; 3)касаба уюшмалари; 4) хотин-
қизлар жамиятлари; 5) ѐшлар ва болалар ташкилотлари; 6) фаҳрийлар ва ногиронлар ташкилотлари; 
7) 
илмий-техникавий; 8) маданий-маърифий; 9) физкультура-спорт; 10) кўнгилли жамиятлар, ижодий 
уюшмалари; 11) юртдошлар уюшмалари; 12) жамғармалар, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа 
бирлашмалари, жамоат бирлашмалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Аxборотномаси, 2003). 
Жамоат бирлашмалари аҳолининг маълум қисмини ўзида бирлаштирган бўлиб, уларнинг 
маълум бир соҳадаги манфаатларини амалга ошириш учун ташкил этилади. Масалан, Касаба 
уюшмалари ўз аъзоларининг ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя 
қиладилар. 



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling