Oddiy va simmetrik ramalarni aralash, kombinasiyalashgan va matrisa amallari yordamida hisoblash. Kuchlar va ko’chishlar usullarini taqqoslash
Кучлар ва кўчишлар усулларини таққослаш
Download 1.15 Mb.
|
4-ma\'ruza
1.Кучлар ва кўчишлар усулларини таққослаш
Кучлар усули билан кўчишлар усулининг ҳисоблаш принципларида қуйидаги ўхшашликлар ва фарқлар бор: 1.Кучлар усулининг асосий тизимини танлашда берилган рамани ортиқча боғланишлардан озод этилади. Кўчишлар усулида эса, аксинча, асосий тизим танлаш учун берилган рама тугунларига қўшимча боғланишлар қўйилади (киритилади). 2.Кучлар усулида ташлаб юборилган ортиқча боғланишларнинг таъсирини номаълум Х1,Х2,.....,Хn зўриқишлар билан алмаштирилади. Кўчишлар усулида эса, рама тугунларига қўйилган қўшимча боғланишларга номаълум Z1, Z2,...., Zn кўчишлари қўйилади. 3.Кучлар усули каноник тенгламалари ҳар бир номаълум зўриқиш йўналиши бўйича ташқи юк ва ҳамма номаълум зўриқишлардан асосий тизимда ҳосил бўлган кўчишларнинг йиғиндиси нолга тенглигини ифодалайди. Кўчишлар усулининг каноник тенгламалари эса, асосий тизим учун ҳар бир киритилган боғланишларда ташқи юк ва номаълум кўчишлардан ҳосил бўлган реакцияларнинг йиғиндиси нолга тенглигини ифодалайди. 4.Иккала усулда ҳам каноник тенгламалардаги коэффициентларни аниқлаш учун бирлик эгувчи момент эпюраларидан фойдаланилади. Кучлар усулида асосий тизим учун ташқи юк ва бирлик номаълум зўриқишлар таъсиридан ҳосил бўлган эгувчи момент эпюралари қурилади. Кўчишлар усулида эса, асосий тизим учун ташқи юк ва бирлик кўчишлардан ҳосил бўлган эгувчи момент эпюралари қурилади. 5.Рама эгувчи момент эпюраси иккала усулда ҳам бир ҳил принципда чизилади. Кучлар ва кўчишлар усулларини таққослаш натижасида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: Рамаларни кўчишлар усули билан ҳисоблаш кучлар усулига нисбатан қулайдир, чунки кўчишлар усулининг асосий тизими ягонадир, кучлар усулининг асосий тизими эса бир неча вариантда бўлиши мумкин. Кўчишлар усулининг асосий тизими учун ташқи юк ва бирлик эгувчи момент эпюралари содда ва ўзгармас кўринишга эга, кучлар усулида эса бу эпюралар мураккаб кўринишда бўлади. Айтилган афзалликлар ҳамма рамалар учун ҳам тўғри бўлмайди (25.1 – расм). 25.1 – расм Масалан, а-шаклда кўчишлар усулида– 9 номаълум, кучлар усулида –27 номаълум; б-шаклда кўчишлар усулида-11 номаълум, кучлар усулида – 1 та номаълум бўлади. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling