Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
maple kitob guliston
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар
Тадқиқот объекти сифатида олий таълим муассасалари рус гуруҳларида ўқитиладиган ―Ўзбек тили‖ ўқув предметини ўқитиш жараѐни ва унда ўзбек тилининг лексик сатҳи масалаларини ўқитишда интерфаол усулларни қўллаш жараѐни олинди. Мавзуни ѐритишда ҳозирги кунда рус гуруҳларда ўқитиладиган ўзбек тилини ўқитишда қўлга киритилган ютуқлардан фойдаланилди. Тадқиқот ишида тавсифлаш, контекстуал ва компонент таҳлил каби методлардан фойдаланилди. Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили Бугун тил ўқитиш соҳасида ҳам инновацион технологиялардан фойдаланилмоқда. Техника соҳасидаги модернизациялашиш жараѐнини ўзбек тили таълимига ҳам татбиқ этиш мумкин. Ўзбек тили дарсларида қўлланилаѐтган ўқув материаллари замонга қанчалик мос? Тўғри талаффузни орфоэпияда, имлони орфографияда, тиниш белгиларини пунктуацияда алоҳида-алоҳида ўрганмоқдамиз. Бизнингча, бу борада ҳам замонавийроқ ѐндашишнинг аллақачон вақти келган. Нутқий малакани ҳосил қилувчи асосий ўқув материали ҳисобланган машқ ва топшириқларнинг таркибини қайта ишлашга зарурат борлигини ўқувчилар, талабалар ҳатто айрим ўқитувчиларнинг оғзаки ва ѐзма нутқи кўрсатиб турибди. Энди эса қуйида тилнинг лексик сатҳини ўрганишда таълим тизимига янгича ѐндашувлар ҳақида фикр юритамиз. Лексикология бўлими талабаларнинг сўз бойлигини оширишда тилнинг бошқа сатҳларига қараганда катта имкониятларга эга. Чунки бу бўлим тилшуносликнинг сўз ва унинг маънолари билан шуғулланадиган махсус бўлимдир. Талабалар бу бўлимни ўрганиш жараѐнида сўзнинг ўз ва кўчма маънолари, синоним сўзлар, антонимлар, омонимлар, паронимлар, уядош сўзлар, умумистеъмол сўзлари ва камистеъмол сўзлар, тарихий сўзлар, неологизмлар, шевага хос сўзлар, эскирган сўзлар, касб-ҳунар лексикаси, фразеологик бирликлар ва тасвирий ифодалар каби зарурий билимларни ўз ичига қамраб оладики, уларнинг ҳар бири талабаларнинг сўз бойлигини оширишда жуда катта ички имкониятларга эга (Тўхлиев, 2006). Ўзбек тилининг луғат сатҳини ўргатиш ва бу масалалар юзасидан ноанъанавий дарслар ташкил этиш, шунингдек, ўқитиш жараѐнида интерфаол усулларни қўллаш бўйича дарс ишланмасини тайѐрлаш юзасидан намуналар келтирамиз: Олий таълим муассасалари рус гуруҳларида ўқитиладиган ―Ўзбек тили‖ ўқув предметининг лексика бўлимини ўқитишда ―Билимлар мамлакатига саѐҳат‖ деб номланган ўйин тарзидаги машғулотдан фойдаланиш мумкин. Ўқитувчи ―саѐҳат‖ давомида тўртта бекатда тўхтаб ўтишларини айтиб, ҳар бир бекатда ўйин иштирокчиларини тўрт гуруҳга бўлади. 1-гуруҳ аъзоларига лексикология, 2-гуруҳга маънодош сўзлар, 3- гуруҳга шаклдош сўзлар, 4-гуруҳ аъзоларига маъноли сўзлар бўйича вазифалар берилади. Уларга мазкур мавзулар бўйича савол-топшириқлар, грамматик ўйин ва бошқотирмалар аввалдан тайѐрлаб қўйилиши лозим бўлади. Дарснинг асосий қисми бошланганда, ―Билимлар мамлакатига саѐҳат‖нинг биринчи бекати ―Лексикология‖ деб аталади. Бундаги 1-вазифа сифатида талабаларга қуйидаги савол ва топшириқларга жавоб бериши талаб этилади: 1.Лексикологияда нималар ўрганилади? 2.Сўзнинг кўчма маънолари деганда нимани тушунасиз? 3.Атамаларга мисоллар келтиринг. 4.Шевага хос сўзларга мисоллар келтиринг. 5.Ибора нима? 6.Тасвирий ифодаларга мисоллар келтиринг. 7.Метафора деб нимага айтилади? 8.Метонимияга мисоллар келтиринг. 9.Синекдохага мисоллар келтиринг. 10.Вазифадошлик нима? 2- вазифа. Бартер, саммит, тадбиркор, ишбилармон, менежмент, академик лицей, коллеж сўзларига изоҳ беринг ва уларнинг қандай сўзлар эканлигини тушунтиринг. 3- вазифа. Нуқталар ўрнига берилган сўзлардан мосини танлаб матнни тўлдиринг ва қўйилган сўзларга изоҳ беринг. ...бозорда сотилмас...бир ўлар, номард минг. Оғзи куйган... ни ҳам пуфлаб ичади. Бахлнинг боғи...саккизинчи... – оналарнинг байрами. ...ни беадабдан ўрган. Онангни ...ингда кутсанг, синглингни ...да тут. Ёлғончиликда шайтонга ... бермоқ. ...кетган дўстликни тиклаб бўлмайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling