322-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни қайта кўриб чиқувчи органнинг (мансабдор шахснинг) ваколатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан орган (мансабдор шахс) чиқарган қарор юқори турувчи орган раҳбари, прокурорнинг протести бўйича эса уни чиқарган орган томонидан ҳам ушбу Кодекснинг 321-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган асослар бўйича бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
323-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят юзасидан чиқарилган қарорга протест билдириш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан берилган шикоят юзасидан чиқарилган қарорга прокурор протест билдириши мумкин.
Шикоят юзасидан чиқарилган қарорга протест мазкур қарорни чиқарган органдан (мансабдор шахсдан) юқори турувчи органга киритилади.
(323-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
324-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш оқибатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш ундириб олинган пул суммаларини, ҳақи тўлаб олиб қўйилган ва мусодара қилинган нарсаларни қайтариб беришга, шунингдек илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашларни бекор қилишга сабаб бўлади. Нарсани қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда унинг қиймати, башарти бу нарсалар тадбиркорлик учун мўлжалланган бўлса, бой берилган фойдаси ҳам қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқарони маъмурий қамоққа олиш ғайриқонуний равишда қўлланилганлиги натижасида етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
(324-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |