ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
З.Э. Қаюмов
Гулистон давлат университети
E-mail:
zoir62@mail.ru
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш кўп
жиҳатдан ҳуқуқий таълимнинг муваффақиятли амалга оширилишга боғлиқдир. Ҳуқуқий билимларни
кенг тарғиб қилиш ва сиѐсий–ҳуқуқий маданиятни уйғунлаштириш, инсон ҳуқуқлари устувор бўлган
жамиятни барпо этишда ҳамда фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилади.
Конституциямизнинг 12-моддасида белгиланланганидек, мамлакатда ижтимоий ҳаѐт сиѐсий
институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Бу эса ўз-ўзидан
жамиятда сиѐсий плюрализмнинг вужудга келишини кафолатлайди.
Демократиянинг энг муҳим белгиларидан бири бу – ҳокимият вакиллик органларининг
кўппартиявийлик асосида шаклланишидир. Республикамизда сиѐсий ҳаѐтни демократлаштириш
борасида конституциявий хуқуқий асос яратилди. Бунга мисол қилиб, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, ―Жамоат бирлашмалари тўғрисида‖, ―Сиѐсий партиялар тўғрисида», ―Нодавлат
нотижорат ташкилотлари тўғрисида‖, ―Сиѐсий партияларни молиялаштириш тўғрисида‖ги қонунларни
келтириш мумкин.
Тадқиқотнинг мақсади фуқаролик жамияти такомиллаштириш, шунингдек, давлат ҳокимияти
фаолиятини ташкил этишда сиѐсий партияларнинг ўрни нималардан иборат эканлигини очиб боришдан
иборат.
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар
Тадқиқотнинг объектини Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жамияти такомиллаштириш ва
давлат ҳокимияти фаолиятини ташкил этишда сиѐсий партияларнинг ўрни ҳамда вазифаларини
ўрганиш масалалари ҳақидаги сиѐсий ва ҳуқуқий таълимотлар, ғоялар, фикрлар ва қарашлар ташкил
этади. Тадқиқот олдига қўйилган вазифаларни бажаришда тарихий, социологик, статистик таҳлил ва
кузатиш методларидан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |