32426-модда. Кассация инстанцияси суди кўрсатмаларининг мажбурийлиги
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кассация тартибида кўриб чиққан суднинг иш ҳолатлари тўла-тўкис ва ҳар томонлама текширилишини таъминлашга, шунингдек ушбу Кодекс нормалари бузилишини бартараф этишга қаратилган кўрсатмалари ишни янгидан кўраётган апелляция инстанцияси суди учун мажбурийдир.
Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни янгидан апелляция тартибида кўриб чиқиш учун юбораётганда айб исботланганлиги ёки исботланмаганлиги, у ёки бу далилнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги, бир далилнинг бошқаларидан афзаллиги, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг таснифи ва маъмурий жазо чораси тўғрисида олдиндан хулосалар чиқаришга ҳақли эмас.
(ХХIV1 бобнинг 2-параграфи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
3-§. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан иш юритиш
32427-модда. Суднинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишлари бўйича суд ўзи чиқарган ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу параграфда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин.
(32427-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
32428-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрадиган судлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган, қонуний кучга кирган қарор янги очилган ҳолатлар бўйича ушбу қарорни чиқарган жиноят ишлари бўйича суд томонидан кўрилади.
(32428-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қайси қарорлари билан суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ўша қарорларни қайта кўриш суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги қарор қабул қилинган инстанцияда амалга оширилади.
(32428-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |