Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]


Download 199.25 Kb.
bet25/39
Sana15.03.2023
Hajmi199.25 Kb.
#1271925
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39
Bog'liq
20 11.09.1998

(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Шахснинг ғараз мақсадда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ниқоби остида қандайдир бошқа восита ёки моддаларни ўтказишда ифодаланган ҳаракатлари фирибгарлик сифатида, олувчининг ҳаракатлари эса — гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда олишга суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Агар шахс гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни олувчига, аслида мазкур восита ёки моддаларнинг эгаси бўлган бошқа шахснинг илтимоси (топшириғи) бўйича берса, уларни бераётган шахснинг ҳаракатлари, башарти у берилаётган нарсанинг хусусияти тўғрисида аниқ билиш бўлсагина, мазкур восита, моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишда биргаликдаги бажарувчи сифатида квалификация қилиниши лозим.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Бангихонани ташкил қилиш деганда, (ЖК 273-моддасининг тўртинчи қисми), уни тузишга қасддан қаратилган ҳаракатлар, масалан, турар-жой ёки нотурар-жой қидириш, сотиб олиш ёки ижарага олиш, уни таъмирлаш, ҳар хил ускуналар билан жиҳозлаш ишларини молиялаш ва кейинчалик бир неча шахс томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун фойдаланиш мақсадида содир этилган шунга ўхшаш ҳаракатлар тушунилиши лозим. Бангихонани ташкил этиш жинояти уни тузишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Бангихона сақлаш деганда, унинг ишлаб туришига қаратилган, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш учун ажратилган ва (ёки) мослаштирилган жойдан мақсадли фойдаланиш, бинодан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш бўйича қасддан содир этилган ҳаракатлар (ижара ҳақини тўлаш, мижозлар қатновини тартибга солиш, қўриқлашни таъминлаш ва ҳ.к.) тушунилиши лозим. Қонун мазмунига кўра, бангихона сақлаш жинояти фақат бундай жойдан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун ҳақиқатда фойдаланилган бўлсагина, тугалланган ҳисобланади. Бунда айбдор ғараз ёки бошқа мақсадни кўзлаганлиги аҳамият касб этмайди.
Агар бангихона ташкилотчиси ёки сақловчиси айни пайтда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказган ёки бошқа шахсларни уларни истеъмол қилишга жалб қилган бўлса, унинг ҳаракатлари, бунга асослар мавжуд бўлганда, ЖК 273-моддасининг тегишли қисми ва ЖК 274-моддасида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши керак.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
27. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, шахснинг ЖК 270-моддаси иккинчи қисми «а» банди, ЖК 271-моддаси иккинчи қисми «а» банди, ЖК 273-моддаси учинчи қисми «а» банди, ЖК 274-моддаси иккинчи қисми «а» банди, ЖК 276-моддаси иккинчи қисми «б» банди билан жиноий жавобгарлиги, у муқаддам ЖК XIX бобида назарда тутилган бирон-бир содир этган жинояти учун судланган ҳолдагина келиб чиқади. Агар шахс муқаддам содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод этилган ёки судланганлик ҳолати тугалланган ёинки қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган бўлса, қилмиш мазкур белги билан квалификация қилиниши мумкин эмас.

Download 199.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling