Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]


Download 199.25 Kb.
bet11/39
Sana15.03.2023
Hajmi199.25 Kb.
#1271925
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39
Bog'liq
20 11.09.1998

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ожиз аҳвол деганда, жабрланувчининг шундай аҳволи тушунилиши керакки, бундай пайтда у ўзининг физиологик, жисмоний ёки руҳий ҳолати (жисмоний нуқсони, руҳияти бузилганлиги, қаттиқ оғриқ ёки беҳушлик ҳолати, алкогол, наркотик воситалар ёки психотроп моддалар таъсирида ўта мастлик ҳолати)га кўра ўзини ўзи ҳимоя қилиш, айбдорга фаол қаршилик кўрсатиш ёки ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатлар хусусияти ва моҳиятини тушуниш ёки ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятига эга бўлмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ожизлик, жабрланувчининг жисмоний ёки руҳий носоғломлиги туфайли жиноятчига қаршилик кўрсата олмаслигида, ўз ҳуқуқлари, манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя эта олмаслигида, шунингдек кутилаётган хавфдан сақлана олмаслигида намоён бўлади.
Жиноий ҳаракатни ушбу банд билан квалификация қилиш учун айбдор шахс жабрланувчининг ёш болалиги, қариялиги, ногиронлиги ёки ожиз аҳволда эканлигини англаб етган бўлиши талаб этилади.
7. Кўп миқдорда зарар етказиш, бировнинг мулкини нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган безорилик Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисмининг «е» банди билан қамраб олинади ва шунинг учун ҳам ушбу ҳолатни Жиноят кодексининг 173-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб қилинмайди. Худди шунингдек, безорилик оқибатида ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёки нобуд қилиш анча миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, қилмишни Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилинишининг ўзи кифоядир.
8. Айбдорнинг ҳаракатини Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисмининг «б» банди билан квалификация қилиш учун унинг безорилик ҳаракатлари давомида ўқотар қуролни намойиш қилганлиги фактининг ўзи етарлидир. Иш бўйича айбдор томонидан ўқотар қуролни қўллашга таҳдид қилинганлиги ёки қўлланилганлиги ҳолатлари жазо тайинлашда эътиборга олиниши лозим.
Ўқотар қурол тушунчасига баҳо беришда судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 3-сонли қарорининг 2-бандида берилган тушунтиришларга амал қилишлари керак.
Шу билан бирга, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, айбдорнинг ҳаракатини Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисмининг «б» банди билан квалификация қилиш учун қурол жиноят содир этиш пайтида отишга яроқли деб топилган бўлиши шарт. Башарти, яроқсиз бўлса, безорилик Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисмининг «в» банди билан квалификация қилиниши лозим.
Безорилик жиноятини содир этишда ишлатилган ёки намойиш этилган ўқотар қурол тегишли рухсатномасиз айбдорнинг эгалигида бўлган бўлса, қилмиш Жиноят кодексининг 248-моддаси билан ҳам қўшимча квалификация қилинади.
9. Оммавий тадбирлар пайтидаги безорилик, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқариш таҳдиди билан хавфлидир.
Оммавий тадбир деганда, белгиланган тартибда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек, ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан ташкил этилган расмий тадбир (байрам сайллари, намойишлар, митинглар, мажлислар, сайловлар, халқ ҳашарлари ва ҳоказо)лар тушунилади.
10. Безорилик ҳаракатлари давомида айбдор жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш (тўхтатиш) чорасини кўрган бошқа фуқароларга фаол қаршилик кўрсатса, шу жумладан, уларга нисбатан ўртача оғир шикаст етказиш даражасида зўрлик ишлатса, бундай қилмиш Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисмининг «г» банди билан тўлиқ қамраб олинади ва Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
Агар безорилик ҳаракатларини тўхтатиш чорасини кўраётган шахсга қаршилик кўрсатиш пайтида ишлатилган зўрлик натижасида айбдор томонидан яна бошқа оғир жиноят содир этилган бўлса, бу ҳол безорилик жинояти таркиби билан қамраб олинмайди.
Безорилик ҳаракатлари тугагандан кейин, шу жумладан, айбдор ушлангандан сўнг кўрсатилган қаршилик, безорилик жиноятининг аломатларига хос ҳолат деб ҳисобланмаслиги ва бундай ҳолда қилмиш жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим.
Маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган майда безорилик давомида жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият ёки жамоатчилик вакилига ёхуд бундай ҳаракатларни тўхтатиш чорасини кўрган фуқарога нисбатан қаршилик кўрсатилса, бундай қилмиш Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисмининг «г» банди билан квалификация қилиниши мумкин эмас. Бу ҳолда айбдорнинг ҳаракатлари, кўрсатилган қаршиликнинг хусусиятига қараб, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Суриштирув ва дастлабки тергов органлари шахсни айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов далолатномаси ёки айблов хулосасида, суд эса айблов ҳукмида айнан қайси белгиларига кўра айбдорнинг қилмиши Жиноят кодекси 277-моддасининг тегишли қисми ва бандлари билан квалификация қилинганлигини кўрсатиши шарт.
Агар суд, судланувчи зиммасига илгари қўйилган айблов билан боғлиқ бошқа айбловни қўйиш учун ёхуд айбловни оғирроқ айблов билан ёки ҳақиқий ҳолатларга кўра айблов далолатномаси ёки айблов хулосасида назарда тутилганидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш, бошқа шахсни айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиш учун асослар мавжуд деган фикрга келса, Жиноят-процессуал кодексининг 416 ва 417-моддаларига мувофиқ қарор қабул қилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
12. Агар Жиноят кодекси Махсус қисмининг муайян моддаларида (Жиноят кодексининг 277-моддасидан бошқа) безорилик, ўша жиноятни квалификация қилувчи алоҳида белги сифатида назарда тутилган бўлса, бу ҳолат қилмишни Жиноят кодексининг 277-моддаси билан қўшимча квалификация қилишни истисно этади (масалан, Жиноят кодекси 104-моддаси 2-қисмининг «е» банди, 97-моддаси 2-қисмининг «л» банди).
13. Судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари керак. Жумладан, оилада, уйда қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозим. Башарти, шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилинади ва шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Судлар безорилик жиноятларини содир этган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларидан ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қарорида берилган тушунтиришлардан келиб чиқишлари лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
15. Безорилик жинояти аксарият ҳолларда мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида содир қилинишини инобатга олган ҳолда, судлар, алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан, бу ҳақда ишда тегишли тиббий хулоса мавжуд бўлганда, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларни қўллаш масаласини ҳукмда муҳокама қилишлари лозим.
16. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССР Олий суди Пленумининг, СССР Олий суди Пленумининг 1972 йил 16 октябрдаги «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги ва 1974 йил 19 апрелдаги қарорлари ҳамда шу масаладаги қонунларнинг бажарилиши тўғрисидаги 1981 йил 22 апрелдаги 1-сонли қарори ва шу қарорга ўзгартириш киритиш ҳақидаги 1983 йил 12 декабрдаги 8-сонли, 1985 йил 29 апрелдаги 4-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2002 йил 14 июнь,
9-сон

[OKOZ:
1.16.00.00.00 Xavfsizlik va huquq tartibot muhofazasi / 16.11.00.00 Jinoyat qonunchiligi / 16.11.06.00 Jinoyatlarning alohida turlari uchun javobgarlik / 16.11.06.01 Shaxsga qarshi jinoyatlar]
[TSZ:
1.Odil sudlov. Huquq-tartibotni muhofaza qilish. Adliya / Jinoiy qonunchilik]
O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi plenumining
Qarori

Download 199.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling