Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]
-модда. Метрология қоидаларини бузиш
Download 495.37 Kb.
|
MA\'MURIY KODEKS
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
- 214-модда. Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиш
213-модда. Метрология қоидаларини бузиш
Метрология қоидаларини бузиш — Олдинги таҳрирга қаранг. фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (213-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (213-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Метрология тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 32-моддаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 31 июлдаги К-2, 102-сон қарори билан тасдиқланган Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш воситаларининг рўйхати. [ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.04.00 Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик] Олдинги таҳрирга қаранг. 214-модда. Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиш (214-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг), сертификатлаштириш органларининг ва аккредитация қилинган синов лабораторияларининг (марказларининг) маҳсулотни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиши; (214-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (214-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (214-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Махсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом», «Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган «м2», «м3» ва «n2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (2007 йил 7 апрелда 1670-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 11 июндаги 148-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Наслли маҳсулотни (материални) сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом», Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 11 декабрдаги 697-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом», Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 4 январдаги 2-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 355-сон қарори билан тасдиқланган «Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом». [ОКОЗ: 1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)] Download 495.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling