Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]


Download 199.25 Kb.
bet24/39
Sana15.03.2023
Hajmi199.25 Kb.
#1271925
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39
Bog'liq
20 11.09.1998

Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар етиштирилиши тақиқланган экинларни экиш ёки етиштириш келгусида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ёки кўзламай тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, шунингдек, ўтказиш (сотиш) билан боғлиқ бўлса, бундай ҳаракатлар ЖК 270-моддаси ва ЖК тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши керак.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. ЖК 271-моддасига мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни эгаллаш учун жавобгарлик улар корхона, ташкилот ва муассасалардан қонунга хилоф равишда олинганда, таркибида наркотик моддаси бўлган ўсимликларни белгиланган тартибда етиштираётган қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли ерлардан, шунингдек, уларга қонуний ва қонунсиз равишда эгалик қилиб турган фуқаролардан қонунга хилоф равишда олинганда юзага келади.
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни босқинчилик, талончилик, товламачилик, фирибгарлик, ўғирлик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш ЖК 271-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим бўлиб, ЖК ўзгалар мулкини талон-торож қилишни назарда тутувчи тегишли моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
Дастлабки тергов органлари ва судлар ҳар бир иш бўйича гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллашдан кўзланган мақсадни аниқлашлари зарур. Бундай восита ёки моддаларни эгаллаш уларни келгусида ўтказиш (сотиш) учун содир этилганлиги аниқланган тақдирда, айбдорнинг ҳаракатлари қайд этилган жиноятларга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд сифатида қўшимча равишда ЖК 25, 273-моддаси билан квалификация қилиниши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин.
Бир шахс томонидан бошқасига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни инъекция (укол) қилиш, агар мазкур восита ёки модда истеъмолчининг ўзига тегишли бўлса ва инъекция унинг илтимосига кўра қилинган бўлса, қонунга хилоф равишда ўтказиш деб баҳоланиши мумкин эмас.
Шахснинг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқади.
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади.
Айбдор томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларнинг фақат бир қисми сотилиб, қолган қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланса, жавобгарлик қонунга хилоф равишда ўтказиш ва қонунга хилоф равишда сақлаш учун алоҳида-алоҳида (агар мазкур восита ва моддаларни ўтказишга нисбатан қасд аниқланмаган бўлса), уларнинг миқдорига боғлиқ равишда келиб чиқади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Тушунтирилсинки, шахснинг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни анча, кўп, жуда кўп миқдордаги чет эл валютаси эвазига ўтказишга қаратилган ҳаракатлари ЖК 177-моддасининг тегишли қисми билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди, чунки мазкур модда валюта қимматликларини тўлов воситаси сифатида эмас, балки ушбу қимматликларнинг ўзини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун жавобгарликни назарда тутади.

Download 199.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling