Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]
-§. Кассация инстанцияси судида иш юритиш
Download 495.37 Kb.
|
MA\'MURIY KODEKS
2-§. Кассация инстанцияси судида иш юритиш
32410-модда. Кассация тартибида суд ҳужжатларини қайта кўриш Кассация тартибида биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича апелляция тартибида кўрилган қарорлари ва апелляция инстанцияси судининг қарорлари қайта кўрилиши мумкин. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кассация тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади. 32411-модда. Кассация шикояти бериш (протест келтириш) ҳуқуқи Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган суд ҳужжатлари устидан кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари суд ҳужжатлари устидан кассация тартибида протест келтиришга ҳақли. 32412-модда. Кассация шикояти (протести) бериш тартиби ва муддати Кассация шикояти (протести) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади. Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган ҳолларда, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бераётган шахснинг илтимосномасига асосан, агар уни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ўтказилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади. 32413-модда. Кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни Кассация шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) шикоят (протест) берилаётган суднинг номи; 2) шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи ва ишдаги процессуал ҳолати; 3) биринчи, апелляция инстанциясида ишни кўрган судлар, шунингдек улар томонидан қабул қилинган қарорлар мазмуни; Олдинги таҳрирга қаранг. 4) шикоят берилаётган (протест билдирилаётган) суд ҳужжатлари ва суд ишининг рақами; (32413-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон) 5) суд ҳужжатини кассация тартибида қайта кўриш учун асослар, бундай асослар мавжудлигини тасдиқловчи важларни келтирган ҳолда; 6) шикоят (протест) берган шахснинг илтимоси. Кассация шикояти (протести) шикоят (протест) бераётган шахс томонидан имзоланиши керак. Олдинги таҳрирга қаранг. (32413-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон) Download 495.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling