Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]


Download 495.37 Kb.
bet283/301
Sana25.02.2023
Hajmi495.37 Kb.
#1230542
TuriКодекс
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   301
Bog'liq
MA\'MURIY KODEKS

32414-модда. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш
Кассация шикояти (протести) қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмасдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими билан қайтарилади, агар у:
1) кассация инстанцияси судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
2) ушбу Кодекснинг 32413-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32414-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
4) иш кассация тартибида кўрилиши лозим бўлмаса;
5) шикоят (протест) белгиланган муддат ўтказилиб берилган бўлса;
6) шикоятни (протестни) чақириб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шикоят (протест) берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
(32414-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
32415-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни талаб қилиб олиш
Кассация шикоятини ўрганиб чиқаётган Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбосарлари ишни кассация тартибида такроран кўришга асослар мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассация протести келтириш масаласини ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.

Download 495.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   301




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling