Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
maple kitob guliston
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016.
№ 1 * 64 Юрагингни менга қаратганга раҳмат, Балки менинг бахтим сенсан, қайдан билай, Сен арзанда, мен арзанда, нима қилай? Ушбу шеърий парчада "ширин", "жаннат", "юрак" сўзлари кўчма маънода қўлланилган. Одатда, "ширин" лексемаси бирор нарса-предметга хос бўлиб, маъза-таъм билдиришга хизмат қилади. Лекин юқоридаги мисрада бутунлай бошқа маънода қўлланган бўлиб, ѐр қарашларининг ниҳоятда роҳатижон, ѐқимли эканлигига ишора қилаяпти. Ёрнинг бундай қараши ҳар қандай одамга ѐқади, уни ѐруғ дунѐдаги энг бахтли, энг тўкин одамга айлантиради, шунда у ўзини жаннатга тушгандай ҳис қилади. Шоир юқоридаги маъно товланишларига, сўзларни кўчма маъноларда қўллаш орқали эришган. Шоир ўз поэтик асарлари тилининг равон ва мазмундор бўлиши учун, қофияларнинг тўқ ва мисраларнинг тенг бўлиши учун курашар экан, кўп ҳоллардя турғун бирикмалар - фраземаларни ҳам асосий мазмунини бузмаган ҳолда шаклан ѐ кенгайтириб, ѐ қисқартириб беради: Қон йиғлатди қайси бағритош, Жайрон, нега кўзинг тўла ѐш? Оѐғингга қўйиб ѐтай бош, Жайрон, нега кўзинг тўла ѐш? Ушбу шеърий парчада "қон йиғламоқ", "оѐғига бош қўймоқ" иборалари қўлланилган. Кейинги фраземанинг шаклини қисман ўзгартириб бериш билан ўз асари тилининг равонлиги ва ифодалилигига эришган ҳамда чуқур мазмунни образли қилиб беришга муяссар бўлган. Шоир қуйидаги мисраларда эса халқ орасида машҳур бўлган "қўлига қарамоқ" иборасини бўлишсиз формада - "қўлига қарамаган" шаклида янгича услубда қўллаб, асар тилининг бўѐқдорлигини таъминлаган: Эй, ўтмишдан ўтган кунин сўрамаган, Ўзбек борса, ким қўлига қарамаган? Ботирлари қул бўлишга ярамаган, - Сулувлари бўйнига осилган дунѐ! Мисоллардан кўринадики, Муҳаммад Юсуф ўз асарлари тилини ширали ва равон қилиш учун халқ тилидан фойдаланар экан, тилга эҳтиѐткорлик ва ҳурмат билан ѐндашади. Айрим ҳолларда эса, у вазн ва ўлчовни сақлаш, тўлиқ қофиялар яратиш учун халқ тилининг турли формаларидан ҳамда эски ўзбек адабий тилининг айрим формаларидан ҳам унумли фойдаланади. Муҳаммад Юсуфнинг умумхалқ тили имкониятларидан фойдаланишдаги, хусусан, халқ ибораларидан фойдаланиш соҳасидаги новаторлиги, биринчи навбатда, шоирнинг фраземаларни ўз асарлари мазмунига яраша қайта ишлаб, силлиқлаштиришда ва ихчамлаштиришида кўринади: Аслида-ку, барингиз бир ўзбексиз, Бир юрт ўғли,бир узукка кўздексиз. Бўғзимда тош қотиб қолган сўздексиз, Марду майдон бўлиб кетган ўғлонлар. Тилда "узукка кўз қўйгандай", "тош қотмоқ" иборалари мавжуд. Шоир мазкур ибораларни бир оз ўзгартириб, янгича қўллаб, уларни янги маъно билан бойитади. Ёки: Бу дунѐда балки, бир онанинг сиз- Тилаб олган ѐлғиз ўғли эдингиз. Қайтмас бўлиб қаро ерга кетдингиз, Мулки афғон бўлиб кетган, ўғлонлар. Жонли халқ тилида "тилаб олган ўғил" ибораси тез-тез ишлатилади. Шоир шу иборани моҳирлик билан мисралар ичига жойлаб, яхлит бир умумлашма маънони бера олган. Муҳаммад Юсуф - новатор шоир, у ўзбек тилидаги мавжуд сўзлардан фойдаланиб, янги турғун бирикмалар ҳам яратадики, бу бирикмалар ижодкорнинг тилимизни янги-янги ифодалар билан бойитишга интилганлигидан далолат беради. Фактларга мурожаат қиламиз. Шоир "Ватаним" шеърида: Сен Хўжандсан, Чингизларга Дарвозасин очмаган, Темур Малик орқасидан Сирдарѐга сакраган, Муқаннасан қорачиғи Оловларга сачраган, Широқларни кўрган чўпон Чўлиғимсан, Ватаним, -деб ѐзади, яъни "қорачиғи оловларга сачраган" бирикмасини яратди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling