218-модда. Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш
Оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан ёки уларни чиқаришни ёхуд нашр этишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
босма ёки бошқа маҳсулотларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(218-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сонли қарори билан тасдиқланган Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
219-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ёки таркибида шундай металл ва тошлар бўлган буюмларнинг муомалада бўлиш қоидаларини бузиш
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳамда таркибида шундай металл ва тошлар бўлган буюмларни ишлаб чиқаришда, қайта ишлашда, улардан фойдаланиш чоғида қабул қилиб олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, шунингдек уларнинг парчалари ва чиқитларини тўплаш ҳамда давлат жамғармасига топшириш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(219-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сақланиши таъминланмаганлиги ва улардан тўғри фойдаланилмаганлиги учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори, Таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган парчалар ва чиқиндиларни тайёрлаш, қадоқлаш, етказиб бериш тартиби, қабул қилиш топшириш шартлари, шунингдек истеъмолчилар билан улардан қимматбаҳо металларни парчалар ва чиқиндилар кўринишида қабул қилганлик учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида йўриқнома (1994 йил 12 октябрда 107-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қабул қилиш, ишлатиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби тўғрисида йўриқнома (1995 йил 20 июнда 160-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |