Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]
Download 495.37 Kb.
|
MA\'MURIY KODEKS
32419-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш
Иш кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги ҳақида уч кунлик муддатда кассация шикояти (протести) берган шахсга, шунингдек ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахл қилса, хабар қилинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхаси ёки уларнинг электрон нусхалари билан кассация инстанцияси судининг интернет-ресурси орқали танишиш имконияти тўғрисидаги хабарнома юборилади. Бунда ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг шикоятга (протестга) доир эътирозларини ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи, ушбу эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят (протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади. 32420-модда. Кассация шикоятини (протестини) тўлдириш, ўзгартириш. Шикоятни (протестни) қайтариб олиш Кассация шикояти берган шахс кассация инстанцияси судининг суд мажлиси бошлангунига қадар уни янги важлар билан тўлдиришга ёки ўзгартиришга ҳақли. Протест келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор протестни кассация инстанцияси судининг суд мажлиси бошлангунига қадар тўлдиришга ёки ўзгартиришга ҳақли. Кассация шикоятига (протестига) ўзгартириш ёки тўлдириш киритишда тегишинча маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган, жабрланувчи ёки унинг вакили ёхуд прокурор томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг аҳволини ёмонлаштириш тўғрисида масала, агар бундай талаб дастлабки кассация шикоятида (протестида) мавжуд бўлмаса, қўйилиши мумкин эмас. Кассация шикояти берган шахс уни қайтариб олишга ҳақли. Кассация протестини қайтариб олиш ҳуқуқи протестни киритган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир. Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олишга кассация инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади. Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олишда кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради ва бу ажрим билан, агар суд қарори устидан бошқа шахслар шикоят қилмаган бўлса, кассация тартибида иш юритишни тугатади. Download 495.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling