Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]
Download 3.68 Mb.
|
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс
- Bu sahifa navigatsiya:
- 250-модда. Темир йўл транспорти ва метрополитен органлари
2491-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари
Ушбу Кодекснинг 119, 132 ва 2041-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади. Ушбу Кодекснинг 119 ва 132-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан тузилади. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг бошлиғи, катта офицери ва бош мутахассиси, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармаларининг бош инспекторлари Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахсларидир. (2491-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради) 250-модда. Темир йўл транспорти ва метрополитен органлари Олдинги таҳрирга қаранг. Темир йўл транспорти органларига ушбу Кодекснинг 113, 114-моддаларида, шунингдек 53, 121, 122, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (темир йўл транспортида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. (250-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда) Метрополитен органларига ушбу Кодекснинг 115-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Қуйидагилар темир йўл транспорти ва метрополитен органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар: станция бошлиғи ва унинг ўринбосари, вокзал бошлиғи ва унинг ўринбосари, локомотив (вагон) депосининг бошлиғи, йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар поездининг механик-бригадири); йўловчилар поездининг назоратчи-тафтишчиси, йўловчилар поездининг тафтишчи-йўриқчиси, даромадларни назорат қилиш бўйича тафтишчи, йўл устаси, йўл дистанцияси бошлиғи, сигнализация ва алоқа дистанцияси бошлиғи; ҳарбийлаштирилган соқчилик бошлиғи ва унинг ўринбосари, ёнғиннинг олдини олиш бўйича отряд (команда, ўт ўчириш поезди) бошлиғи ва унинг ўринбосари, катта йўриқчи ва йўриқчи, команданинг, ўт ўчириш поездининг, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг бўлинмаси (қоровул) бошлиғи; бош санитария врачи (тиббий-санитария хизмати бошлиғининг ўринбосари), Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи, санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи. Олдинги таҳрирга қаранг. Йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар поездининг механик-бригадири), йўл устаси, бўлинма (қоровул), команданинг, ўт ўчириш поездининг, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг бўлинмаси (қоровул) бошлиғи, бош санитария врачи (тиббий-санитария хизмати бошлиғининг ўринбосари), Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи, санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи соладиган жариманинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдоридан ошмаслиги керак. (250-модда тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling