Одил Абдурахмон Ўқ отилмади


Download 355.5 Kb.
bet4/7
Sana03.01.2023
Hajmi355.5 Kb.
#1076115
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ўқ отилмади ҳикоялари

Қизбулоқни қидириб

Бешинчи синфни тамомлаганимдан кейин дадам:



  • Энди, ўғлим катта йигит бўлиб қолдинг. Каникулга чиқишннг билан уни бекор ўтказма. Яйловга бориб, пича ёрдам бер,— деб қолди.

Бундоқ ўйлаб қарасам каникул дегандан кейин қиладиган ишим кўча чанигитиб, ҳалиги пистирма деган ўйин бўладику, ҳовлима-ҳовли юриб бировнинг пишиб қолган тарвузини токида чирсиллаб турган ҳусайни узумини (ўғирлаб десам уятроқ бўлар-у), эгасига сездирмай узиб қочишдан иборат.
Шундай бўлса ҳам мактаб тугаган куннинг эртасигаёқ менга ўзини яқин тутиб юрадиган Қодирга ниятимни айтдим.
— Э, яйловга дейсанми? — деди у худди шу ҳам таклиф бўлди-ю, дегандек бирданига мени чўчитгандай оёғи остидаги тошни бир тепдики, ариқнинг у ёғига учиб ўтиб, ариқ қирғоғига қўйилган дементда чандиқ қолдириб кетди.
— Бу жуда зўр нарса-ку, оғайни. Шунга ҳам маслаҳат солиб ўтирибсанми. Борамиз. Халиги оти нимайди, боласини қорнига солволиб, икки оёрғида ирғишлаб юрадиган?
— Кенгуруми?
—ЎУша, ўша. Қара, одамни ҳам ўшанақа ўзининг терисидан чиққан халтаси бўлса запас овқат солволиб юрган бўларди. Отангнинг яйловида бўларканми?
Билмадим, — дедим бўшашиброқ.
— Рост-да, отам чўпон бўлгани билан умримда яйловга чиқмаган бўлсам қaep дан биламан.
— Бўпти, борамиз.— Қодир гапимни чўрт кесди. Уйи томон қайрилиб кетар экан:
—Эртага-а?—деди.
Эртаси куни яйловга борадиган колхоз ажратган машина бўлмади. Походга кетаётгандек елкасига рюкзак осиб олган Қодир айвонимиздаги баландгина сўрида оёғини осилтириб, ликиллатганича ўтирар экан чирт эткизиб ерга тупурди.
Чамангда яйловинг неча километрча бор, Мамат?— сўради эринчоқлик билан.
Мен қаттан билай, —дедим машина келмаганига ҳафсалам пир бўлиб. Ахир кетиш эртага қоладиган бўлса менга ҳамроҳ бўладиган Қодир ниятидан айниб қолиши мумкин.
Сенингча икки юз километрча борми йўли? — тағин сў­ради у.
Сузорига к;анча бор-а, ойи?— сўрадим кичкинагина чамадонимга солинган ёғли кулчаларни эртагача моғор босиб қолишидан қўрқиб, дастурхонга ўраб қўяётганда.
Километрини ким билсин-а. Отанг мошинда уч соатлик йўл дегандай бўлувди.
Қодир бўйнини чўзиб, бир нуқтага кўзини қадаганича туриб қолди. Ойим уйга кириб кетгандан кейин менга яқинроқ сурилиб шипшиди:
— Мамат, машинага бало борми. Автобусда кетсакчи-а. Ўзиям жа саёҳат бўларди-да. Кетса уч сўмдан пулимиз кетади-да. Мана менда ойим бёрган ўттиз бир сўм пул бор, — чўнтагидан қоғозга ўралган қоғоз пулларнинг чеккасини кўрсатди.
Елка қисдим.
— Демак розисан.
Ойим кўниб бўпти.
Ҳа, йўлини қиламиз.
Қодир айтганини қилиб, кўчага чиқиб кетгандан кейин бир соатларда қайтиб келди.
Мамат, бўмайсанми, идорани ёнида бизи машина кутиб турибди. Қани, холажон, — у ойимга юзланди,— бизга катта дуони беринг-чи.
Қодирнинг холпишлашига ҳанг-манг бўлиб қолган ойим ҳовучини юзига тортди. Унинг артистлигини билмаганимда ўзим ҳам ишониб юборардим ҳозирги алпозига.
Ишқилиб йўлда сув-пув ичаман деб машинадан қолиб кетиб ўтирманглар-да, — қаттиқ тайинлади ойим. — Яйлов экан деб сарпойчанг, юпун ташқарига чиқишнн ҳам йиғиштирларинг, борганда.
Жа, аямай гапларни кўп ишлатасиз-да, ойи, — ўзини алдаб, ўзимиз жўнаб кетаётганимиз ҳам етмай, ҳафа бўлиб қўйдим.
— Ҳали кўрасиз қопдай семириб қайтганимизда танимаям қоласиз.
Кўланка оёқ остига кирганда уйдан чиқдик.
Қизбулоқ қайда дейсизларми? Ўзи қаёқдан кёляпсизлар, шўрликлар. Ота-оналаринг ҳам қизиқ экан-да, бундоқ ўйлаган одамга. Муштдай болаларни жўнатиб юборишиб, ўзларини ховотир олмай ўтиришганига нима дейсизлар. Кўкда юлдуз кўриниб қопти-ю, Қизбулоқни сўрашади.
Биз йўл сўраган хотин жағига жағи тегмай жаврарди.
Мен Қодирга, Қодир менга қаради.
Елка қисдим.
Сен ўзи шунақасан, — ўпкаланди Қодир.
— Елка қисишдан бошқага ярамайсан.
—Жаврама. Елка қисаётган бўлсам ўзимни елкамнн қисяпман сеникинимас.
— Сени ҳийланг бўлмаганда бугун ойим хўроз сўйдирган эди, ҳозир маза қилиб гўшлироқ ернни чайнаб ўтирган бўлардим,— бўш келмадим унга.
Сал бўлмаса бизга ҳайрон бўлиб, жағи очиқ хотиннинг жаврашидан йиғилган одамларга калака бўлиб уришиб қол­ган бўлардик. Қобилнинг ўзи яхши инсофга келдими, қўлидаги мажнунтол чивиғини қоқ белидан синдириб, жаги очиқpқ хотинга яқинлашиб борди. Нима қиларкин деб хавотирга тушиб турсам:
— Ростдан сиз биззи кечга қолганимизга ачиняпсизми? деб сўраса бўладими.
— Холажон ўзи жа ёмон бўлди,— у худди салом бераётгандек белини бир оз букиб деди..
— Бўлмасам-чи, унинг гапини тасдиқлаган бўлди аёл.
— Ачинаман-да, гўдак бўлганларинг учун. Худо сақласин адашган бўри-мўри бўлсами?.. Бу жойлар ҳам яйловнинг бир че­ти. Қирнинг ортига мўраласанг отарларга кўзинг тушади.
— Бўри дейсизми,— ҳовлиқиб сўради Қодир. «Нима, биз гўдакларми, бешинчи синфни тамомлаган бўлсак ҳам», демоқчи бўлиб оғиз йиртган эдим, Қодир қўл силтаб ташлади менга.
— Холажон, қанақа бўрини айтяпсиз. Ростакам бўри- ми? Унда маза-ку. Билсангиз эди, умримда телевизорни ҳисобга олмаганда бир марта ҳам бўрини тиригини кўрмаганман. Ишонмасангиз мана, Маматдан сўранг. Тўғрими, Ма­мат? Тўғри. Демак бизга ачинмай қўя қолинг. Рост ачинаётган бўлсангиз бизни уйингизга олиб кириб кетасизми. Эртага қуёш чиқмай уйғотиб қўйсангиз кетволамиз.
Бопқалар кулиб юборди. Жағи очиқ хотиннинг аввалги шашти қaepra кетди, ҳамма гаплари сал пастга осилган қалин лабларидан пастга тўкилиб кетдими, бир оздан ке­йин:
— Қани, юриш-чи, — деб бизни кичнк чанг кўчага бошлаб кетди.
Холанинг уйига кирднк.
Ўғли Эрмамат билан танишиб қолдик. Қодир танишишга жуда устамасми, дарров тил топди. Рюкзакдан ҳозиргина чиқариб, қўйнига солиб олган юпқа муқовадаги китобчани бирам мақтаб кетди-ки, Эрмаматнинг оз бўлмаса оғзидан суви оқиб кетардимикин дейман.
Бунака китобларни қирқ сўмга сотиб олсанг ҳам ҳаққинг кетмайди. Магазиндан топиб бўпсан. Балки ҳали бу китоб чайқовчининг қўлида юргандир ойимлар киядиган атласларга ўхшаб. Бориб ўша мен олган магазинчига бир бориб ялингин-да, прилавкани тагидан олиб бермаса гапларимга ишонмай қўя қол.
Эрмамат унинг сўзини бўлмаганда яна қанча жаврардийкин.
Бу китобингни эвазига эртага қирнинг ортига олиб бориб томоша қилдираман,
— деди Эрмамат китобга ҳавас билан тикилар экан. Хола, Эр борми? — бошига оқ қалпоқ қўндириб олган паканароқ бола кўча дарвозасидан кирмайла сўради.
— Келовур, — Эрмамат «Эр» сўзини ўзининг бош ҳарфиданлигини яхши билса керак. — Борман, — деб қўшиб қўйди.
Яхши боракансан, — бола отини айтиб ҳаммамиз би­лан бирма-бир сўрашиб чиқди.
— Ке, ўтир Жума. Нима гап?
— Сенга муҳим гапим бор эди, — Жума Эрмаматни бир чеккага тортди. Улар бизнинг ёнимизга келиб ўтиришганда Эрмаматнинг юзида ташвиш аломати борлигини сезиб қолдим.
— Тинчликми?
— Тинчлик. Аммо ойим эшитмасин, — овозини паст қилди — Эрмамат.
— Чатоқ бўпти. — Уй ичида ивирсиб юрган онасига қараб қўйди, ҳадиксираб.
Биздан яшйрмасанг ҳам бўловради. Нима гап ўзи? — деди Қодирга қараб қўйиб.
— Отам апендецит бўп қопти. Дўхтирлар опкетишиб опе­рация қилишган эмиш. Отарга фақат ёрдамчиси қарайди энди. Жума аҳвол сўрагани кебди.
Қодирни мен билмас эканман. Анча-мунча шўх, тўполончи болаларга қўшилиб юргани билан яхши хислати борлиги­ни шундагина билдим. Ўзи уни етаклаб келишдан ҳам юрагим сезувдимикин. Бошини чапга бир оз қийшайтириб туриб, бировларга ёқадиган фикрларни айтиб юборди. Ҳозир ҳам билагимдан тутиб, Эрмаматнинг ёнига ўтди.
— Бизга ишонасанми, Эрмамат? Сени уйингда меҳмон бўлиб, эндигина танишган бўлсак ҳам бизни дўстингдай кўравер, ошна.
Эрмамат ҳайрон бўлиб унга қаради.
Бўлган воқеани ойингга билдирмаганинг яхши бўлди, ҳарқалай. Иложи бўлса бизни ҳам етаклаб, отангни бир кўриб қуй, уйга унинг саломатлигини айтиб, отарга бизни, ҳам бошлаб бор. Ҳозир каникул. Апендецит бўлса тезда тузалиб чиқади. Биз сенга ёрдамлашамиз.
Кизбулоқ-чи? — кўзлари жавдираб сўради Эрмамат.
— Хат ёзворамиз, — деди Қодир бамайлихотир.
«Қойил сенга Қодир» дедим ичимда. Аммо «отамнинг олдига бориш-чи», деб ўйланиб қолднм. Фикримни яна Қодирга айтган эдим у иккиланмай:
— Хали айтдим-у, отанг билан уйимизга хат ёзворамиз.:
— Бизни ким уришарди.
... Яйловда тонг тез оқараркан. Осмон тонг оқараётган пайтда худди сут тўкиб юборгандай оппоқ, беғубор. Қўй-қўзиларнинг маъраши эрталаб эшитиладиган музиканинг ўзи-я, Юлғун, Эрман ва бошка биз танимайдиган ўсимликлар енгил эсаётган шабадада худди маккажўхорининг пойилтириғидай paтeгa тушади. Эшакдай келадиган тарғил ит эринибгина вовиллайди. Балки қўй ва қўзиларнинг маъраши уни уйғотвормаганда бошини оёқлари остига суқиб, ётаверган бўларди. Ёрдамчи чўпон Мирвали аканинг айтишича шу эринчоқ тарғил икки марта бўри билан олишиб, ўзи тирик қолган эмиш. Шу беғам ит-а, деб юборгингиз келади.
Қодир ҳаммамиздан кўпроқ яйради. Мирвали ака юлғундан йўниб берган ҳассани елкаси узра айлантириб, қирга ҳайдалган отар орқасидан эрталабдан кечгача санғигани санғиган. Бир ой ичида от минишни, тизгинни силкиб, қияликларда йўрғалатишга кўникиб қолдим. Қодир эшак ми- мишга ишқибоз экан. Қўлидаги юлруқ таёқни эшак устига тиккалаб, унинг биқинига оёғини ниқтаганича кетаверади. Биз яйловга ўрганиб қолдик. Бу орада Эрмаматнинг отаси тузалиб қайтди.
Яна бир ҳафтадан кейин кетамиз. Менга бўри-пўрини ҳам кўрсатмадинг, Эрмамат?— дейди икки гапни бирида Қодир. Буни Мирвали ака эшитиб қолиб Эрмаматнинг отасига кўзини қисиб қўйди.
— Қўрқмайсанми бўридан?
— Ёлғиз бўлсангиз сиз ҳам қўрқсангиз керак ,— бўш келмади у.
Эртадан кейин Ёмонёрда ухлашга тўғри келади. Яхшиликка яхшилик-да. Мана, бир ой йўқ бқлдингиз, — Мирвали ака Эрмаматнинг отасига юзланди,
— отар шуларнинг қўлида бўлди. Бир бахти келишса бўрини кўрсатиб қўяй.
Эрмаматнинг отаси биздан беҳад хурсанд эди. Айтгандай хат ёзиб юборганимизга қарамай тоғам билан отам келиб кетди. Шу баҳона бўлиб, отамлар танишиб олишди. Сентябрда Эрмаматнинг отаси Қизбулоққа бориб, отамга. Меҳмон бўлмоқчи. Эҳ унда мактаб очилиб, дарсда бўламиз-да. Ҳа, майли, деб қўлимни Қодирмижоз силтаб қўйдим.
Ёмонёр деганича бор экан. Торнинг биқинига кун ботмай етиб бордик. Кўз илғамас жарликка туташиб кетган арча ва қарагайзорда зоологияда ўқиган барча ҳайвонларни кўрсак керак деган ўйда эдик. Оёғимиз остидаги барҳут ўт-ўланларни ғирчиллатиб, эзиб борардик. Онда-сонда кўзга илашиб қолаётган шўртак тор олчасидан узиб, оғзимга ташлайман-у, аччиқлигидан сесканиб тупуриб ташлайман. Майнанинг сайрашини ҳам ўшанда биринчи бор эшитганман. Ҳозир бизникига келсангиз кичикроқ уйдай сетка ичида олтита сайроқи майнам бор. Аммо уларни ичим ачишиб қўйиб юборай дейман-у, қурғурлар бирам сайроқи-ки, бир зум овозини эшитмай қолсам уларни укамдан ҳам баттар соғинаман. Тағин майнага инқивоз бў­либ, дарсларни ҳам роса ёлчитиб юрар экан деб ўйламанг. Бу йил олтинчи синфдан еттинчига фақат аъло баҳолар би­лан кўчдим. Физикадан олган «4» ни ҳисобламасангиз. Қодир эса аълочилар сафига ўтган чоракда қўшилиб олган.
Тез-тез орада қолиб, Мирвали аканинг «бу қалин ёнғоқзорда адашиб-нетиб қолмагин», деган енгил даккисини эшитаётган Қодир бирдан ҳаммамизни чақириб қолса бўладими:
— Нима гап Қодирвой?— сўради Мирвали ака.
— Манаву ёнғоқларни ким ўғирлаб, беркитувдийкин?
Не, буниси жуда қизиқ тушди-ку,—у ҳайрон бўлиб қолди.. Мирвали ака ҳам ичи қуриб қолган катта тортерак ости­даги икки қопча келадиган ёнғоқларга қараб.
— Ҳали ёнғоқ пишган эмас, бу эса икки-уч йиллик ёнғоқлар. Қуруқ турганини қаранглар.
Яна нарироққа кетиб, ивирсиб юрган Қодир иккинчи бир дарахт остидаги ёнғоқларни топиб олди.
— Манавуларни ким ўғирлаганикин?
Ўша куни бўри ҳам эсимиздан чиқиб қолишига оз қолиб- ди. Мирвали ака билан қидириб юриб, 6—7 та дарахт тагидан анчагина келадиган ёнғоқ тўпладик. Кечқурун капа тикиб ётиб, бўрини эмас, узоқдан унинг «ув» иллаган овозини эшитдик, холос. Йугуриб йиғилган ёнғоқларга келсак уч-тўрт кунгача дарахтма-дарахт юриб, бир тоннача келадиган ёнғоқ йиғиб, ўрмон хўжалигига топширдик.
Ўғри олмахонларнинг рисқини тийганимиз йўқ. Ёнғоқ пишиб қолди-ку, яна тўплашаверади-да. Бу хнзматимиз эвазига ўрмон хўжалигидан «раҳматнома» билан ўттиз беш сўм пул олдик. Олмасдиг-у, рўйхат тузиб мажбур қилишди-да.
Тағин «комсомолга ўтсангизлар арзийдиган бўлиб қолибсизлар», деб мақташганлари-чи. Эрмаматнинг отаси эса Қодир иккимизга биттадак силовсин қулоғчин тиктириб қўйипти.
Қизбулоққа эса келгуси йилга борамиз.

Download 355.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling