Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]


-модда. Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти органлари


Download 3.68 Mb.
bet218/280
Sana21.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1792334
TuriКодекс
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   280
Bog'liq
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

254-модда. Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчилар ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти органларига ушбу Кодекснинг 121, 122, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг учинчи қисмида, 143, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (шаҳар, шаҳарлараро автомобиль транспортида ва электр транспортида содир этилган ҳуқуқбузарликлар қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(254-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчилар ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти назоратчи-тафтишчилари, чипта текширувчилари ва тегишли ваколати бўлган бошқа ходимлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
255-модда. Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 49, 492, 493, 50, 501, 51 ва 229-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
(255-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон — 2020 йил 24 апрелдан кучга киради)
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақлидир:
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун — меҳнат бўйича давлат инспекторлари, меҳнат бўйича давлат ҳуқуқий инспекторлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун — меҳнат бўйича давлат инспекторлари, меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари, меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертлари.
(255-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   280




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling