Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
54 
Маълумки, романтизмда қаҳрамонлар ҳаѐтидаги энг гўзал, айни вақтда, энг изтиробли 
ҳолатларни тасвирлашга ниҳоятда кучли, алоҳида эътибор берилади. Бу ҳол ошиқ ва маъшуқанинг 
ўзаро муносабатларини кўрсатишда янада кучли намоѐн бўлади. Чунки уларнинг ўзаро алоқа ва 
муносабатларини кўрсатишда адиб бадиий муболағадан максимум даражада фойдаланади ва шу йўл 
билан уларнинг инсоний севги-муҳаббатини кучли эҳтирос билан мадҳ этади. Романда бу икки ѐшнинг 
ўзаро муносабатларини, бир-бирларига интилишини тасвирлаганда, ѐзувчи бадиий воситаларни 
ниҳоятда ифодали қилишга, муболағали янги-янги ташбеҳларни топиб ишга солишга, инсоний 
туйғуларни нозик ва ѐрқин ифодалашга алоҳида эътибор беради. Шу туфайли улар орасидаги муҳаббат 
кучли инсоний туйғулар билан йўғрилади ва романтик жозиба касб этади. ―Ашуласи, чилдирмаси 
билан тўйларга‖ алоҳида руҳ берадиган Ҳаѐтхон айни пайтда ўзининг қувонч ва азобларини бадиий 
ифодаламоқчи бўлиб, ғазаллар тўқийди. Шу боисдан ҳам Ҳаѐтхон Ғуломжонни севиш романтик 
шуъласи, эҳтиросларга бойлиги билан китобхонни мафтун қилади. Ғуломжон ҳам кучли бир эҳтирос 
билан севади. 
М.Исмоилий услубида шарқона руҳ, романтик нафас сезилиб туради. Айниқса, ―Фарғона тонг 
отгунча‖ – даги муҳаббат тасвирида шарқча анъанавий тасвир услуби аниқ кўринади. Мана шу анъанавий 
услубнинг классик намунасини Абдулла Қодирийнинг ―Ўтган кунлар‖ романида ҳам кўриш мумкин. 
Отабекнинг ошиқ бўлиб қолгандан кейинги ишқ изтироблари, Кумушнинг кимга тегаѐтганини билмай 
тўккан кўз ѐшлари ҳам таъсирчан ва юксак бадиий қувватга эга. Худди, шунингдек, ―Фарғона тонг 
отгунча‖да ҳам Ғуломжон дастлаб маъшуқасининг ким эканлигини билолмайди. Пинҳоний нарсанинг 
жозибаси бу ерда ҳам ўз кучини кўрсатади. Фақат бугина эмас, романдаги бошқа тасвирий воситаларда ҳам 
Шарқ адабиѐти услубини эслатадиган ҳолатлар кўп учрайди. Қуйидаги мисоллар шу жиҳатдан характерли: 
―Жуфти билан яйраб юрган оҳу қўққисдан йиртқич ўкиригини эшитганда чўчиб кетгандай, Ҳаѐт ҳам бир 
сакраб тушди. Ғуломжоннинг бағридан узилди‖ (Исмоилий, 1958). 
Ёзувчи романда ижтимоий ҳаѐтда зулмнинг нақадар кучайиб кетганлигини ва эски одатларнинг 
кучли томир отганлигини бутун тафсилоти билан кенг планда кўрсатади. Бир ўринда адиб шундай изоҳ 
беради: ―Хўжалар ўзларини Муҳаммад пайғамбар қабиласига мансуб деб ҳисоблаганлар. Хўжалар 
оддий (хўжа бўлмаган) одамларни ―қорача‖ деб атар ва уларга аралашмасликка ҳаракат қилар эди. 
Масалан, хўжаларнинг ―қорача‖ларга қиз бериши ман этилган эди‖ (Исмоилий, 1958). Шу туфайли 
Ғуломжон билан Ҳаѐтхоннинг самимий севгисида ҳам эскидан таркиб топиб келган ―даҳшатли ғов‖, 
―одам боласи ўтолмайдиган тагсиз чоҳ‖ (Исмоилий, 1958) ўз кучини кўрсатади. Ғуломжон томондан 
борган совчиларни Мастон кампир ―Сен қорача пайғамбар суягини хорлаб, неварамга совчи бўлиб 
келасан-у, шу қилиғинг билан мени эл олдида оѐқ ости қиласан-у, тағин мен гапингга қулоқ ҳам 
солайми?! Йўқол дедим, йўқол!‖ (Исмоилий, 1958) -дея шарманда қилиб жўнатади. 
Асар қаҳрамонлари ижтимоий ҳаѐтнинг нобоп томонларига, бу хилдаги ―шариат‖ ақидаларига 
кескин салбий муносабатда бўлади, уларга қарши фаол курашадилар. Худди шунинг ўзи ҳам асардаги 
романтик кўтаринкиликни кўрсатади. Мирзакалон Исмоилий романда Ғуломжон ва Ҳаѐтхон 
фаолиятини ижтимоий ҳаѐт машаққатлари ичида қабартириб кўрсатиш йўлидан боради. Ғуломжон ва 
Ҳаѐтхон азоб чекадилар, қийналадилар, бир-бирларига ўз туйғуларини изҳор қилишга ботинмай 
юрадилар. Уч хотини бўлган олтмиш уч яшар қари бир хўжа невараси тенгли Ҳаѐтни тўртинчи хотин 
қилиб олишни савоб иш деб билади. Тўй куни ҳам белгиланади. Шу муносабат билан Ғуломжон ва 
Ҳаѐтхондагина эмас, айни вақтда, Ҳаѐтхоннинг отаси Мадаминхўжада ҳам даҳшатли драматизм 
бошланади. Аммо асрлар давомида одамларнинг қон-қонига сингиб кетган бу расм-русумлардан 
бутунлай воз кечиш шу қадар қийин эдики, Мадаминхўжа ҳам бунга журъат этолмайди. Кўп йиллардан 
бери касал ѐтган Мадаминхўжа ―қизи туфайли эшитган надоматлари, онасининг қутқуси билан босган 
кейинги қадами гулдай бир қизини олтмиш уч яшарли кекса ит ялоғига келтириб ташлаши-мойи 
тугаган жинчироқ сингари лип ѐниб, лип ўчиб турган умр чироғини бира тўла ўчирди-қўйди‖ 
(Исмоилий, 1958). Руҳий азоб Мадаминхўжанинг ўлимини тезлаштириб юборади, тўй азага айланади. 
Ёзувчи қаҳрамон характеридаги ана шундай зиддиятли, мураккаб ҳолатлар тасвирига алоҳида эътибор 
беришга ҳаракат қилган. 
Шу муносабат билан Ҳаѐтхон ва Ғуломжон ҳам фаол ҳаракат қиладилар. Ҳаѐтхон қари чолга 
тўртинчи хотин бўлишга кескин норозилик билдиради. Бу ҳол унинг Ғуломжон олдига ҳимоя талаб 
қилиб борганида ҳам, никоҳига ўтишга розилик берганида ҳам сезилади. Лекин отасининг ўлими 
Ҳаѐтхонни ҳар томонлама руҳан эзиб қўяди. Бу борада у ўзини ҳам гуноҳкор ҳис қилади. Тўғри, 
Ҳаѐтхон маълум бир муҳитда, муайян ҳаѐтий ва ахлоқий шароитда вояга етган. Бу ҳол унинг ахлоқ-
одобида ўз муҳрини қолдирмаслиги мумкин эмас. Чунки, у энг аввало оддий ўзбек қизи, миллион-
миллион шарқ қизларидан бири. Бу ҳақда Ғуломжон уста Баҳромга шундай дейди: ―Агар Ҳаѐтхон 
отасининг ўлимини ўз ҳаракати оқибати деб билиб, яширин никоҳга ортиқ ризолик беришдан қўрқиб 



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling