Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]


Download 199.25 Kb.
bet22/39
Sana15.03.2023
Hajmi199.25 Kb.
#1271925
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39
Bog'liq
20 11.09.1998

(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзда ўтказиш деганда, уларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан қонунда белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб ўтиш тушунилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда бериш, реализация қилиш, тақсимлаш деганда, бундай фаолият тури учун лицензияси мавжуд бўлган дорихона ёки даволаш-профилактика муассасаси ходимининг бундай восита ёки моддаларни белгиланган тартибни бузган ҳолда жисмоний ёки юридик шахсга беришда ифодаланган қасддан содир этилган ҳаракатлари тушунилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда олиш деганда, уларни ҳар қандай усулда, жумладан, сотиб олиш, ҳадя ёки бажарилган иш, кўрсатилган хизмат ёинки қарзни узиш эвазига ўзаро ҳисоб-китоб, шунингдек, бошқа товар ва ашёлар билан алмаштириш сифатида қабул қилиш, топиб олганда ўзлаштириш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар рўйхатига киритилган ёввойи ўсимликлар ёки уларнинг қисмларини териш, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган экинлар йиғиштирилгандан сўнг қўриқланмай қолган майдонлардан уларнинг қолдиқларини териш ҳисобланиши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ташиш деганда, уларни ҳар қандай транспорт туридан ёки ташиш воситаси сифатида қўлланилган қандайдир объектдан фойдаланган ҳолда бир жойдан бошқа жойга, шу жумладан, бир аҳоли пункти доирасида кўчириш, шунингдек, қайд этилган восита ва моддаларни бундай фаолият тури билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик шахсларнинг масъул шахслари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибни бузган ҳолда ташиш тушунилиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда жўнатиш деганда, шахснинг почта алоқаси, ҳаво ёки бошқа транспорт туридан фойдаланиб, уларни почта жўнатмалари, посилкалар ёки юк (багаж) сифатида, шунингдек, ўзи бевосита иштирок этмаган ҳолда бошқа шахс орқали қонунчиликда белгиланган тартибни бузган ҳолда кўчиришга қасддан қаратилган ҳаракатлари тушунилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қонунга хилоф равишда ишлаб чиқиш деганда, янги гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунчиликда белгиланган тартибни бузган, яъни бунга давлат буюртмаси ва мазкур фаолият тури учун лицензияси бўлмаган ҳолда ишлаб чиқишга қасддан қаратилган ҳаракатлар тушунилиши лозим.

Download 199.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling