Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]


Download 495.37 Kb.
bet287/301
Sana25.02.2023
Hajmi495.37 Kb.
#1230542
TuriКодекс
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   301
Bog'liq
MA\'MURIY KODEKS

32423-модда. Суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги, асослантирилмаганлиги ва адолатсизлиги суд ҳужжатини кассация тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳужжати фақат биргина юзаки асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.
32424-модда. Кассация инстанцияси судининг ажрими
Кассация инстанцияси судининг ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ажримни қабул қилган суднинг номи ва таркиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) суд ишининг рақами, ажрим қабул қилинган сана ва жой;
(32424-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
3) ажрим қабул қилинган иш;
4) кассация шикояти (протести) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
5) шикоят берилган (протест келтирилган) суд ҳужжатлари мазмуни;
6) суднинг кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан хулосалари ва суд амал қилган қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар.
Кассация инстанцияси судининг ажрими судья томонидан имзоланади.
Кассация инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
32425-модда. Ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриш
Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари киритган протестга кўра кассация тартибида такроран кўради.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протест кассация инстанцияси судининг ажрими чиқарилган кундан эътиборан олти ойлик муддатда келтирилиши мумкин.
Кассация инстанцияси судида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни такроран кўриш ушбу параграфда назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда, мазкур ишни кўришда илгари иштирок этмаган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг уч нафар судьясидан иборат таркибда амалга оширилади.
Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни такроран кўриш чоғида ушбу Кодекснинг 32422-моддасида кўрсатилган қарорлардан бирини қабул қилишга, шу жумладан кассация инстанцияси судининг илгари қабул қилинган ажримини бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли.

Download 495.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   301




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling