Одил Абдурахмон Ўқ отилмади


Download 355.5 Kb.
bet7/7
Sana03.01.2023
Hajmi355.5 Kb.
#1076115
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ўқ отилмади ҳикоялари

Кўк қашқа


Кўк қашқа ўзини жуда ҳорғин сезди. Оёқларидан қулоқларигача жимирлаб, кечагина тақа қоқилган туёқларини аранг кўтариб, тепсиниб қўйди. Кўк қанқа ҳозиргина олдига ташлаб кетилган қypyқ бедани тишлари билан ямлаб, чайнамоқчи бўларди-ю, узун тили ўраб олаётган бир тутам беда ҳам тушиб кетарди. Авваллари яйловдаги тўпиққа урадиган ўтни ҳисобга олмаганда бир охур бедани кўрдим демас эди.
Унинг узун тили билан ўткир тишлари ниҳоят ўзига бўйсунмай, совқотаётгандек қалтираб кетди. Ерга тушган ярйм чайналган оппоқ бедада оппоқ кўпик тафтсиз қуёш нурида ялтирарди. Кулоғи чинқириб, узун оёқларини чўзганича ётиб олгиси келди. Тумшуғини охур шувоқларига ниқтаб, эртанги пойгани ўйлаётгандек ёлдор бўйнини ялаб қўйди.
Кўк қаншқа эгасининг ғира-шира шарпасини сезди. Хотинларга ўхшаш ингичка овозини таниди. Бу унга худди отадан қолган меросдай бир гап. Унинг отаси ҳам эл оғзига тушган йўрға эди. Туёқ одамнинг ўзи зўрға йўлини эплаб юради­ган тоғ сўқмоқларидан эгасини умрининг охиригача эсон- омон олиб ўтди. Бўза кайфидан боши осилган чўпон туёқ устига чўнқайиб ўтирарди-да, мудраб қоларди. Бошига иш тушган бечора туёқ қаёққа ва қайси йўлдан боришни, йўлда учраб қолган оч бўрини орқа оёғи билан мўлжалга олишни яхши билар, овул ичкарисига кирганда кишнаб, ўз эгасини уйғотишга ўрганган эди.
Кўк қашқа ҳозирги эгасига тушиб ёмон бўлмади. У ҳар қандай отнинг туёғидан билиб оларди. Кўк қашқа у боққан отларнинг бешинчиси. Улар ҳам эгаларига панд бермаган. Пойгаларда неча марталаб совринли ўринларни олишди. Лекин Кўк қанқани сотиб олгандан кейин унга ўрганибгина қолмай, суяниб ҳам қолган эди. Қанча-қанча довонларни шу Кўк қашқа билан босиб ўтди. Унга минганда бутунлай қўpқувни унутар, ўз отарини яйловга ҳайдаб, дастлабки чоғларда тушовлаб юрди. Кейин-кейин эса унга бир қулоч арқонни ҳам кўп кўриб, тушовламай қўйди.
Кўк қашқанинг ҳозирги эгаси аввалгисига ҳеч ўхшамас эди. У от тилини биладиган, ниятини тушуна оладигандай туюларди. Хатто Кўк қашқа эгасининг болаларига ҳам тез кўникди. Ўз белига чўнқайиб ўтирган болани яйлов томон елдириб олиб кетарди. Кеча ҳам ўша бола билан яйловда эртадан-кечгача юрди. Кейин совхоз идораси ёнида тўхташди. Кўк қашқа ўзи боғланган пахмоқ тол тагида тумшуғини кўтариб, типирчилади. Ёнида турган бочкадан кўнгилни беҳузур қиладиган ҳид анқирди. Оёқлари остидаги сарғайиб қолган кўкатларни нега ҳам ҳидлади. Бурнининг, оғзининг ичини қандайдир нарса титкилаб кетгандай бўлди. Мана, ўшандан буён кўнгли беҳузур.
У кечаси билан безовталаниб чиқди. Лекин нима бўлаётганига тушунмаётган бўлса-да, ортиқча тепсиниб, эгасига бу ҳолатни сездиргиси, эртанги бўладиган пойгадан бош тортгиси келмас эди. Мана, ҳозир унинг кўзига оппоқ бўлиб туюлаётган олам шу эди. Лекин у буни тушунмас, қаттиқ совуқ бўлган чоғларда қиш ғазабини сезгандек бурнидан қуюқ ҳовур чиқариб, тез-тез пишқириб қўярди. Бироқ унга на совуқ, на саратон жазирамаси таъсир қиларди. Фақатгина қиш кирди дегунча олдига ташланган бир боғ утни эринибгина чайнаб, танқаридан «тиқ» этган товушга қулоғини динг қиларди, холос. Эгаси қалин пўстинга ўралиб, қамчи дастасини қисганича оғилга кирганда Кўк қашқа ўзини қўярга жой топа олмай шўхлиги тутиб, майин ёлини ялар, ўз одати бўйича кишнарди. Кейин туёқларини лой ёки қорга ботириб, қир томон йўртиб кетарди.
Бир вақтлар Кўк қашқа она кетидаи чопқиллаб юрган қулунча эди. Она бия ўз қулунини жуда яхши кўрарди. Ўшанда ҳозиргидек зерикиш ҳам йўқ эди, беҳуда кишнамас эди. Она бия уни ёт чўққилардан сергаклик билан қўриқлар, кечга борганда тўпиққа урадиган ўт-ўлаиларга ағанаб, ўз қулунчасини туёғидан қулоқларигача ялаб, эркаларди. Ўша дамлар қаёққа кетди? Буни у мутлақо тушунмас, тақдир деган нарсани англаб ета олмаса ҳам ҳозир она биянинг иссиқ нафасини сезгандай, унинг сут тўла елинини ниқтаб- ниқтаб қўйгандек бўлди. Ахир у юзлаб йилқилар орасида биттагина қулун бўлмаганлигини биларди. У ўша қулунлар билан йилқилар ортидан қанчадан-қанча тоғ-тошлар ошганини, сойларнинг ёйилма кечикларида узун бўйинларини чўзиб, тип-тиниқ сувга тумшуғини тиққанича қониб ичганларини нега билмасин.
Бир куни яйловга чанг тўзитган тўрт оёқли, икки кўзли нарса «потиллаб» келди. Ундан қўрқиб ҳуркиган йилқиларга қўшилган Кўк қашқа ҳам пала-партиш қочишга тушди. Ке­йин йилқичилар узун ходаларга боғланган арқонларда кўпгина қулунларни тутишиб, ўша келган нарсада жўнатиб юборишди. Унинг ортидан биялар яйловни бошига кўтариб кишнаб қолишаверди. Қулунларнинг тақдири Кўк қанқа сингари бўлганлигини у англаб етмаса ҳам томлардан буралиб-буралиб тутун чиқаётган ерга етиб келишди. Аввал уни аравага қўшишди. Энди Кўк қанқа оғзига солинган ҳалқали темир сувлиқни чакка милклари билан ковшаб, йўлга тушар, қаёққа, нима учун кетаётганини билмай, қалин чанг ёки ботқоққа туёғини ботириб, йўртиб бораверарди. Кейин уни бо­шига шляпа қўндириб оладиган одам миниб юрди. Унинг ёмон кунлари қўлдан-қўлга ўтиб, кўпроқ тушовланиб турган вақтлар эди. Бир куни овулга ҳозирги эгаси келиб, уни кўрди-ю, узоқ тикилиб қолди. Аввал кенг яғринларини, қалин ёлларини аста шапатилаб, силади. Оғзини очиб, тишларига диққат билан тикилди. Икки кундан кейин эса элликта қўй эвазига яйловга олиб кетди.
Кўк қашқа бир оз мизғигандек бўлди. Қанча вақт ўтганини билолмади. Охурдан бир тутам ўтни тиллари билан оғзига солиб, узо^ чайналди-да, томоғига бир нима тиқилган- дек қийинлик билан ютиб юборди.
Одатдагидек бўйнидаги арқон етадиган ергача тисарилиб тезаклади. У бошқа йилқиларга ўхшаб, ишдан ҳopғин қайтган пайтларда бир томондан ковшаб, бир томондан тезакласа ҳам баданини палитдан эҳтиёт қилишга ўрганган эди.
Қорнинг пастидаги жойни Кўк қашқа яхши билади. У бу ерда қанча-қанча тақа изларини қолдириб кетмаган. Бугун ҳам ўзига таниш бўлган йурғалариинг ҳаммаси пойгада турибди. Ёнидаги Қора айғирнинг нариги томонидаги Оқ жийронни қулунлигидан билади. Шундай пойгаларда кўп марта бирга чопишган. Унга ҳорғин кўзларини тикиб, бугунги пойгада навбат сеники шекилли, жийрон, демоқчидай тумшуғини кўтариб, бошини ирғади. Бунга жавобан Оқ жийрон ҳам бошини кўтариб, кишнади.
Кўк қашқа оғзидан кўпик сачратиб, йўртиб борарди, Унинг олдида, ҳар икки ёнида, ортида ўзига ишонган, аввалги пойгадагига қараганда анча тўлишган айғирлар бош ниқтаб келишарди. Демак, Кўк қашқа ҳали орқада қолаётгани йўқ, илгарилаб чопиб боряпти. Аммо у маррага қанча қолганини, пойгада ғолиб чиқиб, бошқа айғирларга қараб ҳар галгидек кишнаб қўйишни уйламаётгандек эди. Баданлари ораларидан сирғалиб чиқаётган қора тер буғга айланиб, орқасида қоларди. Қорнидан оқаётган қopa тер тинимсиз чакиллаб, кўм-кўк майса устида қолиб кетарди.
У бора-бора орқада қола бошлади. Оёғини узангига ўтказиб олган эгам Кўк қашқанинг қорнига бир-икки узангини ниқтаб юборди. Тезроқ чопиш керак. Маррага оз қолганга ўхшайди. Ҳар гал марра яқинлашганда эгасининг шунақа одатн бор. Лекин Кўк қашқанинг қулоғи баттар шанғиллаб, ёнидан чопиб ўтиб кетаётган айғирларни кўрмас, тезлаётган қалтироғини боснш, маррага биринчи бўлиб етиб келиш ниятида қадамини тезроқ олишга уринарди-ю, қандай чопиб бораётганини билмас эди.
Эгаси унга биринчи бор қамчи солиб юборди. Шунда бадан-баданлари орасндан чиқаётган қалтироқ бир зум тўхтаб қолгандай туюлди. Илгарилари у ўзига аччиқ қамчи бостиришнн истамас эди. Силкинган тизгиннинг ўзи етиб ортарди. ҳозир эса аччиқ қамчи нега унга қувват бағишлаб юборди. Авваллари пойга атрофида одамларнинг бақириқ-чақириқлари эшитилиб турарди. Бугун ҳали бирон марта ҳам ана шундай бақириқлар қулоғига киргани йўқ.
Тизгиннинг каттиқ тортилганини Кўк қашқа сезиб қолди, Эгасининг қандайдир сўзи эс-элас қулоғига киргандай бўлди. Лекин бақувват туёқларига беш-ўн ҳисса ортиқ юк ортилгандай туёқларини аранг кўтариб тўхтади. Кейин овулга қандай етиб келганини ҳам сезгани йўқ. Охур тепасидаги ҳалқага эгаси бўйнини кўтариб боғлаб қўйди. Буни у яхши билади. «Демак мени пойгадан кейин совутишга ҳам улгурибди-да», ўйлагандай бўлди. Бироқ у тобора оғирлашиб бораётган вужудинн кўтара олмайдигандай, тиззалари бўшашиб, кўзларини қандайдир парда босиб олди. Танасидаги иссиқлик урнини жимирлашга ўхшаш совуқлик ўраб ола бошлади.
Кўк қашқа букилиб кетаётган тиззасини деворга тираб олмоқчи бўлди-ю, томоғидан тортиб боғланган арқонга осилиб, аввал зимистон қўйнига, бир оздан кейин эса беғубор фалакда қўлтиқлари орасидан чиққан қанотда уни бошлаб бораётган она бия ёнида енгил учиб кета бошлади..
Гурс этган овоздан ташқарига чиққан Кўк қашқанинг эгаси охур ҳалқасида осилиб ётган отга кўзи тушди. Унинг баданлари совий бошлаган эди...
Download 355.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling