Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
maple kitob guliston
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016.
№ 1 * 55 келаѐтган бўлса, бунинг учун айб унда эмас, уни ва унга ўхшаган сонсиз-саноқсиз шарқ қизларининг дўзах, жаҳаннам, азроил, гурзи, қил кўприк, гуноҳ дейилган манфур бидъатлар билан юракларини олиб қўйган Ғиѐсиддин аъламларда, Мадумар мингбошиларда, жаҳолатнинг қора илонида, ана шулар ва ана шуларга ўхшаган ярамас одатларимизда, уста ака!‖ (Исмоилий, 1958). Ғуломжон ўзи ҳақида шундай дейди: ―Қалбимда гўѐ исѐн, ғалаѐн аждаҳоси бош кўтарган-у, менга тинчлик бермайди, мени алланималарга ундайди, аммо нималарга ундаганини ҳали ўзим билмайман‖ (Исмоилий, 1958). Ғуломжон – янги инсон образи. Романда Ғуломжон характери ривожини икки босқичга бўлиш мумкин: Ғуломжон – маърифатчи ва Ғуломжон – инқилобчи. Романда тасвирланишича, Ғуломжон ҳаѐтий воқеа-ҳодисаларни фаол кузатиб боради ва кенг мушоҳада қилади. У авваллари ижтимоий офатларни деярли кўрмас, кўрганларини эса офат деб билмас, балки турмушнинг оддий ―қонун ва қоидаси, худонинг иродаси деб билар, буларга ота- боболаримиз азалдан итоат қилиб келишган экан, биз ҳам ота-боболаримиз йўлидан боришимиз, турмушда бор ва бўлиб келаѐтган ҳақсизликларга сўзсиз бўйсунишимиз керак‖, деб тушунади. Ҳозир эса у анча бошқача, яъни оқу қорани анча фарқ қиладиган савияда. Шу туфайли ―қалбидаги исѐн‖ унга ―тинчлик бермайди, алланималарга ундайди‖, аммо ―нималарга ундаганини ҳали ўзи ҳам билмайди‖. Хуллас, Ғуломжон ҳам нотинч; кучли драматизм оғушида. Тўғри, Ғуломжонда пайдо бўлган драматизм – бу, биринчи навбатда, руҳий драматизмдир. Маълумки, руҳий драматизм романтизмнинг қудратли қуролларидан бири бўлиб келган. Яна бир хусусияти – романтик асарларнинг қаҳрамонлари каби Ғуломжон ҳам аста-секин ўз атрофидаги реал воқеликдан қаноатланмасдан (тўғрироғи, норози бўлиб), фақат ўзи истаган турмушга интилади. Бу интилишнинг марказларидан бирини, албатта, Ҳаѐтга етишиш ташкил қилади. Бу эса, гўѐ ―Миррих юлдузини узиб бер‖ (Исмоилий, 1958) дейиш билан баробар эди. Лекин у ҳамон Ҳаѐтхонга интилиш ва унга муҳаббатини, садоқатини намойиш этиш ниятида. Ҳаѐтхон ҳам худди шундай. Лекин у бундай ниятига эришолмагач, ―Ғуломжон ѐки ўлим‖ деган эътиқодига амал қилиб, ўзини осиб ўлдиради. Романда Ҳаѐтхоннинг энг қалтис пайтда ҳам Ғуломжонга содиқ бўлиб қолгани ва ҳалок бўлгани маҳорат билан тасвирланади. Романтик асарларнинг қаҳрамонларига хос хусусиятлар эгаси Ғуломжон ҳам севгилисига содиқ қолади. Масалан, Ҳаѐтнинг оламдан ўтганига кўп йиллар бўлган. Лекин ҳамон Ғуломжоннинг қалбида. У Дилшод билан суҳбатда шундай дейди: ―қалб дарди эскирган сайин унутилиб боради, дейишади. Йўқ, дард нима, дард алами, шавқи нима-билмаганларнинг гумроҳлиги бу! Агар бу бир гумроҳлик бўлмаса, менинг дардим нечун янги-кечагидек, йўқ, йўқ, бугунгидек янги? Балки дарддан дард, қалбдан қалб фарқ қилар? Шундай, Дилшод, мен Ҳаѐтимни вафосизча унутиш, ташна кўзларига тупроқ тўлатиш учун севган эмасман. У қалбимнинг парчаси эмас, барчаси эди, барчаси, эшитяпсанми, барчаси! Қон ютиб, қон қусиб турган қалбим бағримда экан, Ҳаѐтим ҳам шу ерда-қалбимда! Мен уни вужудимда, вужудимнинг ҳар бир ҳужайрасида ҳис этаман‖ (Исмоилий, 1958). Ёзувчи асарда қаҳрамонлар характерини бир-бирларига кескин зид қўйиш усулидан максимум фойдаланади, шартлилик, патетика ва метафоранинг беҳад кучли ифодали бўлишига махсус эътибор беради. Худди шу нуқталар ѐзувчининг романда зулмат қўйнидаги ижобий қаҳрамонларнинг интилишини янада кўтаринки романтик руҳда акс эттирганини очиқ-ойдин кўрсатади. Маълумки, ―Фарғона тонг отгунча‖ асари чуқур миллий руҳ билан суғорилган. Бу нарса аввало юксак маҳорат билан яратилган ѐрқин миллий характерларда намоѐн бўлади. Адиб бу ютуққа аввало асар тили орқали эришган. ―Дарвоқе, тил... Бу борадаги маҳоратларини кўпчилик Абдулла Қодирий, Чўлпондан кейинги сафга қўярди. Чиндан ҳам ифодадаги гўзаллик бетакрор эди... Ўрни келганда шу тасвирлардан баҳраманд бўлайлик: ―...Ғуломжон тилга олинмаган, лекин ҳаммалари тушуниб турган даҳшатли зарбанинг оғир юкини ҳужрасига кўтариб кирди...‖ ―Жамолиддин мулойим кулди. Бу кулгида ҳам Фосиҳ афандининг юзига тортилган шапати қарси бор эди‖. Бундай мисолларни юзлаб келтириш мумкин.‖ (Тоҳир Малик, 2015). Дарҳақиқат, тил орқали миллий колоритни бера билиш ѐзувчидан фақатгина тил маҳоратига эга бўлишнигина эмас, айни вақтда ўзи фарзанди бўлган халқни катта қалб билан сева билишни, унинг бутун дарду қувончларига чин юракдан ҳамдард бўлишни ҳам тақозо этади. М.Исмоилий ана шундай адиблардан. Ёзувчи қаҳрамон нутқи орқали унинг характерини очишга уста. Унинг қаҳрамонлари асосан ўзига хос тилда сўзлайди. Баъзан уларнинг бир оғиз сўзидан кимлигини, қандай одам эканлигини билиб оласиз. Хулоса Сир сақлаш усули ҳам, конфликтларнинг фавқулодда шиддатли ва кескинлиги ҳам, қаҳрамонлар ҳаракат қиладиган майдоннинг беқиѐс кенглиги ва тоғ манзарасининг улуғворлиги ҳам романтизм усулларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш натижасидир. Қаҳрамонлар нутқининг ташбеҳ ва кўчимларга бойлиги, эмоционал ва тантанавор бўлиши ҳам ѐзувчининг романтик услуби санъатини намоѐн қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling