Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
53 
бўлиб қолди. Мадрасада таҳсил кўрган Ғуломжон мактабдорлик қилади, камбағалларнинг болаларини 
йиғиб ўқитади. Дин пешволари унинг мактабига ўт қўяди. Китобхон унинг маърифатпарварлик ва 
Ҳаѐтхонни севиш йўлидаги мураккаб қисматини ѐрқин тасаввур этади. М.Исмоилийнинг ўзига хос 
услуби, маҳорати ―Фарғона тонг отгунча‖ асарида тўла мужассам бўлган. Ижодкор услуби аввало асар 
тилида намоѐн бўлади. М.Исмоилий услубида биринчи галда киши диққатини ўзига жалб қиладиган томон 
тилдир. Умуман, ѐзувчи ўз асарларининг тили устида қунт билан, астойдил ишлайди. Равонлик ва ифода 
аниқлиги, шоирона гўзал ташбеҳлар, сўз ўйинлари, чиройли ўхшатишлар, сифатлашлар, ажойиб лиризм, 
ѐқимли бир оҳанг, миллий колорит, жонли халқ тилига яқинлик М.Исмоилий асарлари тилининг асосий 
хусусиятлари ҳисобланади. 
Романнинг дастлабки саҳифаларини эслайлик: ѐзувчи Қорабулоқ манзараларини қандай меҳр билан 
тасвир этади. Сўнг қаҳрамони Ғуломжон номидан: ―Жаннат, жаннат дейишади-ю, жаннат деганлари 
Қорабулоғимиздан яхшимикин?‖ дейди (Тоҳир Малик, 2015). Ғуломжон билан Ҳаѐт, Дилшод билан 
Тўтиқиз ўртасидаги соф муҳаббат кучли самимият билан романтик бўѐқларда чизилади. Романнинг 
баъзи бир ўринларини эслайлик. Ғуломжон отаси Вали ака билан икки отда кетаѐтганда, биринчи марта 
Ҳаѐтхонни кўриб, унга ошиқ бўлиб қолади. Лекин узоқ вақт ғойибона ошиқ бўлган Ҳаѐтхоннинг ким 
эканлигини билолмай юради. Ёзувчи қаҳрамон қалбидаги руҳий товланишларни романтик бўѐқларда, 
ифодали бадиий воситаларда кенг кўрсатади: ―Узоқ ва изтиробли айрилиқда жафо чека-чека севгилиси 
ѐнига олам тўла қувонч билан қайтган шўрлик ошиқ ѐрини вафосизликда, ғаним хасмида кўриб қандай 
ҳолатга тушса, юраги қанчалик қон бўлиб эзилса, Ғуломжон ҳам ҳозир шундай ҳолатда эди. У ўзини 
ўшандай бадбахт ошиқ ҳолатига қўйишга ҳаққи бўлмаса ҳам, қизга севгисини айтиб, қиздан вафо 
ваъдасини олган бўлмаса ҳам, яна ўзини ўшанга ўхшатар, ўша тортган азобни тортар эди. Ҳақиқатда 
эса Ғуломжонни қийнаган, уни бир йилдан бери ҳаяжонга солиб келган муҳаббат-булутли кечада 
чиқиши гумон бўлган ойга кўз тутишдай дудмал бир нарса эди. У ѐр вафосизлигини кўриб дилпора 
бўлган бадбахт ошиқ эмас, ѐрнинг ўзини тополмай, унинг кимлигини билолмай, дилпора бўлган 
бадбахт ошиқ эди. Ҳозир у ўзининг шу аҳволини ўйлар, ўйлагани сари юраги қисилиб, кўнглига на 
Дилдоранинг саволлари ва на териб турган оппоқ пахталари сиғар эди‖ (Исмоилий, 1958). Шу пайт 
ўзидан анча нарида пахта тераѐтган дугонасига қараб Дилдора шундай дейди: ―-Ҳаѐтхон, ҳорманг 
ўртоқжон!‖ Адиб бу пайтдаги Ғуломжоннинг ҳолатини шундай тасвирлайди: ―Бу ғалати номни эшитиб, 
Ғуломжоннинг ўзи ҳам ғалати бўлиб кетди. У баланд ғўзалар ичида кўмилиб кетган букик қоматини 
ихтиѐрсиз кўтарди-да, Дилора кулиб қараб турган томонга ялт этиб қаради. Булардан эллик қадамча 
нарида, ўқ ариқ ичида, юзини ўсиқ ғўзалар билан тўсиб турарди уни интизор этган қиз! Ғуломжон бир 
кўришда дилига жо қилиб олган дилбар сиймони кўрди-ю, бирдан вужудида югурган нест қилувчи 
қалтироқдан ўзини йўқотиб қўяѐзди‖ (Исмоилий, 1958). 
Мирзакалон Исмоилий асарда узоқ вақт ғойибона ошиқ бўлиб, маъшуқасининг кимлигини 
билолмай ―дилпора бўлган бадбахт‖ Ғуломжоннинг ҳеч кутилмаганда Ҳаѐтхонни учратган пайтидаги 
ҳолатини ҳудди шу тарзда кучли бўѐқларда тасвирлайди. Ҳаѐтхон-―Бор бўлинг, Дилдорахон!‖-дея 
жавоб беради ва ниҳоят ―мулойим, ҳалим бир оҳангда шивирлайди: - ўзларингиз ҳорманглар…‖ 
Ҳаѐтхоннинг: ―Ўзларингиз ҳорманглар‖ дейишида Ғуломжонга ҳам тегишли, қандай самимият борлиги 
аѐн эди. Шу сабабли унинг бу мафтункор овози ―Ғуломжонга ихтиѐрни олувчи бир куч билан таъсир 
қилди. Уни энди ѐқимли бир қувонч элитди. Пахта теришни ҳам, термасини ҳам билмай, тек турганича 
туриб қолди. Ёнидан Дилдоранинг ўтиб кетганини ҳам сезмади. Бўласи бориб Ҳаѐт билан кўришди ва 
дугоналар ғўзалар ичида кўздан ғойиб бўлишди. 
Ғуломжон қизларни кўм-кўк кўксига олган ғўзага бир неча зум суқланиб қараб турди, кейин 
қидирганини топган бахтиѐр кишидай қувониб, чаноқдаги пахталарга қўл урди. Энди пахталар унга яна 
ҳам оқроқ, яна ҳам юмшоқроқ кўринар, назарида дунѐ янгидан-янги маъноларга тўлиб борар эди. 
Ғуломжон итоатдан чиқиб нуқул қизлар томонга югурар эди. Энди пахта теришга ҳафсала қолмади. 
Оѐқлари тушовланиб ўтга қўйилган чимхўр отдай, онда-сонда пахтага қўл уради, яна қаддини кўтариб 
қўшни далага термилиб қолади‖ (Исмоилий, 1958). 
Бу тасвирда кутилмаган бахтдан ўзини йўқотиб қўяѐзган ошиқ юракнинг қайноқ ҳаяжонини 
туямиз. Қаҳрамонлар ҳиссиѐтининг нақадар кучли ва мусаффо эканлиги, улар ўртасидаги муносабатда 
ажиб бир назокат, ибо, иффат мавжудлигини кўрамиз. Замини энг ажойиб миллий анъаналар, миллий 
характер билан боғлиқ бўлган бу фазилат романдаги муҳаббат поэзиясини кўрсатишда муҳим восита 
бўлган. Ёзувчи романда Ғуломжоннинг тасодифан Ҳаѐтни кўриб қолиши, бир кўришда ошиқ бўлиши, 
сўнгра ―узоқ ва изтиробли айрилиқда жафо чекканини‖, руҳан қийналишини ва ниҳоят, яна бир бахтли 
тасодиф туфайли бу гўзални учратиб қолганини маҳорат билан тасвирлайди. Тасвир услубида романтик 
руҳ ва оҳанг балқиб туради.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling