Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]
Download 495.37 Kb.
|
MA\'MURIY KODEKS
32416-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддатлари
Кассация шикояти (протести) бир ойгача бўлган муддатда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш талаб қилиб олинган тақдирда эса, икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим. 32417-модда. Кассация шикоятини (протестини) ўрганиш Кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси суди судьяси томонидан ўрганилиб, у кўпи билан ўн сутка муддатда қуйидаги масалаларни ҳал этади: 1) шикоятни (протестни) ушбу Кодекс 32414-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қайтариш учун асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги; 2) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни талаб қилиб олиш учун асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги. Шикоятни (протестни) ўрганиш натижаларига кўра, судья қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради: 1) шикоятни (протестни) иш билан бирга кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида; 2) шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисида. Қабул қилинган қарор тўғрисида кассация шикояти (протести) берган шахсга уч кунлик муддатда хабар қилинади. 32418-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш учун кассация инстанцияси судига киритиш тўғрисидаги ажрим мазмуни Шикоятни (протестни) иш билан бирга кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак: Олдинги таҳрирга қаранг. 1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой; (32418-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон) 2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми ва отасининг исми; 3) кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми); 4) биринчи ва апелляция инстанцияси судининг номи ва улар томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларининг қисқача мазмуни; 5) кассация шикоятининг (протестининг) қисқача мазмуни; 6) шикоятни (протестни) кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш асослари. Судья кассация шикоятини (протестини) кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритиш билан бир вақтда шикоятни (протестни) берган шахснинг илтимосномасига кўра низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини кассация тартибидаги иш юритиш тамомлангунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли. Download 495.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling